ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2018 й. 453-сон "Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.06.2018 й.

N 453



ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК

УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ЮРИДИК

КАДРЛАРНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР БЎЙИЧА

ПРОФЕССИОНАЛ ЎҚИТИШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда халқаро миқёсда республика ва мамлакат ташкилотлари манфаатларини муносиб ифода эта оладиган юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитишни ташкил этиш, юридик таълим олишга кенг имкониятлар яратилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) давлат муассасаси шаклида тузилади ва Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:


а) юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курсларини ташкил этишда:

тингловчиларнинг инвестиция ва тижорат фаолиятида халқаро ҳуқуқ асосларини ўзлаштиришини, халқаро хусусий, тижорат ҳуқуқи, халқаро арбитражнинг моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини амалда қўллаш, илғор адвокатлик техникаси, активларни халқаро қидириш ва уларни қайтариш техникаси, халқаро тергов қилиш ва коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш соҳасида ўқитишни таъминлаш;

тижорат арбитражи соҳасидаги халқаро юридик амалиётни, мамлакатларнинг ҳуқуқий позициясини ишлаб чиқиш ва уни ҳимоя қилишнинг замонавий тенденцияларини тизимли асосда ўрганиш ҳамда ўрганиш натижаларини тингловчиларга, масъул давлат органлари ва ташкилотларига етказиш;

тингловчиларнинг халқаро инвестиция ва тижорат фаолияти, халқаро арбитраж иш юритувини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш соҳаларида процессуал ҳужжатларни тайёрлаш, ҳуқуқ ва халқаро шартномалар нормаларини талқин қилиш кўникмаларини такомиллаштириш;

хорижий юридик компаниялари, халқаро арбитраж институтлари ва бошқа тегишли ташкилотларда тингловчиларнинг стажировкасини ташкил қилиш;

тингловчиларни амалий ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш;


б) олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларини ташкил этишда:

тингловчиларнинг ҳуқуқ соҳасидаги фундаментал билим ва кўникмаларини шакллантиришга қаратилган интенсив ўқитиш дастурларини амалга ошириш асосида кадрларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;

юристнинг профессионал одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда тингловчиларнинг ҳуқуқий масалалар ва бошқа юридик ҳаракатларни амалга ошириш бўйича касбий компетенция даражаларини ўстириш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида таълим беришнинг соҳалараро ёндашувини жорий этишга кўмаклашувчи ҳуқуқ соҳасининг бошқа фан соҳалари билан ўзаро интеграция жараёнларини ривожлантириш;

қайта тайёрлаш жараёнида замонавий ёндашув ва технологияларни, хорижий ва миллий илғор тажрибани умумлаштириш ва жорий қилиш орқали ўқитиш тизимини тубдан яхшилашга кўмаклашиш;

тингловчиларнинг таҳлилий фикрлашини ўстириш, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларни таҳлил ва талқин қилиш, қўллаш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган инновацион педагогик технологияларни қўллаш;

тингловчиларнинг касбий ўсишига қаратилган ўқитишнинг интерфаол усулларини, шу жумладан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда сайёр машғулотларни қўллаш орқали жорий қилиш.


3. Қуйидагилар:

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курслари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Тошкент давлат юридик университети ректорига Марказ тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда ходимларнинг белгиланган сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Белгилансинки:

Марказ директори Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

белгиланган даврийликка мувофиқ олий таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берувчи педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларидан ташқари Марказда ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

Марказ ходимларига ушбу қарор қоидаларини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади;

олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларида ўқув машғулотларини олиб бориш учун жалб қилинадиган мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш Марказда таълим олиш учун ҳақ тўлаш ҳисобига тушадиган маблағлар ҳисобига, соатбай ҳақ тўлаш тартиби асосида, белгиланган миқдорнинг 200 фоизигача оширилиши мумкин бўлган миқдорда амалга оширилади;

Марказ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юриспруденция ва ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширади, шунингдек, ТДЮУ билан келишилган ҳолда бошқа йўналишларда курслар ташкил этади ва уларда ўқиш учун тўлов миқдорлари, давомийлигини мустақил равишда белгилайди.

5. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

олий таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берувчи педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида белгиланган даврийликка мувофиқ ўқиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Марказда ташкил этиладиган курсларда ўқитиш учун олинган маблағлар;

бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

Тошкент давлат юридик университетининг ўқитишнинг базавий қиймати миқдоридан ошадиган қисмидаги тўлов-контракт маблағлари;

хўжалик фаолиятидан, шу жумладан, қўшимча таълим хизматлари кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

хайрия эҳсонлари;

халқаро молиявий ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Белгилаб қўйилсинки, Марказда ташкил этиладиган курсларда ўқитиш учун олинган маблағлар, шунингдек, асосий воситалар ва товар-моддий бойликларни сотиш ва бошқа турдаги хизматларни кўрсатишдан тушадиган барча маблағлар Марказ томонидан тўлалигича ва мустақил равишда тасарруф этилади.

6. Марказга ТДЮУ билан келишган ҳолда ходимларига ҳар ойлик устамалар ва уларнинг миқдорини Марказнинг бюджетдан ташқари (ўқиш учун тушган маблағлар ва бошқа) маблағлари ҳисобидан мустақил белгилаш ҳуқуқи берилсин.

Тошкент давлат юридик университетининг тўлов-контракт асосида ўқитишнинг базавий қиймати миқдоридан ошадиган қисмидаги маблағлари ҳисобига Марказнинг ходимларига ҳар ойлик устама ҳақ белгилаш мақсадида уни моддий қўллаб-қувватлаш ҳуқуқи сақлаб қолинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг тингловчиларнинг Марказда ўқиши, шу жумладан, уларни хорижий юридик компаниялар ва халқаро арбитраж институтларига стажировкага юбориш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва банк билан йил бошидаги келишувга мувофиқ дастлабки икки йил давомида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги буюртмасига биноан хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларини тўлаш учун Банк кенгаши томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган доирада йиллик грантлар ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тингловчиларни хорижий юридик компаниялар ва халқаро арбитраж институтларига стажировкага юбориш билан боғлиқ харажатлар бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳам қопланиши мумкин.

8. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари заруриятга қараб ўз кадрларининг касбий даражасини ошириш бўйича, шу жумладан, ҳар йили тегишли мутахассисларни Марказга йўналтириш йўли билан халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш учун амалий чораларни кўрсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги Марказга:

халқаро мутахассисларни жалб қилиш мақсадида юридик компаниялар, халқаро арбитраж институтлари, хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш;

тингловчиларнинг хорижий юридик компаниялар ва халқаро арбитраж институтларида стажировкасини ташкил этишда кўмаклашсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг буюртмасига биноан Марказда ўқув машғулотларини олиб бориш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визалари берилиши ва уларнинг муддати узайтирилиши, Ўзбекистон Республикасидаги вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Адлия вазирлигининг буюртманомасига биноан чет эл мутахассислари Ўзбекистон Республикасига жалб этилишига рухсатномалар берилишини (узайтирилишини), шунингдек, ушбу қарорни амалга ошириш доирасида чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини) таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Давлат бюджети параметрларида Марказ фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағларни олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг белгиланган даврийлигига мувофиқ "Таълим" соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида назарда тутсин;

Марказга битта автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказ фаолиятини самарали ташкил этиш, шунингдек, тегишли билим ва иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 453-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари рўйхатига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


16. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 июндаги

453-сон қарорига

1-ИЛОВА


Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги

Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича

профессионал ўқитиш марказининг

ТУЗИЛМАСИ

  










Директор




























































Директор ўринбосари













































































Таълим жараёнини ташкил этиш бўлими

2





Бухгалтерия

1
































Ўқув бўлими*

3





Ўқув жараёнини методик таъминлаш бўлими

2
































Таълим технологиялари кафедраси





Халқаро ҳамкорлик бўйича мутахассис

1







          

*) Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига сақланади.


Ходимларнинг чекланган сони (профессор-ўқитувчилар таркиби ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) - 11 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари - 7 нафар.

Ёрдамчи ходимларнинг сони давлат бошқаруви органлари учун белгиланган нормативларга асосан аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 июндаги

453-сон қарорига

4-ИЛОВА



Олий таълим муассасалари педагог

кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг

малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ

марказлари рўйхатига киритилаётган

ўзгартириш


"Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари" бўлими "Минтақавий ва тармоқ марказининг номи" устунининг 15-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 июнь













































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск