ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.06.2018 й. 455-сон "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида "Ўрмонтехносервис" давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.06.2018 й.

N 455




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ТИЗИМИДА "ЎРМОНТЕХНОСЕРВИС" ДАВЛАТ

УНИТАР КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш, ўрмон хўжалигини юритиш амалиётига илм-фан ютуқлари ва илғор тажрибани жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида "Ўрмонтехносервис" давлат унитар корхонасини(кейинги ўринларда "Ўрмонтехносервис" ДУК деб аталади)ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар "Ўрмонтехносервис" ДУКнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ўрмон хўжалиги фаолиятига доир дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий этиш;

ўрмон хўжалиги соҳасида ўзаро идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил қилиш, ягона электрон реестрлар ва маълумотлар базаларини шакллантириш;

ўрмон хўжалиги соҳасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва маълумотларни ҳимоя қилишнинг замонавий инновацион технологияларини жорий қилиш;

ўрмон хўжалигида электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизимларини шакллантиришга технологик ёндашув амалга оширилишини таъминлаш;

ўрмон хўжалигини юритиш амалиётига илм-фан ютуқлари ва илғор тажрибани, шу жумладан ўрмон фонди ерларини мониторинг қилишда дронлар билан ишлаш тизимини татбиқ этиш;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳолатини тизимли мониторинг қилиб бориш.


3. "Ўрмонтехносервис" ДУКнинг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 20 нафардан иборат бўлган тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисига, зарурат бўлганда, "Ўрмонтехносервис" давлат унитар корхонаси тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимидаги барча ташкилотларга ахборот-коммуникация технологиялари хизматларини, жумладан, серверлар, телекоммуникация ускуналари, компьютерлар ва офис ускуналарига хизмат кўрсатиш, дастурий таъминот ва техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан "Ўрмонтехносервис" ДУК билан истисно тариқасида, тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бир ой муддатда "Ўрмонтехносервис" ДУКнинг:

уставини тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;

тузилмаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш;

моддий-техника базасини шакллантириш ҳамда бино ва малакали кадрлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


6. "Ўрмонтехносервис" ДУК фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар;

халқаро молия институтлари ва ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов







Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 16 июндаги

455 сон қарорига

ИЛОВА



"Ўрмонтехносервис" давлат унитар корхонасининг

ТУЗИЛМАСИ

         

Директор









Ахборот технологияларини жорий

этиш ва ривожлантириш бўлими

5

Бош бухгалтер

Ахборот хавфсизлигини

таъминлаш бўлими

2

Юрисконсульт

Ўрмон хўжаликлари билан ишлаш ва

техник хизмат кўрсатиш бўлими

6

Кадрлар ишлари бўйича мутахассис


Учувчисиз учиш аппаратлари ва

инновацион технологияларни

жорий қилиш бўлими

3


Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 20 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 июнь











































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск