ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газ соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2018 й. 444-сон "Нефть-газ тармоғида лицензиялаш тартиботларини қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнесни юритишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.06.2018 й.

N 444



НЕФТЬ-ГАЗ ТАРМОҒИДА

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБОТЛАРИНИ

ҚИСҚАРТИРИШ ВА СОДДАЛАШТИРИШ,

ШУНИНГДЕК, БИЗНЕСНИ ЮРИТИШНИ

ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Нефть-газ тармоғида лицензиялаш тартиботларини қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнесни юритишни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони билан 2018 йил 1 июндан бошлаб қуйидагилар назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи барча лицензияларни (нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ва сотишни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензиялардан ташқари) амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда бериш тартибини жорий этиш;

тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги айрим лицензияларни ва рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни расмийлаштириш муддатларини қисқартириш;

фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш бўйича функцияларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан тегишли давлат органларига бериш;

кўрсатиб ўтилган фаолият турларини лицензиялаш Комиссиялари таркибидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги вакилларини чиқариш.

3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан нефть маҳсулотларини сотиш (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) ва нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича олдин берилган лицензиялар уларнинг муддати тугагунга қадар амал қилади.


4. "Ўздавнефтгазинспекция"нинг Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, ишлатиш ва уларни таъмирлаш ҳамда нефть маҳсулотларини сотиш (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятини лицензиялаш бўйича комиссиялари бир ой муддатда:

Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш комиссияси тўғрисидаги низомни;

Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятни лицензиялаш комиссияси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. "Ўздавнефтгазинспекция" икки ой муддатда ушбу қарор кучга киргунга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан берилган лицензияларни хатловдан ўтказиш асосида:

нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, ишлатиш ва уларни таъмирлаш;

нефть маҳсулотларини сотиш (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) бўйича фаолиятни амалга оширишга лицензия олган лицензиатлар билан лицензия битимлари тузилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. "Ўздавнефтгазинспекция" бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов ва "Ўздавнефтгазинспекция" бошлиғи Н.Т. Агзамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 июндаги

444-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг ишини такомиллаштириш ва республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 35-модда):


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш ва уларни сотишда қоидабузарликларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:";


б) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин


с) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Белгилаб қўйилсинки:

автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари учун нефть маҳсулотлари фақат нефть маҳсулотлари етказиб берувчининг махсус автотранспортида етказиб берилиши ҳисобга олинган ҳолда хўжалик юритувчи субъектлар (автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобча эгалари) билан нефть базалари ўртасида тузилган шартнома асосида, белгиланган тартибда берилади;

нефть маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисидаги шартнома АЁҚШ эгалари томонидан "Саноатгеоконтехназорат" ДИ, "Ўздавнефтгазинспекция", Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳудудий бўлинмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва техника хавфсизлиги талаблари ва нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобини юритиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалар тақдим этилган ҳолда тузилади;

янги автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини қуриш "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик жамияти билан келишилган холда амалга оширилади;

АЁҚШ ходимлари белгиланган тартибда техника ва ёнғин хавфсизлиги бўйича малакасини ошириш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва билимларини текширишдан ўтишлари лозим.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ваколатли давлат органлари билан биргаликда АЁҚШларни санитария, экология, ёнғин хавфсизлиги ва савдо қоидаларига риоя этилиши юзасидан назорат қиладилар ва тўлиқ жавоб берадилар".

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорининг 2-иловасида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 10-модда):


а) 42-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

""Ўздавнефтгазинспекция" ҳудудий бўлимининг қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосаси";


б) 43 ва 44-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"43. "Саноатгеоконтехназорат" ДИ рухсатномасисиз ва "Ўздавнефтгазинспекция" ҳудудий бўлимининг қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосасисиз газ сарфловчи ускуналарга табиий газ етказиб бериш тақиқланади";

44. "Саноатгеоконтехназорат" ДИ рухсатномасисиз ва "Ўздавнефтгазинспекция" ҳудудий бўлимининг қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосасисиз газ сарфловчи ускуналарга табиий газ етказиб бериш аниқланганда, тегишли органлар (ташкилотлар)нинг тақдимномаларига асосан, табиий газ етказиб бериш тақиқланади. Газдан фойдаланувчи ускуналарга табиий газни бериш аниқланган камчиликлар бартараф этилган тақдирда қайта тикланади".






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 июндаги

444-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 33-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 28 июндаги 289-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 50-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида" 2003 йил 9 июлдаги 310-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 61-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 64-модда) 7-илованинг 15 ва 16-бандлари.


5. Вазирлар Маҳкамасининг. "Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 344-модда) 19-илова ва 49-илованинг 27-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда) 2-илованинг 16 ва 19-бандлари.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 43-модда) 2-илованинг 30-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)" 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 19 ва 21-бандлари.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)" 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда) 1-илованинг 41-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2007 йил 12 мартдаги ПҚ-601-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2007 йил 22 мартдаги ПҚ-607-сон қарорлари)" 2007 йил 11 майдаги 96-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 26-модда) 1-илованинг 1 ва 3-бандлари.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2008 йил 8 августдаги 174-сон қарори)" 2008 йил 20 сентябрдаги 213-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 394-модда) илованинг 1 ва 3-бандлари.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарори)" 2010 йил 17 декабрдаги 301-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 69-модда) илованинг 15 ва 16-бандлари.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292-сон Қонуни)" 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 5-модда) илованинг 6 ва 8-бандлари.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)" 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда) 1-илованинг 35 ва 37-бандлари.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)" 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 64-модда) 1-илованинг 32-банди.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 23 июндаги 164-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 64-модда) илованинг 4-банди.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарори)" 2014 йил 17 июлдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 73-модда) 1-илованинг 12 ва 14-бандлари.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда) илованинг 11 ва 13-бандлари.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 28 июндаги 289-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2015 йил 30 ноябрдаги 349-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 11-сон, 103-модда).


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон Фармони)" 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда) 1-илованинг 23-банди.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)" 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 46-сон, 1134-модда) 1-илованинг 17-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 июнь










































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск