ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Одил судловга юбориш. Процессуал қонунчилик / Умумий қоидалар /

Адлия вазирлигининг 2-сон, Ички ишлар вазирлигининг 19-сон "Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 23.02.2018 й. Қарори (АВ томонидан 15.03.2018 й. 1655-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.03.2018 й.

N 1655-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.02.2018 й.

N 2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.02.2018 й.

N 19


ҚАРОРИ



"Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг

хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сон "Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2007 йил 12 январдаги 2/2 ва 3-сон "Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1655, 2007 йил 15 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 3-сон, 31-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Адлия вазири

Р. Давлетов

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 март, 11-сон, 214-модда





























Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск