ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик / Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.06.2018 й. 436-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 11 июндаги

436-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат геология

ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш

инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилаб беради.


2. Инспекция Давлат геология қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


3. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Давлат геология қўмитасининг буйруқларига ва ушбу Низомга, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


4. Инспекция ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.


5. Инспекция ер қаъридан барча фойдаланувчиларнинг ер қаърини геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлаш, сувдан фойдаланиш ва ер ости манбалари сувини истеъмол қилишга оид қонунчилик талабларига, бу борадаги ишларни амалга ошириш юзасидан белгиланган нормалар ва қоидаларга риоя этишини, шунингдек, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномаларда белгиланган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини таъминлаш бўйича Давлат геология қўмитаси олдида жавобгардир.

6. Инспекция ва унинг ҳудудий инспекциялари томонидан ўз ваколатлари доирасида бериладиган кўрсатмалар давлат ва хўжалик бошқарувининг барча органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахслар учун бажарилиши мажбурий ҳисобланади. Инспекция ва унинг ҳудудий инспекцияларининг кўрсатмаларини бажармаган юқорида қайд этилган органларнинг мансабдор шахслари ва юридик шахслар, шунингдек, жисмоний шахслар қонунчиликка биноан жавоб беради.


7. Инспекция юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, қонун ҳужжатларига мувофиқ очиладиган ғазначилик шахсий ҳисобварақларига эгадир.



2-БОБ. ИНСПЕКЦИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни (шу жумладан чучук, минерал, термал ва саноат ер ости сувларини) қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлаш, шунингдек, кон ишларини геология-маркшейдерлик таъминлаш борасида юридик ва жисмоний шахсларнинг қонун ҳужжатлари ҳамда норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлашда қабул қилинган қарор ва хулосалари ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан бажарилишини назорат қилиш;

минерал хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг нормативдан ортиқча йўқотилишига йўл қўйилганлигини аниқлаш ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини кўриш;

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича илғор услубларни жорий этиш, идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўз фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш;

фойдали қазилмалардан ноқонуний фойдаланиш аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш, маркшейдерлик ишларини амалга оширган ҳолда етказилган зарар миқдорини аниқлаш;

аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш, соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

9. Инспекция ўзига юкланган вазифаларини бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни (шу жумладан чучук, минерал, термал ва саноат ер ости сувларини) қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлаш, шунингдек, кон ишларини геология-маркшейдерлик таъминлаш борасида юридик ва жисмоний шахсларнинг қонун ҳужжатлари ҳамда норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:

ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тайёрланиши, кўриб чиқилиши ва белгиланган тартибда келишилишини таъминлайди, шунингдек, ушбу масалаларга доир қоидалар, йўриқномалар ва нормаларни тасдиқлаш учун тайёрлайди;

геологик ўрганиш ва фойдали қазилмаларни (шу жумладан, чучук, минерал, термал ва саноат ер ости сувларини) қазиб оладиган юридик ва жисмоний шахсларнинг кон-геология фаолиятини назорат қилади;

минерал хомашёни геологик ўрганиш, қазиб олиш ва қайта ишлашда, саноат ва тажриба-саноат йўли билан қазиб олишга берилган конларда тоғ ишларини маркшейдерлик ва геологик таъминлашда ер қаъридан оқилона фойдаланиш ҳамда унинг муҳофаза этилишини таъминлайди;

ер қаъридан фойдаланувчиларнинг фойдали қазилмаларни қазиб олиш корхоналари ва объектларини ҳамда фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ва вақтинча тўхтатиб қўйиш бўйича белгиланган тартибга риоя этишини назорат қилади;

фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда асосланмаган ва ўзбошимчалик билан қурилишларга йўл қўймасликни назорат қилади;

ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш учун ер қаъридан фойдаланиш рухсатномалари, техник лойиҳалар ва бошқа ҳужжатлардаги шартларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;

ер қаърини янада ўрганиш, фойдали қазилма конларини қидириш ва қазиб олиш, шунингдек, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъридан фойдаланишда қўлланиши мумкин бўлган қидирув тоғ конлари ва қудуқлари, геология ва техник ҳужжатларнинг, маъданлар ва тоғ жинслари намуналари, керн, фойдали қазилма намуналари дубликатларининг сақланишини таъминлайди;

гидрогеология қудуқларини бурғулаш ва ишлатишда норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини таъминлайди, ер қаърининг ноёб объектлари, ер ости минерал шифобахш ва ичимлик сувларини муҳофаза қилиш ишларини амалга оширади;

амалга оширилган тавсия ва кўрсатмаларни ҳар йили таҳлил қилади ҳамда баҳолайди;


б) Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлашда қабул қилинган қарор ва хулосалари ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан бажарилишини назорат қилиш соҳасида:

фойдаланиш учун рухсатнома бериладиган ер қаъри участкасида дастлабки текширувларни ўтказади, шунингдек, фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг келишилган ҳажмларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлашда қабул қилинадиган қарорлари ҳамда хулосаларига мувофиқ конлардан фойдаланиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдали қазилма конларига ишлов бериш учун тоғ ажратмаларини тақдим этади, шунингдек, ер қаъридан фойдаланувчилар тақдим этадиган кон ишларини ривожлантириш режаларини келишади;

ер қаърини тўлиқ геологик ўрганишни, қидирилаётган фойдали қазилма конларига, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, шу жумладан чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва эксплуатация қилиш мақсадида фойдаланиш учун берилган ер қаъри участкаларига ишлов беришнинг тоғ-техник, гидрогеологик, геологик-иқтисодий ва бошқа шартларга риоя этилишини таъминлайди;

асосий ва улар билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда уларнинг таркибидаги асосий ва бирга учрайдиган компонентлар захираларининг миқдорлари ва сифати, шунингдек, фойдали қазилмаларни қазиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиладиган ер қаъри участкаларининг табиий хусусиятлари ҳақида дастлабки материалларнинг тўлиқлиги ва ишончлигини таъминлайди;


в) минерал хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг нормативдан ортиқча йўқотилишига йўл қўйилганлигини аниқлаш ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини кўриш соҳасида:

ҳар йили фойдали қазилмани қазиб олиш ҳажмлари тўғрисида белгиланган шаклдаги ҳисоботларни қабул қилади ва уларни Давлат геология қўмитасининг Давлат геология фондига қайта юборишни таъминлайди;

қазиб олинадиган конлар бўйича йиллик ҳисобот балансларида фойдали қазилмалар захираларини қазиб олиш билан боғлиқ ер остини ўрганиш ишлари ҳисобини юритади, шунингдек, геологик ўрганиш ишлари натижаларининг, қазиб олувчи корхоналар ҳисобидан чиқарилаётган қазиб олинган ва йўқотилган қазилмаларнинг ҳаққонийлигини таъминлайди;

тоғ-кон ва қайта ишлаш корхоналарининг техник лойиҳаларини, минерал хомашёни қазиб олиш ҳамда қайта ишлашда фойдали қазилмаларни йўқотиш ва уларнинг камайиш нормативларини келишади;

ер қаърини тўлиқ ва комплекс ўрганишни, улардан фойдали қазилмаларни янада тўлиқ қазиб олиш, улардан самарали фойдаланиш ҳамда ва барча компонентлар ажратиб олинишини таъминлайди;

конларга фойдали қазилмаларнинг асоссиз юқори даражада йўқотилиши ва сифатининг пасайишига йўл қўймайдиган усул ва услубларда ишлов берилишини, шунингдек, тоғ ишларини ривожлантириш режаларининг бажарилиши, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳамда қайта ишлашда уларнинг йўқотилиши ва камайиши бўйича белгиланган нормативларга риоя этилишини назорат қилади;

минерал хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг нормативдан ортиқ йўқотилишига йўл қўйилганини аниқлайди ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини кўради.


10. Инспекция ўз ваколати доирасида:

Давлат геология қўмитаси Илмий-техник кенгашининг ер қаърини геологик ўрганиш ишларини ўтказиш лойиҳа-смета ҳужжатларини, уларнинг натижалари бўйича ҳисоботларни, шунингдек, Илмий техник кенгаш мажлисларида кўриб чиқиладиган бошқа масалаларни муҳокама этишда;

Давлат геология қўмитаси ҳайъатига кўриб чиқиш учун киритиладиган масалаларга оид материалларни тайёрлашда;

Давлат геология қўмитасининг Инспекция фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича буйруқлари ва фармойишлари лойиҳаларини тайёрлашда;

ер қаърини геологик ўрганиш ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш масалаларини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий лойиҳаларни ишлаб-чиқишда иштирок этади.



3-БОБ. ИНСПЕКЦИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ,

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


11. Инспекция ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни (шу жумладан, чучук, минерал, термал ва саноат ер ости сувларини) қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлаш, шунингдек, кон ишларини геология-маркшейдерлик таъминлашда ер қаъридан оқилона фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза этиш масалалари бўйича корхона ва объектларда тадқиқотлар ўтказиш;

корхона ва ташкилотларга фойдали қазилмаларни геологик ўрганиш, қазиб олиш ҳамда минерал хомашёни қайта ишлашда ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш талабларининг аниқланган бузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

кон-геология фаолиятни текшириш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимият органлари, махфий режимдаги объектлар, шунингдек, идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахслар ҳудудларида бўлиш;

ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш талабларини бузган мансабдор шахслар ва фуқароларни ўз ваколати доирасида маъмурий жавобгарликка тортиш;

ер ости манбалари ҳисобидан сувдан фойдаланувчи объектларни эксплуатация қилувчи, ер қаърини геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлаш, кон ишларини геология-маркшейдерлик таъминлаш ишларини олиб борадиган ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

айбдор шахсларни маъмурий ва/ёки жиноий жавобгарликка тортиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда бериш;

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлардан сувдан фойдаланиш ҳамда ер ости манбалари сувини истеъмол қилиш, фойдали қазилмаларни геологик ўрганиш, қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлаш, тоғ ишларини геологик-маркшрейдерлик таъминлашда ер қаъридан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза этиш масалалари ҳақида зарур ахборотни олиш;

зарурат бўлганда, зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун Давлат геология қўмитасининг ва давлат бошқа органлари, шунингдек, ихтисослашган ташкилотларнинг малакали мутахассисларини жалб қилиш.

Инспекция қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


12. Инспекция ва унинг ҳудудий инспекциялари:

ер қаъридан фойдаланувчиларга кон-геология фаолиятини назорат қилиш масалалари бўйича маслаҳат ва зарур услубий ёрдам кўрсатиш;

фойдали қазилма конларига ишлов бериш учун белгиланган тартибда кон ажратмасига эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчиларнинг маълумотлар базасини ҳар йили шакллантириш ва янгилаш;

ер қаъридан фойдаланувчилар талабларига биноан фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва геология-қидирув ишларини назорат қилиш соҳасидаги амалдаги тартиб-қоидалар, талаблар ва бошқа масалалар тўғрисида уларни бепул хабардор қилиш;

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Инспекция ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашга мажбур.

Инспекция ва унинг ҳудудий инспекциялари қонун ҳужжатларига мувофиқ кон-геология фаолиятини назорат қилиш соҳасида бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.


13. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши, уларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш учун масъулдир.


14. Инспекциянинг мансабдор шахслари ўз хизмат вазифаларини тегишли равишда бажармагани учун белгиланган тартибда жавоб берадилар. Инспекция инспекторларининг жавобгарлик даражаси лавозим йўриқномалари билан белгиланади.

Давлат инспекторларини лавозим йўриқномалари Давлат геология қўмитасининг раиси билан келишган холда Инспекция бошлиғи томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.


15. Инспекциянинг кон-геология назорати бўйича фаолиятига асоссиз тўсқинлик қилган ва ушбу назоратни амалга оширувчи мансабдор шахсларга нисбатан жазо қўллаш билан таҳдид қилган ёки босим ўтказишга ҳаракат қилган шахслар қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.



4-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ


16. Инспекцияга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг розилиги билан Давлат геология қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинлайдиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

Инспекция бошлиғи кон-геология фаолиятини назорат қилиш бўйича бош давлат инспектори (кейинги ўринларда бош давлат инспектори деб аталади) ҳисобланади.

Инспекция бошлиғи Давлат геология қўмитаси раиси билан келишган ҳолда лавозимга тайинлайдиган ва лавозимдан озод этадиган икки ўринбосарига эга бўлади.

Инспекция бошлиғининг ўринбосарлари:

кон фаолиятини назорат қилиш бўйича;

геология фаолиятини назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланади.

Инспекциянинг ҳудудий давлат инспекторларининг шахсий таркиби Инспекция бошлиғининг тақдимоти билан Давлат геология қўмитаси раиси томонидан уч йилда бир марта, зарурат бўлганда эса ҳар йили тасдиқланади.


17. Инспекция бошқарув аппарати, ҳудудий давлат инспекторлари, қўшимча бўлинмалар, шунингдек, ҳудудий инспекциялардан таркиб топади.


18. Инспекция бошлиғи:

Инспекция фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва Инспекцияга юкланган вазифа ҳамда функциялар бажарилиши учун шахсан жавобгар беради;

зарурат бўлганда, Инспекция тузилмасини ўзгартириш бўйича асосланган таклифлар киритади, белгиланган умумий сон доирасида Инспекциянинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;

ҳудудий инспекциялар тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқлайди;

Инспекция ва унинг ҳудудий инспекциялари ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, кўрсатмалар беради;

Инспекция ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

Инспекция ходимларини мукофотлаш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этади ҳамда алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлар номзодини белгиланган тартибда мукофотлашга тақдим этади;

Инспекция ва унинг ҳудудий инспекцияларида ижроси интизомини мустаҳкамлаш ишларини мувофиқлаштиради;

жисмоний ва юридик шахсларнинг Инспекция ваколатига кирадиган масалалар юзасидан мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини мувофиқлаштиради.

Инспекция бошлиғи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.


19. Ҳудудий инспекциялар ўз фаолиятини Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширади.


20. Инспекциянинг инспекторлар таркибига фарқланувчи белгиларга эга формали кийим-бош ва ягона намунадаги гувоҳнома белгиланган тартибда берилади.


21. Инспекция инспекторлари ўз вазифаларини бажариш учун ер қаъридан фойдаланувчилар уларни хизмат хоналари, алоқа воситалари, махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари, автомобиль транспорти, телефон алоқаси билан таъминлайди.



5-БОБ. ИНСПЕКЦИЯНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ


22. Инспекция бюджет ташкилоти ҳисобланади ва:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан;

ер қаъридан фойдаланиш соҳасида белгиланган талабларни бузганлик учун белгиланган тартибда ундириладиган жарималар суммасининг 80 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

ер қаъри фойдали қазилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича аниқланган зарар суммасининг 20 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

қонунчиликда тақиқламаган бошқа манбалар ҳисобидан таъминланади.


23. Инспекция ходимларининг иш ҳақи - меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси бўйича тариф коэффициентини қўллаган ҳолда икки баробар миқдорда белгиланади ва Давлат геология қўмитаси ходимлари учун белгиланган миқдорда узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати) учун лавозим маошига устамалар, иш ҳақига белгиланган миқдорларда туман (ҳудудий) коэффициентлари ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа қўшимча тўловлардан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Давлат геология қўмитаси ҳайъатининг қарори билан Инспекция ходимларига бошқа рағбатлантирувчи чоралар белгиланиши мумкин.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


24. Инспекция қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.


25. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка биноан жавоб беради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 июнь










































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск