ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2018 й. 470-сон "Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда "Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси" АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.06.2018 й.

N 470



ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРГА

АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ УЧУН РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ДАВЛАТ РАҚАМИ БЕЛГИЛАРИНИ ОШИРИЛГАН

ТЎЛОВ СТАВКАЛАРИ БЎЙИЧА БЕРИШДА "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКА ТОВАР-ХОМАШЁ БИРЖАСИ" АЖ

АХБОРОТ ТИЗИМИДА АУКЦИОН ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ҲАҚИДА



"Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш йўли билан автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришда ундириладиган оширилган тўлов ставкалари бўйича сотиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 191-модда) билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 июндаги

470-сон қарорига

ИЛОВА



Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт

воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами

белгиларини оширилган тўлов ставкаси бўйича беришда

"Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси" АЖ

ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 5-банднинг олтинчи хатбошидаги "уч" сўзи "беш" сўзи билан алмаштирилсин.


2. 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган

I, IA, III, IIIA типидаги автотранспорт воситалари учун

рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг

РЎЙХАТИ

        

Т/р

Тоифа номи

РЎДРБнинг сериядаги сони*

РЎДРБнинг рақамлар комбинацияси*

РЎДРБнинг бошланғич нархи* (ЭКОИҲда**)

РЎДРБга

ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан

РЎДРБга бир хил комбинациядаги ҳарфлар билан

Тошкент шаҳри

1.

1-тоифа

13 жуфт

001, 007, 100, 111, 222, 333, 444, 555, 666, 700, 777, 888, 999.

100

130

2.

2-тоифа

31 жуфт

002, 003, 004, 005, 006, 008, 009.

010, 020, 030, 040, 050, 070, 077, 080, 090.

101, 200, 202, 300, 303, 400, 404, 500, 505, 600, 707, 800, 808, 900, 909.

40

50

3.

3-тоифа

21 жуфт

011, 022, 033, 044, 055, 060, 066, 088, 099.

110, 220, 330, 440, 550, 606, 660, 701, 702, 770, 880, 990.

10

15

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар

4.

1-тоифа

13 жуфт

001, 007, 100, 111, 222, 333, 444, 555, 666, 700, 777, 888, 999.

25

30

5.

2-тоифа

31 жуфт

002, 003, 004, 005, 006, 008, 009.

010, 020, 030, 040, 050, 070, 077, 080, 090.

101, 200, 202, 300, 303, 400, 404, 500, 505, 600, 707, 800, 808, 900, 909.

10

15

6.

3-тоифа

21 жуфт

011, 022, 033, 044, 055, 060, 066, 088, 099.

110, 220, 330, 440, 550, 606, 660, 701, 702, 770, 880, 990.

5

7

    

*) РЎДРБ - рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари.


**) ЭКОИҲ - энг кам ойлик иш ҳақи.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 июль, 26-сон, 519-модда








































Время: 0.1902
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск