ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Гуманитар фанларга оид олий ўқув юртлари (санъат, чет тиллар ва б.) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.2017 й. 977-сон "Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида актёрлик санъати таълим йўналишида махсус сиртқи бўлимни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.12.2017 й.

N 977




ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ

ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИДА АКТЁРЛИК

САНЪАТИ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИДА МАХСУС

СИРТҚИ БЎЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Республикадаги барча театрларни етук ва малакали мутахассислар билан таъминлаш, театрларнинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжларини қондириш ва уларни тайёрлаш тизимини сифатли ташкил этишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида (кейинги ўринларда Институт деб аталади) актёрлик санъати таълим йўналишида махсус сиртқи бўлимни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги Институтда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб актёрлик санъати таълим йўналишида махсус сиртқи бўлим учун қабул квоталарини белгиланган тартибда шакллантирсинлар.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 16 ноябрдаги ПҚ-3389-сон қарорига мувофиқ 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Институтнинг актёрлик санъати таълим йўналишидаги махсус сиртқи бўлимга ушбу ёки турдош таълим йўналишлари бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига, театр ва бошқа маданият муассасаларида таълим йўналишига мувофиқ камида уч йил амалий иш стажига ҳамда белгиланган тартибда тавсияномага эга бўлган иқтидорли абитуриентларни қабул қилиш кириш тест синовларисиз, ижодий имтиҳонлар орқали амалга оширилади;

Институтда махсус сиртқи таълим жараёнини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 930-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади;

махсус сиртқи таълим шаклида ўқиш тўлов-контракт асосида ташкил этилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Институтнинг махсус сиртқи бўлимига талабаларни қабул қилиш жараёни юқори савияда ташкил этилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2018 йил 1 июнгача:

махсус сиртқи бўлим ўқув режаси ва фан дастурларини тасдиқлаш, шунингдек, уларга мувофиқ фанларни ўқув адабиётлари билан таъминлаш;

махсус сиртқи бўлимда дарс беришга юқори салоҳиятга эга бўлган етакчи мутахассислар ва профессор-ўқитувчиларни жалб этиш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммаларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 12 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 декабрь, 50-сон, 1229-модда


































Время: 0.0400
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск