ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Алоҳида объектлар қурилиши ва реконструкцияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 й. 120-сон "Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2018 й.

N 120




МУҚАДДАС ҚАДАМЖОЛАР, ЗИЁРАТГОҲЛАР,

МАСЖИДЛАР ВА ҚАБРИСТОНЛАРНИ

ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ

САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида миллий анъана ҳамда қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш, аждодларимиз хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларни ободонлаштириш, уларнинг мусулмон оламида нуфузини янада ошириш борасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Тошкент вилоятида Зангиота, Сурхондарё вилоятида буюк муҳаддис Имом Термизий, Қашқадарё вилоятида аллома Абул Муин Насафий, Тошкент шаҳрида Сузукота зиёратгоҳларида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари шулар жумласидандир.

Шу билан бирга, жойларда қабристонларни ободонлаштириш ва сақлаш борасида қуйидаги бир қатор камчиликлар кузатилмоқда:

биринчидан, баъзи маҳаллий ҳокимликлар ва мутасадди ташкилотларнинг лоқайдлиги ва эътиборсизлиги натижасида кўплаб қабристонлар ночор ва ташландиқ аҳволга келиб қолган;

иккинчидан, айрим қабристонлар ҳудудини девор билан ўраш ишлари олиб борилмаган, уларда ободонлаштириш ишлари тизимли ва изчил ташкил этилмаган;

учинчидан, ободонлаштириш ишлари ва хайрия ҳашарларига аҳолини фаол жалб этишга етарли эътибор қаратилмаган;

тўртинчидан, айрим қабристонлар ҳудудларида қуруқ ўт, барг, шох-шаббалар ёқиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ўстириш, уй ҳайвонларини боқиш ҳолатлари кузатилмоқда;

бешинчидан, айрим қабристонларда уларга тегишли ҳудуддаги ерлар ўзбошимчалик билан ўзлаштирилиб, уй-жой қуриш каби диний ва миллий қадриятларга зид ишларга йўл қўйилмоқда.

Жойларда йўл қўйилаётган мазкур камчиликларни бартараф этиш, ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларда муқаддас масканларни сақлаш, қадрлаш, аждодлар хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш туйғуларини шакллантириш, шунингдек, ватандошларимизни юртимиздаги қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни обод қилишдек эзгу ишларга фаол жалб этиш, бу борадаги маънавий-маърифий тарғибот ишларини янада кучайтириш давр тақозосидир.

Қайд этилганлардан келиб чиқиб, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш, бу масканларда халқимизнинг зиёрат қилиши, фуқароларнинг диний эътиқод эркинлигини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасидаги ишларни тизимли ташкил этиш ва уларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республикада мавжуд қабристонларни сақлаш ва ободонлаштириш ишларининг аҳволи қониқарсиз деб ҳисоблансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

а) икки ой муддатда - қабристонларнинг мавжуд ҳолатини ўрганиб, ҳомийларни жалб этган ҳолда, уларни талаб даражасида ободонлаштириш ҳамда таъмирлаш чораларини кўрсинлар ва амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботни 2018 йилнинг 1 апрелига қадар Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;

б) икки ой муддатда - Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда қабристонлар жойлашган ҳудуддаги мавжуд талабларни ўрганиб чиқиб, ушбу масканларда диний маросимларни (жаноза, марҳумларни хотирлаш) ўтказишга мўлжалланган махсус жой ташкил этиш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2018 йил бошига мавжуд маблағининг тасдиқланган айланма касса маблағлари миқдоридан ошган қисми ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига 3 млрд. сўмдан маблағ ажратилиши белгилаб қўйилсин.


4. Ўзбекистон мусулмонлари идорасига бир ой муддатда реконструкция қилиш ва таъмирлаш талаб этиладиган эски масжидлар рўйхатини шакллантириш, уларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди ҳамда ҳомийлар ҳисобидан 2018-2019 йиллар давомида реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини ташкил этиш тавсия этилсин.


5. Қуйидагилар:

Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштиришга доир чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ;

Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштиришга доир чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ;

Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури ижросини назорат қилиш ва ҳисоботларни тақдим этиш схемаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ (Раматов)га Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини мувофиқлаштириш, амалга оширилган ишлар мониторингини ташкил этиш, вазирликлар ва идораларга тегишли ташкилий-амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси юклансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси, Тошкент ислом университетининг таклифлари асосида Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси икки ой муддатда диний қоидалар ва миллий урф-одатларни эътиборга олган ҳолда қабристонлар тузилиши (қабристон ҳудуди, қабрлар орасидаги йўлаклар, қабр тошлари)нинг ягона намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Ўзбекистон мусулмонлари идорасига жума маърузалари ва жойларда ташкил этиладиган диний-маърифий тадбирларда муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш бўйича тарғибот ишларини тизимли ташкил этиш ва таъсирчанлигини янада ошириш тавсия этилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда бир ой муддатда муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни зиёрат қилиш одоблари бўйича тавсиялар ишлаб чиқсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларда зиёрат қилиш одоблари ёзилган лавҳаларнинг тегишли жойларда ўрнатилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Дин ишлари қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши билан ҳамкорликда:

ёш авлодни миллий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, юртимиздаги муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни обод қилиш ҳамда уларда муқаддас масканларни қадрлаш, сақлаш ва аждодлар хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш туйғуларини тегишли фанлар машғулотлари ҳамда мақсадли маънавий-маърифий тадбирлар орқали шакллантириш;

умумхалқ байрамлари, шу жумладан, диний байрамлар арафасида муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштиришга доир хайрия ҳашарларида кўнгилли равишда ташаббуслар билан чиққан ёшларнинг иштирокини таъминлаш юзасидан чоралар кўриб борсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига ушбу қарор ижросини ташкил этиш, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж.Раматов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 15 февралдаги

120-сон қарорига

1-ИЛОВА



Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар

ва қабристонларни ободонлаштиришга

доир чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар


Ижро


Молиялаштириш

манбалари


Ижро учун масъуллар


I. ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАР

1.

Диний қоидалар ва миллий урф-одатларни эътиборга олган ҳолда қабристонлар тузилишининг ягона намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2018 йил

апрель


Маҳаллий бюджет маблағлари


Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси,

Тошкент ислом университети, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши,

"Нуроний" жамғармаси,

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси,

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси


2.

Республика ҳудудидаги муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар ва қабристонларни янада ободонлаштириш юзасидан уларнинг жойлашув харитаси, схематик тархи ва бошқа маълумотларни ўз ичига олган паспорти, ҳозирги ҳолати акс эттирилган фотоальбомларни тайёрлаш.


2018 йил

март

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси


3.

Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар жойлашган ҳудуддаги мавжуд талабни ўрганиб чиққан ҳолда ушбу масканларда диний маросимларни (жаноза, марҳумларни хотирлаш) ўтказишга мўлжалланган махсус жой ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этиш.


2018 йил

март

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси,

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши


4.

Фуқароларнинг ўз аждодларини хотиралаш ва зиёрат қилишлари учун кенг имконият яратиш мақсадида қабристонлар ҳудудларида эҳтиёждан келиб чиқиб, ихчам (50 ўринга мўлжалланган) ёпиқ хонақолар қуриш (йўқ жойларда) ва уларда зарур шарт-шароитлар ташкил қилиш.


2018 йил

сентябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши,

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси


5.

Қабристонларда ҳар бир қабрни (шу жумладан рақамланмаган қабрларни) рақамлаш ва ҳисоб дафтарида тизимли қайд этиб бориш.


2018 йил

июль

Маҳаллий бюджет маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши,

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси


6.

Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2018 йил бошига мавжуд маблағининг тасдиқланган айланма касса маблағлари миқдоридан ошган қисми ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига 3 млрд. сўмдан маблағ ажратиш ва ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш.


2018 йил

I ярим

йиллик


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


7.

Реконструкция қилиш ва таъмирлаш талаб этиладиган эски масжидлар рўйхатини шакллантириш.


2018 йил

апрель


-

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси


II. ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ

8.

Эски масжидларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш.


2018-2019

йиллар

давомида


Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди маблағлари,

ҳомийлик хайриялари


Ўзбекистон мусулмонлари идораси,

Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди,

Дин ишлари бўйича қўмита,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши


9.

Қабристонлардаги мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб, ҳудудни девор билан ўраш, қабр ва ички йўлакларни таъмирлаш, манзарали дарахт, гул ва райҳон кўчатлари экиш билан боғлиқ ободонлаштириш ишларини амалга ошириш.


2018 йил

давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши,

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси


10.

Қаровсиз қолган қабрларни сувоқ қилиш, атрофини обод этиш ва сақлаш ишларининг яқин қариндошлари томонидан амалга оширилишини ва уларнинг имконияти бўлмаган ҳолларда маҳаллий ҳокимликлар томонидан олиб борилишини таъминлаш.


2018 йил

апрель

Маҳаллий бюджет маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши,

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси


11.

Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар ва қабристонларга тегишли ёрдамчи бинолар, муҳандислик иншоотларининг зарур даражада ишлашини таъминлаш.


2018 йил

давомида


Маҳаллий бюджет маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши,

"Нуроний" жамғармаси


12.

Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни зиёрат қилиш одоблари бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларда зиёрат қилиш одоблари ёзилган лавҳаларнинг тегишли жойларда ўрнатилишини таъминлаш.


2018 йил

февраль

Маҳаллий бюджет маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


III. МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ВА ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ИШЛАРИ

13.

Аждодлар хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муқаддас масканларни обод этишга бағишланган долзарб мавзуларда махсус жума тезисларини тайёрлаш ва жойларга етказиш.


2018 йил

ҳар

чоракда


Ўзбекистон мусулмонлари идораси маблағлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита


14.

"Зиё" медиамаркази томонидан қабристонларни зиёрат қилиш одоблари, ушбу масканларни обод этиш фазилати ҳамда турли хурофий одатларга барҳам бериш мавзуларига бағишланган махсус видеороликлар тайёрлаш ва уларни соҳага дахлдор ташкилотлар интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштириш.


2018 йил

июнь

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом университети маблағлари


Тошкент ислом университети,

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси


15.

"Ҳидоят сари" ва "Зиё" кўрсатувларида ислом дини таълимотларида муқаддас масканларни зиёрат қилиш ва уларни обод этиш фазилатларига бағишланган мавзуларни ёритиш.


2018 йил

Режа асосида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом университети маблағлари


Тошкент ислом университети,

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси


16.

Имом-хатиблар томонидан жума маърузалари ва диний-маърифий тадбирларда фуқароларда аждодлар хотирасига ҳурмат, юртимиздаги муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни обод қилиш мавзуларидаги тарғибот ишларини янада жадаллаштириш.


2018 йил

давомида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси маблағлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси,

Дин ишлари бўйича қўмита


17.

"Ҳидоят" журнали ва "Ислом нури" газетасида зиёрат одоблари, зиёрат масканларини обод этиш фазилати ҳамда турли хурофий одатларга барҳам бериш мавзуларига бағишланган туркум мақолалар чоп этиш.


2018 йил

давомида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси маблағлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси,

Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети,

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази,

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази


18.

Ижтимоий тармоқларда ёшлар ўртасида "Аждодлар хотирасига ҳурмат-эҳтиром" шиори остида тарғибот акциясини ўтказиш.


2018 йил

март

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Дин ишлари бўйича қўмита


19.

Ёш авлодни миллий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, юртимиздаги муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни обод қилиш ҳамда уларда муқаддас масканларни қадрлаш, сақлаш ва аждодлар хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш туйғуларини тегишли фанлар машғулотлари ҳамда мақсадли маънавий-маърифий тадбирлар орқали шакллантириш;

умумхалқ байрамлари, шу жумладан, диний байрамлар арафасида муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштиришга доир хайрия ҳашарларида кўнгилли равишда ташаббуслар билан чиққан ёшларнинг иштирокини таъминлаш.


2017-2018

ўқув йили

давомида


Маҳаллий бюджет маблағлари

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши


20.

Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилишини ташкил этиш.


мунтазам

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги


     





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 15 февралдаги

120-сон қарорига

2-ИЛОВА



Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар,

масжидлар ва қабристонларни ободонлаштиришга

доир чора-тадбирлар дастурини амалга

ошириш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

   

1.

А.Ж. Раматов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси, ишчи гуруҳ раҳбари


2.

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосарлари


3.

О.О. Юсупов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


4.

У.Т. Алимов

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий


5.

Б.С. Сайфуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири


6.

Ш.С. Жавлонов

-

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари


7.

Ш.И. Джалилов

-

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси республика бошқаруви раиси


8.

Д.М. Мирзаджанова

-

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раиси ўринбосари


9.

О.П. Таджиев

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари


10.

Б.И. Зокиров

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси


11.

А.Х. Абдуллаев

-

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси


12.

Р.В. Абдуллаев

-

Тошкент ислом университети ректори


13.

А.Д. Хаджаев

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси в.б.


14.

А.К. Кучимов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


15.

Л.Х. Тангриев

-

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори


            

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг ўрнига шу лавозимга янгидан тайинланган шахслар ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 15 февралдаги

120-сон қарорига

3-ИЛОВА



Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар,

масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш

бўйича чора-тадбирлар дастури ижросини назорат

қилиш ва ҳисоботларни тақдим этиш

СХЕМАСИ

Босқич

Масъуллар


Чора-тадбирлар


Муддат









V






















1-босқич

Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар. маҳаллий давлат ҳокимияти органлари


       

1. Маълумотларнт шакллантиради ва умумлаштиради.


2. Маълумотларни коғоз ва электрон шаклда умумлаштириш учун Дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этади.


3. Маълумотларни ўз вақтида тақдим этилишини ва ҳаққонийлиги таъминлайди.

        


Ҳар чорак oxирги ойининг 25-санасига










































V






















2-босқич

Дин ишлари

бўйича қўмита


        

1. Маълумотларни давлат органлари ва ташкилотлардан қабул қилади ва умумлаштиради.


2. Атрофлича таҳлил этилган ва умумлаштирилган маълумотлар акс эттирилган ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар масалалари АТДга тақдим этади.

        


Ҳар чорак якунида, кейинги ойнинг 2-санасига қадар










































V






















3-босқич

Вазирлар Маҳкамасининг Маданият. санъат ва ёшлар масалалари АТД


   

1. Маълумотларни кўриб чиқади, ишончлилигини ва ҳаққонийлигини ўрганади ҳамда таҳлил қилади.

    

2. Мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш  юзасидан чоралар кўради, зарур ҳолларда тегишлигича coҳa департаментларига тақдим қилади ва таклифлар тайёрлайди.


3. Якуний маълумотни тегишли таклифлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига тақдим қилади.

        


Ҳар чорак якунида, кейинги ойнинг 3-санасига қадар














































V






















4-босқич

        

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари

      


       

Якуний маълумотни кўриб чиқади ва Бош вазирга тақдим қилади.

   


    

Ҳар чорак якунида, кейинги ойнинг 4-санасига қадар

       










































V






















5-босқич

   

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

     


        

1. Якуний маълумотни кўриб чиқади.


2. Тегишли чора-тадбирларни белгилайди.

        


    

Ҳар чорак якунида, кейинги ойнинг 5-санасига қадар

       









Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 февраль


































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск