ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.06.2018 й. ПҚ-3787-сон "Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.2018 й.

N ПҚ-3787



ПРОТЕЗ-ОРТОПЕДИЯ

МОСЛАМАЛАРИ ВА РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ

ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАМДА ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ

МУАССАСАЛАРНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ

ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўтган давр мобайнида республикада ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва имконияти чекланган болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам беришни ташкил этишнинг таъсирчан тизими шакллантирилди.

Фақатгина 2017 йилда 11 та тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланди, 15 минг нафар ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар тиббий-ижтимоий ёрдам билан қамраб олинди, қарийб 21 минг нафар ногиронлиги бўлган шахслар реабилитация техник воситалари ва протез-ортопедия буюмлари билан таъминланди, 35 минг нафар шахслар санаторияларда соғломлаштириш курсларидан ўтди, 20 минг нафардан зиёд шахсга реабилитация хизматлари кўрсатилди.

Шу билан бирга, тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базаси ва инфратузилмасининг етарли даражада ривожланмаганлиги уларга ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини қабул қилишни кенгайтиришга, илғор тиббий-ижтимоий реабилитация услубларини жорий қилишга имкон бермаяпти.

Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришда қўлланилаётган технологиялар жисмонан ҳамда маънан эскирган, ушбу соҳада етарли даражада инновацион технологиялар жорий этилмаяпти ва илмий-тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ривожлантирилмаяпти.

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5270-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва реабилитация чораларининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, тиббий-ижтимоий муассасаларни қуриш ҳамда реконструкция қилишнинг замонавий услубларини жорий этиш орқали аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини қабул қилиш бўйича уларнинг имкониятларини кенгайтириш;

тиббий-ижтимоий муассасалар ва ўқув-меҳнат устахоналарини замонавий диагностика қилиш, даволаш, спорт ускуналари ва техник воситалар билан жиҳозлаш;

маҳаллий ишлаб чиқариладиган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларининг сифатини яхшилаш ҳамда уларнинг турларини кенгайтириш;

протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришнинг янада ривожланишини таъминлайдиган кучли илмий ҳамда методологик базани яратиш;

тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасида илмий тадқиқотларни чуқурлаштириш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришнинг халқаро стандартларини кенг жорий этиш.


2. Қуйидагилар:

2018-2022 йилларда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар (кейинги ўринларда Комплекс чора-тадбирлар деб юритилади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. 2021 йил 1 январга қадар муддатга:

корхоналар бўшаётган маблағларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш, эҳтиёт қисмларни харид қилиш, ишлаб чиқариш қувватини ошириш, бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилишга, шунингдек, корхонанинг протезчи мутахассисларини ўқитиш (тайёрлаш, қайта тайёрлаш) ва малакасини оширишга мақсадли йўналтирган ҳолда, протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларининг ишлаб чиқарилган ҳажми бўйича ягона солиқ тўлови ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари);

протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, инструментлар ва приборлар, компьютер ҳамда диагностика ускуналари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари) озод қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, "Ўзстандарт" агентлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

маҳаллий ишлаб чиқариладиган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари турларини кенгайтириш ва уларнинг сифатини яхшилаш масалаларини ўргансин, шунингдек, лойиҳаларнинг кейинчалик республикада, жумладан, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳудудида амалга оширилишини таъминласин;

Комплекс чора-тадбирларда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқарувчи етакчи хорижий корхоналарни, чет эл инвестицияларини, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат жамғармалари ва ташкилотларининг грантлари, кредитлари ҳамда мақсадли маблағларини жалб қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлигига мазкур банд билан юклатилган вазифаларни бажаришда тўлиқ кўмаклашсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тижорат банклари ва Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш, эҳтиёт қисмларни харид қилиш, ишлаб чиқариш қувватини ошириш, бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш, шунингдек, протезчи мутахассисларни ўқитиш (тайёрлаш, қайта тайёрлаш) ва уларнинг малакасини ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича кредит бериш тавсия этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Комплекс чора-тадбирларнинг ўз вақтида ижро этилиши устидан танқидий таҳлил ва таъсирчан назорат олиб борилишини таъминласин, бунда қуйидаги устувор вазифаларнинг бажарилишига алоҳида эътибор қаратсин:

ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, Мурувват ва Саховат интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш;

тиббий-ижтимоий муассасаларнинг аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини қабул қилиш бўйича имкониятларини кенгайтириш;

ишлаб чиқарилаётган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларининг сифатини яхшилаш ва уларнинг турларини кенгайтириш.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда 2018-2022 йилларда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича ҳудудий комплекс чора-тадбирларни уларнинг ижро муддатлари, масъул ижрочилари, шунингдек, молиялаштириш манбаларини аниқ кўрсатган ҳолда ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда протезчи мутахассисларга бўлган эҳтиёжни ўргансин ҳамда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий маълумотли протезчи мутахассисларни тайёрлаш бўйича таклиф киритсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарор ижросининг бориши тўғрисидаги ахборотнинг ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш тадбирларини молиялаштиришнинг амалдаги тартиби танқидий қайта кўриб чиқилишини таъминласин ҳамда мазкур соҳада ортиқча тартиб-таомилларни чиқариб ташлаш, ишларнинг шаффофлигини таъминлаш ва сифатини янада ошириш бўйича аниқ таклифларни киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2705-сон қарорида:

2-бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

6 ва 7-бандлари, шунингдек, 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Қосимов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 20 июндаги

ПҚ-3787-сон қарорига

1-ИЛОВА



2018-2022 йилларда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд

тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни

янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича

КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Т/р

Тадбирлар номи


Бажариш

муддатлари


Харажатлар

(млн сўм)


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар


I. НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ

РЕАБИЛИТАЦИЯСИ САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ҲАМДА "МУРУВВАТ" ВА "САХОВАТ" ИНТЕРНАТ-

УЙЛАРИ ТИЗИМИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

1.

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш Миллий ҳамда минтақавий марказларини замонавий диагностика, даволаш ва спорт ускуналари билан жиҳозлаш орқали уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш


2018-2020

йилларда


10 млн

АҚШ долл.

шу жумладан:



Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

2018 йилда - 5 млн АҚШ долл.


Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати маблағлари


2019 йилда - 2 млн АҚШ долл.

2020 йилда - 3 млн АҚШ долл.


Халқаро молия институтлари ва ҳомийларнинг маблағлари


2.

"Мурувват" ва "Саховат" интернат-уйларини зарур ускуналар билан жиҳозлаш орқали улардаги ўқув-меҳнат устахоналари фаолиятини такомиллаштириш


2018-2019

йилларда


1 500

шу жумладан:



Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги


2018 йилда - 500

Ижрочилар маблағлари


2019 йилда - 1000

Халқаро молия институтлари ва ҳомийларнинг маблағлари


3.

Тиббий-меҳнат экспертизаси, тиббий-ижтимоий реабилитация, ижтимоий хизмат кўрсатиш, протезлаш ва протез тайёрлаш масалалари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш


2018-2022

йилларда


Ҳар йили

200


Грант маблағлари


Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

4.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида янги ўқув дастурларини жорий этиш ҳамда тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари мутахассислари малакасини ошириш қамровини кенгайтириш


2018 йилдан

бошлаб


Ҳар йили

70


Давлат бюджетининг ҳар йили ажратиладиган маблағлари доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

5.

Интеллектуал ривожланишда ижобий ўзгаришлар юз бераётган"Мурувват" интернат-уйларининг тарбияланувчилари - 18 ёшдан ошган ногиронлиги бўлган шахсларга меҳнат кўникмаларини эгаллаш, уларнинг ижтимоий ҳаётга тўлақонли мослашувини таъминлаш учун ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш


2018-2019

йилларда


-

Ижрочилар ва ҳомийларнинг маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги


6.

Тиббий-ижтимоий ёрдамни кексаларнинг уйларига, ногиронлиги бор шахсларга, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлганларга, олис қишлоқ ва овулларда яшаётганларга яқинлаштириш учун "Тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатувчи мобиль гуруҳлар" ташкил этиш


2019-2022

йилларда


-

Ижрочилар ва ҳомийларнинг маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


7.

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги "Олтиариқ" уруш ва меҳнат фахрийлари, кексалар, ногиронлиги бор шахслар учун санаторий ҳудудида суюлтирилган углеводород гази билан таъминлаш учун резервуар қурилмасини ўрнатиш


2018 йилда

250

Давлат бюджети маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги


II. АҲОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ ЭҲТИЁЖМАНД ТОИФАЛАРИНИ ҚАБУЛ

ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ МУАССАСАЛАРНИНГ

ИМКОНИЯТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ

8.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун мўлжалланган "Товоқсой" республика санаторийсининг қувватини 500 ўрингача кўпайтириш


2018-2019

йилларда


1 100

шу жумладан:

2018 йилда - 550

2019 йилда - 550

Ҳар йили ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги


9.

Тошкент шаҳридаги қариялар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун мўлжалланган "Нуроний" санаторийси қувватини зарур тиббий ва физиотерапевтик ускуналар билан жиҳозлаган ҳолда 250 ўрингача кўпайтириш


2018 йил

1 октябргача


1 000


Давлат бюджети ва ҳомийларнинг маблағлари


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги


10.

Мукаммал таъмирлаш ва зарур ускуналар билан жиҳозлаш ишларини бажарган ҳолда "Ортопедик реабилитация" МЧЖ ҳузурида ногиронлиги бўлган шахсларни типик ва нотипик протезлайдиган 70 ўринли клиникани барпо этиш


2020-2021

йилларда


1 000

шу жумладан:

2020 йилда - 500

2021 йилда - 500


Давлат бюджети маблағлари ва Ижрочиларнинг маблағлари


Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

11.

Давлат-хусусий шериклиги шартлари асосида Тошкент вилоятида кекса ёшдаги пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифадаги фуқаролар учун санаторий типидаги нодавлат пансионатини барпо этиш


2018-2020

йилларда


3 000

шу жумладан:

2018 йилда - 500

2019 йилда - 1000

2020 йилда - 1500

Тадбиркорларнинг маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, тадбиркорлар


III. ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАЁТГАН ПРОТЕЗ-ОРТОПЕДИЯ БУЮМЛАРИ

ВА РЕАБИЛИТАЦИЯ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИНИНГ СИФАТИНИ

ТУБДАН ЯХШИЛАШ ҲАМДА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ

12.

"Ортопедик реабилитация" МЧЖ ва унинг Андижон, Қарши, Нукус ва Самарқанд шаҳарларидаги минтақалараро филиалларининг ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш, шунингдек, бионик протез буюмлари ва реабилитация ускуналари ("локоматорлар", "экзоскелетлар", "вертикализаторлар") ишлаб чиқаришни ташкил этиш.


2018-2020

йилларда


32 млн АҚШ долл.

шу жумладан:

2018 йилда - 2

2019 йилда - 14

2020 йилда - 16

Халқаро молия институтларининг маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

13.

"Ортопедик реабилитация" МЧЖ ва унинг Андижон, Қарши, Нукус ва Самарқанд шаҳарларидаги минтақалараро филиалларининг бўш ётган биноларни янги ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш учун ажратиб бериш


2018 йил

мобайнида


-

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


14.

Тошкент шаҳрида:

протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини, шунингдек, беморлар, ногиронлиги бўлган шахсларни парваришлашга мўлжалланган реабилитация мосламаларини сотиш бўйича савдо нуқталари;

протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини, шунингдек, реабилитация буюмлари (ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари, юришда фойдаланиладиган воситалар, қўлтиқтаёқлар, ҳассалар ва бошқалар)ни прокатга (вақтинча фойдаланишга) бериш пунктлари фаолиятини ташкил этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш


2018-2019

йилларда


-

Тадбиркорларнинг маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

IV. АҲОЛИНИНГ ЭҲТИЁЖМАНД ТОИФАЛАРИГА ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТ

КЎРСАТИШ СИФАТИНИ ОШИРИШДА ҚЎШИМЧА ШАРТ-ШАРОИТЛАРНИ

ЯРАТИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТАДБИРЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

16.

Ногиронлиги бўлган шахслар Халқаро кунига (3 декабрь) бағишланган республика ва минтақавий тадбирларни ўтказиш


2018-2022

йилларда


-

Ижрочилар ва ҳомийларнинг маблағлари

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

17.

"Мурувват" болалар интернат-уйларида яшаётган ногиронлиги бўлган болалар ўртасида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ҳар йилги спорт ўйинларини ўтказиш


2018-2022

йилларда


-

Ижрочилар ва ҳомийларнинг маблағлари

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

18.

Кексаларни, ногиронлиги бўлган шахсларни, ўзгаларнинг парваришига муҳтожларни уйда парваришлаш, шу жумладан томорқа участкаларига ишлов беришда ёрдам кўрсатиш бўйича кўнгиллилар ҳаракатини бутун республикада жорий этиш


2019-2022

йилларда


-

Ижрочилар ва ҳомийларнинг маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


      

Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш учун жами харажатлар 8,2 миллиард сўм ва 42 миллион АҚШ долларини ташкил этади

шундан:

млрд сўм.

млн АҚШ долл.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари -

2,7

-

Ижрочилар ва ҳомийларнинг маблағлари -

5,5

-

халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг маблағлари -

-

42,0


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 21 июнь


"Халқ сўзи", 2018 йил 21 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 25 июнь, 25-сон, 495-модда








































Время: 0.2062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск