ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мактабгача таълим муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2018 й. 475-сон "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.06.2018 й.

N 475



МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ДАВЛАТ-

ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

УЧУН ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мактабгача таълим тизимини, шу жумладан, мактабгача таълим жараёнининг нодавлат секторини янада ривожлантириш, мактабгача таълим муассасаларининг тармоғини кенгайтириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болаларни мактабгача таълим билан кенгроқ қамраб олишни таъминлаш ва мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил  5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори билан мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартибини белгилайдиган низом тасдиқланди, унга мувофиқ хусусий шерик Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан танлов ўтказиш йўли билан аниқланади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган қарор қабул қилингунига қадар танловда танлаб олмасдан давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш мақсадида ер участкалари ва бўш турган давлат мулки объектлари тадбиркорлик субъектларига бепул асосда берилди, қурилиш ишлари бошланди, тижорат банкларининг кўриб чиқиши учун зарур ҳужжатлар киритилди ва тадбиркорлик субъектларига кредитлар берилди.


2. Мактабгача таълим вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори қабул қилингунига қадар нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш мақсадида бўш турган ер участкаларини ва бўш турган давлат мулки объектларини бепул асосда олган тадбиркорлик субъектлари билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида уч томонлама битим тузишга истисно тариқасида рухсат берилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши ҳамда хусусий шериклар томонидан ўз зиммаларига олинган мажбуриятларга риоя қилиниши учун шахсий масъулият юклансин.


3. Белгилансинки, бўш турган ер участкаларини ва бўш турган давлат мулки объектларини бепул асосда олган, давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш хоҳишини билдирмаган тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар ажратилмайди.


4. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 2018 йил 26 июнгача бўлган муддатда 100,0 млн АҚШ долларига тенг суммани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасининг махсус ҳисобрақамига ўтказсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси 2018 йил 28 июнгача бўлган муддатда иштирок этувчи тижорат банклари билан тадбиркорлик субъектларига 15 йил муддатга фоизсиз асосда, шу жумладан, уч йиллик имтиёзли давр билан имтиёзли кредит бериш учун кредит линиялари очиш тўғрисида битимлар тузилишини тугалласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ривожлантириш ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича тадбирларни молиялаштириш учун бир ой муддатда тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредит беришнинг кейинги босқичларини молиялаштиришнинг аниқ манбалари, ҳажмлари ва муддатларини белгиласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири   А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 июнь










































Время: 0.1994
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск