Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.03.2004 й. 128-сон "Наврўз умумхалқ байрамини кенг нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.03.2004 й.

N 128



НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИНИ

КЕНГ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Наврўз Шарқ халқлари, жумладан, Ўзбекистон халқи учун энг қадимий ва азалий байрамлардан биридир. Баҳор фасли ва табиат уйғонишининг тимсоли, яшариш ва янгиланиш рамзи бўлмиш бу айёмни орзиқиб кутиш, баланд руҳ ва катта хурсандчилик билан нишонлаш эл-юртимиз учун олижаноб анъанага айланиб қолган.

Маълумки, Наврўз байрами юртимизда март ойининг учинчи ўн кунлиги бошланишига тўғри келади. Ва шунга асосланиб, мамлакатимизда 21 март куни Наврўз байрами, деб эълон қилинган.

Анъанага кўра, Наврўзга бағишлаб пойтахтимиз Тошкентда, вилоятлар, шаҳар ва туман марказларида байрам маросимлари, халқ сайиллари ва томошалар ўтказилади.

Узоқ ва давомли тарихимиздан маълумки, Наврўз бир кун эмас, бир ой мобайнида байрам қилинади ва жойларда одамлар табиат билан ҳамоҳанг бўлиб, бу айём қувончини кўпчилик билан баҳам кўради.

Халқимизнинг мана шундай байрамларни ҳар қайси воҳа ва водийнинг маҳаллий иқлим ва табиий шароитидан келиб чиққан ҳолда ўтказиши ҳар томонлама эътибор ва қўллаб-қувватлашга муносибдир.

Республика Гидрометереология Бош бошқармасининг маълумотларига кўра, кейинги йилларда умуман иқлим ўзгариши муносабати билан айнан шу мавсумда об-ҳавонинг бузилиб, ёғингарчилик кўп бўлиши кузатилмоқда ва жорий йил ҳам бундан истисно эмас.

Бундай вазият оммавий байрам тадбирларини очиқ майдонларда, истироҳат боғларида халқимизнинг кенг иштирокида ўтказиш учун муайян қийинчиликлар туғдирмоқда.

Наврўз умумхалқ байрамини миллий қадрият ва урф-одатларимиз руҳида кенг нишонлаш, уни ўтказиш учун қулай шарт-шароит яратиш, одамларнинг кўнгилли дам олишини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Пойтахтимиз Тошкентда, Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахти Нукус шаҳрида, вилоятлар, шаҳар ва туман марказларида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларни об-ҳаво шароитини ҳисобга олиб, март ойининг охиригача ўтказиш мақсадга мувофиқ, деб топилсин.


2. Байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.

Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитасига байрам муносабати билан марказда ва жойларда белгиланган барча ташкилий-амалий ишларни кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда, юксак даражада ўтказиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш вазифаси топширилсин.


3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Бош вазир Ш. Мирзиёевга юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов




























Время: 0.1683
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск