Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Адлия вазирининг 01.06.2018 й. 307-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 01.06.2018 й. 2745-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.06.2018 й.

N 2745-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

01.06.2018 й.

N 307-мҳ


БУЙРУҒИ



"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг

коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш

услубиётини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 25 декабрдаги 384-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2745, 2015 йил 25 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 51-сон, 644-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.



Вазир                                                                              Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг

коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш

услубиётини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Номи ва 1-банддаги "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг" деган сўзлар "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Иловада:


а) номидаги "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг" деган сўзлар "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Услубиёт Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ мазмунида ҳуқуқни қўллаш жараёнида коррупцион кўринишларга олиб келиши мумкин бўлган коррупциявий омилларни аниқлаш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари лойиҳаларининг, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг (бундан буён матнда лойиҳалар деб юритилади), шунингдек, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизасини ўтказишнинг тартибини белгилайди.";


в) 1-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"юридик хизмат - давлат органи ва ташкилоти фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш мақсадида қонунчиликда белгиланган меъёр ва мезонларга мувофиқ мажбурий тартибда ташкил этиладиган ёки жорий қилинадиган мустақил таркибий тузилма ёхуд лавозим;";

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбоши ", туман (шаҳар) адлия бўлимлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


г) 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Коррупцияга қарши экспертиза лойиҳаларда коррупциявий омилларнинг вужудга келишини олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ўтказилади.";


д) 6-банд қуйидаги мазмундаги "д" кичик банд билан тўлдирилсин:

"д) ижтимоий муносабатлар иштирокчиларининг эркинлигини чеклашга олиб келиши мумкин бўлган, жисмоний ва юридик шахсларнинг хатти-ҳаракатлари ва фаолиятининг сабабсиз ва асоссиз тартибга солинишида ифодаланиладиган муносабатларнинг ҳаддан ташқари ортиқча ҳуқуқий тартибга солинганлиги.";


е) қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:

"7-1. Лойиҳа билан тартибга солинувчи ҳуқуқий муносабатларнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда адлия органлари томонидан лойиҳаларнинг бошқа нормалари ҳам коррупциявий омиллар сифатида баҳоланиши мумкин.";


ж) 13-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Коррупцияга қарши экспертизани ўтказиш жараёнига мустақил экспертлар ва тор доира йўналишларидаги мутахассислар ҳам жалб қилиниши мумкин.";


з) 15-банд "тайёрланадиган" деган сўздан кейин "лойиҳани қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


и) 16-банддаги "Хулосада" деган сўз "Лойиҳани қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосада" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Ўтказилган лойиҳаларнинг коррупцияга қарши экспертизаси натижалари бўйича эътирозлар мажбурий тусга эга ва лойиҳа ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши учун такроран киритилганда бартараф қилиниши шарт.";


л) 19-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизаси ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, таҳлил қилиш ва мониторинг қилиш жараёни ёки натижаси бўйича ўтказилади.";


м) қуйидаги мазмундаги 19-1-банд билан тўлдирилсин:

"19-1. Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:

адлия органлари, давлат органлари ва ташкилотларининг иш режалари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;

жамоат назорати субъектларининг таклиф ва мулоҳазалари;

оммавий ахборот воситаларидан келиб тушган нашрлар ва бошқа материалларни ўрганиш натижалари.";


н) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизаси натижалари бўйича адлия органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 12-банди 5-кичик бандига мувофиқ давлат бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмаларига бажарилиши мажбурий бўлган тегишли тақдимномалар киритилиши мумкин.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 4 июнь, 22-сон, 467-модда








































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск