ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Металлургия. Қора ва рангли металл чиқиндилари ва парчаларини йиғиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.06.2018 й. 425-сон "Рангли ва қора металллар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.06.2018 й.

N 425



РАНГЛИ ВА ҚОРА МЕТАЛЛЛАР ПАРЧАЛАРИ,

ЧИҚИНДИЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш, республика иқтисодиёти соҳаларининг хўжалик фаолияти жараёнида ва аҳолининг ҳаёт фаолияти давомида ҳосил бўлувчи рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндиларининг иккиламчи ресурсларидан кейинчалик юқори қўшимча қиймат билан маҳсулот ишлаб чиқариш учун чуқур қайта ишлаш жараёнига жалб қилиш йўли билан улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзметкомбинат" АЖ бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3277-сон қарорига мувофиқ - "Ўзметкомбинат" АЖ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қора металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) бўйича ягона ваколатли орган ҳисобланиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тўплаш, топшириш ҳамда қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 октябрдаги 849-сон қарорига мувофиқ - рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлашни фақат "Ўзиккиламчиранглиметалл" АЖ амалга ошириши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рангли металллар парчалари ва чиқиндилари ўғирланиши ҳамда ноқонуний четга олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 4 мартдаги ПФ-2559-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 12 январдаги ПФ-5300-сон Фармони билан киритилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, "Ўзиккиламчиранглиметалл" АЖ ва унинг таркибий тузилмалари жисмоний шахслардан рангли металларнинг маиший парчаларини, шу жумладан, фойдаланиш учун мўлжалланган асбоблар ва ускуналарни, шунингдек, Ҳукумат қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини махсус қабул пунктлари орқали қабул қилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Рангли ва қора металл парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Жисмоний шахслардан қабул қилишга рухсат этилган маиший мақсаддаги рангли металл парчалари ва чиқиндиларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. "Ўзиккиламчиранглиметалл" АЖ икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятлари шаҳарлари ва туман марказларида ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини жисмоний шахслардан қабул қилиш пунктларини ташкил қилсин.


4. Белгилансинки, 2019 йил 1 январдан бошлаб ташкилотларнинг, шахсий қуйиш ва металл прокати ишлаб чиқаришига эга бўлган ташкилотлардан ташқари (тўловга қобилиятсизлик ва тугатиш ҳолларидан ташқари), ташкилотларнинг ўз қуйиш ва металл прокати ишлаб чиқаришига эга бўлган ташкилотлар бундан мустасно (тўловга қобилиятсизлик ва тугатиш ҳолларидан ташқари), тўловга қобилиятсизлиги, тугатилиши, реконструкция ва модернизация қилиниши тартиботларини ўтказиш давомида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариладиган таркибида рангли ва қора металллар бўлган табиий ва маънавий эскирган асбоб-ускуналар "Ўзметкомбинат" АЖ ва "Ўзиккиламчиранглиметалл" АЖга эркин (шартномавий) нархда топширилиши керак.

4-1. 2019 йил 1 июндан бошлаб электротехника саноати ташкилотларига:

маҳсулот таннархини камайтириш мақсадида ишлаб чиқариш фаолияти натижасида ҳосил бўлган рангли металл парчалари ва чиқиндиларини ўз ишлаб чиқариш қувватларида ёки тегишли рангли металлар ишлаб чиқарувчи ихтисослаштирилган ташкилотларда маҳсулотни қайтариш асосида қайта ишлаган ҳолда ишлаб чиқаришда фойдаланишга рухсат берилсин;

рангли металл парчалари ва чиқиндиларини топшириш прогноз кўрсаткичлари белгиланмайди.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб эътироф этилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқарув раиси А.С. Султанов, "Ўзметкомбинат" АЖ бошқаруви раиси А.Х. Хурсанов ва "Ўзиккиламчиранглиметалл" АЖ бош директори Ф.Р. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 6 июндаги

425-сон қарорига

2-ИЛОВА



Жисмоний шахслардан қабул қилишга рухсат

этилган маиший мақсаддаги рангли металлар

парчалари ва чиқиндилари

РЎЙХАТИ

    

1. Автотранспорт аккумуляторлари ва автотранспорт техникасига эҳтиёт қисмлар


2. Алюминий бидон, фляга, канистрлар


3. Алюминий қайиқлар


4. Алюминий дераза ва эшиклар


5. Чанғилар учун алюминий таёқлар ва қайишлар


6. Алюминий спиннинг ва ғалтаклар (катушки)


7. Антенналар


8. Барелефлар


9. Батарейкалар


10. Ички ёнув двигателларнинг блоклари ва дизелли двигателлар


11. Бра


12. Соқол олиш асбоблари


13. Маиший электр вентиляторлар


14.. Вазалар


15. Ванналар


16. Илгаклар


17. Автомобиль ва трактор генераторлари, стартёрлари


18. Тарози тошлари


19. Газ горелкалари


20. Готовалнялар


21. Умумий фойдаланиш маиший асбобларининг деталлари


22. Газ колонкаларининг деталлари


23. Автомобиль, мотоцикл, мотороллер ва велосипедларнинг деталлари ва аксессуарлари


24. Чангютгичларнинг деталлари


25. Радиоаппаратура, телевизор, магнитофонларнинг деталлари


26. Совутгичларнинг деталлари


27. Болалар ўйинчоқлари


28. Човлилар (дуршлаг)


29. Аквалангистларнинг нафас олиш аксессуарлари


30. Ёндиргичлар


31. Қулфлар


32. Қозонлар


33. Чилчироқлар (канделябр)


34. Карнизлар


35. Кастрюллар


36. Керогаз


37. Калитлар


38. Сув иситиш колонкалари


39. Беркитиш ва қадоқлаш учун қалпоқчалар, тюбиклар, зарқоғоз (фолга)


40. Узуклар


41. Мебель халқалари


42. Тарозиларнинг шайини (коромисло)


43. Овқат пиширадиган қозонлар


44. Кофейниклар (қаҳва соладиган идиш)


45. Жўмраклар (кран, вентил), аралаштиргичлар (смесители)


46. Каравот, стол ва стуллар


47. Кружка, кўза, қумғонлар


48. Томлар


49. Ошхона ва овқатланиш анжомлари ва мебели, мебель фурнитураси


50. Лампалар (чироқлар)


51. Жездан ясалган блесналар


52. Чизгичлар


53. Қайиқ моторлари


54. Қандиллар


55. Маникюр аксессуарлари


56. Мебель безаклари


57. Қаҳва тегирмони


58. Металл галантерея


59. Болалар ва ногиронлиги бўлган шахслар аравачаларининг металл қисмлари

60. Товоқлар


61. Мусиқа асбоблари ва чолғулари


62. Гўшт қиймалагичлар


63. Кавшарлагичлар (паялник)


64. Кавшарлаш лампалари (чироқлари)


65. Кулдонлар


66. Маиший печлар


67. Патнислар


68. Шамдонлар


69. Стакандонлар (подстаканник)


70. Автомобиль ва трактор поршенлари


71. Эшик, дераза ва печ анжомлари


72. Примуслар


73. Алюминийдан тайёрланган эшик, дераза ромлари, шунингдек, уларнинг чиқиндилари


74. Қўлювгичлар


75. Самоварлар


76. Сантехника анжомлари


77. Газлантирилган сув учун сифонлар


78. Ҳайкалчалар


79. Шарикли ручка ва қаламларнинг стержен ва учлари


80. Ҳовончалар


81. Тоғоралар


82. Фонуслар (фонарлар)


83. Нон қолиплари


84. Электр ва маиший техника






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 6 июндаги

425-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини таёрлаш, сақлаш, эҳтиётлаш ва топшириш тартиби тўғрисида" 1999 йил 5 февралдаги 49-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 8-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳукумат комиссияларини тузиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгаришлар, қўшимчалар киритиш ва ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида" 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қарорига 1-илованинг 19-банди.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 7 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 11 июнь, 23-сон, 476-модда









































Время: 0.1744
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск