Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

"Ўзбеккино" Миллий агентлигининг Низоми (ЎзР ВМ 17.03.2004 й. 126-сон Қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 17 мартдаги

126-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Ўзбеккино" Миллий агентлигининг

НИЗОМИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги (кейинги ўринларда агентлик деб юритилади) кино санъати, кино-видеофаолиятни амалга ошириш соҳаларидаги вазифаларни ҳал этишга ваколатли бўлган давлат бошқарув органи ҳисобланади.

Агентлик ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.


2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.


3. Агентлик ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.


4. Агентлик ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолиятининг харажатлари республика бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг агентлик ва унинг ҳудудий бўлимлари учун ажратилган маблағлар доирасида, шунингдек, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


5. Агентлик ва унинг ҳудудий тузилмалари юридик шахслар ҳисобланадилар, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.



II. АГЕНТЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Агентликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

кино санъатининг миллий маданиятни ривожлантириш, жамият маънавий ҳаётини юксалтиришдаги ўрни ва аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, бу соҳани умумбашарий ва миллий қадриятлар уйғунлиги асосида тараққий эттиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш;

кино санъатида, кино-видеофаолият соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

кинематография соҳасида фаолият кўрсатаётган, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона ва киностудияларни, ижодий жамоаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

миллий кино санъатининг энг яхши анъаналарини изчил давом эттириш ва бойитиш мақсадида иқтидорли ёш кинематографчиларни тарбиялаш, уларнинг ижодий имкониятларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат фильмлар фонди фаолиятини бугунги кун талаблари негизида ташкил этиш;

кинофильмлар яратиш ва уларни намойиш этиш тизимини танловлар ташкил этиш орқали такомиллаштириш ва қайта техник жиҳозлаш, аҳолига кино-видеохизмат кўрсатиш даражасини ошириш;

муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган кино ва видео маҳсулотларини ноқонуний равишда республика ҳудудига олиб киришга, улардан фойдаланиш, ижарага бериш ва тарқатишга қарши зарур чоралар кўриш;

импорт ва экспорт қилинадиган кино ва видео маҳсулотларига эксперт баҳоси берилишини амалга ошириш, республика ҳудудида кино ва видеофильмлар кўрсатиш ва улардан техник жиҳатдан фойдаланишнинг қоидаларини белгилаш;

кинематография соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, миллий кино маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш, хорижий кино ишлаб чиқарувчи ташкилот ва киноижодкорлар билан алоқаларни кенгайтириш, миллий кино санъатини халқаро кинофестивалларда намойиш этиш.


7. Агентлик ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

кино санъати, кино-видеофаолиятни амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлайди;

томошабинлар талабини ўрганади, замонавий жанр ва мавзуларда фильмлар яратишга кўмаклашади, миллий кино санъатининг юқори сифатга эга бўлиши ва халқаро майдонга чиқиши учун Ўзбекистон киноарбоблари бирлашмаси, ёзувчилар, рассомлар, бастакорлар, муҳандис-техник ходимлар, спортчилар, каскадерлар ва бошқа касб вакилларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштиради;

ёш авлод онгида миллий ғоя ва миллий шуурни шакллантириш, замондошларимизнинг мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, илмий ва ижтимоий ислоҳотлардаги иштирокини акс эттирадиган асарлар яратишда иштирок этади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг лицензиялаш соҳасидаги ишчи органи сифатида ўз вазифасини бажаради;

ривожланиб келаётган хусусий кино ва видеостудияларга зарур методик ва амалий ёрдам кўрсатади, уларнинг маҳсулотларини республика кино экранларида кенг намойиш этилишига кўмаклашади;

кинофильмлар ишлаб чиқариш ва уларни намойиш этиш тизимини такомиллаштириш чораларини кўради, бунда ижодий жамоалар, киноижодкорлар ва турли мулк шаклидаги киностудиялар ўртасида фильм яратиш бўйича танловлар (тендерлар) ташкил этади;

кино тизимига кирувчи корхоналарни моддий техника базасини янгиланишига кўмаклашади, соҳани қайта техник жиҳозлаш дастурини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

республика ҳудудида кино ва видеофильмлар кўрсатиш ва улардан техник жиҳатдан фойдаланишнинг қоидаларини белгилайди, хусусий прокат тизимини ривожлантиришга кўмаклашади;

Ўзбекистон киноарбоблари уюшмаси аппарати фаолиятини аъзолик бадаллари, турли ижодий учрашувлар ва тадбирлар ҳисобидан таъминлайди;

кинематография соҳаси учун кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари билан доимий ҳамкорлик ўрнатади, уларнинг ўқув режалари, дастурлари ва мутахассисларни ўқитиш жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади, тизим ходимлари учун қисқа муддатли малака ошириш ўқишлари ва семинарлар ташкил этади;

мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, кино-видеофаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ва хусусий тадбиркорлар учун тенг шароитлар яратилишини, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилинишини ва хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашувга йўл қўйилмасликни таъминлайди;

кино ва видео маҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, прокат ва намойиш этиш ҳамда сотишга оид стандартлаш бўйича техник-иқтисодий сиёсатни юритади;

кинофильмларни яратиш, намойиш этиш, агентлик корхоналарини моддий-техника базасини янгилаш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлайди;

кино-видео прокат тизимини ривожлантириш, яратилган фильмларни видео кассета ва бошқа турдаги манбаларга нусхасини кўчириб тарқатиш орқали агентлик корхоналарининг қўшимча маблағ манбаларини шакллантиришига кўмаклашади;

Давлат фильмлар фонди фаолиятини юритиш билан боғлиқ дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

хорижий киностудия ва телеканалларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бадиий кино ва видеофильмларни суратга олиш бўйича мурожаатларини ўрганиб, тегишли таклиф ва тавсиялар беради;

кино санъати соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиради, миллий кино маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш учун халқаро киноанжуманлар ва кинофестивалларда фаол иштирок этади, хорижий кино ишлаб чиқарувчи ташкилот ва киноижодкорлар билан мунтазам алоқалар ўрнатади.


8. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, ўз ҳудудий тузилмалари ҳамда ўз тизимидаги ташкилотлар орқали ҳал қилади.


9. Агентлик қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам бажаради.



III. АГЕНТЛИКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАСЪУЛИЯТИ


10. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат бошқаруви ва бошқа органлар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслардан уларнинг кино-видеофаолиятига доир зарур маълумотлар, ҳужжатлар ва материалларни сўраб олиш;

кино-видеофаолиятни амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилиш;

кинематография соҳасига доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Агентлик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


11. Агентлик ўз ваколатлари доирасида барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар, муассасалар ва корхоналар учун бажариш лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга ҳақлидир.

Агентлик зарур ҳолларда бошқа вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилишга ҳақлидир.


12. Агентлик ўзига юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир.



IV. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Агентликни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бош директор бошқаради.

Бош директорнинг икки нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.

Бош директор ўз мақомига кўра вазирга, бош директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарига тенглаштирилади.


14. Бош директор:

Агентлик фаолиятига якка тартиб асосида умумий раҳбарликни амалга оширади ва агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Бош директор ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди ва улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, агентлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини ва масъуллик даражасини белгилайди;

агентлик тизими ходимлари томонидан бажарилиши лозим бўлган буйруқлар чиқаради ҳамда уларнинг ижросини назорат қилади;

белгиланган ходимлар чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида агентлик марказий аппарати тузилмасига ўзгартишлар киритади, штатлар жадвалини, агентлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлимлари харажатлари сметасини тасдиқлайди;

белгиланган тартибда агентликнинг таркибий ва ҳудудий бўлимлари низомларини тасдиқлайди;

белгиланган тартибда агентлик марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бўлим раҳбарларини лавозимига тайинлайди ва вазифасидан озод қилади.

Бош директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


15. Агентликда бошлиқ (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Бошлиқнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

Агентлик фаолиятининг кино санъатининг жамият маънавий ҳаётини юксалтиришдаги ўрни ва аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, бу соҳани умумбашарий ва миллий қадриятлар уйғунлиги асосида тараққий эттиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

"Ўзбеккино" миллий агентлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Агентлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

Ҳайъат мажлисига Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳайъат қарорлари бош директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Бош директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда бош директор пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.

16. Агентликда доимо фаолият юритувчи профессионал етук, талабчан мутахассислардан иборат Бадиий кенгаш тузилади ва унинг Низоми белгиланган тартибда тасдиқланади. Бадиий кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

мамлакатимизда яратилаётган бадиий ва ҳужжатли кино-видеофильмлар маънавий ва бадиий савиясини ошириш, миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар ва талабларни акс эттириш;

импорт ва экспорт қилинадиган кино ва видео маҳсулотларига эксперт баҳоси берилишини таъминлаш.


17. Агентликнинг ҳудудий тузилмалари агентлик тарафидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ўзаро келишилган ҳолда тасдиқланган низомлар асосида мустақил юридик шахс сифатида фаолият юритади.

Агентлик ҳудудий тузилмалари раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда, Бош директор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.



V. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ ҲИСОБОТИ ВА НАЗОРАТИ


18. Агентлик ўз фаолиятида ҳисоботни белгиланган тартибда юритади.


19. Агентлик давлат бюджети ҳисобидан ажратилган бюджет маблағларининг унинг тизимига кирувчи корхоналар томонидан самарали ва мақсадли ишлатилиши бўйича назорат юритади ва ҳар чоракда Молия вазирлигига ҳисобот беради.


20. Агентлик молиявий фаолиятининг назорати ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бош назорат-тафтиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 11-сон, 128-модда.














































Время: 0.1982
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск