Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агротехник, ирригация ва мелиорация ишлари /

Суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.06.2018 й. 422-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 июндаги

422-сон қарорига

ИЛОВА



Суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ҳамда

сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота

дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция

қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом республика бюджети маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган Суғориладиган ерларни шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларни шакллантириш, ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.

2. Суғориладиган ерларни шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш Ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб аталади) асосида амалга оширилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ерларнинг шамол эрозияси - суғориладиган ерлар унумдор тупроқ қатламининг шамол таъсирида тўлиқ ёки қисман йўқолиши;


дефляция жараёнлари - тупроқ намлигининг шамол таъсирида йўқолиш жараёнлари бўлиб, улар натижасида тупроқнинг унумдор қатламига зарар етказилади;


гармсел - кучли, қуруқ ва жуда иссиқ (43 даража ва ундан юқори) бўлган ҳаво оқими;


иҳота дарахтзорлари - суғориладиган экин майдонлари, сув хўжалиги объектлари ва йўл тармоқлари бўйлаб жойлашган сунъий ўрмон дарахтзорлари;


иҳота дарахтзорлари тизими - белгиланган ҳудудни бир-биридан бир хил масофада жойлашган иҳота дарахтзорлари қатори билан қоплаш, унда тизимдаги бир қаторнинг шамолга қаршилик кўрсатиш кучи иккинчи қатор билан кучайтирилади;


иҳота дарахтзорларини барпо этиш - иҳота дарахтзорларини барпо этиш йўли билан суғориладиган ерларни шамол эрозиясидан ва гармселдан ҳимоя қилиш, уларнинг экинларга салбий таъсирини камайтириш, сув хўжалиги объектларини қум босишининг олдини олиш, ҳудудлардаги микроиқлимни яхшилаш;


иҳота дарахтзорларини реконструкция қилиш - мавжуд иҳота дарахтзорларини жойлаштириш схемасини, таркибини, ўлчамларини тубдан ўзгартирган ҳолда реконструкция қилиш;


суғориладиган ерларни ҳимоя қилиш иҳота дарахтзорлари - суғориладиган ерларни шамол эрозиясидан ва гармселдан ҳимоя қилиш, уларнинг экинларга салбий таъсирини камайтириш мақсадида барпо этиладиган ва қайта тикланадиган иҳота дарахтзорлари;


сув хўжалиги объектларини ҳимоя қилиш иҳота дарахтзорлари - сув хўжалиги объектлари бўйлаб чизиқли жойлашган бир неча қатор дарахт ёки буталардан иборат сунъий равишда барпо этилган иҳота дарахтзорлари;


сув хўжалиги объектлари - сув ресурсларини бошқариш, тўплаш, транспортировка қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳимоя қилиш мақсадида барпо этилган объектлар.



2-БОБ ДАЛА ВА СУВ ИҲОТА ДАРАХТЗОРЛАРИНИ

БАРПО ЭТИШ ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШНИНГ

АСОСИЙ ПРИНЦИПИАЛ ҚОИДАЛАРИ.


4. Иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш қуйидаги қоидалар асосида амалга оширилади:

шамолнинг фаоллиги кучли бўлганлиги сабабли дефляция жараёнига учраган ҳудудларда;

қишлоқ хўжалиги ерларини шамол эрозияси ва гармсел таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида;

қишлоқ хўжалиги экинларининг ўсиши ва ривожланиши, ҳосилдорликнинг ва маҳсулот сифати ошишига ёрдам берадиган суғориладиган ерлар ва уларга яқин ҳудудларнинг микроиқлимини яхшилаш учун;

иҳота дарахтзорлари тизими тарзида. Юқори даражада самарага эришиш мақсадида асосий ҳимоя қаторлари энг кучли шамол йўналишига перпендикуляр равишда, ёрдамчи қаторлар эса - асосий қаторларга перпендикуляр ҳолатда жойлаштирилади. Асосий иҳота дарахтзорлари қаторлари орасидаги масофа ҳудудда шамол ҳаракатларига, шунингдек, тупроқнинг механик таркибига боғлиқ бўлади.

Иҳота дарахтзорлари имкон даражасида кам майдонни эгаллаши талаб этилиб, тез ўсадиган дарахт турлари танланади, уларнинг баландлиги ҳимоя таъсири доирасини кенгайтиради.


5. Суғориладиган ерларда барпо этилган иҳота дарахтзорлари таъсирини таъминлаш учун уларни вегетация даврида суғориш, парваришлаш, ҳайвонлардан ҳимоя қилиш ва бошқа салбий таъсирлардан асраш талаб этилади.

Барпо этилган иҳота дарахтзорларининг шамол таъсирини заифлаштиришни доимий таъминлаш мақсадида қуриб қолган кўчатлар ўрнига иккинчи йилда янги кўчатлар ўтқазилади.


6. Суғориладиган ерларни ҳимоя қилиш иҳота дарахтзорлари, шамол таъсирини комплекс баҳолаган ҳолда, экиладиган ерларнинг дефляцияга мойиллигини, мелиоратив шароитини, сув билан таъминланганлигини, ҳосилдорлиги ва етиштириладиган ҳосил сифатини ҳисобга олган ҳолда барпо этилади ва қайта тикланади.


7. Енгил механик тупроқли чўл ҳудудларида жойлашган сув хўжалиги объектлари кучсиз шамол таъсирида қум ва бошқа шамол эрозияси материаллари билан тўлиб қолиб, уларнинг сув ўтказиш даражаси камайиши мумкин.

Сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши барпо этиладиган ва қайта тикланадиган иҳота дарахтзорлари қуйидаги принциплар асосида амалга оширилади:

сув хўжалиги объектларига шамол таъсирини камайтириш ва уларни қум ва бошқа шамол эрозияси материаллари босишининг олдини олиш мақсадида сув хўжалиги объектларини ҳимоя қилиш иҳота дарахтзорлари барпо этилади ва қайта тикланади;

сув хўжалиги объектларини ҳимоя қилиш иҳота дарахтзорлари сув хўжалиги объектлари бўйлаб барпо этилади, қоидага кўра, кўп қаторли бўлади;

сув хўжалиги объектларини ҳимоя қилиш иҳота дарахтзорлари кўчатлар тури ҳамда ҳажми сув хўжалиги объектлари ҳимоя зонасининг параметрларидан, тупроққлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда барпо этилади ёки қайта тикланади.


8. Иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини амалга ошириш қуйидаги омилларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади:

тупроқнинг дефляция даражаси, суғориладиган ерларнинг сув билан таъминланганлик ва мелиоратив ҳолати, шамол эрозиясининг қишлоқ хўжалиги экинларига салбий таъсири, ҳосилдорлик ва етказиладиган маҳсулот сифати;

сув хўжаликлари объектларини ҳимоя қилиш иҳота дарахтзорлари сув объектларини қум босишига ва сув ўтказувчанлигининг пасайишига кўра барпо этилади ва қайта тикланади.



3-БОБ. ИҲОТА ВА СУВНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

ДАРАХТЗОРЛАРИНИ БАРПО ЭТИШ ВА

РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ҲУДУДИЙ

МАНЗИЛЛИ ДАСТУРЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


9. Ҳудудларда ҳақиқий ҳолатни ўрганган ҳолда иҳота ва сувни ҳимоя қилиш дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш манзилли дастурини шакллантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ҳар йили 1 мартгача бўлган муддатда ҳудудий ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб аталади) тузилади.

Ишчи гуруҳ таркибига Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази ҳамда лойиҳа ва илмий-тадқиқот институтлари мутахассислари киради.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва тегишли вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари ишчи гуруҳ раислари ҳисобланадилар.


10. Ишчи гуруҳга ўрганиб чиқиш учун қуйидаги материаллар тақдим этилади:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органи томонидан - шамол ва гармсел салбий таъсир кўрсатган суғориладиган ерларнинг фермер хўжаликлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва бошқалар бўйича масштабли хариталар, тупроқ харитаси, бонитет баллари, шамол эрозиясининг суғориладиган ерларга ва қишлоқ хўжалиги экинларига таъсири тўғрисидаги маълумотлар ҳамда иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш лозим бўлган участкалар тўғрисидаги таклифлар, қишлоқ хўжалиги экинларининг жойлашиши ва уларнинг ҳосилдорлигига шамол ва гармселнинг салбий таъсири тўғрисидаги маълумотлар (Низомга илова);

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳудудий органи томонидан - сув объектларини қум ва бошқа эрозия материаллари босиши бўйича маълумотларни ва сув объектларини ҳимоя қилиш иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш зарур бўлган участкалар тўғрисидаги маълумотлар;

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази ҳудудий органи томонидан - шамолнинг кучи ва йўналиши, такрорланиши, ёғингарчилик бўйича метеорологик маълумотлар.

11. Ишчи гуруҳ:

тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилади ҳамда суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига учраши ва сув объектларини қум босишининг асосий сабабларини аниқлайди;

суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ва сув объектларини қум босишига қарши курашиш учун иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш участкалари бўйича таклифларни ўрганиб чиқади;

туманнинг манфаатдор ташкилотлари вакиллари ва сув истеъмолчилари уюшмаси, фермер хўжаликлари раҳбарлари билан биргаликда суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига учраган ва қум ва бошқа эрозия материаллари босган сув объектлари участкаларини ўрганиб чиқади;

ўрганиш якунларига кўра суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ҳамда сув объектларини қум ва бошқа эрозия материаллари босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича асосли таклифларни ишлаб чиқади.

Келгуси йилда барпо этилиши ва реконструкция қилиниши режалаштирилган объектларни ўрганиш ишчи гуруҳ томонидан ҳар йили апрель ойида ўтказилади.


12. Ишчи гуруҳ суғориладиган ерларни ва сув объектларини ўрганиш тугаганидан кейин:

барча материалларни комплекс таҳлил қилади, суғориладиган ерларнинг қониқарсиз ҳолатга тушиши сабабларини аниқлаштиради, шамолнинг асосий йўналишлари ва кучини, тупроқнинг хусусиятларини, унумдорлигини, мелиоратив ҳолатини, иссиқ шамол эсадиган кунлар сонини таҳлил қилади;

келгуси йилда иҳота дарахтзорлари барпо этиш лойиҳалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, ҳар бир лойиҳани асослайди;

ҳар бир лойиҳа бўйича паспорт (асосий кўрсаткичлар) ва аннотациялар тайёрлайди;

ҳар бир туман ва вилоят бўйича иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш ишларини бажариш босқичлари кўрсатилган хариталарни (схемани) ишлаб чиқади.

ўрганиш натижалари бўйича навбатдаги йилда барпо этиладиган ва реконструкция қилинадиган ҳар бир объект бўйича таклифлар ишлаб чиқади.


13. Объектлар бўйича таклифларда:

суғориладиган ерларни шамол эрозиясидан ҳимоя қилиш иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш лозим бўлган фермер хўжаликлари, ердан фойдаланувчилар рўйхати;

сув объектларини қум ва бошқа эрозия материаллари босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш лозим бўлган сув хўжалиги объектлари рўйхати;

илмий-изланиш ва илмий-тадқиқот ишлари рўйхати кўрсатилади.


14. Ишчи гуруҳ томонидан суғориладиган ерларни шамол эрозиясидан ва сув объектларини қум босишидан ҳимоя қилиш иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича келгуси йил учун ишлаб чиқилган таклифлар ҳар йили 15 майгача тегишли туман ҳокимликлари йиғилишида тегишли ташкилотлар раҳбарлари, лойиҳа ва илмий-тадқиқот институтлари, сув истеъмолчилари уюшмаси вакиллари, фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинади.

Келгуси йил учун дала ва сув иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича ишчи гуруҳ таклифлари келишилади.


15. Ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказиладиган кенгайтирилган йиғилишда ишлаб чиқилган иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилишнинг ҳудудий манзилли дастури лойиҳаси тақдимотини ўтказади.

Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, тегишли вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши раислари томонидан лойиҳаларга объектив баҳо берилади, лойиҳалар ҳар томонлама ўрганиб чиқилади.

Барча мажлислар якунлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг йиғилиш баённомалари билан расмийлаштирилади.

Дала ва сув иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш ҳудудий манзилли дастурлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва тегишли вилоятлар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.


16. Ишлаб чиқилган иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш ҳудудий манзилли дастури иловалар билан биргаликда ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда юборилади.

17. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилишнинг кейинги йил учун туманлар бўйича ҳудудий манзилли дастурлари;

ҳудудий манзилли дастурлар муҳокама қилинган йиғилишларнинг тасдиқланган баённомалари;

иҳота дарахтзорларининг ҳар бир туман бўйича алоҳида жойлаштириш хариталари;

ҳар бир лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичлари, суғориладиган ерлар ва сув объектларининг ҳолати бўйича таҳлилий маълумотлар ва кутиладиган натижалар.


18. Иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилишнинг ҳудудий манзилли дастурлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Соҳавий илмий-техника кенгашида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази, лойиҳа ва илмий-тадқиқот институтлари мутахассислари мажлисларида муҳокама қилинади.

Мажлислар якунлари бўйича тегишли баённома қарорлар қабул қилинади.


19. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳар йили 1 июнгача бўлган муддатда Соҳавий илмий-техника кенгаши томонидан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ва таклифларни инобатга олинган ҳолда қайта ишлаб дала ва сув иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилишнинг ҳудудий манзилли дастурларини умумлаштиради.

20. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси келгуси йилнинг умумлаштирилган манзилли дастурларини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишган ҳолда Молия вазирлигига ҳар йили 1 июлгача бўлган муддатда киритади.

21. Иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилишнинг келгуси йил учун умумлаштирилган манзилли дастури ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан муҳокама қилинади ва тасдиқланади.

22. Қишлоқ хўжалиги экинлари экиладиган ерларда иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш учун ер ажратиш тўғрисидаги ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлимлари томонидан тайёрланиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига қарор қабул қилиш учун белгиланган тартибда тақдим этилади.


4-БОБ. ДАЛА ВА СУВ ИҲОТА ДАРАХТЗОРЛАРИНИ

БАРПО ЭТИШ ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ

ИШЛАРИ ЛОЙИҲА-СМЕТА ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ, КЕЛИШИШ, ЭКСПЕРТИЗАДАН

ЎТКАЗИШ ҲАМДА МОЛИЯЛАШТИРИШ


23. Дала ва сув иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш ишчи лойиҳасини ишлаб чиқиш топшириқномаси Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда бошқа ваколатли органлар билан келишган ҳолда тасдиқланади.

24. Дала ва сув иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш ишчи лойиҳасининг экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги органлари томонидан, белгиланган тартибда амалга оширилади.


25. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:

дала ва сув иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш, икки йил давомида парваришлаш ҳамда бошқа эрозияга қарши ишларни бажариш учун танлов (тендер) савдоларини ўтказади, танлов (тендер) савдолари натижаларига кўра бош пудратчилар билан шартнома тузади, пудрат ташкилотлари томонидан иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш ишларини олиб бориш жараёнида техник назорат олиб боради;

ҳар ойда бош пудратчилар томонидан бажарилган ишларни қабул қилиб олади ва ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари кўрсаткичларига амал қилиниши юзасидан мониторинг олиб боради.


26. Лойиҳани амалга ошириш даврида бош пудратчи ташкилот иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш ишлари, қуриган кўчатлари ўрнини тўлдириш, парваришлаш, қўриқлаш ва бошқа бажарилган ишлар сифати учун жавоб беради.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунигача пудрат ташкилоти томонидан бажарилган ишлар ҳажмини белгиланган тартибда молиялаштиради.

27. Дала ва сув иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш ишларини бажариш, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун маблағлар белгиланган тартибда тасдиқланган смета харажатлари ва манзилли рўйхатлар асосида сарфланади.


28. Пудрат ишларини молиялаштириш буюртмачи ва бош пудратчи ўртасида тузилган шартномалар асосида ва ҳар бир объект бўйича қуйидаги тартибда амалга оширилади:

иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш ишларини бажаришнинг биринчи ойида молиялаштириш жадвалига кўра танлов (тендер) савдолари натижасида аниқланган ишлар қийматининг 30 фоизи миқдорида аванс;

ҳар ойда жорий молиялаштириш бажарилган ишлар ҳажмининг 95 фоизи миқдорида, берилган авансга пропорционал равишда чегириб қолган ҳолда;

лойиҳа қийматининг қолган 5 фоизини тўлаш шартномада кўрсатилган кафолат муддати тугагандан сўнг амалга оширилади.



5-БОБ. ДАЛА ВА СУВ ИҲОТА ДАРАХТЗОРЛАРИНИ

БАРПО ЭТИШ ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА

ТУГАЛЛАНГАН ЛОЙИҲАЛАРНИ ФОЙДАЛАНИШГА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ


29. Барпо этилган ва реконструкция қилинган иҳота дарахтзорларини қабул қилиш комиссиялар томонидан, белгиланган тартибда амалга оширилади.


30. Барпо этилган ва реконструкция қилинган иҳота дарахтзорларини қабул қилиш комиссиялари (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.

Дала ва сув иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича комиссия таркибига буюртмачи, бош пудратчи ташкилот, манфаатдор вазирликлар, идораларнинг ҳудудий органлари, лойиҳа ташкилотлари ҳамда ердан фойдаланувчилар вакиллари киритилади.


31. Иҳота дарахтзорлари комиссия томонидан, лойиҳа тугаллангандан сўнг иккинчи йил охирида қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

кўчатларнинг кўкариши 25 фоиздан кам - нобуд бўлган ҳисобланиб, пудратчининг маблағлари ҳисобидан тикланади;

кўчатларнинг кўкариши 26-80 фоиз - пудратчининг маблағлари ҳисобидан тикланади;

кўчатларнинг кўкариши 80 фоиз ва ундан юқори - ишлар тўлиқ қабул қилиниб, белгиланган тартибда ердан фойдаланувчилар балансига топширилади.

Давлат ер захираси ҳамда давлат ўрмон фонди ҳудудида барпо этилган иҳота дарахтзорлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий ўрмон хўжаликлари балансига фойдаланиш учун белгиланган тартибда тўлиқ топширилади.


32. Сув объектларини ҳимоя қилиш иҳота дарахтзорлари комиссия томонидан лойиҳа тугаллангандан сўнг иккинчи йил охирида қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

кўчатларнинг кўкариши 25 фоиздан кам - нобуд бўлган ҳисобланиб, пудрат ташкилотининг маблағлари ҳисобидан тикланади;

кўчатларнинг кўкариши 26-50 фоиз - пудрат ташкилотининг маблағлари ҳисобидан тикланади;

кўчатларнинг кўкариши 50 фоиз ва ундан юқори - фойдаланишга қабул қилиниб, белгиланган тартибда фойдаланувчилар балансига тўлиқ топширилади.


33. Ердан фойдаланувчи иҳота дарахтзорларининг келгусидаги парвариши, сақланиши, ўз функцияси бажарилишини таъминлаш учун жавоб беради.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


34. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беришади.






Низомга

ИЛОВА


Суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги

объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини

барпо этиш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини

шакллантириш, ишлаб чиқиш, экспертизадан

ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш

СХЕМАСИ

                    

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги, Гидрометеорология хизмати маркази ҳудудий органлари ҳамда лойиҳа ва илмий-тадқиқот институтлари

Ҳудудий ишчи гуруҳ

Сув хўжалиги вазирлигининг

ҳудудий органлари

1

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг

ҳудудий органлари

"Ўзгидромет"нинг ҳудудий органлари

2

Манфаатдор туман ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмаси ва фермер хўжаликлари

5


Туман ҳокимликлари, манфаатдор туман ташкилотлари, лойиҳа ва илмий-тадқиқот муассасалари, сув истеъмолчилари уюшмаси ва фермер хўжаликлари

3

4

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ТИИЧК

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

6

7

8

9

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Лойиҳа ва пудрат ташкилотлари

1. Суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш юзасидан зарур бўлган маълумот ва таклифларни қабул қилиш ҳамда уларни ўрганиш ва таҳлил қилиш.


2. Ҳар йилнинг апрель ойида шамол эрозиясига учраган суғориладиган ерлар ҳамда қум ва бошқа шамол эрозияси материаллари босган сув хўжалиги объектларини ўрганиб чиқиш. Йиғилган маълумотларни комплекс таҳлил этиш, иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш зарур бўлган объектлар рўйхати бўйича асосли таклифлар ишлаб чиқиш.


3. Ҳар йили 15 майгача бўлган муддатда иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш зарур бўлган объектлар рўйхатини тегишли туман ҳокимлари билан келишиш ва баённома билан расмийлаштириш.


4. Иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича ҳудудий манзилли дастурлар лойиҳасини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларида ҳар томонлама муҳокама қилиш ва тақдимотидан ўтказиш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва тегишли вилоятлар ҳокимлари томонидан тасдиқлаш.


5. Иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича ҳудудий манзилли дастурлар лойиҳасини зарур бўлган маълумотларни илова қилган ҳолда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига тақдим этиш.


6. Иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича ҳудудий манзилли дастурлар лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Соҳавий илмий-техника кенгашида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Гидрометеорология хизмати маркази, лойиҳа ва илмий-ишлаб чиқариш корхоналари мутахассислари иштирокида муҳокама қилиш ҳамда тегишли баённома билан расмийлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Соҳавий илмий-техника кенгаши томонидан берилган тавсиялар ҳамда таклифларни ҳар йили 1 июнгача умумлаштириш.


7. Иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича умумлаштирилган манзилли дастурларни келишиш.


8. Ҳар йили 1 июлгача бўлган муддатда иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича умумлаштирилган манзилли дастурларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига муҳокама қилиш ва тасдиқлаш учун киритиш.


9. Белгиланган тартибда тасдиқланган манзилли дастурга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 7 июнь





















































Время: 0.0310
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск