ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2018 й. 458-сон "Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.06.2018 й.

N 458



ДАВЛАТ МАДАНИЯТ

МУАССАСАЛАРИ ВА ДАВЛАТ АРХИВЛАРИ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА

УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШНИНГ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ва уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш тўғрисида" 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3727-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорлари 1-11-иловаларга мувофиқ;

давлат архивлари ва узоқ муддат узлуксиз хизмати учун ҳар ойлик тақдирлаш пули белгиланадиган давлат архивлари ходимлари лавозимлари рўйхати 12-иловага мувофиқ;

Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 13-иловага мувофиқ тасдиқласин.

Бунда, мазкур қарор билан базавий лавозим маошлари миқдори тасдиқланган театрлар ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика театрлари артистларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини яхшилаш тўғрисида" 1993 йил 3 декабрдаги ПФ-692-сон Фармони билан белгиланган ҳар ойлик устама ҳақлари татбиқ этилмайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ушбу қарорга 1-11-иловаларда қайд этилмаган давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ҳамда шартларини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ой муддатда:

давлат архивларининг янгиланган намунавий штатларини;

Давлат архивларини меҳнатга ҳақ тўлаш гуруҳларига киритиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

бир ой муддатда - Давлат маданият муассасаларининг ижодий (артист) ходимлари ва мутахассисларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни;

икки ой муддатда - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, Давлат архивларини меҳнатга ҳақ тўлаш гуруҳларига киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

давлат маданият муассасаларининг ижодий (артист) ходимлари ва мутахассисларини уч ой муддатда аттестациядан ўтказсин ҳамда уларга фаолият натижаларини баҳолаш асосида малака тоифалари берилишини таъминласин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида" 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорига 14-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Музейлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари тўғрисида" 1998 йил 5 мартдаги 98-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарори)" 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига 1-илованинг 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 июндаги

458-сон қарорига

1-ИЛОВА


Цирк ва театрларнинг маъмурий-бошқарув

ва бадиий-раҳбар ходимларининг меҳнатига

ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари

миқдорларини белгилаш бўйича

КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Т/р

Лавозимлар номи

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам

миқдорига нисбатан ҳисобланадиган

базавий лавозим маошлари миқдорлари,

коэффициентда


I гуруҳ


II гуруҳ


III гуруҳ


Маъмурий-бошқарув ходимлар

1.

Директор


4,708

3,538

3,216

2.

Директор ўринбосари


3,891

3,216

2,924

3.

Бош бухгалтер


3,216

2,924

2,658

4.

Тижорат директор (менежер), ижодий жамоа директори, бош инженер


2,924

2,658

Х

5.

Бош энергетик, бош бухгалтер ўринбосари, менежер


2,658

2,197

2,197

6.

Асосий бўлим бошлиғи, кадрлар бўлими бошлиғи, бош администратор


2,416

2,197

2,197

7.

Бошқа бўлимлар бошлиқлари (мудирлари), лаборатория, участка, смена, устахона (цех) бошлиғи, музей, либосхона, омборхона ва билет бюроси мудири


2,197

1,997

1,997

Бадиий-раҳбар ходимлар

8.

Бадиий раҳбар


4,708

3,538

Х

9.

Бош: режиссёр, дирижёр, балетмейстер, хормейстер, рассом


4,280

3,538

3,216

10.

Саҳналаштирувчи-режиссёр, саҳналаштирувчи-балетмейстер, саҳналаштирувчи-рассом, дирижёр, рақс жамоасининг бадиий раҳбари


3,538

2,924

2,658

11.

Адабий-драматик қисм раҳбари, муҳаррир; бадиий-саҳналаштириш қисм, труппа, мусиқий қисм, адабий қисм мудири, бадиий раҳбар (бош режиссёр) ёрдамчиси;

вокал синфи бўйича, балет синфи бўйича концертмейстер;

режиссёр, овоз режиссёри, чироқ устаси, балетмейстер, хормейстер, вокал, балет, цирк номерлари, нутқ техникаси бўйича репетитор, студия раҳбари.


3,216

2,658

2,416

12.

Бадиий-ишлаб чиқариш устахонаси мудири, манеж инспектори


2,924

2,658

2,197

13.

Режиссёр ёрдамчиси, ассистент, суфлёр, овоз оператори, ташкилотчи-педагог (тарбиячи), барча жанрлар рассомлари (безакчи, қўғирчоқшунос, чироқ бўйича, модельер), студия ўқитувчиси (педагог), зоотехник, ветеринария врачи


2,416

1,997

1,816

        

Изоҳ: Ўзбек Миллий академик драма театри ва Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри маъмурий-бошқарув ҳамда бадиий-раҳбар ходимлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари 1,12 коэффициентга, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри маъмурий-бошқарув ҳамда бадиий-раҳбар ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари 1,5 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 июндаги

458-сон қарорига

2-ИЛОВА


Театрлар артист ходимларининг меҳнатига ҳақ

тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари

миқдорларини белгилаш бўйича

КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Т/р

Лавозимлар номи


Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига

нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим

маошлари миқдорлари, коэффициентда


Опера ва балет

театрлари


Мусиқий

(оперетта)

комедия

театрлари


Мусиқий драма театрлари, драма

театрлари, ёш томошабинлар

театрлари, қўғирчоқ, сатира

ва ёшлар театрлари


1.

Артист-вокалчи (яккахон хонанда), балет артисти





етакчи саҳна устаси


3,216

2,924

2,924

олий тоифали


2,924

2,658

2,658

биринчи тоифали


2,658

2,416

2,416

иккинчи тоифали


2,416

2,197

2,197

тоифасиз


2,197

1,997

1,997

стажер


2,203

Х

Х

2.

Драма артисти





етакчи саҳна устаси


Х

Х

3,216

олий тоифали


Х

Х

2,924

биринчи тоифали


Х

Х

2,658

иккинчи тоифали


Х

Х

2,416

тоифасиз


Х

Х

2,197

3.

Оркестр артисти





олий тоифали (концертмейстер)


2,924

2,924

2,658

биринчи тоифали


2,416

2,416

2,416

иккинчи тоифали


2,197

2,197

2,197

тоифасиз


1,997

1,997

1,997

4.

Хор артисти






олий тоифали


2,658

2,658

Х


биринчи тоифали


2,416

2,416

2,197


иккинчи тоифали


2,197

2,197

1,997


тоифасиз


1,997

1,997

1,816

5.

Ёрдамчи таркиб артисти


1,997

1,997

1,816

            

Изоҳ:


1. Ўзбек Миллий академик драма театри ва Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри артист ходимлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари 1,34 коэффициентга, Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри артист ходимлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари 1,5 коэффициентга, шунингдек меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича I гуруҳга тегишли театрлар ходимлари 1,17 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.


2. "Дийдор" ёшлар экспериментал театр-студияси" давлат муассасаси педагог ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари (соатбай тўлаш шартларида жалб қилинадиган ишлардан ташқари) олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари меҳнатига ҳақ тўлаш II гуруҳ бўйича қўлланилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 июндаги

458-сон қарорига

3-ИЛОВА


Концерт ташкилотлари ва саройлари (театр-концерт

саройи) маъмурий-бошқарув ва бадиий-раҳбар

ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий

лавозим маошлари миқдорларини белгилаш бўйича

КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Т/р

Лавозимлар номи


Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига

нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим

маошлари миқдорлари, коэффициентда


I гуруҳ


II гуруҳ


III гуруҳ


Маъмурий-бошқарув ходимлар

1.

Бош директор, директор


3,538

3,216

2,924

2.

Директор ўринбосари, бош бухгалтер


3,216

2,924

2,658

3.

Тижорат директори (менежери), ижодий жамоа директори, бош муҳандис


2,924

2,658

2,416

4.

Бош энергетик


2,658

2,416

2,197

5.

Асосий бўлим бошлиғи, кадрлар бўлими бошлиғи, бош бухгалтер ўринбосари


2,416

2,197

1,997

6.

Бошқа бўлимлар бошлиқлари (мудирлари), лаборатория, участка, смена, устахона (цех) бошлиғи, музей, либосхона мудири, бош администратор


2,197

1,997

1,816

Бадиий-раҳбар ходимлар

7.

Бадиий раҳбар


3,538

3,216

2,924

8.

Бош: режиссёр, дирижёр, балетмейстер, хормейстер, рассом


3,216

2,924

2,924

9.

Мусиқий, рақс, концерт жамоаси, ва алоҳида ижодий, шу жумладан цирк гуруҳининг бадиий раҳбари


2,924

2,658

2,416

10.

Саҳналаштирувчи-режиссёр, саҳналаштирувчи-балетмейстер, саҳналаштирувчи-рассом, дирижёр, дирижёр ассистенти


2,658

2,197

2,197

11.

Адабий-драматик қисм раҳбари, муҳаррир;

бадиий-саҳналаштириш қисми, труппа, мусиқий қисм мудири, бадиий раҳбар (бош режиссёр) ёрдамчиси, вокал синфи бўйича, балет синфи бўйича концертмейстер;

режиссёр, овоз режиссёри, балетмейстер, хормейстер, вокал бўйича, балет бўйича, цирк номерлари бўйича, нутқ техникаси бўйича репетитор, манеж инспектори


2,416

1,997

1,997

12.

Бадиий-ишлаб чиқариш устахонаси мудири, концерт бошловчиси


2,197

1,816

1,816

13.

Режиссёр ёрдамчиси, ассистент, суфлёр, овоз оператори, барча жанрлар рассоми (безакчи, чироқ бўйича, модельер), педагог-репетитор


1,816

1,651

1,651

          

Изоҳ. Ўзбекистон давлат симфоник оркестри маъмурий-бошқарув ва бадиий-раҳбар ходимлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари 1,7 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 июндаги

458-сон қарорига

4-ИЛОВА


Концерт ташкилотлари, мусиқа ва рақс жамоалари,

шунингдек цирклардаги артист ходимларининг

меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим

маошлари миқдорларини белгилаш бўйича

КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Т/р

Лавозимлар номи


Меҳнатга ҳақ тўлашнинг

энг кам миқдорига нисбатан

ҳисобланадиган базавий лавозим

маошлари миқдорлари,

коэффициентда


I. Концерт ташкилотлари, мусиқали ва рақс жамоалари

1.

Симфоник, камер оркестри, халқ чолғу асбоблари оркестри, хор жамоаси артисти**



олий тоифали


2,658

биринчи тоифали


2,416

иккинчи тоифали


2,197

тоифасиз


1,997

2.

Ашула ва рақс ансамбли, рақс жамоаси, дамли, эстрада-симфоник оркестри артисти



олий тоифали


2,416

биринчи тоифали


2,197

иккинчи тоифали


1,997

тоифасиз


1,816

3.

Эстрада оркестри ва ансамбли артисти



олий тоифали


2,197

биринчи тоифали


1,997

иккинчи тоифали


1,816

тоифасиз


1,651

4.

Артист-вокалчи (опера ва камерали), балет артисти (яккахон хонанда), артист-лапарчи, лектор-мусиқачи, чолғучи-яккахон хонанда, чолғучилар гуруҳи



олий тоифали


2,658

биринчи тоифали


2,416

иккинчи тоифали


1,997

тоифасиз


1,816

5.

Балет артисти, мусиқали комедия ва эстрада артист-вокалчиси, нутқ жанри артисти, камер-инструментал ва вокал ансамбли артисти



олий тоифали


2,416

биринчи тоифали


2,197

иккинчи тоифали


1,997

тоифасиз


1,816

6.

Эстрада-спорт, иллюзион ва бошқа оригинал эстрада жанрлари артисти, аккомпаниатор, концертмейстер



олий тоифали


2,41 b

биринчи тоифали


2,197

иккинчи тоифали


1,997

тоифасиз


1,816

7.

Конферансье артисти



олий тоифали


2,416

биринчи тоифали


2,197

иккинчи тоифали


1,997

тоифасиз


1,816

8.

Вокал-инструментал ансамбли артисти, артист-концерт бошловчиси, эстрада-чолғу ансамбли артисти



олий тоифали


2,416

биринчи тоифали


2,197

иккинчи тоифали


1,997

тоифасиз


1,816

9.

Ёрдамчи таркиб артисти


1,651

10.

Ансамбль ва мусиқали ансамбллар бирлашмаси артисти



олий тоифали


1,997

биринчи тоифали


1,816

иккинчи тоифали


1,651

тоифасиз


1,816

11.

Артист-мақомчи, ҳофиз, достончи



олий тоифали


2,658

биринчи тоифали


2,416

иккинчи тоифали


2,197

тоифасиз


1,997

II. Цирклар

1.

Барча жанрлар артисти (томоша бошловчиси)



етакчи саҳна устаси


3,891

олий тоифали


3,538

биринчи тоифали


3,216

иккинчи тоифали


2,924

тоифасиз


2,658

стажер


2,416

2.

Ҳайвонларни ўргатувчи артист*



етакчи саҳна устаси


3,891

олий тоифали


3,538

биринчи тоифали


3,216

иккинчи тоифали


2,924

тоифасиз


2,658

стажер


2,416

3.

Оркестр артисти



олий тоифали


3,216

биринчи тоифали


2,924

иккинчи тоифали


2,658

тоифасиз


2,416

*) Йиртқич ҳайвонларни ўргатувчи артистларнинг тегишли тоифаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари 1,05 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.

**) Ўзбекистон давлат симфоник оркестрининг Оркестр артистлари тегишли тоифаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари 2,0 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.


Изоҳ. Ўзбекистон давлат филармонияси ижодий жамоалари, Ўзбекистон давлат симфоник оркестри хор артистлари, Мукаррама Турғунбоева номидаги "Баҳор" давлат рақс ансамбли ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари марказий ашула ва рақс ансамблининг артист ходимлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари 1,17 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 июндаги

458-сон қарорига

5-ИЛОВА


Ҳайвонот боғи ходимлари меҳнатига ҳақ

тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари

миқдорларини белгилаш бўйича

КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Т/р

Лавозимлар номи


Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам

миқдорига нисбатан коэффициент

ҳисобида ҳисобланадиган базавий

лавозим маошлари миқдорлари,

коэффициентда


Маъмурий-бошқарув ходимлар

1.

Директор


3,538

2.

Директор ўринбосари


3,216

3.

Бош бухгалтер, кадрлар бўлими бошлиғи, ветеринария клиникаси мудири, бош зоотехник, бўлим мудири (бошлиғи), бош зооинженер


2,924

4.

Бош энергетик


2,658

Илмий-ижодий ходимлар

5.

Бош илмий ходим


3,216

6.

Илмий ходим


2,924

7.

Экскурсия етакчиси


2,924

8.

Кичик илмий ходим


2,658

Бошқа ходимлар

9.

Етакчи ветеринария врачи


2,924

10.

Ветеринария врачи, ҳайвонот богининг коллекциясини бутлаш ва ҳисобини юритиш бўйича мутахассис


2,658

11.

Биохимик-врач, токсиколог-врач, бактериолог-врач, аптека мудири


2,658

12.

Бош зоотехник


2,924

13.

Чипта кассаси мудири, озуқа ошхонаси (ҳайвонлар учун) мудири, зоотехник


2,416

14.

Ветеринария фельдшери, лаборант


2,197

15.

Чипталар назоратчиси


2,197

     





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 июндаги

458-сон қарорига

6-ИЛОВА


Давлат музейлари, музей-қўриқхоналари, уй-музейлари

ва бошқа музей туридаги ташкилотлардаги маъмурий-бошқарув

ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим

маошлари миқдорларини белгилаш бўйича

КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Т/р

Лавозимлар номи

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига

нисбатан коэффициент ҳисобида ҳисобланадиган

базавий лавозим маошлари миқдорлари, коэффициентда


I гуруҳ


II гуруҳ


III гуруҳ


IV гуруҳ


1.

Бош директор, директор


4,280

3,748

3,216

2,924

2.

Фондлар бош сақловчиси, директор ўринбосарлари, бош муҳандис


3,891

3,538

2,924

2,658

3.

Бош: бухгалтер, энергетик


3,215

2,924

2,416

2,197

4.

Филиал, бўлим, кутубхона, сектор, таъмирлаш устахонаси мудири, илмий котиб


3,538

3,215

2,658

2,416

         

Изоҳ: маъмурий-бошқарув ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан коэффициент ҳисобида ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари:

фан доктори илмий даражасига ёки фан доктори (Doctor of Science) ёки хорижий давлатларнинг уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлганларга - 2,5 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади;

фан номзоди илмий даражасига ёки фалсафа доктори (Ph.D) ёки хорижий давлатларнинг уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлганларга - 2 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 июндаги

458-сон қарорига

7-ИЛОВА


Давлат музейлари, музей-қўриқхоналари, уй-музейлари

ва бошқа музей туридаги ташкилотлар ижодий ходимлари

ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий

лавозим маошлари миқдорларини белгилаш бўйича

КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Т/р

Лавозимлар номи


Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам

миқдорига нисбатан коэффициент

ҳисобида ҳисобланадиган базавий

лавозим маошлари миқдорлари,

коэффициентда


1.

Таъмирчи-рассом



олий тоифали


3,216

биринчи тоифали


2,924

иккинчи тоифали


2,658

учинчи тоифали


2,416

2.

Етакчи илмий ходим


3,216

3.

Катта илмий ходим


2,924

4.

Илмий ходим


2,658

5.

Кичик илмий ходим, таксидермист


2,416

6.

Бош: мутахассис, библиограф, услубчи, рассом, архивчи, кутубхоначи, фотограф


2,924

7.

Етакчи: мутахассис, библиограф, услубчи, рассом, архивчи, кутубхоначи, фотограф


2,658

8.

Мутахассис, библиограф, услубчи, экскурсия етакчиси, лектор, гид-таржимон, рассом, архивчи, кутубхоначи, фотограф



биринчи тоифали


2,416

иккинчи тоифали олий маълумотли


2,416

иккинчи тоифали ўрта махсус маълумотли


2,197

9.

Фондлар сақловчиси


2,416

10.

Музей кузатувчиси


1,997

11.

Катта администратор


1,816

12.

Экспонатлар сақловчиси


1,651

          

Изоҳ:

Ижодий ходимлар ва мутахассисларнинг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан коэффициент ҳисобида ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасидаги "Қатағон қурбонлари хотираси" музейлари, Ўзбекистон давлат санъат музейи, "Самарқанд" давлат музей-қўриқхонаси, "Бухоро" давлат музей-қўриқхонаси, "Ичан қалъа" давлат музей-қўриқхонаси, И. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейи, Ўзбекистон давлат табиат музейи, Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи, Фанлар академияси музейларнинг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан коэффициент ҳисобида ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари 1,17 коэффициентга;

вилоятлардаги тарих ва маданият давлат музейларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан коэффициент ҳисобида ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари - 1,08 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади;

фан доктори илмий даражасига ёки фан доктори (Doctor of Science) ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлганларга - 2,5 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади;

фан номзоди илмий даражасига ёки фалсафа доктори (Ph.D) ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлганларга - 2 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 июндаги

458-сон қарорига

8-ИЛОВА


Маданий-маърифий муассасаларнинг

маъмурий-бошқарув ходимлари меҳнатига

ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари

миқдорларини белгилаш бўйича

КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Т/р

Лавозимлар номи


Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига

нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим

маошлари миқдорлари, коэффициентда


I гуруҳ


II гуруҳ


III гуруҳ


IV гуруҳ


1.

Директор


3,216

2,924

2,658

2,416

2.

Директор ўринбосари, фондларнинг бош сақловчиси


2,924

2,658

2,416

2,197

3.

Бўлим, филиал, таъмирлаш устахонаси, сектор мудири (бошлиғи), илмий котиб, бош бухгалтер


2,658

2,416

2,197

1,997

Изоҳ:


1. Маданий-маърифий муассасаларга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази, кўргазмалар, расм ва фотогалереялар, кутубхоналар (ахборот-ресурс марказлари, шу жумладан кўзи ожизлар учун, ахборот-кутубхона марказлари) киради.


2. Бош бухгалтер ўринбосарларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари бош бухгалтернинг базавий лавозим маошлари миқдоридан 5 фоизга кам белгиланади.


3. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси - ахборот-ресурс маркази маъмурий-бошқарув ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари I гуруҳ меҳнатига ҳақ тўлашга нисбатан 1,17 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади, Республика йиғма электрон каталоги марказининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари эса I гуруҳ меҳнатига ҳақ тўлашга нисбатан - 1,08 коэффициентга;


4. Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари бўлим мудирлари (бошлиқлари)нинг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари II гуруҳ меҳнатига ҳақ тўлашга нисбатан 1,08 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 июндаги

458-сон қарорига

9-ИЛОВА


Маданий-маърифий муассасаларнинг ижодий ва бошқа

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим

маошлари миқдорларини белгилаш бўйича

КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Т/р

Лавозимлар номи


Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига

нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим

маошлари миқдорлари, коэффициентда


Ижодий ходимлар

1.

Таъмирчи-рассом (рангтасвир ва амалий санъат бўйича)



олий тоифали


2,658

биринчи тоифали


2,416

иккинчи тоифали


2,197

учинчи тоифали


1,997

2.

Етакчи илмий ходим


2,658

3.

Катта илмий ходим


2,416

4.

Илмий ходимлар


2,197

5.

Кичик илмий ходим


1,997

6.

Бош мутахассис, кутубхоначи, библиограф ва бошқа асосий иш фаолияти бўйича бош мутахассислар


2,416

7.

Етакчи: мутахассис, кутубхоначи, библиограф, палеограф, услубчи, рассом, санъатшунос


2,197

8.

Мутахассис, кутубхоначи, библиограф, палеограф, архивчи, археограф, услубчи, гид-таржимон, рассом, лектор, муҳаррир, санъатшунос, маданий-маърифий муассасаларнинг инструктори



биринчи тоифали


1,997

иккинчи тоифали олий маълумотли


1,816

иккинчи тоифали ўрта махсус маълумотли


1,651

Бошқа ходимлар

9.

Катта: уста, назоратчи уста, менежер-ташкилотчи


1,997

10.

Уста, назоратчи уста


1,816

11.

Катта администратор


1,816

12.

Чипта кассаси мудири, либосхона мудири, администратор, фотограф


1,651

13.

Билет назоратчиси, сақлаш хонаси мудири, музей кузатувчиси, кўргазма зали кузатувчиси


1,651

       

Изоҳ:


1. Маданий-маърифий муассасаларга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази, кўргазмалар, расм ва фотогалереялари, кутубхоналар (ахборот-ресурс марказлари, шу жумладан кўзи ожизлар учун, ахборот-кутубхона марказлари) киради.


2. Ижодий ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот-ресурс марказида 1,17 коэффициентга;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Республика марказий кўзи ожизлар учун кутубхонаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг Республика болалар кутубхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар "Болалар кутубхоналари", Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Республика илмий-педагогика кутубхонаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат илмий-тиббиёт кутубхонаси, Фанлар академиясининг фундаментал кутубхонаси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Республика йиғма электрон каталоги маркази, Ўзбекистон Бадиий академиясининг Бадиий кўргазмалар дирекцияси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ахборот-кутубхона марказларига - 1,08 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 июндаги

458-сон қарорига

10-ИЛОВА


Маданият марказлари ходимларининг меҳнатига

ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари

миқдорларини белгилаш бўйича

КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Т/р

Лавозимлар номи


Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига

нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим

маошлари миқдорлари, коэффициентда


Қорақалпоғистон

Республикаси,

вилоятлар ва

Тошкент шаҳар

маданият марказлари


Туманлар

(шаҳарлар)

маданият

марказлари


Қишлоқ ва

шаҳарча маданият

марказлари


1.

Директор, филиал мудири


2,416

Х

2,197

2.

Бадиий раҳбар


2,197

1,997

Х

3.

Тўгарак, жамоа ва студия раҳбари, қўшиқчилар, мусиқачилар*


1,651

1,651

1,651

4.

Режиссёр, балетмейстер, хормейстер, артист, студия дирижёри, "Халқ ҳаваскорлик жамоалари" ва "Намунали болалар жамоалари" унвонига эга бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг мусиқа ва бадиий раҳбарлари


1,997

1,997

1,816

5.

Мутахассислар: ижодий тўгараклар ва ҳаваскорлик жамоалари фаолиятини ташкиллаштириш бўйича, ёшлар ва маданий-маърифий ишлар бўйича, саҳналаштирувчи-рассом, хореограф


1,997

1,997

1,997

6.

Аккомпаниатор, либосчи, администратор, кутубхоначи, овоз режиссёри, оператор


1,651

1,651

1,651

         

*) Кўрсатилган олий маълумотли лавозимларнинг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари 1,08 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.


Изоҳ: кўрсатилган лавозимларнинг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари маданият марказлари ҳузуридаги халқ театрлари ва ҳаваскорлик жамоаларига нисбатан татбиқ этилади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 июндаги

458-сон қарорига

11-ИЛОВА


Давлат архивлари ва уларнинг филиаллари

ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий

лавозим маошлари миқдорларини белгилаш бўйича

КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Т/р

Лавозимлар номи


Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам

миқдорига нисбатан ҳисобланадиган

базавий лавозим маошлари

миқдорлари, коэффициентда


I гуруҳ


II гуруҳ


III гуруҳ


1.

Директор


2,924

2,658

2,416

2.

Директор ўринбосари, Фондларнинг бош сақловчиси


2,658

2,416

2,197

3.

Асосий фаолияти, қайта тиклаш ва бошқа бўлимлар мудирлари (бошлиқлари)


2,416

2,197

1,997

4.

Бошқа бўлимлар, хизматлар ва лаборатория мудирлари (бошлиқлари)


2,197

1,997

1,997

5.

Архивлар сақловхонаси мудири


2,197

1,997

1,816

6.

Бош: архивчи, асосий фаолият бўйича мутахассис


2,197

2,197

1,816

7.

Етакчи: архивчи, археограф, палеограф, услубчи ва асосий фаолият бўйича мутахассис


1,997

1,997

1,816

8.

Архивчи, услубчи, археограф, палеограф






биринчи тоифали


1,997

1,997

1,651


иккинчи тоифали


1,816

1,816

1,651


Фондларнинг катта сақловчиси


1,816

1,816

1,651


Фондлар сақловчиси


1,651

1,651

1,651

9.

Илмий ходимлар






Етакчи илмий ходим


2,658

Х

Х


Катта илмий ходим


2,416

Х

Х


Кичик илмий ходим


2,197

Х

Х

10.

Реставратор






Олий тоифали


2,416

2,416

2,416


биринчи тоифали


2,197

2,197

2,197


иккинчи тоифали


2,197

2,197

1,816


учинчи тоифали


1,997

1,997

1,651

11.

Бош бухгалтер


2,197

2,197

1,997

          

Изоҳ. Архивнинг штатида илмий ходимлар назарда тутилганида (киритилганда), директор, асосий фаолият бўйича директор ўринбосари ва бўлим мудирлари (бошлиқлари) лавозимларининг базавий маошлари миқдорлари - 1,08 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 июндаги

458-сон қарорига

12-ИЛОВА


Давлат архивлари ва узоқ муддат хизмати учун ҳар

ойлик тақдирлаш пули белгиланадиган давлат

архивлари ходимлари лавозимлари

РЎЙХАТИ


I. Давлат архивлари


1. Ўзбекистон Миллий архиви;


2. Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви;


3. Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви;


4. Қорақалпоғистон Республикаси марказий давлат архиви;


5. Вилоят, туман ва шаҳар давлат архивлари ва уларнинг филиаллари;


6. Тошкент шаҳар марказий давлат архиви ва унинг филиаллари.


II. Лавозимлар рўйхати


1. Директор, директор ўринбосари;


2. Бош бухгалтер, бухгалтер;


3. Бўлим, архивлар сақловхонаси, лаборатория, филмотека, фонотека, фототека мудирлари;


4. Бош: фондлар сақловчиси, услубчи, архивчи, археограф, мутахассис;


5. Етакчи: илмий ходим, услубчи, архивчи, археограф, палеограф, кутубхоначи;


6. Катта: илмий ходим, фондлар сақловчи;


7. Иқтисодчи, илмий ходим, кичик илмий ходим, фондлар сақловчиси;


8. Архивчи, археограф, палеограф, барча тоифадаги услубчи;


9. Барча тоифадаги реставраторлар;


10. Архивчи, археограф, палеограф, услубчи, кутубхоначи;


11. Фотосуратчи, оператор, рақамлаштириш бўйича мутахассис.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 июндаги

458-сон қарорига

14-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда

театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни

қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари

тўғрисида"ги Фармонни амалга ошириш масалалари

ҳақида" 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ этиладиган Республика театр-концерт ташкилотлари, таълим ва бошқа маданий-маърифий муассасалари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармон татбиқ этиладиган Театр-концерт ва бошқа маданий-маърифий муассасаларнинг маъмурий-бошқарув, бадиий-раҳбар, бадиий, артист, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари, шунингдек, мутахассисларининг, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда концертмейстерларнинг лавозимлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин".


2. 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил

20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ этиладиган

Республика театр-концерт ташкилотлари, таълим

ва бошқа маданий-маърифий муассасалари

РЎЙХАТИ


Қорақалпоғистон Республикаси


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри

Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри

"Айқулаш жулдузлари" Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли

"Аму тўлқини" Қорақалпоқ давлат фольклор-этнографик ансамбли

"Гулзор" Қорақалпоқ давлат фольклор ансамбли

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали

Қорақалпоғистон Республикаси кўзи ожизлар кутубхонаси



Тошкент шаҳри


Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри

Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Ўзбек Миллий академик драма театри

Ўзбекистон давлат драма театри

Ўзбекистон давлат сатира театри

Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри

Ўзбекистон давлат ёшлар театри

Ўзбекистон давлат академик рус драма театри

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри

Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театри

Ўзбекистон давлат консерваторияси

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби

"Дийдор" режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студияси" давлат муассасаси

"Томоша" болалар мусиқий театр-студияси" давлат муассасаси

Тошкент давлат консерваторияси ҳузуридаги мусиқали театр-студия

Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси ҳамда унинг таркибига кирувчи жамоалар*

Ўзбекистон оркестрлари жамоалари бирлашмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар*

Ўзбек миллий мақом санъати маркази

Республика кўзи ожизлар кутубхонаси

"Ўзбекистон давлат цирки"давлат бирлашмаси

Тошкент зоология парки

"Халқлар дўстлиги" саройи

"Туркистон" санъат саройи



Андижон вилояти


Андижон вилояти мусиқали драма театри

Андижон вилояти ёшлар театри

Андижон вилояти қўғирчоқ театри

Андижон вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари



Бухоро вилояти


Бухоро вилояти мусиқали драма театри

Бухоро вилояти қўғирчоқ театри

Бухоро вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари



Жиззах вилояти


Жиззах вилояти мусиқали драма театри

Жиззах вилояти қўғирчоқ театри

Жиззах вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари



Қашқадарё вилояти


Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри

Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри

Қашқадарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари



Наманган вилояти


Наманган вилояти мусиқали драма театри

Наманган вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари



Самарқанд вилояти


Самарқанд вилояти мусиқали драма театри

Самарқанд вилояти рус драма театри

Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри

Каттақўрғон шаҳар драма театри

Самарқанд вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Самарқанд зоология боғи



Сирдарё вилояти


Сирдарё вилояти мусиқали драма театри

Сирдарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси



Сурхондарё вилояти


Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри

Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри

Сурхондарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Термиз зоология парки

"Сурхондарё санъат саройи" давлат муассасаси



Фарғона вилояти


Фарғона вилояти мусиқали драма театри

Фарғона вилояти рус драма театри

Фарғона вилояти қўғирчоқ театри

Қўқон шаҳар мусиқали драма театри

Ислом Каримов номидаги Фарғона вилояти театр-концерт саройи

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона вилояти филиали

Фарғона вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Фарғона зоология боғи



Хоразм вилояти


Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри

Хоразм вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари".


3. 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Президентининг

1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ

этиладиган Театр-концерт ва бошқа маданий-маърифий

муассасаларнинг маъмурий-бошқарув, бадиий-раҳбар,

бадиий, артист, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари,

шунингдек, мутахассисларининг, таълим муассасалари

профессор-ўқитувчилари ҳамда концертмейстерларнинг

лавозимлари рўйхати"


I. Маъмурий-бошқарув ходимлари


1. Бош директор (директор), бош директорнинг ўринбосари (директор ўринбосари), менежер


2. Бош бухгалтер (бош бухгалтер ўринбосари), бош муҳандис, бош зоомуҳандис, бош энергетик, бош маъмур, бош зоотехник, бош фондлар сақловчиси


3. Цех бошлиғи, бўлим бошлиғи


4. Бўлим мудири, либосхона мудири, чипта бюроси мудири, омбор мудири, озуқа ошхонаси мудири, ветеринария клиникаси мудири, дорихона мудири, филиал мудири



II. Бадиий-раҳбар ходимлар


1. Бадиий раҳбар


2. Бош режиссёр, бош дирижер, бош балетмейстер, бош хормейстер, бош рассом


3. Труппа мудири, бадиий-саҳналаштириш қисми мудири, адабий қисм мудири, мусиқий қисм мудири



III. Бадиий ходимлар


1. Саҳналаштирувчи режиссёр, саҳналаштирувчи балетмейстер, саҳналаштирувчи рассом


2. Модельер рассом, безакчи рассом, чироқ бўйича рассом, қўғирчоқшунос, ўйинчоқ-қўғирчоқлар безатувчиси, декоратор


3. Дирижёр, хормейстер, балетмейстер


4. Вокал синфи бўйича концертмейстер, балет синфи бўйича концертмейстер


5. Балет репетитори, вокал репетитори, цирк номерлари репетитори


6. Режиссёр, режиссёр ёрдамчиси


7. Хормейстер ёрдамчиси, дирижёр ёрдамчиси, балетмейстер ёрдамчиси


8. Овоз режиссёри, овоз оператори


9. Ташкилотчи педагог (репетитор), манеж инспектори



IV. Артист ходимлар


1. Етакчи саҳна устаси


2. Барча тоифалардаги балет артисти


3. Барча тоифалардаги артист-вокалчи (яккахон хонанда)


4. Барча тоифалардаги хор артисти


5. Барча тоифалардаги (симфония, камер) оркестр артисти


6. Барча тоифадаларги драма артисти


7. Барча тоифалардаги инструментал артист


8. Барча тоифалардаги барча жанрлардаги цирк артисти


9. Ёрдамчи таркиб артисти



V. Мутахассислар


1. Барча тоифадаги бухгалтер, иқтисодчилар


2. Муҳандис


3. Барча номдаги мутахассислар


4. Матбуот котиби, маъмур, ассистент, кадрлар бўйича инспектор


5. Врач, ветеринар врач (фельдшер), биохимик врач, токсиколог врач, лаборант


6. Барча тоифалардаги агрономлар ва зоотехниклар


7. Барча тоифалардаги илмий ходимлар ва методистлар


8. Фондларни сақловчилар


9. Барча тоифаларлардаги кутубхоначилар, библиографлар, веб-дастурчилар ва экскурсоводлар



VI. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар


1. Бутафор, гримчи-постижер, костюмчи, униформист


2. Пойабзалчи, тикувчи, бичувчи, кассир, чиптачи-кассир, мусиқа асбобларини созловчи


3. Саҳна машинисти, саҳна монтажчиси, ёритувчи, кутубхоначи (нота бўйича)


4. Отлар мураббийлари


5. Йиртқич ҳайвонлар ва ҳайвонларга қаровчи ишчи



VII. Таълим муассасалари


1. Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва унинг филиаллари, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг ректорлари, проректорлари, деканлари, концертмейстерлари ва профессор-ўқитувчилари таркиби;


2. Санъатшунослик илмий-тадқиқот институтининг илмий ходимлари


*) Ушбу ташкилотларга кирадиган жамоалар учун узоқ муддат узлуксиз хизмати даври жамоа ходимларининг Маданият вазирлиги тизимидаги умумий иш стажидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 25 июнь, 25-сон, 500-модда














































Время: 0.2069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск