ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш /

Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.06.2018 й. 458-сон қарорига 13-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 июндаги

458-сон қарорига

13-ИЛОВА



Давлат маданият муассасалари ва давлат

архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш

ҳамда уларни моддий рағбатлантириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш тартиби ва шартларини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши:

ахборот-ресурс марказлари, кутубхоналар, ўқув театрлари, театр-студиялар, таълим муассасаларининг студиялари ва музейлари, шунингдек, идоравий кутубхоналар ва архивлар ходимлари;

давлат маданият муассасалари ва давлат архивларининг техник ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимлари;

ушбу қарорга 1-11-иловаларда қайд этилмаган давлат маданият муассасаларининг айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун татбиқ этилмайди, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ушбу муассасаларга меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича берилган гуруҳ ҳисобга олинган ҳолда Ягона тариф сеткаси бўйича белгиланади.


3. Қуйидагилар:

театрлар, театр-студиялар, цирклар, саройлар, концерт ташкилотлари, шу жумладан, мусиқали ва рақс жамоалари;

музейлар, музей қўриқхоналар, уй музейлар, давлат тарих ва маданият музейлари, картина ва фотогалереялар, кўргазма фаолияти билан шуғулланадиган ташкилотлар;

кўзи ожизлар учун кутубхоналар ва ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари, маданият марказлари, шу жумладан, халқ театрлари, ҳаваскорлик жамоалари;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази;

зоопарклар, шунингдек, бошқа маданий-маърифий муассасалар давлат маданият муассасалари ҳисобланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Ўзархив" агентлигининг ташкилий тузилмасига кирадиган архивлар давлат архивлари ҳисобланади.

5. Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларининг иш ҳақи базавий лавозим маошлари, узоқ муддат узлуксиз хизмати учун ҳар ойлик тақдирлаш пули, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган устамалар ва қўшимча тўловларни ўз ичига олади.



2-БОБ. ДАВЛАТ МАДАНИЯТ

МУАССАСАЛАРИ ВА ДАВЛАТ АРХИВЛАРИ

ХОДИМЛАРИНИНГ ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ


6. Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларининг лавозим маошлари:

меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳар бир лавозим учун белгиланадиган базавий лавозим маошлари;

ходимларга қонун ҳужжатларида белгиланган устамалар ва қўшимча тўловлар асосида шакллантирилади.


7. Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларининг лавозим маошлари:

меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича давлат маданият муассасаси ва давлат архиви киритилган гуруҳга;

ходимнинг лавозими ва малака тоифасига боғлиқ ҳолда табақалаштирилади.

9. Давлат маданият муассасалари ва давлат архивларини меҳнатига ҳақ тўлаш гуруҳларига киритиш ва ушбу муассасалар ходимларига малака тоифаларини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Маданият вазирлиги ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги томонидан белгиланади.


3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


12. Давлат маданият муассасалари ва давлат архивларининг ходимлари давлат маданият муассасалари ҳамда давлат архивларида бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича ташкил этиладиган махсус жамғарма маблағлари ҳисобига моддий рағбатлантирилади.


13. Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларига устамалар, ва қўшимча тўловлар тўлаш, шунингдек, узоқ муддат узлуксиз хизмати учун мукофотлаш шартлари қонун ҳужжатларида белгиланади.


14. Ушбу Низомда қайд этилган давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар тўғрилиги учун жавобгарлик тегишли муассасалар раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари зиммасига юкланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 25 июнь, 25-сон, 500-модда







































Время: 0.1953
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск