ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Архив фонди. Архивлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2004 й. 131-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.2004 й.

N 131



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида архив ишини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 3 февралдаги 49-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 10-сон, 62-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Министрлар Советининг "Республикада архив ишини бошқариш схемаси тўғрисида" 1988 йил 31 октябрдаги 389-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 18 мартдаги

131-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш

тўғрисида" 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-иловада:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармасига кўрсатмалар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлигига кўрсатмалар билан алмаштирилсин;

б) 4-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Архив бошқармаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари архив бўлимлари томонидан" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги томонидан тасдиқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Марказий давлат архиви (унинг филиаллари) ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат архивлари (уларнинг филиаллари) тўғрисидаги низомлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан тасдиқланади";

г) 16-банднинг бешинчи хат бошидаги "Ўзбошархив" бошқармаси томонидан" сўзлари "Ўзархив" агентлиги томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 2-иловада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармасига ҳамда "Ўзбошархив" бошқармасига кўрсатмалар тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлигига ҳамда "Ўзархив" агентлигига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.


3. 4-иловада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармасига кўрсатмалар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлигига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 11-сон, 129-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 3, 30-модда.


























Время: 0.1872
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск