ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.06.2018 й. ПҚ-3789-сон "Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти фаолиятини такомиллаштириш ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.2018 й.

N ПҚ-3789



ИРРИГАЦИЯ ВА СУВ МУАММОЛАРИ

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА ТОШКЕНТ

АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3702-сонли қарорига мувофиқ ҳамда замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш институтининг моддий-техника базаларини мустаҳкамлашни таъминлаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3702-сонли қарорига мувофиқ Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти таркибидан чиқарилди.


2. Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги таркибига топширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва "O`zbeko`quvavtomatika" МЧЖнинг:

а) тегишли ҳудуди билан биргаликда, аввал Тошкент архитектура-қурилиш институтига топширилган, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-4 массиви, 11 манзили бўйича жойлашган бино ва иншоотларни тезкор бошқарув ҳуқуқи билан Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтига;

б) тегишли ҳудуди билан биргаликда, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 9-уй манзили бўйича жойлашган Тошкент Телекоммуникация технологиялари касб-ҳунар коллежи бино ва иншоотларини;

тегишли ҳудуди билан биргаликда, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 9а-уй манзили бўйича жойлашган "O`zbeko`quvavtomatika" МЧЖ биноларини тезкор бошқариш ҳуқуқи билан Тошкент архитектура-қурилиш институтига;

Белгилансинки, Тошкент Телекоммуникация технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчилари Тошкент архитектура-қурилиш институтига топширилган бинода ўқишларини таълим тўлиқ тугаллангунга қадар давом эттирадилар;

в) Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Навниҳол кўчаси, 7-уй манзили бўйича жойлашган Тошкент архитектура-қурилиш институти бино ва иншоотларини "O'zbeko'quvavtomatika" МЧЖга мулк ҳуқуқи билан топшириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Бунда, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 9а-уй манзили бўйича жойлашган бино ва иншоотларни "O'zbeko'quvavtomatika" МЧЖга топширишдан олдин навеслар ва бошқа қурилмаларни демонтаж қилиш ва олиб чиқиб кетиш ҳуқуқи берилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган бино ва иншоотларни топшириш-қабул қилиш, шунингдек, улардан кейинчалик самарали фойдаланишни таъминласин.


5. Қуйидагилар:

а) Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-4 массиви, 11-уй манзили бўйича жойлашган Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг "Тошкентсувқурилишинвест" давлат муассасаси - буюртмачи этиб;

"Ўзагросаноатлойиҳа" МЧЖ - бош лойиҳа ташкилоти этиб;

бош пудратчи ташкилот - белгиланган тартибдаги савдо танловлари натижалари бўйича;

б) Тошкент архитектура-қурилиш институти бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш бўйича:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси - буюртмачи этиб;

"Tashgiprogor" АЖ - бош лойиҳа ташкилоти этиб;

бош пудратчи ташкилот - белгиланган тартибдаги савдо танловлари натижалари бўйича белгилансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси:

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтига - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида;

Тошкент архитектура-қурилиш институтига - Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида 2018 йилда бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш ва қуриш учун капитал қўйилмалар лимитларини ажратсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги 2019 йил учун Ривожлантириш давлат дастурини шакллантиришда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш институти бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш учун тегишли капитал қўйилмаларни назарда тутсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                             Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 25 июнь, 25-сон, 497-модда







































Время: 0.2189
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск