ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим соҳасида бошқарув. Таълим муассасаларини лицензиялаш ва аттестациядан ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Республика таълим маркази Устави (ЎзР ВМ 01.12.2017 й. 961-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 декабрдаги

961-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими

вазирлигининг Республика таълим маркази

УСТАВИ


1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Марказнинг вазифалари ва функциялари

3-боб. Марказнинг ҳуқуқлари

4-боб. Марказ фаолиятини ташкил қилиш

5-боб. Марказни молиялаштириш ва моддий-техник

таъминлаш, ходимларнинг меҳнатига ҳақ

тўлаш ва моддий рағбатлантириш

6-боб. Якунловчи қоида



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика таълим марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) мақоми, асосий вазифалари ва функцияларини, ҳуқуқларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Марказ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва халқ таълими тизимида методик хизмат, давлат таълим стандартлари, ўқув режаси, дастурлар ва ўқув-методик мажмуалар, шунингдек, илмий-методик инновацияларни жорий этишнинг самарали механизмларини такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштиради ва раҳбарлик қилади.


3. Марказнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Республика таълим маркази, қисқартирилган номи - РТМ;

б) рус тилида:

тўлиқ - Республиканский центр образования Министерства народного образования Республики Узбекистан, қисқартирилган номи - РЦО;

в) инглиз тилида:

тўлиқ - Republic center оf еducаtiоn оf Ministry оf Рublic Еducаtiоn оf the Reрublic оf Uzbekistаn, қисқартирилган номи - RCEUz.


4. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг буйруқларига, шунингдек ушбу Уставга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


5. Марказ давлат муассасаси шаклида ташкил этилади, юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилоти ҳисобланади.



2-БОБ. МАРКАЗНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришни методик қўллаб-қувватлаш ва умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим сифатини ошириш;

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг давлат таълим стандартлари ва давлат талабларига мувофиқ методик фаолиятини мувофиқлаштириш ва раҳбарлик қилиш;

ўқув-тарбия жараёнига замонавий педагогик ва ахборот технологияларини, касбга йўналтиришнинг самарали шакл ва усулларини жорий этишга йўналтирилган комплекс тадбирларни амалга ошириш;

мазмун ва сифат жиҳатдан халқаро талабларга жавоб берадиган янгиланган ўқув режаси ва дастурлар асосида ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини тайёрлаш ва нашр этишни ташкил этиш;

давлат таълим стандартларининг бажарилиши, халқ таълими муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилишнинг тизимли мониторингини амалга ошириш бўйича методик хизмат кўрсатиш;

халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашда конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш орқали халқ таълими соҳасида мамлакатимизда эришилган ютуқларни ёйишда, халқ таълими тизимига хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилишда иштирок этиш;

Марказнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, пуллик таълим хизматлари кўрсатиш, методистларнинг касбий компетентлилигини ошириш.


7. Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришни методик қўллаб-қувватлаш ва умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим сифатини ошириш соҳасида:

умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим учун давлат таълим стандартлари, ўқув режалари, ўқув дастурлари ва ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;

дарсликлар, ўқув-методик комплексларни яратиш ва такомиллаштириш, уларни таълим жараёнига жорий этишда методик хизмат кўрсатиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ходимларига ўқув-тарбия жараёнини самарали ташкил этишда методик ва амалий ёрдам кўрсатиш;

таълим-тарбия сифатини оширишга, ўқувчилар ва педагогларнинг иқтидор ва қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган тадбирлар (конференциялар, форумлар, мусобоқалар, фан олимпиадалари, семинар-тренинглар, маҳорат дарслари, танловларни)ни ташкил этиш;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг давлат таълим стандартлари, давлат талаблари асосида методик фаолиятини мувофиқлаштириш ва раҳбарлик қилиш йўналишида;

ўқитишнинг интерактив ва замонавий усулларини, методик материалларни, педагоглар касбий компетентлилигини ривожлантириш ва ошириш бўйича методик ёрдамнинг самарали шаклларини ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш, такомиллаштириш ва ўқув-тарбия жараёнига татбиқ этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, туман (шаҳар) халқ таълим бўлимларининг методик хизмат кўрсатишни такомиллаштириш бўйича методик фаолиятини мувофиқлаштириш;

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг давлат таълим стандартлари ва давлат талабларини такомиллаштириш бўйича фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълим бош бошқармаси, туман (шаҳар) халқ таълим бўлимлари ходимлари учун таълим муассасаларининг фан кабинетлари, лабораториялари, ўқув устахоналари, спорт заллари ва майдончаларидан, жиҳозлар ва компьютер техникасидан фойдаланиш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълим бош бошқармасида, туман (шаҳар) халқ таълим бўлимларида, халқ таълими муассасаларида халқ таълими тизими педагог кадрларига таълим ва ўқув-тарбия жараёни сифатини яхшилаш ва такомиллаштириш бўйича илғор тажрибани ўрганиш ва умумлаштириш;

в) ўқув-тарбия жараёнига замонавий педагогик ва ахборот технологияларини, касбга йўналтиришнинг самарали шакл ва усулларини жорий этишга йўналтирилган комплекс чораларни амалга ошириш соҳасида:

давлат таълим стандартлари талаблари ва ўқув дастурлари мазмунининг ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишини, ўқув-тарбия жараёнининг ва методик хизматнинг ҳолатини ўрганиш, камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича методик кўрсатмалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

методик материаллар тайёрлаш, педагогик ва илмий-методик ахборотларни умумлаштириш ва оммалаштириш, илмий-методик журналлар, газеталар, методик тўпламлар ва қўлланмаларни нашр этиш;

ўқув-тарбия жараёнига таълимнинг замонавий илғор шаклларини жорий этиш бўйича педагогик инновацияларни ишлаб чиқиш;

ўқув фанларини ўрганишга илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда педагогик ва ахборот технологияларини ва таълим усулларини жорий этиш;

г) мазмун ва сифат жиҳатдан халқаро талабларга жавоб берадиган янгиланган ўқув режалари ва дастурлар асосида ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини тайёрлаш ва нашр этишни ташкил этиш соҳасида:

дарсликлар, ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва уларни таълим-тарбия жараёнига жорий этишда методик ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

давлат таълим стандартлари, ўқув режа, дастурларни, ўқув-методик материалларни тизимли тахлил қилиш, Марказ илмий-методик кенгашига таклиф киритиш ва хулосалар қабул қилиш;

Вазирлик кўрсатмаларига асосан дарсликлар яратиш ва тендерлар ўтказиш бўйича ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам кўрсатиш;

ихтисослаштирилган ўқув муассасалари ва айрим фанлар чуқур ўрганилиши учун ўқув режалари, дастурлар, дарсликлар ва методик материалларни яратиш ва жорий этиш бўйича Вазирликка таклиф киритиш;

таълимни такомиллаштириш бўйича тайёрланган илмий-методик ишланмалар ва докторлик диссертацияларининг амалиётга татбиқ этилганлиги тўғрисида хулосалар бериш;

д) давлат таълим стандартларининг бажарилиши, халқ таълими муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилишнинг тизимли мониторингини амалга ошириш бўйича методик хизмат кўрсатиш соҳасида:

халқ таълими муассасаларини босқичма-босқич назорат қилиш ва якуний аттестациядан ўтказиш учун материалларни ишлаб чиқиш, натижаларни таҳлил қилиш, Вазирликка тақдим этиш учун маълумотлар ва таклифлар тайёрлаш;

методик материаллар тайёрлаш ва ўқув дастурларида белгиланган давлат таълим стандартлари талаблари ўзлаштирилиши мониторинги олиб борилишида иштирок этиш;

халқ таълими муассасаларида давлат стандартлари бажарилишининг тизимли мониторингини олиб боришда методик қўллаб-қувватлаш;

аниқланган нуқсонларни бартараф этиш бўйича методик материалларни ишлаб чиқиш, ўқувчилар ва педагогларнинг таълимга оид эҳтиёжларини аниқлашда методик ёрдам кўрсатиш;

е) халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашда конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш орқали халқ таълими соҳасида мамлакатимизда эришилган ютуқларни ёйишда, халқ таълими тизимига хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилишда иштирок этиш соҳасида:

таълим соҳасида миллий, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда ҳамкорлик фаолиятини юритиш;

методистлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мониторингини олиб бориш, янги педагогик ва ахборот технологияларини, илғор халқаро тажрибани қўллаган ҳолда малакасини ошириш;

ўз ваколатлари доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан халқ таълими тизимида методик ёрдам кўрсатишни ривожлантириш, методик ёрдам бериш бўйича истиқболли ва долзарб муаммоларни ишлаб чиқишда иштирок этиш ва Вазирликка таклифлар киритиш;

миллий ва халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда ўрта таълимнинг долзарб муаммолари бўйича тажриба-синов жараёнларини ташкил этиш, ўқув-тарбия жараёнига инновациялар ва педагогика фани ютуқларини татбиқ этиш бўйича тадбирларни ташкил этиш;

ж) Марказнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, пуллик таълим хизматлар кўрсатиш, методистларнинг касбий компетентлилигини ошириш йўналишида;

пулли таълим хизматлари кўрсатишни, шу жумладан, давлат ва нодавлат ташкилотлар билан келишув асосида ташкил этиш;

ўқув семинарлари, консультациялар, методик маҳсулотларни экспертизадан ўтказиш, ишлаб чиқиш ва нашриётлар билан шартнома тузиш, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа йўллар билан эълон қилиш.



3-БОБ. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


8. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоят халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва халқ таълими муассасаларига методик кўрсатмалар юбориш;

Ушбу Уставда белгиланган ваколатлар ва вазифалар доирасида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, узлуксиз методик хизмат кўрсатишни яхшилаш бўйича ҳисоботлар олиш;

давлат таълим стандартлари, ўқув режалари, дастурлар, дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ҳамда ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштиришга оид, шунингдек, Марказ фаолияти доирасидаги бошқа масалалар юзасидан Вазирликка таклифлар киритиш;

Марказ ва унинг бўлимлари иш режаларини, шунингдек, Илмий-методик кенгаш режасига киритилган масалаларни муҳокама қилиш ва тасдиқлаш, режалар бажарилиши юзасидан ҳисоботларни эшитиш ҳамда ўз ваколатлари доирасида тегишли бошқа масалаларни муҳокама қилиш;

Марказ ходимларини йўналишлар бўйича ўрганиш ва методик ёрдам кўрсатиш учун ходимларни Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига, ҳудудлардаги халқ таълими тизимидаги ташкилотлар ва муассасаларга хизмат сафарига юбориш;

халқ таълими тизими ва бошқа ташкилотларнинг тажрибали мутахассислари, педагогларини (зарурат бўлганда шартнома асосида) жалб қилиш;

маънавий эскирган ва фойдаланишга яроқсиз бўлган ўқув адабиётлари, жиҳозлар, транспорт воситалари ва техник воситаларни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш;

Марказнинг раҳбарлари, методистлари ва маъмурий-хўжалик ходимларига белгиланган тартибда рағбатлантирувчи устамалар белгилаш;

юқори меҳнат кўрсаткичларига эришган Марказ ходимларини давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш учун Вазирликка таклифлар киритиш;

шу жумладан, давлат ва нодавлат ташкилотлар билан келишув асосида пуллик таълим хизматлари кўрсатиш;

ўқув семинарлари, консультациялар, экспертизалар ўтказиш, методик маҳсулотларни ишлаб чиқиш, нашриётлар билан шартнома асосида ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа йўллар орқали нашр этиш;

илғор хорижий тажрибани жорий этиш мақсадида методик хизматнинг раҳбарлар ва педагог кадрлари малакасини узлуксиз ошириб бориш учун қисқа муддатли, мақсадли ўқув курсларини хорижлик тажрибали педагог- мутахассисларни жалб қилган ҳолда ташкил этиш;

Марказ ходимларини инновацион педагогик технологиялар ва илғор методикаларни ўрганиш ва тажриба алмашиш мақсадида амалиёт ўташ, ўқиш, семинар ва конференцияларда иштирок этиш учун чет элга юбориш;

халқ таълими тизимини ривожлантиришнинг долзарб ва истиқболли муаммоларини ишлаб чиқиш юзасидан тузилган ишчи гуруҳларда иштирок этиш;

ўз фаолиятини кенг ёритиш мақсадида расмий веб-сайтлар яратиш, ижтимоий тармоқларда саҳифалар очиш;

Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.



4-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


9. Марказ ўз фаолиятида бевосита Вазирликка бўйсунади ва ҳисобот беради.


10. Марказга Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади.


11. Қуйидагилар Марказ директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ушбу Устав талабларига риоя қилиш;

Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Марказнинг ўқув-методик, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий ишларини самарали ташкил этиш;

Марказ номидан ташкилотлар билан хўжалик шартномалари тузиш, Вазирликда Марказ манфаатларини ифодалаш, шунингдек, Марказ фаолиятига доир ҳисоботлар тақдим этиш;

ўз ваколатлари доирасида буйруқлар чиқариш ва ишончномалар бериш;

Марказ ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жазо бериш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

Марказда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ва илмий-методик ишларни мувофиқлаштириш;

Марказнинг ички тартиб қоидаларини тасдиқлаш ва уларнинг ходимлар томонидан бажарилишини назорат қилиш;

жамоада соғлом маънавий ва ижодий муҳитни шакллантириш чораларини кўриш;

Марказ ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш ва Марказга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб бериш;

Санитария-гигиеник, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, техник ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини таъминлаш;

Директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.


12. Марказда директор бўлмаган даврда унинг ваколатларини вазифа тақсимотларига кўра унинг ўринбосарлари бажаради.


13. Директор Марказ бўлимлари, ҳар бир бўлим ходимларининг вазифалари, меҳнат қилиш ҳуқуқлари ва бошқа ҳуқуқлари, функционал вазифаларини тартибга солувчи низомни, шунингдек бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган тартибда тасдиқлайди.


14. Марказ фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқиш учун директор раислигида Илмий-методик кенгаш ташкил этилади.

Илмий-методик кенгаш таркиби ва иш режаси Марказ директорининг буйруғи билан тасдиқланади.

Илмий-методик кенгаш таркибига директор ўринбосарлари, бўлимлар бошлиқлари ва ходимлари, шунингдек, етакчи мутахассислар, жамоат ташкилотлари вакиллари кириши мумкин.

Илмий-методик кенгаш қарорлари Марказ директорининг буйруқлари билан амалга оширилади.

Илмий-методик кенгаш раиси ва котиби кенгаш қарорлари ижросининг доимий мониторингини олиб боради ва кенгаш аъзолари олдида уларнинг бажарилиши юзасидан ҳисобот беради.

Илмий-методик кенгаш аъзолари кенгаш мажлисларида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қабул қилинган қарорлар аниқ ва тўғри бажарилиши учун жавоб берадилар.

Илмий-методик кенгашнинг иш тартиби амалдаги қоидаларга мувофиқ (йиғилиш ўтказиш муддатлари, қарор қабул қилиш тартиби) Марказнинг йиллик иш режасига биноан белгиланади.


15. Қуйидагилар Илмий-методик кенгашнинг вазифалари ҳисобланади:

Марказнинг ва унинг бўлимлари режалари ва ҳисоботларини кўриб чиқиш, Марказ фаолиятини такомиллаштириш бўйича иш режаларини муҳокама қилиш;

Марказнинг илмий-методик ва ташкилий ишлари йўналишларини белгилаш ва таъминлаш, Марказ ходимлари малакасини ошириш, Марказ илмий-методик фаолиятини мувофиқлаштириш ва таҳлил қилиш, Марказнинг маънавий-маърифий ишларини такомиллаштириш;

халқ таълими муассасаларида давлат таълим стандартлари, ўқув режалар ва ўқув дастурларининг бажарилиши ҳолатини кўриб чиқиш;

таълим менежменти ва ўқитиш методикаси бўйича Марказнинг докторантлари ва илмий изланувчилари билан илмий-методик фаолиятни амалга ошириш;

дарсликлар, ўқув қўлланмалари, илмий, ўқув-методик адабиётларни чоп этиш масалаларини кўриб чиқиш;

Марказни ривожлантиришнинг жорий (йиллик) ва истиқболли режаларини тасдиқлаш.



5-БОБ. МАРКАЗНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ,

ХОДИМЛАРНИНГ МЕҲНАТИГА ҲАҚ

ТЎЛАШ ВА МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


16. Марказ республика бюджети маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.


17. Марказ ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда бошқа тутилган тўловлардан иборат бўлади.


18. Марказ ходимларининг лавозим маошларига рағбатлантирувчи тусдаги ҳар ойлик устамалар ва қўшимча ҳақлар Вазирлик томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ амалга оширилади.


19. Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар иш ҳақи тўлаш ва марказ ходимларини моддий рағбатлантириш манбалари ҳисобланади.


20. Марказ ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мос равишда амалга оширилади.


21. Марказ ходимларига соатбай ҳақ тўлаш асосида ҳафтада бир иш куни ҳажмида қўшимча педагогик фаолият билан шуғулланишга рухсат этилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


22. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 4 декабрь






















































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск