ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Солиқ турлари /

Молия вазирлигининг 97-сон, Марказий банк Бошқарувининг 1811-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2018-44-сон "Қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган молиявий хизматларга тааллуқли операциялар рўйхатининг 5-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги 11.05.2018 й. Қарори (АВ томонидан 19.06.2018 й. 2460-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.06.2018 й.

N 2460-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.05.2018 й.

N 97


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

11.05.2018 й.

N 1811


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

11.05.2018 й.

N 2018-44


ҚАРОРИ



Қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган

молиявий хизматларга тааллуқли операциялар

рўйхатининг 5-бандига ўзгартириш киритиш

тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 209-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 29 апрелдаги 38, 8/1 ва 2013-15-сон қарори (рўйхат рақами 2460, 2013 йил 29 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2013 й., 22-сон, 294-модда) билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган молиявий хизматларга тааллуқли операциялар рўйхатининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан инвестицион воситачиларнинг қимматли қоғозлар депо-ҳисобварақларини очиш ҳамда юритишга доир хизматларга қуйидагилар тааллуқли:

қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;

ҳужжатли қимматли қоғозларни сақлаш;

қимматли қоғозлар чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сақлаш;

қимматли қоғозларни эгаларининг реестрларини юритиш;

давлатнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини, шунингдек қимматли қоғозларни бошқариш бўйича давлат ваколат берган шахсларнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш;

инвестицион воситачиларни депо-ҳисобварағини юритиш;

белгиланган тартибда қимматли қоғозлар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;

Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида муомалага чиқарилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;

агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, инвестицион жамғармалар томонидан чиқарилган ва уларга тегишли қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш;

Омонатчилар ягона маълумотлар базасини юритиш;

Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чиқарилган эмиссиявий қимматли қоғозларга халқаро кодларни бериш;

эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳаракати тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва тизимлаштириш.

Мазкур хизматларни кўрсатиш муносабати билан олинадиган воситачилик ҳақи ва бошқа турдаги даромадлар озод этилади.".


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 25 июнь, 25-сон, 506-модда








































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск