ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Тураржойни хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.2018 й. 461-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида" 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.06.2018 й.

N 461



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

"ФУҚАРОЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАМДА

ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ҚУРИЛГАН ТУРАР

ЖОЙЛАРГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИНИ

ЭЪТИРОФ ЭТИШ БЎЙИЧА БИР МАРТАЛИК

УМУМДАВЛАТ АКЦИЯСИНИ ЎТКАЗИШ

ТЎҒРИСИДА" 2018 ЙИЛ 20 АПРЕЛДАГИ

ПФ-5421-СОН ФАРМОНИ ИЖРОСИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида" 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида" 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармонига мувофиқ мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси эълон қилингани ҳамда у 2019 йил 1 майга қадар давом этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича республика комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ;

кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) комиссияларининг намунавий таркиби 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари бир ҳафта муддатда 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ таркибда кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) комиссияларини тузсин.


4. Қуйидагилар:

а) Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг ишини "республика - вилоят - туман (шаҳар)" уч поғонали принцип бўйича мувофиқлаштириш ва назорат қилиб бориш;

мазкур Комиссия ишчи органи ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) комиссияларининг фаолиятига ташкилий-техник ҳамда услубий кўмаклашиш;

кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) комиссиялари қарорларидан норози бўлган мурожаат этувчиларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва ҳал этиш;

кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари томонидан тақдим этилган ҳисоботни умумлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар чорак якуни бўйича тақдим этиб бориш;

б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) комиссиялари қарорларидан норози бўлган шахсларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва ҳал этиш;

туман (шаҳар) комиссиялари томонидан мурожаатларни кўриб чиқишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида доимий назорат қилиб бориш;

туман (шаҳар) комиссияларининг фаолияти тўғрисида ҳар ой якуни бўйича ҳисоботини таҳлил қилиш ва республика комиссиясига тақдим этиб бориш;

кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ахборот бериб бориш;

в) туман (шаҳар) комиссияларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

бир марталик акция доирасида кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш учун тақдим этилган мурожаатларни кўриб чиқиш ва унинг натижалари бўйича тегишли хулоса бериш;

бир марталик акция доирасида кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш учун тақдим этилган мурожаатларни кўриб чиқишда мазкур комиссиялар аъзолари томонидан тегишли кўчмас мулк объектини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишларини ташкил этиш;

кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этишга тўсқинлик қилаётган ҳолатларни ва бошқа камчиликларни бартараф этиш бўйича мурожаат этувчига тавсиялар бериш;

ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботни ушбу қарорнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-санасига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар комиссияларига тақдим этиш;

кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича ҳар чоракда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ахборот бериб бориш.


5. Белгилаб қўйилсинки:

кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича республика ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) комиссияларининг фаолияти ушбу қарорга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилади;

кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг ишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ишлари "республика - вилоят - туман (шаҳар)" уч поғонали принцип бўйича амалга оширилади.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарорлари қабул қилингандан сўнг кўчмас мулк объектлари ягона электрон маълумотлар базасига ҳамда ер фонди тоифалари бўйича ҳисоботларга тегишли ўзгартиришлар киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ жисмоний шахсларнинг аризаларини қабул қилиш ва кўриб чиқишда идоралараро электрон ҳамкорлик тизимининг узлуксиз ишлашини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ягона биллинг тизими орқали реал вақт режимида тўловлар электрон шаклда қабул қилинишини ҳамда йиғимлар суммаси ҳисоби юритилишини таъминласинлар.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ва халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) Кенгашларига ҳудудий комиссиялар томонидан кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича ахборотлар киритилишини таъминласинлар.


10. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.


11. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг амалиётда қўлланишини мунтазам ўрганиб борсин ва зарурат бўлганда, унинг нормаларини такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифларни киритсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ушбу қарорнинг аҳамияти ва мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тушунтириш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилишини таъминласинлар.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Р. Сариев, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 21 июндаги

461-сон қарорига

2-ИЛОВА



Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф

этиш ишларини ташкил этиш бўйича

республика комиссиясининг

ТАРКИБИ

   

1. А. Вахабов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Комиссия раиси

2. А. Абдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси, Комиссия раиси ўринбосари


3. А. Тўхтаев

-

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири


4. Б. Кучкаров

-

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси


5. Б. Мусаев

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси в.б.


6. А. Шадманов

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири


7. П. Бобожонов

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири


8. С. Самадов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари


9. А. Ташкулов

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари


        

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 21 июндаги

461-сон қарорига

3-ИЛОВА



Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф

этиш ишларини ташкил этиш бўйича Қорақалпоғистон

Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиясининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1. лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги бўйича ўринбосари ва Тошкент шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги бўйича ўринбосари, Комиссия раиси


2. лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи, Комиссия раиси ўринбосари


3. лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси бошлиғи


4. лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири, вилоятлар бош бошқармаси ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси бошлиғи


5. лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи


6. лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи


7. лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат санитария врачи


8. лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, вилоят ички ишлар бошқармаси ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи


9. лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири, вилоят ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи

           

Изоҳ.

1. Комиссия таркиби тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарори билан тасдиқланади.

2. Комиссияларнинг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 21 июндаги

461-сон қарорига

3а-ИЛОВА



Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни

эътироф этиш ишларини ташкил этиш

бўйича туман (шаҳар) комиссиясининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1. лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги бўйича ўринбосари, Комиссия раиси


2. лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи, Комиссия раиси ўринбосари


3. лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали бошлиғи


4. лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) қурилиш бўлими бошлиғи


5. лавозимига кўра

-

туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи


6. лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи


7. лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) давлат бош санитария врачи


8. лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғи


9. лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ёнғин хавфсизлиги бўлими


10. лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) адлия бўлими бошлиғи

         

Изоҳ.

1. Комиссияларнинг шахсий таркиби тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарори билан тасдиқланади.

2. Комиссияларнинг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 21 июндаги

461-сон қарорига

4-ИЛОВА



Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини

ташкил этиш бўйича




(туман (шаҳар), вилоят, республика)


комиссияси фаолияти тўғрисида 2018 йил "___" __________ ҳолатига

ҲИСОБОТ

Т/р

Ҳудудларнинг

номи


Кўчмас мулк

ҳуқуқини эътироф

этиш тўғрисида қарор

қабул қилинган туман

(шаҳар) ҳокимининг

қарорлари сони


Ер участкасининг

умумий майдони (га)


Иморатлар эгалаб турган

умумий майдони (кв.м.)


шундан

ўзбошим-

чалик билан

эгалланган


мерос қилиб

қолдири-

ладиган

умрбод эгалик

қилиш ҳуқуқи

берилган


захирага

қайтарилган


жами


эгалик ҳуқуқи

эътироф этилган

майдони

1

2


3

4

5

6

7













Изоҳ. Мазкур ҳисобот:

туман (шаҳар) комиссия ишчи органи томонидан туман бўйича тузилади ва вилоят комиссиясига юборилади;

вилоят ва Тошкент шаҳар комиссияси ишчи органи томонидан туманлар кесимида тузилади ва республика комиссиясига юборилади;

республика комиссияси ишчи органи томонидан вилоятлар кесимида тузилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига юборилади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 июнь












































Время: 0.2174
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск