Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.06.2018 й. 443-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 июндаги

443-сон қарорига

ИЛОВА



Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига

лицензиялар бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартибини белгилайди.


2. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри лицензия асосида:

геологик ўрганиш;

қазиб олиш;

техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилади.


3. Лицензиялар, қоидага кўра, ушбу Низомнинг 2-бандида белгиланган ер қаъридан фойдаланишнинг ҳар бир тури учун алоҳида-алоҳида берилади.


4. Лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) томонидан берилади.


5. "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган, дарё ўзанлари, каналлар ва коллекторларни тозалашда лицензия олиш талаб қилинмайди.



2-БОБ. НОРУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ

ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯЛАР


§ 1. Геологик ўрганиш учун ер қаъри

участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига

оид лицензиялар


6. Геологик ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия тадбиркорлик таваккалчилиги шартларида (ер қаъридан фойдаланувчининг ўз маблағлари ҳисобига) норуда фойдали қазилмалар конларини излаш, баҳолаш, қидиришга оид ҳуқуқни тасдиқлайди.

Минерал - хомашё базани ривожлантириш ва тўлдириш давлат дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобига геологик ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи юзага келишига белгиланган тартибда тасдиқланган ер қаърини геологик ўрганишга доир лойиҳа-смета ҳужжатлари асос ҳисобланади.



§ 2. Норуда фойдали қазилмаларни қазиб

олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш

ҳуқуқига оид лицензия


7. Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид лицензия унинг эгасига конни қазиб олиш, қазиб олинаётган минерал-хомашёни қайта ишлаш, шу жумладан, агар лицензия шартларида бошқа ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, қазиб олиш жараёнида олинган техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш (қайта ишлаш) ҳуқуқини беради.

Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига оид лицензия норуда фойдали қазилмаларнинг захиралари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган кон бўйича уни қазиб олиш учун берилади.


8. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид лицензия коннинг алоҳида участкасидаги норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун берилишига рухсат этилади, агар ушбу ҳолат конни қазиб олишнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ёмонлаштирмаса ва коннинг қолган қисмлари (участкалари)ни ўзлаштиришга тўсқинлик қилмаса.


9. Бир конни бир неча ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид лицензиялар берилишига йўл қўйилади. Бунда конни қазиб олиш Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолияти юзасидан назорат қилиш инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади) билан келишилган, ер қаъридан оқилона фойдаланишни ва атроф муҳит муҳофаза қилинишини таъминловчи қазиб олиш тизимида амалга оширилиши керак.


10. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун бир неча лицензиялар бир вақтнинг ўзида битта ер қаъридан фойдаланувчига берилишига йўл қўйилади, шу жумладан, ўзаро яқин жойлашган норуда фойдали қазилмалар конларини қазиб олиш учун, агар бажарилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларга кўра уларни фақат биргаликда бир ер қаъридан фойдаланувчи томонидан қазиб олиш рентабелли бўлса.


11. Бир вақтнинг ўзида норуда фойдали қазилмаларнинг турли конларини, айрим турдаги қурилиш материаллари ва бошқа материаллар ва буюмларни ишлаб чиқариш учун зарур компонент сифатидаги минерал-хомашёларни қазиб олишга оид ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун бир неча лицензиялар битта ер қаъридан фойдаланувчига берилиши мумкин.


12. Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия эгаси унга берилган кон ажратмаси доирасида қўшимча лицензиясиз ер қаърини геологик ўрганишга доир ишларни, уларни Давлат геология қўмитасининг Давлат геология фондида давлат ҳисобига қўйиш шарти билан олиб бориш ҳуқуқига эга.



§ 3. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш

учун ўз ичига норуда фойдали қазилмаларни олган

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш

ҳуқуқига оид лицензия


13. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишга оид ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия унинг эгасининг кон-қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарининг таркибида норуда фойдали компонентлари мавжуд чиқиндиларини қайта ишлаш ишларини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқлайди.

Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва минерал-хомашёни қайта ишлаш жараёнида олинган техноген минерал ҳосилаларга эгалик ҳуқуқи норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига оид лицензияга мувофиқ лицензия эгасида ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддати мобайнида сақлаб қолинади. Бундай ҳолда техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишга (қайта ишлашга) лицензия олиш талаб қилинмайди.


14. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишга оид ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия ер қаъридан фойдаланувчи балансида ҳисобда турмайдиган ёки техноген минерал ҳосилалар сотилган ёки белгиланган тартибда бошқа ер қаъридан фойдаланувчига топширилган ҳолда кон қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарининг чиқиндиларини қайта ишлаш учун берилади.



3-БОБ. НОРУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ

ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ШАРТЛАРИ


15. Ер қаъридан фойдаланиш лицензияда назарда тутилган шартларга мувофиқ амалга оширилади.


16. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг асосий шартларига ер қаъридан фойдаланиш турларидан келиб чиққан ҳолда "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33, 35, 36, 37, 40, 41, 43 ва 45-моддалари билан белгиланган шартлар киради.

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг намунавий шартлари Давлат геология қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади ва зарурат бўлганда белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида ҳам эълон қилиниши мумкин.


17. Геологик ўрганиш учун норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларида:

ер қаърини геологик ўрганиш бўйича ишларнинг минимал ҳажмлари, уларни амалга ошириш муддатлари ва ер қаъри ҳақида олинган геологик ёки бошқа маълумотларни ҳисобга олиш ҳамда сақлаш ва ишларни тизимлаштириш учун Давлат геология қўмитасининг Давлат геология фондига топшириш муддатлари;

кон иншоотлари ва қудуқларни аҳоли ҳаёти ва саломатлигини, атроф муҳит хавфсизлигини таъминлайдиган ҳолатга келтириш (рекультивация қилиш), шунингдек, фойдаланишга яроқсиз кон иншоотлари ва қудуқларни тугатиш тартиби;

норуда фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш учун материалларни Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига топшириш тартиби ва муддатлари;

ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин бўлган шарт-шароитлар назарда тутилади.


18. Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларида:

техник лойиҳалар ва кон ишларини ривожлантириш режаларини, захираларни қазиб олиш ва кон майдонида (участкада) қулайликлар яратиш лойиҳаларини тузиш тартиби ва муддатлари;

қазиб олинган фойдали қазилмага эгалик қилиш ҳуқуқи;

ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловларни тўлаш шартлари;

ер қаъридан фойдаланувчининг ижтимоий мажбуриятлари (маҳаллий аҳоли учун иш жойлари ташкил қилиш, ходимларни касб бўйича тайёрлаш ва шу кабилар);

техноген минерал ҳосилаларни сақлаш ва қайта ишлаш шартлари;

ер қаъридан фойдаланувчининг инвестиция мажбуриятлари;

ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин бўлган шарт назарда тутилади.


19. Техноген минерал ҳосилаларидан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларида:

техник лойиҳалар ва кон ишларини ривожлантириш режаларини, техноген минерал ҳосилалар (конлар) захираларини қазиб олиш ва кон майдонида (участкаларда) қулайликлар яратиш лойиҳаларини тузиш тартиби ва муддатлари;

қазиб олинган фойдали қазилмага эгалик қилиш ҳуқуқи;

ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловлар тўлаш шартлари;

ер қаъридан фойдаланувчининг ижтимоий мажбуриятлари (маҳаллий аҳоли учун иш жойлари ташкил қилиш, ходимларни касб бўйича тайёрлаш ва шу кабилар);

техноген минерал ҳосилаларни сақлаш ва қайта ишлаш шартлари;

ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин бўлган шартлар назарда тутилади.


20. Давлат геология қўмитаси "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасида белгиланган ҳолларда норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъридан фойдаланиш шартларига ўзгартиришлар киритиши мумкин.


21. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари минерал-хомашё ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари конъюктурасининг ўзгариши, яъни норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли, шунингдек, лицензия берилган вақтдагига нисбатан жиддий фарқ қилувчи вазият юзага келган ҳолларда ер қаъридан фойдаланувчининг илтимосига кўра ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

Лицензия эгаси норуда фойдали қазилмаларни қазиб олишни вақтинча тўхтатиши ва олтмиш кун олдин Давлат геология қўмитасига ёзма тарзда маълум қилган ҳолда белгиланган тартибда кон иншоотларини ва ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ инфратузилма объектларини консервация қилиши мумкин. Консервация қилиш муддати лицензиянинг умумий амал қилиш муддатига киради.



4-БОБ. НОРУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ

ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

МУДДАТЛАРИ


22. Геологик ўрганиш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкалари қуйидагилар учун белгиланган муддатларга берилади:

геологик ўрганиш учун беш йилгача бўлган муддатга;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун фойдали қазилмаларни ёки техноген минерал ҳосилаларни қазиб олишга доир техник-иқтисодий асослаш билан белгиланган муддатга.


23. Ер қаъридан фойдаланиш муддатлари лицензияда кўрсатилади ва у ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ҳисобланади.


24. Ер қаъридан фойдаланиш муддати тугагунга қадар камида олти ой олдин фойдаланувчи томонидан Давлат геология қўмитасига йўлланган ариза бўйича ер қаъридан фойдаланувчи томонидан лицензияда белгиланган шартлар бажарилган тақдирда ва ер қаърини геологик ўрганишга доир ишларни тугаллаш, шунингдек, фойдали қазилма конларини қазиб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш ёхуд фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича корхоналарни тугатиш ёки консервация қилиш бўйича ишларни амалга ошириш зарур бўлган ҳолларда ер қаъридан фойдаланиш муддатлари узайтирилиши мумкин.

Ер қаъридан фойдаланиш муддатларини узайтириш ёки уни рад этиш тўғрисидаги қарор Давлат геология қўмитаси томонидан ариза тушган кундан бошлаб йигирма кун ичида қабул қилинади.



5-БОБ. НОРУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ

ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШГА ЛИЦЕНЗИЯЛАР БЕРИШНИНГ

УМУМИЙ ШАРТЛАРИ


25. Норуда, шу жумладан, кенг тарқалган фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланишга лицензиялар Давлат геология қўмитаси билан олиб бориладиган тўғридан-тўғри музокаралар натижаларига кўра берилади.

Кенг тарқалган фойдали қазилмалар рўйхати ушбу Низомга 1-иловада келтирилган.


26. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланишга оид лицензиялар геологик жиҳатдан ўрганиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилган фақат қидирилган норуда фойдали қазилмалар конларига ҳамда қуйидаги мезонлар уйғунлигида очиқ савдолар асосида берилади:

ер қаъри участкасининг инфраструктура объектларига (электр узатиш, темир йўл станцияси, автомобиль йўли) яқинида (10 километрдан ортиқ эмас) жойлашганлиги;

ер қаъри участкасининг шаҳар аҳоли пункти ва йирик қурилиш объекти яқинида (10 километрдан ортиқ эмас) жойлашганлиги;

норуда фойдали қазилмаларнинг тавсия этилаётган захиралари ҳажми (5 млн. м3/т.дан ортиқ).

Очиқ савдолар норуда фойдали қазилмалар кони ушбу банднинг иккинчи-тўртинчи хатбошиларида келтирилган мезонларга мувофиқ бўлиши шарти билан ушбу Низомнинг 27-банди учинчи хатбошига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.


27. Ер қаърини геологик ўрганишга оид ишларни молиялаштирган ер қаъридан фойдаланувчилар аниқланган кон бўйича фойдали қазилмалар захиралари белгиланган тартибда тасдиқланган санадан бошлаб бир йил мобайнида улар томонидан аниқланган конда норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи учун лицензиялар олишга мутлақ ҳуқуққа эга бўладилар.

Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олишга ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия тўғридан-тўғри музокаралар асосида, очиқ савдолар ўтказилмасдан ер қаърини геологик ўрганишга доир (тўлиқ ёки қисман, норуда фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаш ва тасдиқлаш билан боғлиқ) ишларни молиялаштирган шахснинг буюртманомаси бўйича берилади, буюртманомага молиялаштириш манбаи кўрсатилган ҳолда конни қидириш бўйича ишларни молиялаштиришни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши лозим.

Ер қаърини геологик ўрганиш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан олиб борган шахс томонидан у томонидан қидирилган конда норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқидан воз кечилган ҳолда кон ушбу Низомда назарда тутилган тартибда очиқ савдолар натижалари бўйича бошқа шахсга берилиши мумкин, бунда биринчи шахсга у томонидан сарфланган харажатлар, шу жумладан, ер қаъри тўғрисидаги геологик ва бошқа маълумотлар қиймати қопланади.


28. Ер қаърини геологик ўрганишга доир ишларни молиялаштирган ариза берувчиларга берилган мутлақ ҳуқуқ муддати ўтиб бўлганидан сўнг ҳам у томондан қидирилган кондаги фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун лицензия олишда очиқ савдоларда унинг имтиёзли ҳуқуқи сақлаб қолинади.



6-БОБ. ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ МУЗОКАРАЛАР

АСОСИДА НОРУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ

ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ТАРТИБИ


29. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия олиш учун ариза берувчиларга сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик ёки бошқа маълумотлар тўплами Давлат геология қўмитаси томонидан реализация қилинади.

Геологик ёки бошқа маълумотлар тўплами сўралаётган, ариза берувчи билан келишилган ер қаъри участкасининг чегараларини, у бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ёки техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш учун етарли бўладиган ҳажмдаги кон-техник, технологик ва бошқа маълумотларни ўз ичига олган бўлиши зарур.

Геологик ёки бошқа маълумотлар тўплами пуллик асосда тайёрланади.

Геологик ёки бошқа маълумотлар тўпламини тайёрлаш муддати ва қиймати унинг ҳажмига боғлиқ ҳамда материалларни ва бошқаларни саралаш, кўчириш ва нусхаларини олишга сарфланадиган харажатлар доирасида белгиланади.


30. Улар бўйича геологик ёки бошқа маълумотлари тўплами реализация қилинадиган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари рўйхати Давлат геология қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади ва зарур бўлган ҳолларда белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Ариза берувчилар сўровига биноан норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари рўйхатига тегишли қўшимчалар киритилиши мумкин.


31. Бир нафар ариза берувчига реализация қилинган битта ер қаъри участкаси бўйича геологик ва бошқа маълумотлар тўплами уч ой мобайнида бошқа ариза берувчиларга реализация қилиниши мумкин эмас.

Геологик ва бошқа маълумотлар тўпламини олган ариза берувчи томонидан уч ой ўтгач ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш тартиби бўйича зарур ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда ер қаърининг сўралаётган участкаси бўйича геологик ва бошқа маълумотлар тўплами бошқа ариза берувчиларга реализация қилиниши мумкин.

Агар сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик ва бошқа маълумотлар тўплами уч ой ўтганидан сўнг бошқа ариза берувчига реализация қилинганда, норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид лицензияни олиш учун илгари реализация қилинган геологик ва бошқа маълумотлар тўплами асосида тайёрланган биринчи ариза берувчининг ҳужжатлари қабул қилинмайди.


32. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия олиш учун ариза берувчилар норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун лицензия олишга буюртманомалар топширилишини қайд қилишнинг электрон тизимига ҳамда ушбу Низомнинг 33-бандига мувофиқ зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда Давлат геология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига ёзма тарзда буюртманома топширадилар.

Давлат геология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги маълумотлар Давлат геология қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади, зарур ҳолларда белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Ариза берувчилар норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия олиш учун бевосита Давлат геология қўмитасига буюртманома топшириш ҳуқуқига эгалар.

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияларни тўғридан-тўғри музокаралар асосида бериш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


33. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия олиш учун бериладиган буюртманома қуйидагилардан иборат бўлиши зарур:

давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ ариза берувчининг тўлиқ номи;

ариза берувчининг раҳбарлари ва мулк эгаларининг алоқа қилинадиган ва почта маълумотлари;

сўралаётган ер қаъри участкасининг номи ва ер қаъридан фойдаланишнинг назарда тутилган тури;

солиқ органи томонидан қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўйилган, ташкилотнинг ўтган йил учун бухгалтерия баланси нусхаси;

ариза берувчининг устав фонди тўғрисидаги маълумот, у базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан кам бўлмаслиги лозим;

мўлжалланаётган фаолиятни амалга ошириш учун мавжуд ходимлар таркиби тўғрисидаги маълумот (геологлар, кончилар, маркшейдерлар);

солиқ органлари томонидан бериладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва мақсадли жамғармалар бюджетлари олдида қарзи мавжуд эмаслигини, ариза берувчида ўзининг ва ер қаъри участкасидан фойдаланишга доир ишларни бажариш учун жалб қилинадиган зарур маблағларнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

ариза берувчининг техник ва технологик имкониятлари, шунингдек, у томонидан белгиланган тартибда шартнома асосида жалб қилинадиган техника ва асбоб-ускуналар тўғрисидаги маълумот;

йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар - ер қаърини геологик ўрганиш ва норуда фойдали қазилмаларни тажриба-саноат йўсинида қазиб олиш учун берилганда;

техник-иқтисодий асослар - ер қаъри норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилганда;

давлат корхоналари, устав фондида 50% ва ундан ортиқ давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, устав фондида 50% ва ундан ортиқ давлат улуши бўлган ва 50% ва ундан ортиғи юридик шахсга тегишли бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган, "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК томонидан экспертизадан ўтказилганидан сўнг тақдим этиладиган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари;

ер қаъридан фойдаланишнинг назарда тутилган турини амалга ошириш учун тегишли ер участкаси ажратилганлиги тўғрисидаги ҳужжат;

атроф муҳитга таъсири тўғрисида Давлат экология экспертизаси томонидан ариза лойиҳасига берилган ижобий хулоса;

ариза берувчининг ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия олишга оид буюртманомасини кўриб чиқиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдоридаги тўловнинг Давлат геология қўмитаси ҳисоб рақамига ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Буюртманомани кўриб чиқиш учун тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди.


34. Ушбу Низомнинг 33-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўплами ариза берувчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилганда норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун буюртманомаларни қабул қилиш рад этилиши мумкин.

Буюртманомаларни бошқа сабаблар бўйича қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.


35. Давлат геология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ўн кун муддатда:

маҳаллий давлат ҳокимият органлари билан биргаликда сўралаётган ер қаъри участкасини, ундан фойдаланиш имкониятларини аниқлаш учун текшириб чиқадилар;

глобал позицион тизим асбобларини қўллаб бурчак координаталарини аниқлаган ҳолда ер қаъри участкасининг жойлашиш ўрнини аниқлаштирадилар;

норуда фойдали қазилмалар рухсатсиз қазиб олинганлиги изларининг мавжуд бўлиши мумкинлигини аниқлаштирадилар;

ариза берувчининг техник ва технологик имкониятлари, тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилганига мувофиқлигини ўрганадилар.

Олиб борилган ишлар натижалари бўйича Давлат геология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари тегишли маълумотларни тайёрлайдилар ва буюртманома билан биргаликда Давлат геология қўмитасига юборадилар.


36. Норуда фойдали қазилмаларни рухсатсиз қазиб олиш ҳоллари аниқланганда, Давлат геология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан уларнинг олдини олиш ва айбдор шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш бўйича тегишли чоралар кўрилади.


37. Давлат геология қўмитаси беш кун муддатда буюртманомани ва Давлат геология қўмитаси ҳудудий бўлинмаларнинг тегишли маълумотларини ўрганиб чиқади ҳамда норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


38. Давлат геология қўмитаси норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг бир кун муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари имзоланган муддатни кўрсатган ҳолда ариза берувчига ёзма тарзда маълум қилади.


39. Ариза берувчи уч кун муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзолайди.

Агар ариза берувчи ўттиз кун ичида ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзоламаса, Давлат геология қўмитаси норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия беришни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.


40. Лицензия ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари имзоланган кундан бошлаб бир кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.

Йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоботлар ва (ёки) техник-иқтисодий асослаш тегишли ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларига киритилиши шарт.


41. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияларни бериш қуйидаги ҳолларда рад қилиниши мумкин, агар:

ариза берувчи ўзи ҳақида ёлғон ёки нотўғри маълумотлар берса;

ариза берувчи ишларни самарали бажариш учун малакали мутахассислар, зарур молия ва техник воситаларнинг мавжудлигини тасдиқловчи маълумотларни тақдим этмаса;

геологик ва бошқа маълумотларни олмасдан туриб техник ҳужжатлар ишлаб чиқилган бўлса;

сўралаётган ер қаъри участкасининг чегаралари геологик ва бошқа маълумотлар тўпламида келтирилганига мос келмаса;

ер қаъри участкаларидан фойдаланишга доир иш олиб бориш методикаси геология-қидирув ишларини олиб бориш ёки ер қаъридан оқилона фойдаланишнинг белгиланган талабларига мос келмаса;

қазиб олинаётган хомашё қиймати нотўғри ҳисобланган бўлса.

Бошқа сабаблар бўйича норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар беришнинг рад қилинишига йўл қўйилмайди.

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар беришнинг рад қилинишига рози бўлмаслик ҳолати юзага келганда ариза берувчилар рад этилиши юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгалар.


42. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар беришнинг рад қилиниши ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда Давлат геология қўмитаси бир кун муддатда ариза берувчига ва буюртманомани қабул қилган Давлат геология қўмитасининг ҳудудий бўлинмасига ахборот тизими орқали ёзма ва электрон шаклда рад этиш сабабларини ҳамда ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиш ва қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатларни топшириши мумкин бўлган муддатлар кўрсатилган хабарномани йўллайди.


43. Ариза берувчи томонидан норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш рад этилиши сабаблари белгиланган муддатларда бартараф этилган тақдирда, рад қилиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги маълумот олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмаган муддатда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ишлари амалга оширилади.

Ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун йиғим суммаси ундирилмайди.



7-БОБ. ОЧИҚ САВДОЛАР ЎТКАЗИШ

АСОСИДА НОРУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ

ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ТАРТИБИ


44. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олишга очиқ савдоларни ташкил қилиш ва ўтказиш Давлат геология қўмитаси томонидан киритиладиган материаллар асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан:

очиқ савдоларни ўтказиш бўйича Идоралараро комиссия таркиби;

очиқ савдолар асосида норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия бериладиган ер қаъри участкалари тўғрисидаги маълумотлар;

очиқ савдоларга қўйиладиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари лойиҳалари;

очиқ савдолар қатнашчиларига қўйиладиган малака талаблари;

очиқ савдолар ғолибларини саралашнинг асосий ва қўшимча мезонлари;

очиқ савдоларни ўтказиш вақти ва жойи, шу жумладан, буюртманомаларни қабул қилиш манзили ва уларни қабул қилишнинг тамом бўлиш вақти (санаси ва соати);

очиқ савдоларда қатнашиш учун йиғим ва лицензиялар берилганлиги учун йиғим миқдори;

очиқ савдоларга қўйилаётган ер қаъри участкалари бўйича геологик ва бошқа маълумотлар тўпламининг қиймати ҳақидаги маълумотлар белгиланади.


45. Давлат геология қўмитаси очиқ савдоларни ўтказиш бўйича Идоралараро комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади ва ушбу Низомнинг 26 ва 44-бандларига мувофиқ очиқ савдоларни ўтказиш учун материаллар тайёрлайди.

Давлат геология қўмитаси раиси очиқ савдоларни ўтказиш бўйича Идоралараро комиссия раҳбари ҳисобланади.


46. Давлат геология қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қарор қабул қилинганидан сўнг уч кун муддатда уни ўзининг расмий веб-сайтида ва зарур ҳолларда оммавий ахборот воситаларида жойлаштиради.

Маълумотлар жойлаштирилиши (чоп этилиши) ариза берувчининг очиқ савдоларда қатнашиш учун керакли ҳужжатларни тайёрлашига асос ҳисобланади.

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари тўғрисидаги маълумотда:

ер қаъри участкасининг номи ва унинг жойлашиш манзили;

ер қаъри участкасидаги норуда фойдали қазилмаларнинг прогноз ресурслари ва захираларининг ҳажмлари;

буюртманомалар қабул қилинадиган жой;

очиқ савдолар қатнашчиларига қўйиладиган малака талаблари;

очиқ савдолар ғолибларини танлашнинг асосий ва қўшимча мезонлари;

ер қаъри участкаси тўғрисидаги геологик ва бошқа маълумотлар тўплами қиймати ҳақидаги маълумотлар;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳаси;

жойлаштирилган ахборотларнинг амал қилиш муддатлари тўғрисидаги маълумот;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олишга оид буюртманомаларни кўриб чиқиш учун миқдорлар бўлиши керак.


47. Давлат геология қўмитаси Идоралараро комиссия томонидан қарор қабул қилинганидан сўнг уч кун муддатда сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик ва бошқа маълумотлар тўпламини тайёрлайди.

Геологик ва бошқа маълумотлар тўплами сўралаётган ер қаъри участкалари чегараларини, йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ёки техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш учун зарур бўлган ҳажмларда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш тўғрисидаги геологик, кон-техник, технологик ва бошқа маълумотларни акс эттириши зарур.

Сўралаётган ер қаъри участкалари бўйича геологик ва бошқа маълумотлар тўплами Давлат геология қўмитаси томонидан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия олиш бўйича ўтказиладиган очиқ савдоларда қатнашиш учун ариза берувчиларга реализация қилинади.

Геологик ва бошқа маълумотлар тўпламини тайёрлаш муддатлари ва қиймати унинг ҳажмига боғлиқ ҳамда материалларни саралаш, кўчириш ва нусха олишга ва бошқаларга сарфланадиган харажатлар доирасида белгиланади.


48. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган фойдали қазилмалардан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия олиш учун очиқ савдолар Идоралараро комиссия қарори билан белгиланадиган муддатларга қатъий амал қилган ҳолда амалга оширилади.

Очиқ савдоларга қўйилаётган тегишли ер қаъри участкалари бўйича ер участкаларини бериш тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кафолат хатини олиш Давлат геология қўмитасига юкланади.


49. Очиқ савдоларни ўтказиш доирасида қатнашчилардан олинган барча материаллар Давлат геология қўмитасида сақланади.

Давлат геология қўмитаси олинган буюртманомалар ва материаллар сақланиши ва ошкор қилинмаслигини таъминлайди.


50. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган фойдали қазилмалардан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия олиш учун ўтказиладиган очиқ савдоларда қатнашишга оид буюртманомада ариза берувчи давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ ўзининг тўлиқ номини, сўралаётган ер қаъри участкаси номини ва ер қаъридан фойдаланишнинг назарда тутилган турини кўрсатади.

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган фойдали қазилмалардан фойдаланиш ҳуқуқи учун ўтказиладиган очиқ савдоларда қатнашишга доир буюртманомага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши зарур:

илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати келтирилган илова хати;

ариза берувчининг раҳбарлари ва мулкдорлари тўғрисидаги алоқа қилинадиган ва почта маълумотлари;

мўлжалланган фаолиятни амалга ошириш учун мавжуд ходимлар таркиби тўғрисидаги маълумотлар (геологлар, кончилар, маркшейдерлар);

солиқ органи томонидан қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўйилган ташкилотнинг ўтган йил учун бухгалтерия баланси нусхаси;

солиқ органлари томонидан бериладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлатнинг мақсадли жамғармалари бюджетлари олдида қарзи мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар, ариза берувчида унинг очиқ савдоларда қатнашиши, ер қаъридан фойдаланиш учун бир марталик тўловларни тўлаш учун зарур бўлган ўз маблағлари ва жалб қилинадиган маблағларнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

ариза берувчининг, шунингдек, у томонидан пудратчи сифатида жалб қилинадиган бошқа ташкилотларнинг техник ва технологик имкониятлари тўғрисидаги маълумотлар (ариза берувчида ер қаъри участкасида иш олиб бориш учун технологик воситалар ва асбоб-ускуналар, малакали мутахассисларнинг, пудратчи сифатида жалб қилинадиган чет ташкилотлар билан шартномаларнинг мавжудлиги);

йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоботлар - ер қаъри геологик ўрганиш ва норуда фойдали қазилмаларни тажриба-саноат йўсинида қазиб олиш учун берилганда;

техник-иқтисодий асослаш - ер қаъри норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилганда;

давлат корхоналари, устав фондида 50% ва ундан ортиқ давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, устав фондида 50% ва ундан ортиқ давлат улуши ва 50% ва ундан ортиғи юридик шахсга тегишли бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган, "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК томонидан экспертизадан ўтказилганидан сўнг тақдим этиладиган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланиши;

атроф муҳитга таъсири тўғрисида буюртманома лойиҳасига Давлат экология экспертизаси томонидан берилган ижобий хулоса;

очиқ савдоларда ғолиб бўлган тақдирда ариза берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўланадиган маблағ миқдори акс эттирилган молиявий таклиф;

ариза берувчининг ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия олишга оид буюртманомасини кўриб чиқиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдоридаги йиғим Давлат геология қўмитасининг ҳисобрақамига тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Буюртманомани кўриб чиқиш учун тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди.

Давлат геология қўмитаси ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олишга оид очиқ савдоларда қатнашиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатларни ва маълумотларни, белгиланган тартибда ахборотлар билан ҳамкорлик қилиш йўли билан, шу жумладан, электрон шаклда мустақил тарзда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотлар бундан мустасно.


51. Очиқ савдоларда қатнашиш учун буюртманомаларни қабул қилиш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:

танловда қатнашиш учун бериладиган буюртманома белгиланган талаблар бузилган ҳолда топширилганда;

ариза берувчи ўз ҳақида ёлғон ёки нотўғри маълумотлар берганда;

ариза берувчи ишларни самарали ва бехатар бажариш учун малакали мутахассислар, зарур молия ва техник воситаларнинг мавжудлигини тасдиқловчи маълумотларни тақдим этмаса;

ариза берувчи ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олишга очиқ савдоларни ўтказишнинг ариза берувчиларга нисбатан қўйиладиган талаблар мезонларига мос келмаганда.

Бошқа сабаблар бўйича очиқ савдоларда қатнашиш учун буюртманомалар қабул қилиш рад этилишига йўл қўйилмайди.


52. Сўралаётган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия олиш учун молиявий таклифнинг энг кам миқдори қуйидагича:

ер қаърини геологик ўрганиш учун - норуда фойдали қазилмалар конларини излаш ва қидириш ҳуқуқи учун қонун ҳужжатларида белгиланган бир марталик бонус ставкаси миқдорида;

норуда фойдали қазилмаларни конлардан тажриба-саноат йўсинида қазиб олиш ва қазиб олиш, шунингдек, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун - қонун ҳужжатларида белгиланган бир марталик тижорат бонуси ставкаси миқдорида.


53. Давлат геология қўмитаси буюртманомаларни топшириш муддатлари якунига етгач бир кун муддатда уларни Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитасига кўриб чиқиш учун киритади.

Давлат геология қўмитаси ва Давлат экология қўмитаси бир ҳафта муддатда геологик ўрганиш, норуда фойдали қазилмаларнинг техноген минерал ҳосилаларини қазиб олиш ва фойдаланиш учун буюртманомаларни кўриб чиқади.

Буюртманомаларни кўриб чиқишда ҳар бир ариза берувчининг малака талабларига мос келиши аниқланади, шунингдек, йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоботлар ва техник-иқтисодий асослар:

Давлат геология қўмитаси томонидан - буюртманомага илова қилинган ҳужжатларнинг ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ белгиланган талабларга ва иш олиб боришнинг меъёрларига мувофиқлиги, шунингдек, буюртманомага илова қилинган ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган фаолиятни бажаришга оид техник ва технологик имкониятларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг тўғрилигини, техник ва технологик ечимлар усулларини ишларни бехатар олиб боришнинг белгиланган қоидаларига ва меъёрларига мослиги юзасидан, шунингдек, лойиҳанинг асосий молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари юзасидан;

Давлат экология қўмитаси томонидан - табиат муҳофазаси чора-тадбирлари Давлат экология экспертизаси хулосасига мослиги юзасидан экспертизадан ўтказилади.

Давлат экология қўмитаси асосий хулосалар, мулоҳазалар ва таклифларни баён қилган ҳолда ёзма хулосаларни Давлат геология қўмитасига ўз вақтида юбориши шарт.

Идораларнинг хулосалари Идоралараро комиссия томонидан кўриб чиқилади ва тегишли ер қаъри участкалари бўйича очиқ савдолар ғолибларини аниқлаш учун асос ҳисобланади.


54. Идоралараро комиссия беш кун муддатда тақдим этилган материалларни кўриб чиқади ва очиқ савдо ғолибларини аниқлайди. Зарурат бўлганда Идоралараро комиссия тақдим этилган материалларни мустақил экспертизадан ўтказишни белгилаши мумкин. Мустақил экспертизани ўтказиш муддати ва шартлари Идоралараро комиссиянинг алоҳида қарори билан белгиланади ва беш кундан ошмаслиги керак.


55. Тегишли лицензия олингунига қадар Идоралараро комиссияга нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланган тақдирда ариза берувчи иштирокчилар ёки очиқ савдо ғолиблари қаторидан чиқарилади.


56. Молиявий таклифнинг энг юқори миқдори очиқ савдоларни ўтказишда ғолибни аниқлашнинг асосий мезон ҳисобланди.

Ариза берувчи томонидан ер қаърини геологик ўрганишга доир ишларни молиялаштириш манбалари кўрсатилган ҳолда молиялаштириш асосларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда молиявий таклиф миқдорига ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга доир ишларни молиялаштириш учун сарфланган харажатлар қўшилади. Бунда ер қаърини геологик ўрганишга доир ишларни молиялаштириш бўйича харажатларнинг қўшимча миқдори Ўзбекистон Республикасини Давлат бюджетига молиявий таклиф сифатида тўланмайди.


57. Савдо иштирокчилари томонидан таклиф этилган энг юқори молиявий таклиф миқдорининг тўқсон фоизидан ортиқни ташкил этувчи молиявий таклифни берган иштирокчи қўшимча мезонлар бўйича қуйидаги барча шартлар бўйича очиқ савдо ғолиби деб эътироф этилади:

фойдали қазилмалардан самарали ва оқилона фойдаланиш;

фойдали қазилма захираларининг максимал ўсишини таъминлаш;

фойдали қазилмаларни тўлиқ қазиб олиш;

ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиш;

ер қаърини ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг самарадорлиги;

керакли миқдорда техник ва молиявий воситалар, шунингдек, тақдим этилаётган техник ва технологик ечимларга мувофиқ норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларида тегишли фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган соҳа мутахассисларининг мавжудлиги.

Агар юқорида кўрсатилган мезонларга икки ёки ундан ортиқ иштирокчиларнинг буюртманомалари мос келса Идоралараро комиссия ғолибни аниқлаш учун қўшимча мезонларни белгилайди.


58. Идоралараро комиссия ушбу Низомнинг 54-бандида назарда тутилган муддатда тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ғолибни аниқлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Идоралараро комиссиянинг очиқ савдо ғолибини аниқлаш тўғрисидаги қарори Идоралараро комиссиянинг рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми ушбу қарорни ёқлаб овоз берган тақдирда қабул қилинади.

Идоралараро комиссиянинг қарори Идоралараро комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми томонидан имзоланган баённома билан расмийлаштирилади ҳамда Идоралараро комиссиянинг раиси томонидан тасдиқланади.

Баённома кейинчалик расмийлаштириш ва очиқ савдо ғолибларига тегишли лицензияларни бериш учун Давлат геология қўмитасига тақдим этилади.


59. Очиқ савдоларда ғолибни аниқлаш учун малака талабларига жавоб берадиган энг кам иштирокчилар сони камида икки ариза берувчидан ташкил топган бўлиши керак.


60. Давлат геология қўмитаси Идоралараро комиссия қарори қабул қилингандан сўнг икки кун муддатда банк ҳисоб рақами реквизитларини ва молиявий таклиф миқдорини тўлов муддатини кўрсатган ҳолда очиқ савдо ғолибини ёзма равишда хабардор қилади ва қарор матнини Интернет тармоғидаги ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади ва зарур ҳолларда оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.


61. Ғолиб аниқлангандан сўнг Давлат геология қўмитаси икки кун муддатда жойига чиққан ҳолда сўралаётган ер қаъри участкаларини беш кун муддатда қўшимча текширишдан ўтказадиган ишчи гуруҳни ташкил қилади.

Қўшимча текшириш жараёнида глобал позицион тизим асбобларини қўллаган ҳолда бурчак нуқталари координаталарини тасвирга тушириш йўли билан участканинг жойлашиш ўрни, шунингдек, норуда фойдали қазилмаларни рухсатсиз қазиб олишнинг бўлиши мумкин бўлган излари аниқланади.

Ишчи гуруҳ ариза берувчининг техник ва технологик имкониятлари олдин тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилганига мувофиқлигини ҳам ўрганади.

Қўшимча текшириш натижаларига кўра асосий натижалар акс эттирилган хулоса жойнинг ўзида тузилади. Хулоса Идоралараро комиссияга тақдим этилади ва кейинчалик тегишли ер қаъри участкалари бўйича материалларни кўриб чиқишда ҳисобга олинади.


62. Норуда фойдали қазилмаларни рухсатсиз қазиб олиш ҳоллари аниқланганда Давлат геология қўмитаси ўз ваколатлари доирасида уларнинг олдини олиш ва айбдор шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш бўйича тегишли чораларни кўради.


63. Очиқ савдо ғолиби молиявий таклиф миқдорини тўлайди ва ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзолайди.

Агар очиқ савдо ғолиби лицензия бериш қарори қабул қилингани тўғрисидаги билдиришнома юборилган (топширилган) кундан бошлаб 30 кун мобайнида Давлат геология қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига молиявий таклиф миқдори тўланганлиги тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилмаса ёки ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини имзоламаган бўлса, Идоралараро комиссия ўтказилган очиқ савдо натижалари бўйича иккинчи ёки кейинги ўринларни эгаллаган ариза берувчиларга лицензия бериш ҳуқуқини тақдим қилган ҳолда тегишли қарорни бекор қилишга ҳақлидир.


64. Идоралараро комиссиянинг қарори норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш учун асос бўлиб ҳисобланади.

Лицензия очиқ савдо ғолиби ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини имзолаган кундан бошлаб бир кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.

Очиқ савдо ғолиби томонидан тақдим этилган йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоботлар ва (ёки) техник-иқтисодий асослаш тегишли ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларига киритилиши лозим.

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш очиқ савдо натижалари бўйича ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



8-БОБ. ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯЛАР

БЕРИШ, ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТИШ

ВА ДАВЛАТ ҲИСОБИГА ОЛИШ ВА

РАСМИЙЛАШТИРИШ  ТАРТИБИ


65. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия Давлат геология қўмитаси раиси томонидан имзоланади.


66. Лицензия Давлат геология қўмитасининг буюртманомаси бўйича "Давлат белгиси" ДИЧБ томонидан босмахона усулида тайёрланган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сон қарори билан тасдиқланган шакл бўйича) махсус бланкаларда расмийлаштирилади.

Лицензия бланкалари ҳисобга олиш серияси, тартиб рақами, ҳимоя қилиш даражасига эга қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат геология қўмитасида сақланади. Лиценензияга лицензиянинг ажралмас қисми бўлган қуйидаги матнли, график шаклдаги ва бошқа қўшимчалар илова қилинади:

фойдаланишга берилган ер қаъри участкаси майдонининг дастлабки параметрлари;

фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларини тавсифловчи график материаллар;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари;

ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишларни олиб бориш учун ер участкасини бериш тўғрисида ер эгаси ёки ердан фойдаланувчининг кафолати.


67. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан геологик ўрганиш ва норуда фойдали қазилмаларни тажриба-саноат йўсинида қазиб олиш учун фойдаланиш ҳуқуқига оид лицензия ер қаъридан фойдаланувчига керакли ер участкаси ажратилиши учун асос ҳисобланади.

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид лицензияларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кончилик-геология фаолияти юзасидан назорат қилиш бўйича инспекция томонидан берилган кон ажратиш далолатномалари норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъридан фойдаланувчига зарур ер участкаси ажратилишига асос ҳисобланади.

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия асосида ер қаъридан фойдаланувчининг мурожаатига кўра,  тегишли ер участкалари белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўн кундан ошмаган муддатда очиқ савдоларсиз, тўғридан-тўғри лицензиянинг амал қилиш муддати ва ер қаъри участкасининг чегараларига мувофиқ ажратиб берилади.

Норуда фойдали қазилмалари ер участкаларининг чегараларини жойида белгилаш ишлари Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг ҳудудлардаги бўлинмалари томонидан бир вақтнинг ўзида ер қаъридан фойдаланувчи иштирокида амалга оширилади.

68. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш у давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин амалга оширилади. Ер қаъри участкаларидан фойдаланишни Давлат рўйхатига олиш Давлат геологияя қўмитаси томонидан амалга оширилади.


69. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини Давлат рўйхатига олиш реестрга тегишли қайдларни киритиш йўли билан амалга оширилади.


70. Ҳар бир реестрда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

ер қаъридан фойдаланувчи тўғрисидаги асосий маълумотлар (исми, ташкилий-ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг идентификация рақами, почта манзили, телефон ва факс рақамлари);

фойдаланишга берилган ер қаъри участкасининг номи;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш турлари ва мақсади;

лицензия берилган сана ва унинг рақами;

ер қаъридан фойдаланиш ва лицензиянинг амал қилиш муддати;

лицензияни қайта расмийлаштиришнинг асоси ва унинг санаси;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш асоси ва санаси.


71. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия реестрига киритилган маълумотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга танишиб чиқиш учун берилиши мумкин.


72. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия реестридаги маълумотлар берилганлиги учун ер қаъридан фойдаланадиган бир фойдаланувчига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдоридаги тўлов ундирилади.

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия реестридаги маълумотлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига бепул берилади.


73. Реестрдан маълумотлар тақдим этилиши учун йиғим суммаси Давлат геология қўмитаси ҳисоб рақамига киритилади.


74. Ер қаърининг тегишли участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин давлат ҳисобига киритилиши шарт.


75. Фойдаланишга топширилган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларини давлат ҳисобига олиш Давлат геология қўмитасининг Давлат геология фонди томонидан норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатдан ўтказилишига оид материаллар олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда амалга оширилади



9-БОБ. НОРУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ

ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ ЧЕКЛАШ,

ТЎХТАТИБ ТУРИШ ВА ТЎХТАТИШ


76. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 34-моддасида назарда тутилган ҳолларда чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.


77. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб қўйиш ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш юзасидан давлат назорат органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини муддатидан олдин бекор қилиш Давлат геология қўмитаси томонидан, шу жумладан, бошқа давлат назорати органларининг тақдимотлари асосида амалга оширилади.


78. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг чекланиши юзага келган хавф-хатар ёки ер қаъридан фойдаланишда йўл қўйилган талаблар ва шартлар, ишларни олиб бориш меъёрлари ва қоидалари бартараф этилишигача бутун участкада ёки унинг бир қисмида ишларнинг маълум турлари чекланишига, бироқ 3 ойдан ошмаган муддатга чекланишига олиб келади.


79. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг тўхтатилиши ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган барча турдаги ишлар тўхтатиб қўйилиши сабаблари бартараф этгунига қадар амалга оширилиши тақиқланишига, бироқ олти ойдан ошмайдиган муддатга тақиқланишига олиб келади, тоғ-кон иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш, қурилишлар, иншоотлар ва ускуналарни одамлар ва атроф муҳит учун хавфсиз сақлаб туришга оид ишлар бундан мустасно.


80. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи:

ер қаъридан фойдаланувчи бир йил ичида ер қаъри участкасидан фойдаланишни бошламаган;

ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг асосий шартлари бузилган (ер қаъри участкасини давлат рўйхатига қўйиш, экология талабларига риоя қилиш, режалаштирилган қазиб олиш ҳажмини таъминлаш, ижтимоий мажбуриятларни бажариш);

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг таъсир зонасида аҳоли ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга хавф-хатарнинг мавжуд бўлиши;

ер қаъридан фойдаланиш учун тўловлар мунтазам тўланмаган;

"Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонуннинг 33, 36, 37, 40 ва 40-1-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилинмаган;

агар йўл қўйилган қоидабузарликлар тизимли тавсифга эга бўлса ёки ушбу ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига илгари чеклов ва (ёки) тўхтатиб туриш қўлланган ҳолатларда муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.

Ер қаъридан фойдаланувчиларга берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати тугаганда ёки муддатидан олдин бекор қилинганда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан бу ҳақда уч кун муддатда Давлат солиқ қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда тегишли туман ҳокимлигига ёзма маълумот берилади.

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиянинг амал қилиш муддати тугаганда ёки муддатидан олдин бекор қилинганда, тегишли ер майдонлари туман ҳокимлиги томонидан захирага қайтарилади.

Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳажмлари ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан узлуксиз икки йил давомида бажарилмаган тақдирда (форс-мажор ҳолатларидан ташқари), ҳақиқатда қазиб олинган ҳажмдан келиб чиққан ҳолда, норуда фойдали қазилмалар захираларининг ўзлаштирилмай қоладиган қисми давлат балансига ва улар жойлашган ер участкалари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари захирасига қайтарилади. Бунда илгари берилган лицензия қайта расмийлаштирилмасдан, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини муддатдан олдин бекор қилиш тўғрисидаги қарор давлат назорат органларидан ёзма хабар олинган кундан эътиборан Давлат геология қўмитаси томонидан бир ҳафта муддатда қабул қилинади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилганидан кейин фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланиш чоғида бузилган ер участкаларини ва бошқа табиий объектларни кейинчалик уларни фойдаланишга яроқли ҳолга келтириш, шунингдек, ушбу ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган кон иншоотлари ва инфратузилма объектларини консервация қилиш ва тугатиш ишларини (қайта тиклаш) бажаришга киришиши шарт.


81. Ер қаъри участкаси фойдаланиш учун берилган ер қаъри участкасидан фойдаланувчининг фаолияти тугатилиши ёки бекор қилиниши муносабати билан норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилинганда Давлат экология қўмитаси ва бошқа манфаатдор органлар вакиллари иштирокида Давлат геология қўмитаси томонидан ташкил этиладиган махсус комиссия ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ кон иншоотлари ва инфратузилма объектларини консервация қилиш ва тугатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. Бундай ҳолатларда ер қаъри участкалари Давлат геология қўмитаси балансига ўтказилади.



10-БОБ. НОРУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ

ҚАЗИБ ОЛИШ УЧУН ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАСИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИГА ОИД ЛИЦЕНЗИЯНИ

ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ


82. Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид лицензияни қайта расмийлаштириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

юридик шахс қайта ташкил қилинганда ва номи ўзгарганда;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари ўзгарганда;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш муддати узайтирилганда.


83. Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид лицензияни қайта расмийлаштириш Давлат геология қўмитаси томонидан лицензия эгасининг аризаси асосида амалга оширилади.

Юридик шахс қайта ташкил этилганда ёки қайта ўзгартирилганда ариза лицензия эгаси томонидан қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг етти кун муддатда берилади.

Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризага тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.


84. Лицензияни қайта расмийлаштиришда тегишли реестрга ўзгартиришлар киритилади, лицензия эса янги бланкада расмийлаштирилади, бунда олдин берилган лицензия Давлат геология қўмитасида сақланади ва унга "Ҳақиқий эмас" деган муҳр босилади.


85. Лицензияни қайта расмийлаштириш зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ариза тушган кундан бошлаб:

юридик шахс қайта ташкил этилганда ва номи ўзгарганда, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари ўзгарганда - беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда;

ер қаъри участкаларини фойдаланиш муддати узайтирилганда - ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда - амалга оширилади.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш муддатини узайтиришга лицензияни қайта расмийлаштиришда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари бажарилиши тўғрисида тақдим этилган ахборот Давлат геология қўмитаси ва Давлат экология қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.


86. Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия олишга доир буюртманомани кўриб чиқиш учун тўланган сумманинг эллик фоизи миқдорда йиғим ундирилади. Лицензияни қайта расмийлаштириш учун ундириладиган йиғим Давлат геология қўмитаси ҳисоб рақамига ўтказилади.



11-БОБ. ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАСИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ШАРТЛАРИ ЮЗАСИДАН

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


87. Ер қаърини геологик ўрганиш, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш юзасидан давлат назорати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, Давлат геология қўмитаси, Давлат экология қўмитаси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



12-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


88. Ариза берувчилар норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олишга доир улар томонидан тайёрлаган, Давлат геология қўмитасига тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва қонун ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб берадилар.


89. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида кенг

тарқалган фойдали қазилмалар

РЎЙХАТИ


Аргиллитлар ва алевролитлар.


Харсангтошлар, шағал ва майда шағаллар.


Гиллар (бўёқ ва цемент ишлаб чиқариш учун яроқлилардан ташқари).


Доломит.


Оҳактош (цемент ишлаб чиқариш ва металлургия саноатида ишлатишга яроқлиларидан ташқари).


Оҳактош-чиғаноқтош.


Тош бўлаклари.


Кварцит (техник кремний ишлаб чиқариш учун яроқли бўлган ҳамда динасли ва флюслилардан ташқари).


Лёсс ва лёссимон жинслар (цемент ишлаб чиқариш учун яроқлилардан ташқари).


Мергель (цемент ишлаб чиқариш учун яроқлилардан ташқари).


Бўрсимон жинслар.


Мармар.


Қум (қолиплашда ва шиша ишлаб чиқаришда фойдаланиладиганларидан ташқари).


Қумтош.


Сланец (ёнувчи ва қорасидан ташқари).


Суглинкалар (цемент ишлаб чиқариш учун яроқлиларидан ташқари).


Магматик, метаморфик ва вулқаноген жинслар (цемент ва ўтга чидамли материаллар ишлаб чиқариш учун яроқлиларидан ташқари).






Низомга

2-ИЛОВА



Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига

олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш

ҳуқуқига лицензияларни тўғридан-тўғри

музокаралар асосида бериш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари




1-босқич

Ариза берувчи

Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати билан Давлат геология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига буюртманома беради

Зарур бўлганда



Давлат геология

қўмитасининг ҳудудий

бўлинмалари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда фойдаланиш имкониятини аниқлаш учун сўралаётган ер қаъри участкасини текширадилар;

глобал позицион тизим асбобларидан фойдаланган ҳолда бурчак координаталарини тушириш йўли билан ер қаъри участкасининг жойлашиш ўрнини аниқлаштирадилар;

фойдали қазилмалар рухсатсиз қазиб олинган бўлиши мумкинлиги изларини аниқлаштирадилар;

тақдим этган ҳужжатлар бўйича ариза берувчининг техник ва технологик имкониятларини ўрганадилар;

техник-иқтисодий асослашда келтирилган хомашёни қазиб олиш таннархи тўғри ҳисобланганлигини текширадилар;

олиб борилган ишлар натижалари бўйича тегишли ахборотни тайёрлайдилар ва буюртманома билан бирга Давлат геология қўмитасига юборадилар.

10 кун

  

  


2-босқич

Давлат геология қўмитаси

Буюртманомани ва ҳудудий бўлинмаларнинг тегишли маълумотларини ўрганиб чиқади ҳамда норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия бериш ёки уни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

5 кун

  

  

Давлат геология қўмитаси

Лицензия бериш ҳақида қабул қилинган қарор ва ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзолаш зарурлиги тўғрисида ариза берувчига маълум қилади.

1 кун

  

  

Ариза берувчи

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзолайди.

3 кун

  

  

Давлат геология қўмитаси

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияни расмийлаштиради ва топширади.

1 кун

  





Низомга

3-ИЛОВА



Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига

олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш

ҳуқуқига лицензияларни очиқ савдолар

натижалари бўйича бериш

СХЕМАСИ

       

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари




1-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Қуйидагиларни аниқлайди ва тасдиқлайди:

очиқ савдоларни ўтказиш бўйича Идоралараро комиссия таркиби;

норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар очиқ савдолар асосида бериладиган ер қаъри участкалари тўғрисидаги маълумот;

очиқ савдоларга қўйилаётган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари лойиҳалари;

очиқ савдолар қатнашчиларига нисбатан қўйиладиган малака талаблари;

очиқ савдолар ғолибларини аниқлашнинг асосий ва қўшимча мезонлари;

очиқ савдоларни ўтказиш вақти ва жойини, шу жумладан, буюртманомаларни қабул қилиш жойи ҳамда қабул қилишнинг тугаши ва вақти (санаси ва соати);

очиқ савдоларда қатнашиш ва лицензияларни бериш учун йиғимлар миқдори;

Ер қаъри участкалари тўғрисидаги геологик ва бошқа маълумотлар тўплами қиймати тўғрисидаги маълумотлар.

Заруратга қараб

  


Давлат геология қўмитаси

Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинганидан сўнг ўзининг расмий веб-сайтида ўтказиладиган очиқ савдолар тўғрисидаги ахборот жойлаштиради.

3 кун




Давлат геология қўмитаси

Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинганидан сўнг сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик ва бошқа маълумотлар тўпламини тайёрлайди ва реализация қилади.

3 кун

  

  

  

2-босқич

Буюртманома берувчи

Очиқ савдоларда қатнашиш учун буюртманома топширади.

Белгиланган муддатларда

  

  

Давлат геология қўмитаси

Буюртманомаларни топшириш муддати якунлангач уларни кўриб чиқиш учун Давлат экология қўмитасига ва Молия вазирлигига киритади.


1 кун

    

  


Давлат геология қўмитаси,

Давлат экология қўмитаси

Давлат геология қўмитаси буюртманома бериш муддати якунланганидан сўнг бир кун муддатда уларни кўриб чиқиш учун Давлат экология қўмитасига киритади.

Давлат экология қўмитаси ва Давлат геология қўмитаси бир ҳафта муддатда норуда фойдали қазилмаларни геологик ўрганиш, қазиб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун бериладиган буюртманомаларни кўриб чиқади.

Буюртманомаларни кўриб чиқишда ҳар бир ариза берувчининг малака талабларига мувофиқлиги аниқланади, шунингдек, йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ва техник-иқтисодий асослаш:

Давлат геология қўмитаси томонидан - буюртманомага илова қилинган ҳужжатларни ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг қоидалари ва меъёрларига мослиги, шунингдек, буюртманомага илова қилинган ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни бажариш бўйича техник ва технологик имкониятларга доир ҳужжатларнинг тўғрилиги, техник ва технологик ечимлар усулларини ишларни олиб боришнинг белгиланган қоидалари ва бехатар ишлаш меъёрларига мослиги, қазиб олинадиган хомашё таннархининг ҳисоб-китоби, шунингдек, лойиҳанинг асосий молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари юзасидан;

Давлат геология қўмитаси томонидан - атроф муҳит муҳофазаси тадбирларининг Давлат экология экспертизаси хулосасига мослиги юзасидан экспертизадан ўтказилади.

Давлат экология қўмитаси Давлат геология қўмитасига асосий натижалар, фикр-мулоҳазалар ва таклифларни баён қилган ҳолда ўз вақтида ёзма хулосалар юбориши шарт.

Идоралар хулосалари Идоралараро комиссия томонидан кўриб чиқилади ва тегишли ер қаъри участкалари бўйича очиқ савдо ғолибларини аниқлаш учун асос бўлади.

7 кун


  

  

3-босқич

Идоралараро комиссия

Тақдим этилган материалларни кўриб чиқади ва очиқ савдо ғолибларини белгилайди.

5 кун

  

  


Давлат геология қўмитаси

Очиқ савдо ғолибларини банк ҳисоб рақами реквизитларини ва молиявий таклиф миқдорини тўлаш муддатини кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади.

1 кун

  

  

Ишчи гуруҳ

Сўралаётган ер қаъри участкасини қайта текширишни амалга оширади.

5 кун


  


Очиқ савдолар ғолиби

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига молиявий таклиф миқдорини тўлайди ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини имзолайди.


3 ой

давомида

  


Давлат геология қўмитаси

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензияларни расмийлаштиради ва беради.

1 кун

  


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 июнь

















































Время: 0.2058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск