ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 08.06.2018 й. 6-сон "Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 18.06.2018 й. 2521-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.06.2018 й.

N 2521-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ,

КАРТОГРАФИЯ ВА ДАВЛАТ

КАДАСТРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

08.06.2018 й.

N 6


ҚАРОРИ




Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш

ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон "Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2013 йил 30 октябрдаги 21-сон қарори (рўйхат рақами 2521, 2013 йил 7 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 45-сон, 596-модда) билан тасдиқланган Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                            А. Абдуллаев






Қарорга

ИЛОВА



Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш

ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачиси - Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (бундан буён матнда Давергеодезкадастр қўмитаси деб юритилади).";

тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси - Давергеодезкадастр қўмитаси тасарруфидаги ташкилотлар.".


2. 5, 13, 18 ва 29-бандлардаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси" деган сўзлар "Давергеодезкадастр қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 6, 8, 12 ва 24-бандлардаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Давергеодезкадастр қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 7 ва 25-бандлардаги "туман фермерлари кенгашининг" деган сўзлар "туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 10-бандда:

"туман фермерлари кенгаши" деган сўзлар "туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими" деган сўзлар "туман қишлоқ хўжалиги бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 19 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 25 июнь, 25-сон, 503-модда








































Время: 0.1994
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск