ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автомобиль транспорти /

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.05.2018 й 408-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 майдаги

408-сон қарорига

3-ИЛОВА



Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр

транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш,

қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини

ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи барча (янги очилаётган) давлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда ўқув ташкилотлари деб аталади) учун ягона ва риоя этилиши мажбурий ҳисобланади.



2-БОБ. АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ВА ШАҲАР ЭЛЕКТР ТРАНСПОРТИ ВОСИТАЛАРИ

ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ


2. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш қуйидаги таълим тизимидан иборат:

а) ўқув ташкилотларида "А", "В", "С" тоифаларидаги автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш учун шахсларни тайёрлаш, "С", "D", "ВЕ", "СЕ", "DE" тоифалардаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун шахсларни қайта тайёрлаш белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқлаган ўқув режасига ва фанларнинг ўқув дастурларига мувофиқ олиб борилади.

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш:

соғлиғи ва тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқаришга яроқли бўлган;

маълумоти умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотдан кам бўлмаган;

ўқув муддати якунида "А" тоифадаги мототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун - 16 ёшга; "В", "С" тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун - 18 ёшга; "D" тоифадаги автотранспорт воситаларини ҳамда трамвай ва троллейбусларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун - 21 ёшга тўлган шахслар билан олиб борилади;

б) ўқув ташкилотларида "В" ва (ёки) "С" ва (ёки) "D" тоифасидаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган ҳайдовчиларни бошқа тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун қайта тайёрлаш белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқлаган ўқув режаси ва фанларнинг ўқув дастурларига мувофиқ ташкил қилинади.


2-1. Белгиланган тартибда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш хизматлари кўрсатиш ваколати берилган давлат таълим муассасаларида фақат ушбу таълим муассасасида таълим олувчиларни ҳайдовчиликка тайёрлаш ва қайта тайёрлашга рухсат этилади.

3. Соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан енгил автомобилларни бошқаришга лаёқатли деб топилган ногиронлиги бўлган шахсларни ҳайдовчиликка тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда - ЙҲХХ) билан келишилган, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар иштирокида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ўқув режаси ва фанларнинг ўқув дастурлари асосида амалга оширилади. Кар ва кар-соқов шахсларни ҳайдовчиликка тайёрлаш умумий ўқув дастурлари асосида сурдо таржимон ёрдамида амалга оширилади.

4. Трамвай, троллейбус ва бўғимли троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини бериш учун ҳайдовчиларни тайёрлаш ЙҲХХ билан келишилган, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ўқув режа ва фанларнинг ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муддатлари давлат таълим талабларига ҳамда тасдиқланган ўқув режа ва дастурларига мувофиқ белгиланади.

6. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув ташкилотида олиб борилаётган ишлар ушбу ташкилот раҳбари томонидан назорат қилиб борилади.


7. Тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича давлат таълим муассасалари ва ушбу таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган лицензияга эга бўлган нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари (кейинги ўринларда ЙҲХБ деб аталади) рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлими ёки бўлинмаларида (кейинги ўринларда РваИОБ деб аталади) ҳисобга олинган бўлишлари шарт.

8. "А", "В", "С" тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун шахсларни тайёрлаш, "С", "D", "ВЕ", "СЕ", "DЕ" тоифалардаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш учун номзодларни ўқув ташкилотига қабул қилиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:

а) жисмоний шахс аризаси ёки буюртмачи - ташкилот йўлланмаси (улар томонидан ўқишга юборилган шахслар учун);

б) соғлиғи ва тегишли тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома;

в) 3х4 сантиметр ҳажмдаги 3 дона фотосурат (фуқаро кийимида);

г) маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;

д) паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат.


9. Ҳайдовчиларни "С" тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун қайта тайёрлашда, улар томонидан ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари "В" ёки "D" тоифадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, "ВЕ", "СЕ" ёки "DЕ" тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун қайта тайёрлашда эса тегишли равишда "В", "C" ёки "D" тоифасидаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам тақдим этилади.

Ҳайдовчиларни "D" тоифасидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун қайта тайёрлашда ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари, "В" ва (ёки) "С" тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда камида уч йиллик ҳайдовчилик стажи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам тақдим этилади.

Номзодларни ўқишга қабул қилиш, гуруҳдан гуруҳга ўтказиш, рўйхатдан чиқариш ва ўқишни тугатганлиги тўғрисидаги маълумотлар ўқув ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


10. Ўқув ташкилотидаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича йиғилган ўқув гуруҳларидаги номзодлар сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ўқув хоналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник Регламент талабларидан келиб чиқиб аниқланади. Лекин мазкур йўналиш гуруҳларидаги номзодларнинг сони 25 кишидан ошмаслиги лозим. Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув гуруҳлари уларда ўқиш бошланишидан олдин ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини малака ошириш бўйича йиғилган ўқув гуруҳларидаги номзодлар сони 30 кишидан ошмаслиги лозим.


11. Таълим жараёни назарий ҳамда амалий машғулотлардан, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситаларини бошқариш бўйича амалий машғулотлардан иборат бўлади.

Таълим жараёнининг тузилиши ва мазмуни автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув режаси ва дастурлари билан белгиланади.


11-1. Машғулотларнинг ташкил этилиши шаклларидан қатъи назар, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларида умумий ўқув юкламасининг ҳажми ҳафтасига 20 соатгача, ўқув юкламасининг бажарилишидан келиб чиққан ҳолда аудиторияда ўтказиладиган назарий ва амалий машғулотларнинг кундалик ҳажми 4 соатгача режалаштирилади.

Аудитория машғулотларининг барча турлари учун 80 дақиқа давом этадиган дарс жуфтлиги белгиланади.

Автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш учун ажратилган амалий машғулотларнинг кундалик ҳажми ҳар бир инструктор учун 8 соатдан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади

Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашда назарий ва амалий машғулотлар ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш бўйича амалий машғулотлар учун ўқув юкламасининг ҳажми ҳар бир тоифа бўйича алоҳида тузилиб, белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режаси ва фанларнинг ўқув дастурларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги ҳажмларда белгиланади:

"А" тоифали мототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 9 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 180 соатдан, "А" тоифали мототранспорт воситаларини амалий бошқариш - 20 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

"B" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 18 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 216 соатдан, "B" тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш - 69 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

"С" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 22 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 264 соатдан, "С" тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш - 69 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

"B" "С" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 24 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 288 соатдан, "B" "С" тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш - 72 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини "С" тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 7 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 140 соатдан, "С" тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш - 20 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини "D" тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 10 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 200 соатдан, "D" тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш - 60 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

"В" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини "ВE" тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 7 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 140 соатдан, "ВE" тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш - 20 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

"С" ёки "В" ва "С" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини "СE" тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 7 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 140 соатдан, "СE" тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш - 20 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

"D", "В" ва "D", "С" ва "D" ёки "В", "С" ва "D" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини "DE" тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 6 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 120 соатдан, "DE" тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш - 26 соатдан кам бўлмаслиги лозим.

12. Ўқув режаси ва дастурларида назарда тутилган барча машғулотлар тасдиқланган дарс жадвалига асосан, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш бўйича машғулотлари - тасдиқланган график бўйича ҳудудий ЙҲХБ билан келишилган йўналишларда ўтказилади.


13. Назарий машғулотлар ўқув журналлари ёки электрон ўқув журналларида қайд этилади, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш бўйича амалий машғулотлар эса - йўл варақаларида қайд этилади. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш бўйича ўқув автомобилларида ҳамда автотренажёрларда ўтказилган амалий машғулотлар ҳайдовчиликка номзоднинг машғулотларни ҳисобга олиш шахсий китобчасида ҳам қайд этилади.



3-БОБ. ЎҚУВ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВА ШАҲАР ЭЛЕКТР

ТРАНСПОРТИ ВОСИТАЛАРИ ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ

ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ БЎЙИЧА ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


14. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи барча ўқув ташкилотларининг фаолиятини назорат қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.


15. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи барча ўқув ташкилотлари, уларнинг тегишли мувофиқлаштирувчи ёки юқори ташкилотлари:

ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини яхшилаш ва таълим-тарбия тадбирларини амалга оширишни таъминлайди;

ўқув ташкилотларининг моддий-техника ва ўқув-методик базасини мустаҳкамлаш, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини назорат қилади;

автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини такомиллаштириш учун илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш ва тавсияномалар тайёрлашда иштирок этади;

ўқув ташкилотларида ходимларни, ўқитувчи, инструктор ва бошқа мутахассис ходимларнинг аттестациядан ўтказиш ишларини амалга оширади;

бошқа ўқув ташкилотларининг эришган ютуқларини ўрганади ва тарғиб қилади.


15-1. Ўқитувчи ва инструкторларнинг малакасини ошириш ҳар уч йилда бир маротаба Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан тўлов - шартнома асосида амалга оширилади ва малака оширилганлиги тўғрисида махсус сертификат берилади.

16. Раҳбар ходимлар, ўқитувчи ва инструкторларнинг асосий вазифалари малака тавсифномаларида акс эттирилиб, тасдиқланган қоида ва йўриқномаларда баён этилади.


17. Автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспорти воситасини бошқариш бўйича амалий машғулотлар инструктори лавозимига автотранспорт соҳаси бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлган, тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ёки шаҳар электр транспорти воситасини бошқариш бўйича узлуксиз уч йил ("D" тоифасидаги автотранспорт воситаси бўйича - узлуксиз беш йил) стажга, шунингдек, автомототранспорт воситаси ёки шаҳар электр транспорти воситасини бошқаришни ўргатиш услуби бўйича курсларни тугатганлиги ҳақидаги гувоҳномага эга бўлган шахслар тайинланади.

18. Автомототранспорт воситаларининг ва шаҳар электр воситаларининг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш фанидан дарс берувчилар автотранспорт соҳаси бўйича олий маълумотга эга бўлишлари керак. Йўл ҳаракати қоидалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш асослари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги фанларидан дарс берувчи ўқитувчилар, қўшимча равишда, автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишлари шарт.

18-1. Йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам фанидан дарс берувчилар сифатида тиббиёт ихтисослиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга ёки "Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш" бўйича инструктор (парамедик) малака сертификатига эга бўлган шахслар қабул қилинади.

19. Ўқув ташкилотларининг ходимлари, ўқитувчи, инструкторлари ҳамда бошқа мутахассис ходимлари ташкилотнинг мувофиқлаштирувчи ёки юқори ташкилотлари томонидан касбий яроқлилиги бўйича камида 3 йилда бир марта аттестация синовларидан ўтказилади. Хусусий мулк асосида ташкил этилган ва мувофиқлаштирувчи ёки юқори ташкилотлари мавжуд бўлмаган ўқув ташкилотлари тегишли мутахассис ходимларининг касбий яроқлилиги белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказиладиган аттестацияда аниқланади.

20. Қуйидагилар:

юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида автотранспорт воситаларини бошқараётган жисмоний шахслар бундан мустасно) икки йилда бир марта;

автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар маъмурий жазо ижро этилганидан кейин ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳон топширишидан олдин малака оширишлари шарт.

Малака ошириш якуни бўйича ҳайдовчига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган шаклда тегишли сертификат берилади.

Юридик шахсларни автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширишлари иш берувчининг, бошқа шахсларнинг эса - ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.



4-БОБ. ЎҚУВ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА ВА ЎҚУВ-МЕТОДИК

БАЗАСИ


21. Тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи ўқув ташкилотларининг моддий-техника ва ўқув-методик базаси давлат таълим талабларига мос бўлиши керак. Ўқув ташкилотининг унга мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ўқув хоналари, улардаги жиҳозлар ва ўқув автомототранспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилади. Ўқув автомототранспорт воситалари унинг мулкдори бўлган ўқув ташкилоти ёки ундан ижара шартномаси асосида фойдаланаётган шахслар томонидан давлат таълим талабларига мувофиқ сақланиши шарт.

22. Ўқув ташкилотининг ҳамда ижара шартномаси асосида фойдаланилаётган автомототранспорт воситалари ёнилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар ва бошқа асбоб-ускуналар билан ташкилот томонидан таъминланиши шарт.


23. Ўқув ташкилотига қарашли ва ижара шартномаси асосида фойдаланилаётган барча ўқув автомототранспорт воситалари белгиланган тартибда ЙҲХБнинг РваИОБда рўйхатдан ўтказилади.


23-1. Ўқув ташкилотлари ўқув гуруҳларини рўйхатга олишни, ҳисобини юритишни, ўқув гуруҳларидаги ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш орқали уларнинг таълим жараёнидаги иштирокини (давоматини) узлуксиз назорат қилишни, якуний имтиҳонларнинг шаффоф ўтказилиши ва натижаларининг холисоналигини назорат қилишни, ҳайдовчиликка номзодлар, уларга ҳайдовчиларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ўқув дастури бўйича ўқишни тамомлаганлиги ҳақидаги бериладиган ягона намунадаги гувоҳномалар тўғрисида электрон маълумотлар базасини юритишни таъминловчи моддий-техник базанинг мавжуд бўлиши ҳамда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда - ДЙҲХХ) автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига ушбу маълумотларни реал вақт режимида киритиб бориш имконияти яратилган бўлиши шарт.


5-БОБ. ЎҚУВ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

БИТИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ


24. Ўқув ташкилотининг автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш якуни бўйича битириш имтиҳонларини ижобий топширган номзодлар миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар топширади.

Ҳайдовчиларнинг малака ошириш курсларида билимларни ўзлаштиришини аниқлаш учун ўқув ташкилотида якуний имтиҳонлар анимация эффектларига эга бўлган тест дастурида қабул қилинади.


25. Якуний назорат ва синовларни ташкил қилиш ва ўтказиш автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи ўқув ташкилотлари ёки уларнинг мувофиқлаштирувчи ва юқори ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган йўриқномаларда белгиланади.

Ўқув ташкилотида имтиҳонларни қабул қилиш учун раҳбар буйруғи билан раис ва икки кишидан иборат имтиҳон комиссияси тузилади. Қўшимча равишда комиссия аъзолари таркибига ўқитувчилар, инструкторлар, агар ҳайдовчилар ташкилот учун тайёрланаётган бўлса, шу ташкилотнинг вакили ҳам киритилиши мумкин.


26. Имтиҳонларга қўйиладиган номзодлар тасдиқланган ўқув режаси ва фанларнинг ўқув дастурларини тўлиқ тугатган ва барча фанлардан ижобий якунловчи баҳолар олган бўлишлари керак.

Номзодларнинг назарий фанлардан олган билими беш баллик баҳо мезони билан, амалий эгаллаган маҳорати ва тажрибаси "топширди" ёки "топширмади" мезони билан баҳоланади.


27. Барча тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув гуруҳларининг назарий имтиҳонлари тасдиқланган имтиҳон саволлари асосида ўтказилади.


28. Имтиҳонлар натижаси ҳақида имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари томонидан баённома тузилади, ўқув ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланади ҳамда муҳр билан тасдиқланади.

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш имтиҳон комиссияси баённомаларининг сақланиш муддати - 5 йил.


29. Ўқув ташкилотини автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълимни тугатиб, имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган номзодларга имтиҳон комиссияси баённомасига асосан таълимни битирганлик ҳақидаги ягона намунадаги гувоҳнома берилади.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ягона намунадаги гувоҳнома босмахона усулида тайёрланган бўлиши, ҳудудий кодга, серия ва тартиб рақамига эга бўлиши керак. Таълимни тугатганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг бланкалари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан ўқув ташкилотларининг буюртмаларига биноан тарқатилади ҳамда қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади.

Ўқув ташкилотини автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш дастури бўйича тугатиб, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган номзодларга имтиҳон комиссияси баённомасига асосан таълимни битирганлик ҳақидаги Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган намунадаги сертификат ўқув ташкилоти томонидан берилади. Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисидаги сертификатларнинг бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади.


30. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш бўйича таълимни тугатганлик ҳақидаги гувоҳнома ва автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисидаги сертификат автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бермайди.


31. Ўқув гуруҳларининг ҳужжатлари ва имтиҳон комиссияси баённомаси белгиланган муддатгача ўқув ташкилотида сақланади. Гувоҳнома ёки сертификат йўқолиб қолган ҳолларда ўқув ташкилоти шахснинг аризаси ва имтиҳон комиссиясининг баённомасига асосан ягона намунадаги гувоҳнома ёки сертификатнинг дубликатини белгиланган тартиб асосида беради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 июнь










































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск