ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар / бошқа тоифаларга, турли асослар бўйича /

ЎзР ВМ 30.10.2006 й. 223-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 30.10.2006 й. 223-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 23.03.2023 й. 119-сон Қароридан олдинги таҳрири



7-банднинг олдинги таҳрири


7. Ойлик пул компенсацияси тўловини тайинлаш учун бунга ҳуқуқи бўлган шахс пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Давлат божхона қўмитаси органлари) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши зарур: (ЎзР ВМ 10.06.2020 й. 370-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

ариза;

ариза берувчининг паспорти нусхаси;

имтиёзга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари (уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар учун);

Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг маълумотномалари нусхалари (меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги туфайли ногиронлар ва болаликдан ногиронлар учун);

ариза берувчига тегишли бўлган автомототранспорт воситаси техник паспортининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органларида даврий техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида белги қўйилган техник паспорти нусхаси;

автомототранспорт воситаси эгасининг ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси ёки Иккинчи жаҳон уруши ногирони билан доимий бирга яшайдиган ва у билан бир турар жой майдонида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг ҳайдовчилик гувоҳномаси, паспорти нусхалари ва у томонидан автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқига ишончнома.



9-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Бунда ойлик пул компенсацияси тўғрисидаги ижобий қарор ойлик пул компенсациясини тайинлайдиган органнинг (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Давлат божхона қўмитаси органлари) фармойиши билан қабул қилинади. (ЎзР ВМ 10.06.2020 й. 370-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



13-банднинг олдинги таҳрири


13. Ойлик пул компенсацияси тўлови суммасининг миқдори жисмоний шахслардан ёнилғи истеъмоли учун олинадиган солиқ ҳисобга олинмаган ҳолда чакана савдодаги автомобиль бензини (чакана савдода энг кўп тарқалган) муайян маркасининг қирқ литри қийматининг эллик фоизидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланади.



15-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


15. Автомототранспортнинг даврий давлат техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида техник паспортда тегишли белги мавжуд бўлмаган тақдирда ойлик пул компенсацияси тўлаш ойлик пул компенсация тўловини тайинлайдиган органлар томонидан тўхтатиб қўйилади.



15-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ойлик пул компенсацияси тўлаш автомототранспорт эгаси томонидан ариза берилган ва даврий давлат техник кўрикдан ўтганлик тўғрисида техник паспортда белги қўйилган пайтдан бошлаб тикланади.



18-банднинг олдинги таҳрири


18. Ойлик пул компенсациясини тўлайдиган вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари, ҳар ойда, 3-кундан кечикмай "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг унитар корхоналарига (нефть базаларига) нефть базалари томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳудудлар бўйича, ойлик пул компенсациясини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар сонини кўрсатган ҳолда кейинги ойга ойлик пул компенсациялари суммасини тўлаш учун молиявий маблағлар ҳажмида (компенсациялар етказиб берилиши учун алоқа бўлимлари ёки банкларнинг бўлимлари харажатлари ҳисобга олинган ҳолда) ҳисоб-китоблар билан асосланган эҳтиёжга бўлган буюртманомани тақдим этадилар. (ЎзР ВМ 25.09.2018 й. 766-сон Қарори таҳриридаги банд)



19-банднинг олдинги таҳрири


19. "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик жамиятининг "Нефтбаза" МЧЖлари ҳар ойда 10-кундан кечикмай ойлик пул компенсацияси тўлайдиган вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларининг банк ҳисоб рақамларига ойлик пул компенсацияси тўлаш учун молиявий маблағларнинг зарур миқдорини ўтказадилар. (ЎзР ВМ 25.09.2018 й. 766-сон Қарори таҳриридаги банд)



Низомга 2-илова е) кичик бандининг олдинги таҳрири


е) ички ишлар органлари ва давлат хавфсизлик хизматининг бошлиқлар ва оддий аскарлар таркибига кирадиган, жанговар ҳаракатлар олиб борилган мамлакатларда тинчлик ўрнатиш кучларида қатнашиш ҳамда байналмилал бурчни бажариш билан боғлиқ ярадор, майиб бўлиш, контузияга учраш ёки касал бўлиш оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилари; (ЎзР ВМ 29.05.2018 й. 396-сон Қарори таҳриридаги кичик банд)



Низомга 2-илова ж) кичик бандининг олдинги таҳрири


ж) ички ишлар органлари ва давлат хавфсизлик хизматининг бошлиқлар ва оддий аскарлар таркибига кирадиган, ҳарбий хизмат мажбуриятини бажариш (хизмат вазифасини ўташ) билан боғлиқ ярадор, майиб бўлиш, контузияга учраш ёки касал бўлиш оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилари; (ЎзР ВМ 29.05.2018 й. 396-сон Қарори таҳриридаги кичик банд)




ЎзР ВМ 10.06.2020 й. 370-сон Қароридан олдинги таҳрири



7-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


7. Ойлик пул компенсацияси тўловини тайинлаш учун бунга ҳуқуқи бўлган шахс пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси органлари) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши зарур: (ЎзР ВМ 29.05.2018 й. 396-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



9-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Бунда ойлик пул компенсацияси тўғрисидаги ижобий қарор ойлик пул компенсациясини тайинлайдиган органнинг (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси органлари) фармойиши билан қабул қилинади. (ЎзР ВМ 20.09.2018 й. 748-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 20.09.2018 й. 748-сон Қароридан олдинги таҳрири



9-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Бунда ойлик пул компенсацияси тўғрисидаги ижобий қарор ойлик пул компенсациясини тайинлайдиган органнинг (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси органлари) фармойиши билан қабул қилинади. (ЎзР ВМ 29.05.2018 й. 396-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 29.05.2018 й. 396-сон Қароридан олдинги таҳрири



7-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


7. Ойлик пул компенсацияси тўловини тайинлаш учун бунга ҳуқуқи бўлган шахс пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси органлари) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши зарур: (ЎзР ВМ 24.03.2010 й. 52-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



9-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Бунда ойлик пул компенсацияси тўғрисидаги ижобий қарор ойлик пул компенсациясини тайинлайдиган органнинг (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси органлари) фармойиши билан қабул қилинади. (ЎзР ВМ 24.03.2010 й. 52-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




































Время: 0.2122
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск