ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Дорихона муассасалари. Дори-дармонлар ва тиббий мақсадлар учун белгиланган буюмлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.06.2018 й. ПФ-5460-сон "Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.06.2018 й.

N ПФ-5460



ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВА

АҲОЛИНИ УЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ

ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда соғлиқни сақлашнинг ва фармацевтика тармоғини бошқаришнинг янги тизимини шакллантиришга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Мамлакат аҳолисини сифатли дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Шу билан бирга, олиб борилаётган ислоҳотларни амалга оширишга, кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини ва аҳоли соғлиғининг кўрсаткичларини оширишга тўсқинлик қилаётган муайян муаммолар ҳанузгача ҳал қилинмасдан қолмоқда.

Хусусан, дори воситаларини, жумладан, уларни ишлаб чиқариш ва қўллашга юқори талаблар қўйилган мамлакатларда тайёрланган дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизими ҳаддан ташқари мураккаблигича қолмоқда, бу эса самарасиз дори воситаларининг олиб кирилишига сабаб бўлмоқда.

Мамлакатда ижтимоий дорихоналарнинг кенг тармоғини яратиш, шунингдек, фармацевтика бозорида давлат харидлари механизмларини такомиллаштириш ва шаффоф рақобатни ўрнатиш зарурати ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини қатъий нархларда сотиш тартибини қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш учун шарт-шароитларни яхшилаш, сифатли дори воситаларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва Ўзбекистон фармацевтика бозорининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг:

ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини қатъий нархларда сотиш тўғрисидаги талабни бекор қилиш;

давлат рўйхатидан ўтказиш учун юқори тартибга солувчи талаблар қўйилган мамлакатларда амалга оширилган, дори воситаларини, жумладан, дори моддалари (субстанциялар) ва дори препаратлари (кейинги ўринларда дори воситалари деб аталади)ни давлат рўйхатидан ўтказиш натижаларини тан олиш тартибини 2018 йил 1 августдан жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

б) юқори тартибга солувчи талаблар қўйилган мамлакатларда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олиш:

хавфсизлиги, сифати ва самарадорлиги бўйича шубҳа уйғотмайдиган дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун масъул бўлган хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларни табақалаштириш асосида;

давлат рўйхатидан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган дори воситаларини юқори тартибга солувчи талаблар қўйилган мамлакатларнинг тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган тақдирда амалга оширилади;

в) мазкур Фармоннинг 1-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган тартиб қўлланиладиган дори воситалари ушбу воситаларнинг хавфсизлиги, сифати ва самарадорлигини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат рўйхатидан ўтказилишида экспертиза қилинмайди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 ноябрдаги "Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5229-сон Фармонининг 11-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

а) илғор халқаро амалиётни ўрганиш асосида бир ой муддатда асосий касалликларнинг диагностика ва даволаш стандартлари, клиник протоколлари қайта кўриб чиқилишини ҳамда ҳар чоракда Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг рўйхати қайта кўриб чиқилишини таъминласин;

б) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда 2018 йил 20 июлга қадар муддатда танқидий ўрганиш ўтказиб:

юқори тартибга солувчи талаблар қўйилган мамлакатларда амалга оширилган, дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш натижаларини тан олиш тартибини белгилаш;

дори воситаларининг божхона расмийлаштирувига, давлат рўйхатидан ўтказилиши ва реализация қилинишига талабларни такомиллаштириш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини тартибга солувчи бошқа масалалар бўйича таклифлар киритсин;

в) Бош прокуратура ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда 2018 йил 1 декабрга қадар муддатда мамлакатда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларини юқори тартибга солувчи талаблар қўйилган мамлакатларда қўллашга тақиқ мавжудлиги нуқтаи назаридан инвентаризация қилсин, бундай тақиқларни жорий этишнинг сабаб ва шарт-шароитларини ўргансин ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида улар келгусида қўлланилишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги 2018 йил 20 июлга қадар муддатда:

дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар рўйхатини тасдиқлаш учун;

қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.


6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Садиков, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 21 июнь


"Халқ сўзи", 2018 йил 21 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 25 июнь, 25-сон, 493-модда









































Время: 0.1553
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск