ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Адабиёт. Кутубхона иши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2018 й. 451-сон "Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.06.2018 й.

N 451




ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА УНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ

МУСТАҲКАМЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3652-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Мазкур қарор иловасида белгиланган ҳомий ташкилотларнинг (кейинги ўринларда ҳомий ташкилотлар деб аталади) Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга бир марта 500,0 млн. сўмдан ҳомийлик хайрияларини ажратиш ва кейинчалик доимий ҳомийлик хайрия ёрдамини кўрсатиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Ҳомий ташкилотлар ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимларига улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи "Дўстлар клублари"ни ташкил этиш тавсия қилинсин:

ҳомий ташкилотлар ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг самарали бажарилишини ташкил этиш;

ҳомийлик хайрияларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари ва ҳомий ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирларни "Дўстлар клублари"нинг йиғилишларида муҳокама қилиш ва истиқболли вазифаларни ҳамкорликда белгилаш;

Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари томонидан ижодкорлар ва ҳомий ташкилотларнинг ходимлари ўртасида ижодий учрашувлар, турли маданий-маърифий тадбирлар, ижодкорларнинг бадиий асарлари орқали ҳомий ташкилотлар фаолияти тарғиботини ташкил қилиш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари фаолияти Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ижод" жамоат фонди (кейинги ўринларда "Ижод" фонди деб аталади) маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимларига ажратиладиган ҳомийлик хайриялари "Ижод" фонди томонидан ажратилаётган мақсадли маблағлар ўрнига сарфланишига йўл қўйилмайди;

Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари раҳбарлари ҳомийлик хайрияларидан тушадиган маблағлар мақсадли сарфланишига шахсан жавобгардирлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3652-сон қарорига мувофиқ:

"Ижод" фондининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ҳудудий бўлимлари тузилганлиги;

"Ижод" фондининг ҳудудий бўлимлари Васийлик кенгашларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ва вилоятлар ҳокимлари раис, ҳудудий университет ва институтлар ректорлари раис ўринбосарлари сифатида бириктирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


5. "Ижод" фондининг ҳудудий бўлимларини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

"Ижод" фондининг ҳудудий бўлимларини сақлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш қисмида - "Ижод" фондининг маблағлари;

тадбирларни молиялаштириш қисмида - Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг ва вилоятлар вилоят бюджетларининг захира жамғармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар маҳаллий бюджетлар ижроси давомида шаклланган қўшимча манбалари, ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Белгилансинки, "Ижод" фондининг ҳудудий бўлимлари маблағлари тижорат банклардаги ҳисобрақамларда жамланади ва Васийлик кенгашларининг қарорларига асосан қуйидаги тадбирларга йўналтирилади:

адабиётимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган кекса авлодга мансуб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоларига аниқ йўналтирилган моддий ёрдам кўрсатиш;

ижодий кўрик-танловларни ташкил этиш, иқтидорли ёш адибларнинг Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари томонидан тавсия этиладиган ижод намуналарини, жумладан, биринчи китобларини нашр этиш учун молиявий ёрдам кўрсатиш;

халқимизнинг қадимий тарихи, бой маданияти, асрий анъана ва қадриятлари тараннум этилган, миллий маънавиятимизнинг мазмун-моҳияти теран бадиий ифодасини топган мумтоз ва замонавий адабиётимиз муносиб намуналарининг хорижий тилларга таржима қилинишини ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг тарғиб этилишини молиялаштириш;

Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

ўз ҳудудида яшаётган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ҳамда истеъдодли ва истиқболли ёш ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, атоқли ижодкорларга бағишланган экспозициялар уюштириш;

ижтимоий ва ижодий фаол, кенг китобхонларнинг ишончини қозонган адибларнинг ижодий кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси муассислигида нашр этиладиган "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси, "Шарқ юлдузи" - "Звезда Востока", "Жаҳон адабиёти", "Ёшлик", "Амударё" журналлари таҳририятларининг харажатларини (қоғоз билан таъминлаш, босмахона харажатларини қоплаш ва бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда), ўз даромадлари билан қопланмаган қисмига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг 2018 йил параметрлари доирасида "Ижод" фондига 500,0 млн. сўм маблағ ажратсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил13 июндаги

451-сон қарорига

ИЛОВА



Ҳомийлик хайриялари кўрсатиладиган

ва ҳомий ташкилотлар

РЎЙХАТИ


Т/р

Ҳомийлик хайриялари кўрсатиладиган

ташкилот номи

Ҳомий ташкилот номи

1.

Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси

"Қўнғирот сода заводи" УК

2.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Андижон вилояти бўлими

"Андижон ёғ-мой" АЖ

3.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Бухоро вилояти бўлими

"Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи" УК

4.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Жиззах вилояти бўлими

"Нурли дон" МЧЖ, "Бўстон олами" МЧЖ

5.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Навоий вилояти бўлими

"Навбаҳор текстиль" МЧЖ,

"Бахт текстиль" МЧЖ

6.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Наманган вилояти бўлими

"Наманган минтақавий пахта

терминали" МЧЖ

7.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Самарқанд вилояти бўлими

"СамАвто" МЧЖ

8.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Сирдарё вилояти бўлими

"Сирдарё бозорсавдо" уюшмаси

9.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Сурхондарё вилояти бўлими

"Жарқўрғон мева-сабзавот экспорт" МЧЖ

10.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Тошкент вилояти бўлими

"Ўзбекистон металлургия комбинати" АЖ

11.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими

"Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи" УШК

12.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Хоразм вилояти бўлими

"Урганч ёғ-мой" АЖ

13.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Қашқадарё вилояти бўлими

"Муборак газни қайта ишлаш заводи" УК

14.

Театр арбоблари уюшмаси

"Ғиждувон пахта тозалаш" АЖ

15.

"Осиё рамзи" дизайнерлар уюшмаси

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси*

   

*) "Осиё рамзи" дизайнерлар уюшмасига бир марта 20,0 млн. сўм ҳомийлик хайриялари ажратилади ва кейинчалик доимий ҳомийлик хайрия ёрдами кўрсатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 июнь










































Время: 0.0203
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск