ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жамоат тартибини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликлар проилактикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2018 й. 450-сон "Жиззах вилоятида жамоат Тартибини сақлашни, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ва жиноятчиликка қарши курашишни самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.06.2018 й.

N 450



ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА ЖАМОАТ

ТАРТИБИНИ САҚЛАШНИ, ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР

ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ВА ЖИНОЯТЧИЛИККА

ҚАРШИ КУРАШИШНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ

ЭТИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Жиззах вилоятида жамоат тартибини сақлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жиззах шаҳар ички ишлар бўлими негизида шаҳарни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда секторлар деб аталади) ҳудуди доирасида кучлар ва воситаларни мақсадли жойлаштирган ҳолда Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг (кейинги ўринларда Мувофиқлаштириш бошқармаси деб аталади) ташкилий тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Мувофиқлаштириш бошқармасига қуйидаги вазифалар юклансин:

ички ишлар органлари бўлинмалари фаолиятини таҳлил қилиш, режалаштириш ва ташкил этиш, мавжуд куч ва воситаларни реал юзага келаётган оператив ва криминоген вазиятни ҳисобга олган ҳолда шаҳар ҳудудининг секторларга бўлинишига мувофиқ доирада тақсимлаш;

шахсий таркибни, биринчи навбатда, барча тармоқ хизматлари ва шаҳар ички ишлар органлари бўлинмаларининг раҳбарларини жойларда аҳоли билан бевосита ишлашга жалб этиш;

халқ билан манзилли мулоқотни ташкил этиш, фуқароларнинг муҳим муаммоларини ҳал этишга ҳар томонлама кўмаклашиш, секторларга бириктирилган давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорлик қилиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини, жамоат тартибининг самарали сақланишини, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини ва уларнинг олдини олишни, содир этилаётган жиноятларга тезкорлик билан муносабат билдирилишини таъминлаш.


4. Жиззах шаҳар ички ишлар шаҳар бўлинмалари Мувофиқлаштириш бошқармаси ички ишлар бўлимларига айлантирилсин, уларнинг раҳбарлари зиммасига бевосита секторлар ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг натижадорлиги учун шахсий масъулият юклансин.

Белгилансинки, ички ишлар бўлимлари раҳбарлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

бириктирилган ҳудуд доирасида ички ишлар органларига юкланган вазифаларни бажариш бўйича мустақил қарор қабул қилиш;

шахсий таркибни тарбиялаш ва унинг иши самарадорлигини ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

бириктирилган ҳудудда оператив ва криминоген вазият мураккаблашганда, шунингдек, фавқулодда вазиятлар юзага келганда мавжуд куч ва воситаларни жой-жойига қўйиш.


5. Қуйидагиларга:

Мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғига - унга юкланган бошқарув функциялари сифатли ва тўлиқ амалга оширилиши, барча кучлар ва воситаларни, шу жумладан, бириктирилган кучлар ва воситаларни, Жиззах шаҳри ички ишлар органларининг тармоқ хизматларини мақсадли тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланиш;

ички ишлар бўлимлари бошлиқларига - энг аввало, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси соҳасида кўриладиган чора-тадбирларнинг пировард натижаси, бўйсунувчи шахсий таркиб билан самарали тарбиявий иш олиб борилиши, улар олдига вазифаларнинг тўғри қўйилиши ва юкланган кундалик хизмат вазифалари бажарилишининг амалий назорат қилиниши учун шахсий масъулият юклансин.


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи вилоят ички ишлар органлари фаолияти масалалари бўйича ҳар ўн кунда аҳоли билан, шу жумладан, маҳаллий телеканаллар орқали махсус кўрсатувларни ҳар ойда трансляция қилиш йўли билан очиқ мулоқот ўтказади;

Жиззах вилоятининг барча даражалардаги секторлари раҳбарлари ҳар ҳафтада бевосита жойларга тизимли асосда чиқиб секторнинг камида учта маҳалласида аҳолининг муҳим муаммоларини ўрганади, уларни ҳал этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўради;

Жиззах вилояти ички ишлар органларининг янги тайинланган профилактика инспекторини фуқаролар йиғинлари ва маҳалла аҳолисига таништириш мажбурий тартибда тегишли сектор раҳбари томонидан амалга оширилади;

Жиззах вилояти ички ишлар органларининг профилактика инспекторларини зоналараро алмаштириш, қоидага кўра, бириктирилган маҳалла ҳудудида камида беш йил ишлагандан кейин амалга оширилади.


7. Жиззах вилояти ички ишлар органларининг профилактика инспекторларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган вазифалар билан биргаликда:

бириктирилган ҳудудда яшайдиган оилаларни ҳар куни ўрганиш, кейинчалик оилалар ҳар бирининг аъзоларини бўлиши мумкин бўлган ҳуқуққа зид хулқ-атвор ва хатти-ҳаракатлар, биринчи навбатда, маиший тусдаги хатти-ҳаракатлар юзасидан якка тартибда диагностика қилиш, профилактик тусдаги амалий чора-тадбирлар кўриш;

маҳаллада криминоген вазиятни яхшилашнинг муҳим омили сифатида аҳолининг, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклансин.


8. Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармасининг матбуот гуруҳи Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармасининг 3 нафар ходимдан иборат бўлган ахборот мультимедия гуруҳига (кейинги ўринларда мультимедия гуруҳи деб аталади) айлантирилсин, креатив ёндашувлар асосида жиноятлар ва ҳодисалар тўғрисида холисона маълумотлар бўлган материалларни, ички ишлар органларининг иши ва иш натижалари тўғрисидаги ахборотни тайёрлаш ҳамда теле ва радиоэфирларга вақти-вақти билан беришни, Интернет тармоғига жойлаштиришни таъминлаш унинг асосий вазифалари этиб белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига:

мультимедия гуруҳи ходимларига лавозим маошининг 100 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама тўланади;

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғига мультимедия гуруҳида ишлашга 5 кишидан ортиқ бўлмаган мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш, улар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини меҳнат бозоридаги амалдаги конъюнктурани ҳисобга олган ҳолда белгилаш ҳуқуқи берилади.


9. Жиззах вилояти ҳокимлиги:

Жиззах шаҳри секторлари раҳбарлари билан биргаликда - бир ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқ уларга Мувофиқлаштириш бошқармаси ички ишлар бўлимлари бириктирилишини ҳисобга олган ҳолда ҳудудларни тақсимлаш зоналари қайта кўриб чиқилишини таъминласин;

"Ўзтрансгаз" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда - бир ҳафта муддатда Жиззах шаҳар, Алишер Навоий кўчаси, 26-уй манзилида жойлашган Жиззах вилояти газ таъминоти ҳудудий филиали биносини ва қисман филиалга туташ ҳудудни Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармасига "Ўзтрансгаз" АЖ устав капиталидаги давлат улушини берилаётган объектнинг балансдаги (қолдиқ) қийматига камайтириш ҳисобига бепул берсин;

Жиззах вилоятининг барча даражалардаги секторлари раҳбарлари билан биргаликда - бир ой муддатда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича, шу жумладан, фуқароларнинг мавжуд маиший ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларини манзилли аниқлаш ва барвақт ҳал қилиш тизимини жорий этишни назарда тутиб жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизими самарали амалга оширилишини назарда тутувчи қўшма дастурий чора-тадбирлар ("Йўл хариталари") ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда - бир ой муддатда Мувофиқлаштириш бошқармаси ички ишлар бўлимларини кенгайтириш ва моддий-техник жиҳозлаш, уларни махсус жиҳозланган автотранспорт воситалари билан таъминлаш, шунингдек, хизматни ўташ хусусиятини ҳисобга олган ҳолда тўлақонли фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирларини кўрсин;

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси билан биргаликда - уч ой муддатда Жиззах шаҳрининг Заргарлик маҳалласи мисолида ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш юзасидан сектор таркибида фуқаролар йиғини ва ички ишлар бўлимининг биргаликдаги намунали ишини ташкил этсин, кейинчалик ижобий тажрибани республика доирасида оммалаштириш юзасидан таклифлар киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

ички ишлар органларининг мавжуд штатдаги сони доирасида Мувофиқлаштириш бошқармасининг штат жадвалини ушбу қарор талабларига мувофиқ бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда мультимедия гуруҳини жойлаштириш, уни замонавий техника ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, шунингдек, бутунжаҳон Интернет тармоғидан фойдаланишни таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин;

содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар турлари, сабаблари ва шарт-шароитларини бир ой муддатда комплекс таҳлил қилсин, унинг якунлари бўйича ҳуқуқбузарликлар асосий ўчоқларининг вазиятли харитасини тузсин, кейинчалик ушбу ҳудудларнинг мақсадли патруль назоратига олинишини ташкил этсин;

Мувофиқлаштириш бошқармаси ички ишлар бўлими фаолият кўрсатишини ва туман ички ишлар органларига патруль йўналишларини бириктириш заруратини ҳисобга олган ҳолда икки ой муддатда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост ва йўл-патруль хизмати нарядларининг ягона жойлашувини танқидий қайта кўриб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда - "Хавфсиз шаҳар" аппарат-дастурий комплексини яратиш ва ривожлантиришга бош техник топшириқ тасдиқлангандан кейин Жамоат жойларида видеокузатув тизимларини қўллаш ва ишлатиш методикасини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин, унга мувофиқ уларнинг Жиззах шаҳри ҳудудидаги жойлашувини танқидий қайта кўриб чиқсин;

"Хавфсиз шаҳар" аппарат-дастурий комплексини яратиш ва ривожлантиришга бош техник топшириқ тасдиқлангандан кейин уч ой муддатда Мувофиқлаштириш бошқармаси ички ишлар бўлимлари вазият марказларининг самарали фаолиятини яратиш ва ташкил этиш бўйича лойиҳанинг техник ҳужжатларини ишлаб чиқсин;

техник ҳужжатлар тасдиқлангандан кейин икки ой муддатда Мувофиқлаштириш бошқармаси ички ишлар бўлимларининг вазият марказларини яратиш ва фаолияти самарали ташкил этилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жиззах шаҳри ҳудудида хавфсизликни таъминлаш бўйича жорий этилган ахборот-коммуникация тизимларининг мақсадли ишлаши доирасини кенгайтириш ишларини молиялаштириш учун бир ҳафта муддатда Ички ишлар вазирлигига икки миллиард сўм миқдорида пул маблағлари ажратсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 июндаги

450-сон қарорига

ИЛОВА


Жиззах шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини

мувофиқлаштириш бошқармасининг ташкилий

ТУЗИЛМАСИ

     
















Бошқарма бошлиғи































































































































Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари



Бошқарма бошлиғининг ўринбосари


Бошқарма бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикасини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи




Бошқарма бошлиғининг ўринбосари - тергов бўлими бошлиғи


Бошқарма бошлиғининг кадрлар бўйича ўринбосари



Ташкилий-таҳлил бўлими















































Жиноят-қидирув бўлими



Жамоат тартибини сақлаш бўлими





Тергов бўлими


Кадрлар гуруҳи



Навбатчи қисм




















































Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими



Вақтинча сақлаш изолятори


Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини мувофиқлаштириш бўлими




Эксперт-

криминалистика бўлинмаси









Статистика гуруҳи
































































Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси























Ахборот-

коммуникация таъминоти гуруҳи








































































Қўриқлаш бўлими*



Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими























Иш юритиш бўлинмаси





































































































Таъминлаш ва

хизмат кўрсатиш бўлинмаси





















































































































1-ички ишлар бўлими**

(Олмазор маҳалласи)



2-ички ишлар бўлими

(Заргарлик маҳалласи)




3-ички чишлар бўлими

(Кимёгар маҳалласи)



4-ички ишлар бўлими

(Ёшлик маҳалласи)


















































Бўлим бошлиғи



Бўлим бошлиғи




Бўлим бошлиғи



Бўлим бошлиғи


















































Бўлим бошлиғининг ўринбосари



Бўлим бошлиғининг ўринбосари




Бўлим бошлиғининг ўринбосари



Бўлим бошлиғининг ўринбосари




























































Навбатчи қисм




Навбатчи қисм



Навбатчи қисм




































































Жиноят-қидирув гуруҳи




Жиноят-қидирув гуруҳи



Жиноят-қидирув гуруҳи


























































Жиноят-қидирув гуруҳи



Тергов гуруҳи




Тергов гуруҳи



Тергов гуруҳи


















































Тергов гуруҳи



(Катта) профилактика инспектори




(Катта) профилактика инспектори



(Катта) профилактика инспектори


















































(Катта) профилактика инспектори



Ички миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи




Ички миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи



Ички миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи


















































Ички миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи



Хизмат кўрсатиш бўлинмаси




Хизмат кўрсатиш бўлинмаси



Хизмат кўрсатиш бўлинмаси









   

*) Шартнома асосида хизматлар кўрсатилганлиги учун тушадиган маблағлар ҳисобига сақланади.


**) Жиззаҳ шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси билан битта бинода жойлашади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 июнь













































Время: 0.1476
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск