Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.2018 й. 194-сон "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.03.2018 й.

N 194



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР БЎЙИЧА ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Халқаро ва хорижий молия институтлари билан

ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 декабрдаги

ПҚ-3439-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 декабрдаги ПҚ-3439-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 415-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 116-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 мартдаги

194-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар

бўйича давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади):

ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш учун масъул ваколатли давлат органи;

молия институтлари (бошқарувчи офиси) билан марказлаштирилган ҳолда ўзаро ҳамкорлик бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

Қўмита ўз фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради".


2. 6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"тегишли молия институтлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;

молия институтлари билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари, республика ҳудудларини ривожлантириш учун молия институтларининг жалб этиладиган заёмлари, кредитлари ва грантларидан янада самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

молия институтлари, лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари, экспертиза органлари иштирокида лойиҳаларнинг амалга оширилиши учун масъул вазирликлар ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш, шу жумладан лойиҳа, тендер ва контракт ҳужжатлари бўйича эксперт хулосаларининг ўз вақтида тақдим этилишини назорат қилиш".


3. 7-банднинг:


а) "в" кичик бандида:

еттинчи хатбошидаги "чет эллик инвесторлар билан" сўзлари "молия институтлари ва чет эллик инвесторлар билан" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"молия институтлари билан ҳамкорлик, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари, республика ҳудудларини ривожлантириш учун молия институтларининг жалб этиладиган заёмлари, кредитлари ва грантларидан оқилона фойдаланиш бўйича "йўл хариталари" ва дастурларини ишлаб чиқади, шунингдек, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ишлаб чиқиладиган "йўл хариталари" ва дастурларини келишади";


б) "е" кичик бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"лойиҳаларни амалга ошириш ва иқтисодиёт тармоқларини, республика ҳудудларини ривожлантириш дастурларига киритилган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштиради";


в) "ж" кичик бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"молия институтлари миссияларининг амалий учрашувлари жадвалларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди".


4. 9-бандга:

қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи - йигирма учинчи хатбошилар қўшилсин:

"молия институтлари билан ўзаро ҳамкорлик жараёнида юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган кирувчи-чиқувчи ҳужжатлар, меморандумлар, протоколлар ва бошқа ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан бошқарувчи офиси ваколатига кирадиган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига танлов тартиб-таомилларини ўтказишни, лойиҳа ва тендер ҳужжатларининг юқори сифатини таъминлаган ҳолда уларни экспертизадан ўтказиш муддатларини тезлаштириш, шунингдек, молия институтлари маблағларини улар билан келишган ҳолда тегишли лойиҳалар компонентлари ўртасида қайта тақсимлаш тўғрисида таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва лойиҳа ташаббускорининг қўшма тақдимномаси асосида хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар бўйича давлат тараққиёт дастурига аниқликларни тегишли ривожланиш концепцияси доирасида Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг молия институтларидаги доимий вакилларини тасдиқлаш ва уларни лавозимдан озод этиш;

молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун масъул вазирликлар, идоралар ва лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари мансабдор шахсларининг ҳисоботларини эшитиш, лойиҳалар ижрочиларини таклиф этган ҳолда уларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш";

ўн саккизинчи хатбоши тегишли равишда йигирма тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 март











































Время: 0.0127
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск