ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва бошқа органлар актларини амалга ошириш /

Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 19.06.2018 й. 3024-сон билан рўйхатга олинган 25.05.2018 й. Бош прокуратуранинг 25-қ-сон, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/15-10/12-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 19 июнда 3024-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Бош прокуратураси ва

Хусусийлаштирилган

корхоналарга кўмаклашиш

ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитасининг

2018 йил 25 майдаги

29-қ, 01/15-10/12-сон қарорига

ИЛОВА



Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни

сотиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ижро ҳужжатлари асосида хатланиб, аукцион савдолари орқали ёхуд қонунчиликда белгиланган бошқа усулда сотилиши белгиланган мол-мулкка нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Ижро ҳужжатларига асосан мол-мулкни сотиш бўйича савдо ташкилотларини танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (бундан буён матнда Бюро деб юритилади) ҳудудий бошқармалари томонидан танлов асосида амалга оширилади.


3. Танлов ўтказишдан асосий мақсад ҳар бир туман (шаҳар) бўйича ёки алоҳида турдаги мол-мулкларни сотиш бўйича энг мақбул савдо ташкилотларини аниқлашдан иборат.


4. Танловнинг барча қатнашчиларига тенг танлов шартларини яратиш, ошкоралик, талабларнинг ягоналиги ва баҳо беришда холислик танлов ўтказишнинг асосий тамойиллари ҳисобланади.



2-БОБ. ИЖРО ҲУЖЖАТЛАРИГА АСОСАН

МОЛ-МУЛКНИ СОТИШ БЎЙИЧА САВДО

ТАШКИЛОТЛАРИ ЎРТАСИДА ТАНЛОВ

ЎТКАЗИШ


§ 1. Танлов комиссияси


5. Танлов ижро ҳужжатларига асосан мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотини аниқлаш мақсадида ташкил этилган танлов комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади.


6. Комиссия Бюро директори буйруғи асосида 5 кишидан иборат қуйидаги таркибда тузилади:

Бюронинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи - Комиссия раиси;

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари вакили - Комиссия аъзоси;

танлов ўтказилаётган ҳудудда фаолият кўрсатаётган Бюронинг тегишли туман (шаҳар) бўлими бошлиғи - Комиссия аъзоси;

Бюро ҳудудий бошқармасининг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими бошлиғи, ички хавфсизликни таъминлаш шўъбаси катта инспектори - Комиссия аъзолари ҳисобланади.

Зарурат туғилганида, махсус билим талаб қиладиган масалалар бўйича хулоса бериш учун Комиссия йиғилишларига экспертлар (мутахассислар) жалб қилиниши мумкин. Экспертлар Комиссия йиғилишларида овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.


7. Қуйидагилар Комиссиянинг вазифалари ҳисобланади:

танлов ўтказиш вақти, жойи ва шартлари тўғрисида эълон бериш бўйича қарор қабул қилиш;

танлаб олинган савдо ташкилотлари билан тузиладиган намунавий шартнома лойиҳасини тасдиқлаш;

танлов ғолибларини аниқлаш.

Комиссия танлов ўтказиш бўйича бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Комиссия ўз фаолиятини мустақил амалга оширади. Комиссия фаолиятига ғайриқонуний тарзда аралашиш белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади. Ўз навбатида, комиссия аъзолари савдо ташкилотлари ҳужжатларининг холисона кўриб чиқилиши ва баҳоланиши учун жавобгар ҳисобланади.


8. Бюронинг ҳудудий бошқармаларидаги суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими Комиссиянинг ишчи органи (бундан буён матнда ишчи орган деб юритилади) ҳисобланади.

Қуйидагилар ишчи органнинг вазифалари ҳисобланади:

танловга қатнашиш учун талабгорлардан тушган аризаларни қабул қилиш;

оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет тармоғи орқали танлов ўтказиш тўғрисида эълон бериш;

Комиссия баённомаларини юритиш;

манфаатдор шахсларни танлов шартлари ҳамда намунавий шартнома шакли билан таништириш;

савдо ташкилотлари томонидан шартнома шартлари бажарилишини назорат қилиш;

танлов бўйича келиб тушган ва юритиладиган ҳужжатларнинг ҳисобини, сақланишини ҳамда махфийлигини таъминлаш.

Ишчи орган Комиссиянинг топшириғи асосида бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.



§ 2. Танлов ўтказишга тайёргарлик кўриш


9. Комиссия танлов бошланишидан камида ўттиз кун олдин оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет тармоғи орқали танлов ўтказиш тўғрисида эълон беради. Эълон бериладиган оммавий ахборот воситалари рўйхати Бюро томонидан белгиланади ва Бюро ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари расмий веб-сайтларида жойлаштирилади.

Эълонда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

танлов ўтказадиган органнинг номи;

танлов ўтказиш жойи, санаси ва вақти;

танлов ғолибларини аниқлаш мезонлари;

танловда иштирок этиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати;

ариза ва ҳужжатларни қабул қилиб олиш жойи ва манзили;

танловда иштирок этиш учун аризалар тақдим этишнинг охирги муддати.


10. Бюронинг тегишли ҳудудий бошқармаси танлов эълон қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай бу ҳақда Бюрога хабар беради. Бюро масъул ходими танловларда кузатувчи сифатида қатнашиши мумкин.


11. Танлов ҳар йили бир марта ўтказилади. Зарурият туғилган ҳолларда Комиссия томонидан навбатдан ташқари танлов ўтказилиши ҳам мумкин.


12. Савдо ташкилотлари ўртасидаги танлов ҳар бир туман (шаҳар) бўйича олдиндан белгилаб бериладиган ғолиблар сони (камида иккита) миқдорида ўтказилади.

Зарур ҳолларда, маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб, алоҳида турдаги мол-мулкларни (озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, техник ва маиший товарлар, қурилиш маҳсулотлари ва бошқалар) сотиш учун ихтисослаштирилган ваколатли савдо ташкилотлари аниқланиши мумкин.

Қуйидаги турдаги мол-мулклар ихтисослаштирилган ваколатли савдо ташкилотлари орқали сотилади:

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо (ярим қимматбаҳо) тошлардан ясалган буюмлар бўйича;

маҳсулдор ва иш моллари, асалари оилалари, ем-хашак, бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича;

ёқилғи-мойлаш материаллари, нефть ва газ маҳсулотлари бўйича;

минерал ўғитлар ва пестицидлар бўйича;

сотиш учун алоҳида рухсатнома ёхуд лицензия талаб қилинадиган бошқа маҳсулотлар бўйича;

Комиссия томонидан белгилаб берилган бошқа мол-мулклар бўйича.

Фойдаланиб бўлмайдиган қора ва рангли металлардан ясалган буюмлар, шунингдек металл парчалари ва ушбу металларнинг чиқиндилари тўлов эвазига қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини йиғиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотларга тўлов эвазига берилади.

Фойдаланилиши ёки сотилиши мумкин бўлмаган буюмлар, шунингдек макулатура ва иккиламчи хом ашёнинг бошқа турлари тўлов эвазига иккиламчи хом ашёни йиғиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи тегишли ташкилотларга тўлов эвазига берилади.

Комиссиянинг қарори билан алоҳида турдаги мол-мулкларни сотиш учун ихтисослаштирилган савдо ташкилотлари вилоят миқёсида ҳам аниқланиши мумкин.


13. Маданий бойликлар (тарихий, бадиий, илмий қимматга эга бўлган қимматбаҳо асарлар, ноёб қўлёзмалар, антиквар маҳсулотлар ва бошқалар) бўйича ваколатли савдо ташкилотлари Бюро томонидан республика миқёсида аниқлаб берилади.



§ 3. Танловда иштирок этиш


14. Танловда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган, турғун савдо шохобчаси мавжуд юридик шахслар қатнашишлари мумкин.

Қуйидаги юридик шахслар танловга қатнашишга қўйилмайдилар:

қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот арафасида бўлган;

фаолият юритаётганига олти ой бўлмаган;

охирги икки йил ичида ижро ҳужжатлари асосида хатланган мол-мулкни сотиш юзасидан тузилган шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаганлиги сабабли шартнома бекор қилинган бўлса.


15. Танловда иштирок этиш истагини билдирган савдо ташкилоти Бюронинг тегишли ҳудудий бошқармасига рўйхат асосида қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

Комиссия номига ариза;

давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

савдо ташкилоти таъсис ҳужжатларининг нусхаси;

савдо дўконига бўлган мулк (ижара) ҳуқуқининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси;

савдо дўконининг жойлашган жойи тўғрисида маълумот, унинг қисқача тавсифномаси ва 10х15 ўлчамдаги рангли фотосуратлари (жойнинг атроф кўриниши, умумий ташқи ва ички кўринишлари акс эттирилиши керак);

мол-мулкларнинг сақланиши, туркумланиши, сортларга ажратилиши ва бутланишини таъминловчи жойларнинг (ускуналарнинг) қисқача тавсифномаси, шунингдек 10х15 ўлчамдаги рангли фотосуратлари (жойнинг умумий ташқи ва ички кўринишлари акс эттирилади);

талабгорнинг мажбуриятлардан ҳоли пул маблағлари мавжудлиги тўғрисида банк маълумотномаси;

талабгорга тегишли ҳамда ижро ҳужжати бўйича мол-мулкни сотишда иштирок этиши мумкин бўлган техник соз ҳолатдаги транспорт ёки бошқа техника воситаларига оид ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси ҳамда уларнинг техник тавсифи;

кўрсатилган хизмат учун савдо чегирмаси миқдори (10 фоиздан кўп бўлмаган);

савдо ташкилотининг мол-мулклар реализация қилиш бўйича ҳисобини юритишга мўлжалланган махсус дастурий таъминотни ишлатиш мажбурияти.

Алоҳида турдаги фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома ёки лицензия талаб қилинган ҳолларда, уларнинг нусхаси ҳам тақдим этилади.

Талабгорлар мазкур Низомнинг 23-бандида белгиланган баҳолаш мезонларини тасдиқлаш учун зарур бўлган бошқа қўшимча ҳужжатларни тақдим қилишлари мумкин.


16. Мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига шубҳа туғилган тақдирда, танлов ўтказилиши белгиланган кунда Комиссия томонидан мазкур ҳужжатларнинг асл нусхалари талаб қилиниши мумкин. Бунда тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги текширилади ва ҳужжатларнинг асли қайтариб берилади.


17. Савдо ташкилоти қайси ҳудудда фаолият юритаётган бўлса ёки танлов ўтказилаётган туманга (шаҳарга) яқин жойлашган бўлса, ушбу ҳудуд бўйича ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар тақдим этиши мумкин.


18. Танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатлар Комиссиянинг ишчи органи томонидан қабул қилинади. Тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилишни рад этиш тақиқланади, мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Ишчи орган ҳужжатлар қабул қилиш муддати тугашига қадар талабгорларни танлов шартлари ва Комиссия томонидан тасдиқланган намунавий шартнома нусхаси билан таништиради.

Ҳужжатлар қабул қилиш танлов бошланишидан ўн кун олдин тўхтатилади.


19. Талабгорлар томонидан сохта ҳужжатлар тақдим қилингани ёхуд давлат ижрочилари билан тил бириктириб, ноқонуний ҳаракатлар қилганлиги аниқланган тақдирда улар танловга қўйилмайдилар, танлов ғолиби деб топилган тақдирда эса танлов натижаларининг уларга оид қисми бекор қилинади.



§ 4. Танлов ғолибларини аниқлаш ва танлов

натижаларини эълон қилиш


20. Танлов ғолибларини аниқлаш икки босқичда амалга оширилади:

биринчи босқичда - ишчи орган томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Низомда белгиланган талабларга жавоб бериши ва тўғри расмийлаштирилганлиги, шунингдек Бюро ҳудудий бошқармасининг ички хавфсизликни таъминлаш шўъбаси томонидан талабгорнинг ишчанлик обрўси, қонун ҳужжатларига ва Бюронинг ҳудудий бошқармаси билан тузилган шартнома шартларига риоя этиш аҳволи (агар бундай шартнома тузилган бўлса), унга нисбатан назорат идоралари томонидан қўлланилган санкциялар ҳамда талабгорнинг раҳбар(лар)и муқаддам бошқа корхона раҳбари сифатида танловларда қатнашганлиги ва суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш фаолиятида жавобгарликка тортилганлиги ва бошқа шунга ўхшаш жиҳатлар текширилади;

иккинчи босқичда - Комиссия ўз йиғилишида тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганади, мазкур Низомнинг 23-бандида белгиланган мезонлар бўйича баҳолайди ҳамда унинг натижалари бўйича танлов ғолибини аниқлайди.


21. Талабгорнинг ишчанлик обрўсини текшириш якунлари бўйича Бюро ҳудудий бошқармасининг ички хавфсизликни таъминлаш шўъбаси томонидан хулоса тузилиб, у ишчи органга тақдим қилинади.

Биринчи босқичдан ўтган талабгорларнинг ҳужжатлари иккинчи босқичга қўйилади.


22. Ишчи органи томонидан айрим талабгорларнинг ҳужжатлари биринчи босқичдан қайтарилган бўлса, улар бўйича умумлашган маълумот сабабларини кўрсатган ҳолда Комиссияга тақдим қилинади. Комиссия қайтариш сабабларини асоссиз деб топганда, талабгорлар иккинчи босқичга қўйилади.


23. Савдо ташкилотлари танлови Комиссия томонидан коллегиал тарзда ҳал қилинади.

Комиссия мажлислари, агар уларнинг ишида Комиссия аъзоларининг умумий сонининг учдан икки қисми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.

Комиссия аъзолари талабгорлар томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги мезонлар бўйича уларни баҳолайди:

истеъмолчи учун жойлашган жойининг қулайлиги (вилоят ва туман (шаҳар) марказлари, бозорлар ва бошқаларга яқинлиги);

мол-мулкларнинг сақланишини, туркумланишини, сортларга ажратилишини ва бутланишини таъминловчи жойларнинг (ускуналарнинг) мавжудлиги;

мажбуриятлардан ҳоли бўлган пул маблағларининг мавжудлиги;

техник жиҳатдан соз бўлган транспорт ва бошқа техника воситасининг мавжудлиги;

кўрсатилган хизмат учун савдо чегирмасининг пастлиги.


24. Талабгорларнинг имкониятлари рейтинг шкаласида қуйидагиларни инобатга олган ҳолда баҳоланади:

истеъмолчи учун жойлашган жойининг қулайлигини (вилоят ва туман (шаҳар) марказлари, бозорлар ва бошқаларга яқинлиги) унинг аниқ жойлашган ўрни асосида ўрганилиб, талабгорга 5 баллдан 10 баллгача баҳо берилади. Бунда маҳаллий ҳокимият органлари томонидан солиқ солиш, ижара ҳақи ставкасини белгилаш ёхуд бошқа мақсадларда туман (шаҳар) ҳудуди тегишли зоналарга бўлинган бўлса, мазкур зоналаштириш ҳисобга олинади;

мол-мулкларнинг сақланишини, туркумланишини, сортларга ажратилишини ва бутланишини таъминловчи жойларнинг (ускуналарнинг) мавжудлиги мезонини аниқлашда талабгор имконияти 5 баллдан 8 баллгача баҳоланади;

талабгор томонидан танловга таклиф этилаётган транспорт ёки бошқа техника воситаси, унинг тури ва техник имкониятларидан келиб чиқиб 3 баллдан 8 баллгача баҳоланади. Танловда транспорт ёки бошқа техника воситасига балл беришда талабгорнинг ижро ҳужжати бўйича мол-мулкни сотишда иштирок этиши мумкин бўлган техник жиҳатдан соз бўлган кўпи билан 2 та транспорт ва (ёки) техника воситалари ҳисобга олинади. Бунда ижарага олинган транспорт ёки бошқа техника воситаси ҳисобга олинмайди;

талабгорнинг ҳисобварағидаги мажбуриятлардан ҳоли бўлган пул маблағлари 2 баллдан 5 баллгача баҳоланади;

кўрсатилган хизмат учун савдо чегирмасининг пастлиги 5 баллдан 8 баллгача баҳоланади.

Талабгорлар томонидан тақдим этилган маълумотлар мазкур банднинг иккинчи - олтинчи хатбошиларида кўрсатилган мезонларга жавоб бермаса, уларга ушбу мезон бўйича балл берилмайди.


25. Комиссия йиғилишида талабгорнинг ҳар бир мезонлар бўйича тегишли баллни бериш масаласи Комиссия аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасида назарда тутилган кўрсаткичлар асосида кўпчилик овоз билан ҳал этилади ва ҳар бир мезон бўйича ягона балл берилади.


26. Энг кўп якуний балл тўплаган талабгорлар Комиссия йиғилишида танлов ғолиблари деб топилади.

Агар икки ва ундан ортиқ талабгор бир хил балл тўплаган тақдирда, улар орасида нисбатан паст савдо чегирмаси таклиф қилган талабгор танлов ғолиби деб топилади.


27. Танлов ғолиблари деб топиш тўғрисидаги қарор Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган ҳолларда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


28. Комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади. Баённома Комиссия раиси ва котиби томонидан имзоланади.

Баённомада қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

йиғилиш ўтказилган жой ва сана;

йиғилишда иштирок этган Комиссия аъзолари;

танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар тақдим этган талабгорларнинг рўйхати;

талабгорлар таклифларини баҳолаш ҳақидаги маълумот;

танлов ғолиблари тўғрисида маълумот.


29. Танлов натижалари бўйича баённома имзоланганидан сўнг беш кунлик муддат ичида танлов ғолиблари ва Бюро ҳудудий бошқармалари, унинг туман (шаҳар) бўлимлари ўртасида муддатини узайтириш ҳуқуқи билан бир йил муддатга ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш тўғрисида тасдиқланган намунавий шаклдаги шартнома тузилади.

Бюронинг марказий аппарати Бюро суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бошқармаси иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича танловда ғолиб деб топилган ҳар қандай савдо ташкилоти билан мол-мулкни сотиш тўғрисида шартнома тузиши мумкин.

Шартноманинг амал қилиш муддатини узайтиришда савдо ташкилотлари томонидан шартнома шартларига риоя қилинганлиги ҳамда улар томонидан ижро ҳужжатлари бўйича савдони ташкил этиш ва ўтказиш тартибини бузиш ҳолатларига йўл қўйилмаганлиги инобатга олинади.


30. Шартнома тузилганидан сўнг Бюро ҳудудий бошқармаси томонидан бир кунлик муддат ичида ваколатли савдо ташкилотларининг рўйхати Бюрога ва унинг тегишли туман (шаҳар) бўлимларига юборилади. Шунингдек, танловни ўтказиш тўғрисида эълон берилган оммавий ахборот воситаларида бу ҳақда маълумот берилади.



3-БОБ. ИЖРО ҲУЖЖАТЛАРИ АСОСИДА

СОТИЛАДИГАН МОЛ-МУЛКНИ СОТУВГА

ЧИҚАРИШ ВА СОТИШ ТАРТИБИ


31. Ижро ҳужжатлари асосида давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.

Ижро ҳужжатлари асосида сотувга чиқариладиган мол-мулк савдо ташкилотларига топширилгунга қадар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоланади.


32. Хатланган мол-мулк уни баҳолаш тўғрисидаги хулоса баҳоловчидан олинган кундан бошлаб, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда давлат ижрочиси томонидан баҳоланганда эса, мол-мулкни баҳоланган кундан бошлаб 3 кун ичида далолатнома асосида давлат ижрочиси томонидан савдо ташкилотига топширилади.

Далолатнома мазкур Низомнинг 2-иловасида белгиланган шаклда тузилади.


33. Мол-мулкни сотиш тўғрисидаги далолатномага қуйидагилар илова қилинади:

ижро ҳужжатининг нусхаси;

мол-мулкни хатлаш (рўйхатга олиш) далолатномасининг нусхаси;

мол-мулкни тавсифловчи ҳужжатлар ва (ёки) баҳолаш тўғрисидаги хулоса нусхалари;

сертификатланиши шарт бўлган товарлар бўйича мувофиқлик сертификатлари.


34. Ижро ҳужжатлари ижросини ўз вақтида таъминлаш учун миқдори, ҳажми ва тез сотилиши имкониятларидан келиб чиқиб, мол-мулк бир вақтнинг ўзида сотиш учун шартнома тузилган бир нечта савдо ташкилотларига берилиши мумкин.


35. Сотиш учун савдо ташкилотларига бериладиган барча мол-мулклар мувофиқлик сертификатлари (сертификатланиши шарт бўлган товарлар бўйича) ва рўйхатга олиш далолатномасида ёки қабул қилиш-топшириш далолатномасида назарда тутилган тартиб рақамлари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳолда савдо ташкилотининг товар ёрлиқлари билан таъминланиши керак.

Мол-мулкларни жузъий таъмирлаш, тозалаш ва текислаш уларни сотиш учун қабул қилиб олган савдо ташкилотлари ҳисобидан амалга оширилади.


36. Савдо ташкилотлари томонидан мол-мулкни сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


37. Мол-мулк савдо ташкилотларига сотиш учун топширилган кундан эътиборан ўттиз кун ичида белгиланган нархда сотилмаса, савдо ташкилоти мол-мулк нархини камайтириш ёхуд уни қайтариб олиш масаласини кўриб чиқиш учун давлат ижрочисига ёзма равишда хабарнома юборади.

Давлат ижрочиси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилмаган мол-мулк нархини камайтириш ёхуд уни қайтариб олиш масаласини ҳал қилади.



4-БОБ. САВДО ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН

ШАРТНОМА ШАРТЛАРИГА, ШУНИНГДЕК

МОЛ-МУЛКНИ СОТИШ ТАРТИБИГА РИОЯ

ЭТИЛИШИ УСТИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ


38. Мол-мулкни топширган Бюронинг ҳудудий тузилмаси ва савдо ташкилоти ўртасида сотувга топширилган ва сотилган мол-мулк ҳамда сотувдан тушган пул маблағлари тўғрисида ҳар ойда кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар маълумот алмашиниб борилади (шу жумладан, ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида), шунингдек ҳар чорак якуни бўйича савдо ташкилотларида сотилмасдан қолдиқда қолган мол-мулклар саноқдан ўтказилиб, чорак якуни бўйича кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар мазкур Низомнинг 3-иловасида белгиланган шаклга мувофиқ таққослаш далолатномалари тузилиб, бир нусхаси Бюрога тақдим этиб борилади.


39. Савдо ташкилотлари томонидан шартнома шартларига, шунингдек мол-мулкни сотиш тартибига риоя этилиши устидан назорат шартномани тузган тегишли Бюро ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан амалга оширилади.

Шартнома шартлари ва мол-мулкни сотиш тартиби бузилган тақдирда Бюро ва унинг ҳудудий тузилмалари шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳамда мол-мулкни мазкур Низом асосида танлаб олинган бошқа савдо ташкилотига олиб беришга ҳақлидир.



5-БОБ. МОЛ-МУЛКНИ РЕАЛИЗАЦИЯ

ҚИЛИШДАН ТУШАДИГАН ПУЛ

МАБЛАҒЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


40. Мол-мулкни реализация қилишдан тушган пул маблағларини ўтказиш учун Бюро ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан банкда депозит ҳисобрақами очилади.


41. Мол-мулкни реализация қилишдан тушган пул маблағлари, савдо чегирмасини ушлаб қолган ҳолда, реализация қилинишига қараб савдо ташкилоти томонидан Бюро ёки унинг ҳудудий тузилмасидаги депозит ҳисобрақамига икки банк иш кунидан кечикмай, ижро ҳужжатининг тартиб рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда ўтказилади.

Мол-мулкни реализация қилишдан тушган суммани ўтказиш муддати кечиккан тақдирда савдо ташкилоти кечиккан ҳар бир кун учун тўланадиган сумманинг 0,5 фоизи миқдорида пеня ундирилади.


42. Бюро ёки унинг ҳудудий тузилмасининг депозит ҳисобрақамига мол-мулкни реализация қилишдан келиб тушган маблағларни тақсимлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


43. Бюро ва унинг ҳудудий тузилмалари савдо ва ихтисослашган ташкилотлар, шунингдек бозорлар томонидан ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотишни ташкил этилиши ва ўтказилиши устидан доимий назоратни амалга оширади.


44. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Танловда иштирок этиш учун савдо ташкилотларини

танлашда талабгорларнинг имкониятларини баҳолаш

РЕЙТИНГИ

       

Т/р

Баҳолаш мезонлари

Рейтинг кўрсаткичлари

Рейтинг баллари

1.

Истеъмолчи учун жойлашган жойининг қулайлиги (вилоят ва туман (шаҳар) марказлари, бозорлар ва бошқаларга яқинлиги)

а) аҳоли гавжум вилоят ва туман (шаҳар) марказида, бозорлар ва савдо марказларда ёхуд уларнинг яқин атрофида жойлашган талабгор

8 баллдан 10 баллгача

б) мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилмаган бошқа аҳоли гавжум бўлган ва транспорт воситалари серқатнов йўл бўйида жойлашган талабгор

6 баллдан 8 баллгача

в) мазкур банднинг "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатилмаган аҳоли гавжум бошқа ҳудудларда жойлашган талабгор

5 баллдан 6 баллгача

2.

Мол-мулкларнинг сақланишини, туркумланишини, сортларга ажратилишини ва бутланишини таъминловчи жойлар (ускуналар)

Махсус сақлаш биноси ёки жойи (омборхона, ертўла, музлатгич, совутгич ва бошқалар), мол-мулкларнинг туркумланиши, сортларга ажратилиши ва бутланишини таъминловчи етарлича савдо асбоб-анжомлари ва махсус сотиш жойлари

5 баллдан 8 баллгача

3.

Талабгорга тегишли техник жиҳатдан соз бўлган транспорт ва бошқа техника воситаси

Юк машинаси

8 балл

Юк ташишга ихтисослашган енгил машина

6 балл

Енгил машина

4 балл

Юк ташишга ихтисослашган мотоцикл

3 балл

Юк ортувчи ускуна (погрузчик)

4 балл

4.

Талабгорнинг мажбуриятлардан ҳоли бўлган мавжуд пул маблағи

100 млн. сўмдан юқори

5 балл

50 млн. дан - 100 млн.сўмгача

4 балл

10 млн. дан - 50 млн. сўмгача

3 балл

5 млн. дан -10 млн. сўмгача

2 балл

5.

Кўрсатилган хизмат учун савдо чегирмасининг пастлиги

5 фоизгача

8 балл

5 фоиздан 7 фоизгача

7 балл

7 фоиздан 9 фоизгача

6 балл

9 фоиздан 10 фоизгача

5 балл

   





Низомга

2-ИЛОВА



Хатланган мол-мулкни сотишга топшириш ҳақидаги

ДАЛОЛАТНОМА

      

"___" _____ 20__ й


______ туман (шаҳар

         

      

Мен, Бюронинг


туман (шаҳар) бўлими давлат ижрочиси




, савдо ташкилоти вакили




(савдо ташкилоти вакилининг Ф.И.О., яшаш жойи ҳақидаги маълумотлар)

   



иштирокида


га мувофиқ,


(ижро ҳужжатининг номи)


   

қарздор


дан ундирувчи


(қарздорнинг Ф.И.О.)


  


фойдасига


(ундирувчининг Ф.И.О.)



    

(ижро ҳужжатининг мазмуни)

    

ундириш ҳақидаги "___" _______20__ йилда қўзғатилган _______-сон ижро иш юритуви бўйича "___" ______ 20___ йилдаги далолатномага мувофиқ

   

Т/р

Мол-мулкнинг номи ва тавсифи

Миқдори

Нархи

1.




2.




хатланган мол-мулкларни мазкур далолатномага мувофиқ




савдо дўконига сотиш учун топширдим.

(савдо ташкилотининг номи)


      

Юқоридаги мулкларни сотиш учун қабул қилиб олдим


    


(қабул қилиб олган шахснинг Ф.И.О., лавозими, унинг ваколатлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳақида маълумот)


Сотиш учун топширилган мулкнинг жами нархи


сўм,


(сўз билан)



бундан комиссион тўлов


фоизни, яъни


сўмни ташкил этади.




(сўз билан)


  


сўм


*  ҳисобрақамига ўтказилиши лозим.

(сўз билан)




Юқоридаги мол-мулклар


га топширилиб, у мол-мулкнинг сақланиши


(қабул қилиб олаётган шахснинг Ф.И.О., лавозими)


     

учун тегишли шарт-шароитларга риоя қилиши ва уларни таъминлаши шартлиги, мол-мулкни қонунга хилоф равишда ўзлаштириш, растрата қилиш, яшириш, нобуд қилиш ёки унга шикаст етказганлиги учун жавобгар бўлиши, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 233-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилди.


Имзолар:

Давлат ижрочиси: _________________________

Савдо ташкилоти __________________________


*) Бюро органининг депозит ҳисобрақамлари кўрсатилади, давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишда эса махсус ҳисобрақам кўрсатилади.







Низомга

3-ИЛОВА



Давлат ижрочилари томонидан сотувга чиқарилган

мол-мулклар ҳаракати юзасидан Бюронинг ____________ туман

(шаҳар) бўлими ва ___________ савдо ташкилоти ўртасида

______ йилнинг ___-чорак ҳолатига тузилган

ТАҚҚОСЛАШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

           

Т/р

Ижро

иши

рақами,

давлат

ижрочиси-

нинг

Ф.И.О.

Ижро

ҳуж-

жатини

берган

суд ёки

бошқа

орган

номи

Ижро

ҳужжати-

нинг

рақами,

санаси

Ижро

ҳужжати-

нинг

тараф-

лари

(қарздор ва унди

-рувчи) Ф.И.О.

Мол-

мулкни

олиб

қўйган

орган

номи*

Мол-

мулкни

хатлаш ва

сотувга

чиқариш

далолат-

номалар

саналари

ва рақами

Мол-

мулк

номи

ва

сони

Мол-

мулк

сотиш

учун

берил-

ган

сана ва

сотувчи

ташки-

лот


Мол-

мулкнинг

суммаси

Сотишга

берилган

мол-мулк-

нинг

арзонлаш-

тиришдан

кейинги

нархи

Сотил-

ган

сумма

Сотувдан

тушган суммани

тақсимлаш


Сотил-

маган

мол-мулк

давлат

ижрочи-

сига

қайта-

рилган

сана

Изоҳ

Савдо

чегир-

маси

сум-

маси

Бюро

депозит

ҳисоб

рақа-

миг

ўтказил-

ган сумма


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16















































       

___________ савдо ташкилоти раҳбари

       

____________________________________

(Савдо ташкилоти раҳбари Ф.И.О)

         

"___" _________ 20__ йил


Бюронинг ___________ туман (шаҳар) давлат


ижрочиси _______________________________

(Давлат ижрочиси Ф.И.О)

     

"___" _________ 20__ йил

    

*) Фақат давлат даромадига ўтказилиши лозим бўлган мол-мулклар бўйича тўлдирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 25 июнь, 25-сон, 505-модда








































Время: 0.1473
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск