ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Тураржойни хусусийлаштириш /

Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.06.2018 й. 461-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 21 июндаги

461-сон қарорига

1-ИЛОВА



Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф

этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси

доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк

ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом турар жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида жисмоний шахсларнинг қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган якка тартибдаги уй-жойига (кейинги ўринларда Ўзбошимчалик билан қурилган иморат деб аталади) нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом талаблари кўп қаватли уйларга ва уларга туташиб кетган ер участкаларида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга, нотурар жойларга нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Бир марталик акция доирасида ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳамда кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича комиссияларнинг фаолияти мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Давлат хизматлари марказлари ва кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) аъзолари ўртасида ахборот алмашиш идоралараро электрон ҳамкорлик тизими (кейинги ўринларда тизим деб аталади) орқали амалга оширилади.



2-БОБ. ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ҚУРИЛГАН

ИМОРАТГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИНИ

ОЛИШ УЧУН МУРОЖААТ ҚИЛИШ


5. Жисмоний шахс (унинг қонуний вакили) ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун Давлат хизматлари маркази орқали туман (шаҳар) ҳокимининг номига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

мурожаат этувчининг паспорти нусхаси;

мурожаат этувчининг оила аъзолари ҳақида ҳамда ер участкасига эгалик қилган муддатлари ва иморат қурилган вақт тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномалари.

Мурожаат этувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.


6. Мурожаат этувчи аризани ўз имзоси билан тасдиқлайди.


7. Аризани кўриб чиқиш учун Давлат хизматлари маркази томонидан йиғим ундирилмайди, бир марталик акция доирасида тўланадиган бир марталик йиғим бундан мустасно.


8. Мурожаат этувчи томонидан тақдим этилган ёлғон маълумотлар ёхуд унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг тўлиқ эмаслиги аризани қабул қилишда рад этиш учун асос ҳисобланади.

Аризани бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


9. Ариза рўйхатдан ўтказилгандан кейин Давлат хизматлари маркази ходими мурожаат этувчига ариза олингани тўғрисида тилхат беради ёки рўйхатдан ўтказиш рақамини кўрсатган ҳолда, ариза нусхасида унинг қабул қилингани тўғрисида тегишли ёзувни қайд этади.


10. Мурожаат этувчи томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Давлат хизматлари маркази ходими томонидан сканерланади ва бир соат мобайнида тизим орқали Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиалларига (кейинги ўринларда комиссия ишчи органи деб аталади) юборилади.



3-БОБ. ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ҚУРИЛГАН ИМОРАТГА

НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИНИ ОЛИШ УЧУН ТАҚДИМ

ЭТИЛГАН МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


11. Комиссия ишчи органи ариза келиб тушгандан сўнг 3 иш куни мобайнида мурожаат этувчининг аризасида кўрсатилган жойга чиққан ҳолда ўзбошимчалик билан қурилган иморатни ўрганиб, унинг техник планини шакллантиради ҳамда ушбу техник планни комиссия аъзоларига ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга тизим орқали юборади.


12. Комиссия аъзолари ариза келиб тушган кундан бошлаб 5 календарь кун мобайнида мурожаат этувчининг ўзбошимчалик билан қурилган иморатини у жойлашган жойга борган ҳолда ўрганади ва ўрганиш натижаларига кўра комиссия ишчи органига кўчмас мулк объекти бўйича ўз хулосаларини (маълумотномаларини) тизим орқали юборади, туман (шаҳар) адлия бўлими бошлиғи бундан мустасно.


13. Комиссия аъзоларининг хулосаларида (маълумотномаларида) қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

а) туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғининг хулосасида - ўзбошимчалик билан қурилган иморат жойлашган ер участкаси қонун ҳужжатларига мувофиқ турар жой қуриш учун ажратилиши мумкин бўлмаган ер майдонида жойлашмагани ёки жойлашгани, ер участкасининг умумий майдони ва сифат тавсифлари;

б) туман (шаҳар) қурилиш бўлими бошлиғининг хулосасида - ўзбошимчалик билан қурилган иморат аҳоли пунктларининг бош режалари ва уларнинг қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларига (мавжуд бўлганда), қишлоқ фуқаролари йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларига (мавжуд бўлганда) зид равишда ҳамда объектларнинг муҳофаза зоналарида жойлашгани ёки жойлашмагани, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг бошқа талаблари бузилгани ёки бузилмагани;

в) туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғининг хулосасида - ўзбошимчалик билан қурилган иморат жойлашган ер участкаси қонун ҳужжатларига мувофиқ турар жой қуриш учун ажратилиши мумкин бўлмаган муҳофаза этиладиган ҳудудда жойлашгани ёки жойлашмагани, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни жойлаштиришда табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилгани ёки этилмагани;

г) туман (шаҳар) давлат бош санитария врачининг хулосасида - ўзбошимчалик билан қурилган иморат ва у жойлашган ер участкасида санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя қилингани ёки риоя қилинмагани;

д) туман (шаҳар) ички ишлар бўлимининг маълумотномасида -ўзбошимчалик билан қурилган иморатдан фойдаланувчи ва унинг оила аъзолари қайси манзилда рўйхатдан ўтганлиги ёки рўйхатдан ўтмаганлиги;

е) туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг маълумотномасида - мурожаат этувчида мол-мулк ва ер солиғи бўйича қарздорлик борлиги ёки йўқлиги;

ж) туман (шаҳар) ёнғин хавфсизлиги инспекторининг хулосасида - ўзбошимчалик билан қурилган иморат ва у жойлашган ер участкасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилингани ёки риоя қилинмагани.

Комиссия аъзоларининг хулосаларида (маълумотномаларида) акс эттирилган маълумотлар аниқ манбалар ҳамда қонун ҳужжатлари билан асослантирилган бўлиши лозим.

Комиссия аъзоларининг хулосалари (маълумотномалари) масъул мансабдор шахс томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.


14. Туман (шаҳар) адлия бўлими бошлиғи бир марталик акция давомида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этишда ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш чораларини амалга оширади, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётини ўрганади ва аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишларини, уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўради.


15. Комиссия аъзолари ўзбошимчалик билан қурилган иморатни ўрганиш жараёнида Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 августдаги 251-сон қарори билан тасдиқланган "2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомга мувофиқ ўтказилган кўчмас мулк объектларининг хатлови натижалари бўйича йиғилган маълумотлардан фойдаланиши мумкин.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморат магистрал қувурлар, темир йўл ва автомобиль йўллари, электр қуввати узатиш ва алоқа линиялари қўриқланадиган муҳофаза зоналари, сув муҳофазаси ва санитария-ҳимоя зоналарида, шунингдек, аэродромлар ҳамда чиқиндилар ва бошқа заҳарли моддаларни кўмиш жойлари яқинида жойлашганда комиссия аъзолари тегишли режимли ҳудудлар ва иншоотлардан фойдаланувчи ташкилотлардан қўшимча маълумотларни (хулосаларни) сўровнома юбориш орқали олишлари шарт. Бунда сўровномага жавоб у келиб тушган кундан бошлаб 3 календарь куни мобайнида тақдим этилиши керак.


16. Ўрганиш натижалари бўйича аниқлик киритилиши лозим бўлган ҳолатлар мавжуд бўлса, улар комиссиянинг умумий йиғилишида узил-кесил ҳал қилинади. Бунда туман (шаҳар) адлия бўлими бошлиғининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш бўйича хулосаси ҳисобга олиниши лозим.

Фуқаролар ўртасидаги мулкий низоларни ҳал қилиш комиссия ваколатига кирмайди, бундай низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади. Бунда мулкий низолар ҳал қилингандан сўнг ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг эгаси бир марталик акция муддати тугагунга қадар ушбу Низомда белгиланган тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


17. Комиссия ишчи органи 3 календарь куни мобайнида комиссия аъзоларининг хулосаларига асосан кўчмас мулк объектини ўрганиш бўйича мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда далолатнома (кейинги ўринларда далолатнома деб аталади) расмийлаштиради.

Далолатномада комиссия аъзоларининг хулосалари акс эттирилади ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги, шу жумладан иморат жойлашган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилиши мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги кўрсатилади.

Далолатнома комиссия ишчи органи масъул ходими томонидан имзоланади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

Далолатномага комиссия ишчи органи томонидан ўрганиш давомида тузилган кўчмас мулк объектининг плани илова қилинади.


18. Комиссия томонидан шахснинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин деб топилганда комиссия ишчи органи далолатнома тасдиқланган куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига мурожаат этувчи бир марталик йиғимни тўлаши учун электрон шаклда ҳисобварақ-фактурани тизим орқали юборади.

Давлат хизматлари маркази ҳисобварақ-фактура тушганидан сўнг бир соат мобайнида мурожаат этувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади ҳамда ҳисобварақ-фактурага ўзининг муҳрини босиб мурожаат этувчига тақдим этади.


19. Мурожаат этувчи ҳисобварақ-фактура тушган кундан бошлаб 4 иш куни мобайнида ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган тўловни (базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдордаги бир марталик йиғимни) амалга оширади.

Бир марталик йиғим тўлангани ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.


20. Бир марталик йиғим суммасининг:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ғазна ҳисоб рақамига;

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармасига;

20 фоизи - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисоб рақамига;

40 фоизи - тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига ўтказилади.


21. Мурожаат этувчи томонидан бир марталик йиғим белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, унинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ишлари тўхтатиб турилади. Мурожаат этувчи томонидан бир марталик акция муддати тугагунга қадар тўлов амалга оширилмаса ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилмайди.


22. Комиссия ишчи органи мурожаат этувчи томонидан бир марталик йиғим тўлангандан кейин 2 календарь куни мобайнида Комиссия раиси томонидан тасдиқланган далолатнома асосида мурожаат этувчининг ўзбошимчалик билан қурилган иморатига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлайди ва тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимига тақдим этади.

Қарор лойиҳасида ўзбошимчалик билан қурилган иморат мулкдорига иморат қурилган ер участкасига (участканинг бир қисмига) мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини бериш ҳам назарда тутилади.


23. Туман (шаҳар) ҳокимининг комиссия ишчи органи томонидан тайёрланган қарори лойиҳаси у тақдим этилган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида қабул қилинади.


24. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳамда ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокими қарорининг нусхаси у қабул қилинган кундан бошлаб, 1 иш куни мобайнида Комиссия ишчи органи томонидан Давлат хизматлари марказига тизим орқали юборилади.

Давлат хизматлари маркази туман (шаҳар) ҳокимининг қарори нусхаси тушганидан сўнг бир соат мобайнида мурожаат этувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади ҳамда туман (шаҳар) ҳокимининг қарори нусхасига ўзининг муҳрини қўйиб, мурожаат этувчига тақдим этади.



4-БОБ. ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ҚУРИЛГАН

ИМОРАТЛАРГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИНИ

ЭЪТИРОФ ЭТИШ ЁКИ УНИ РАД ЭТИШ


25. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳамда ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.


26. Қуйидаги ҳолларда ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилади ва иморат жойлашган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилади:

ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, жисмоний шахслар томонидан узлуксиз фойдаланилаётган ер участкалари, агар ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини бузмаса ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаса, қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар (шу жумладан, ҳар бир оилага белгиланган меъёрлар) доирасида;

белгиланган тартибда берилмаган ер участкаларида қурилган объектлар мулкдори бўлмаган, лекин ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилиб жисмоний шахслар томонидан фойдаланилаётган иморатларига ва ер участкасига;

кўчмас мулк объектларига эгалик ҳуқуқи мавжуд жисмоний шахслар томонидан ўзи яшаб турган ер участкасига ўзбошимчалик билан қурилган қўшимча иморатларига;

жисмоний шахслар томонидан "Ер тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинишига қадар (1990 йил 20 июнь) якка тартибда уй-жой қуриш, шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун фойдаланиб келаётган иморатлар ва ер участкасига ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар сақлаб қолинмаган бўлса;

деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалик юритиш учун фойдаланилаётган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ва уларда қурилган иморатларга "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасида белгиланган меъёрлар доирасида.


27. Қуйидаги ҳолларда ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилмайди:

аҳоли пунктларининг бош режалари ва уларнинг қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларига, қишлоқ фуқаролари йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларига (мавжуд бўлганда) зид равишда жойлашган иморатларга;

магистрал қувурлар, темир йўл ва автомобиль йўллари, электр қуввати узатиш ва алоқа линиялари қўриқланадиган муҳофаза зоналари, сув муҳофазаси ва санитария-ҳимоя зоналарида, шунингдек аэродромлар ҳамда чиқиндилар ва бошқа заҳарли моддаларни кўмиш жойлари яқинида жойлашган иморатларга;

қонун ҳужжатлари билан қурилиши тақиқланган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ҳамда табиий хавфи юқори бўлган ҳудудда жойлашган иморатларга;

ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасида қурилган иморатлар шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бузиб қурилган бўлса, унинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирса.


28. Комиссия томонидан шахснинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин эмас деб топилганда комиссия ишчи органи рад этиш асослари кўрсатилган хат тайёрлайди ва далолатноманинг нусхасини илова қилган ҳолда уни далолатнома тасдиқланган куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига ҳамда туман (шаҳар) ҳокимига тизим орқали юборади.

Давлат хизматлари маркази хат тушганидан сўнг бир соат мобайнида мурожаат этувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади ҳамда хатга ўзининг муҳрини қўйиб, мурожаат этувчига тақдим этади.

Хатда ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун тўсқинлик қилаётган ҳолатларни (камчиликларни) бартараф этиш бўйича тавсиялар берилади ёки ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этиш мумкин эмас бўлган ҳолатлар кўрсатилади.


29. Ўзбошимчалик билан қурилган иморат бўйича комиссия ишчи органининг хатида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг ўзбошимчалик билан қурилган иморат эгаси ушбу Низомда белгиланган тартибда бир марталик акция муддати тугагунга қадар мурожаат этиш ҳуқуқига эга.


30. Мурожаат этувчи комиссия қароридан норози бўлган тақдирда, бир марталик акция муддати тугагунга қадар тегишлилиги бўйича юқори турувчи комиссияга ёхуд судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари туман (шаҳар) комиссияларининг қарорларидан норози бўлган шахсларнинг мурожаатларини 3 иш куни мобайнида кўриб чиқади ва ҳал этади.


31. Комиссия томонидан шахснинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин эмас деб ҳисобланганда туман (шаҳар) ҳокимликлари комиссия далолатномаси асосида қонун ҳужжатларига асосан турар жой қуриш учун ажратилиши мумкин бўлмаган ер майдонида жойлашган ва ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисидаги даъво аризасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда судга киритади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


32. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



Бир марталик акция доирасида ўзбошимчалик

билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини

эътироф этиш ҳамда кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни

эътироф  этиш  ишларини  ташкил  этиш  бўйича

комиссияларнинг фаолиятини амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар



Тадбирлар



Бажариш муддатлари


1-босқич

Мурожаат этувчи


  

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун Давлат хизматлари маркази орқали туман (шаҳар) ҳокимининг номига ариза расмийлаштиради.

   


Хоҳишига кўра









2-босқич

Давлат хизматлари маркази


    

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни комиссия ишчи органига юборади.

     


1 соат мобайнида









3-босқич

  

Комиссия ишчи органи(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри "Ермулккадастр" давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиали)



    

Мурожаат этувчининг аризасида кўрсатилган жойга чиққан ҳолда ўзбошимчалик билан қурилган иморатни ўрганиб, унинг техник планини шакллантиради ва уни ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга комиссия аъзоларига юборади.

       


Ариза келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида









4-босқич

Туман (шаҳар) комиссия аъзолари


     

1. Мурожаат этувчининг ўзбошимчалик билан қурилган иморати жойлашган жойга борган ҳолда уни ўрганади.


2. Зарур ҳолларда, ўрганиш натижалари бўйича аниқлик киритилиши лозим бўлган ҳолатлар мавжуд бўлса, комиссиянинг умумий йиғилишида ушбу масалани узил-кесил ҳал қилади.


3. Ўрганиш натижаларига кўра комиссия ишчи органига кўчмас мулк объекти бўйича ўз хулосаларини (маълумотномаларини) юборади



5 иш куни мобайнида









5-босқич

1.Комиссия ишчи органи

(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри "Ермулккадастр" давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиали),туман (шаҳар)комиссия аъзолари


2. Комиссия ишчи органи

(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри "Ермулккадастр" давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиали)


  

1. Комиссия аъзоларининг хулосаларига асосан кўчмас мулк объектини ўрганиш бўйича далолатнома расмийлаштирилади, имзоланади, тасдиқланади.


2. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин деб топилганда бир марталик йиғимни тўлаши учун электрон шаклда ҳисобварақ-фактурани Давлат хизматлари марказига юборади.


3. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин эмас деб топилганда комиссия ишчи органи рад этиш асослари кўрсатилган хат тайёрлайди ва далолатноманинг нусхасини илова қилган ҳолда уни далолатнома тасдиқланган куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига ҳамда туман (шаҳар) ҳокимига тизим орқали юборади.

     


3 иш куни мобайнида







Далолатнома тасдиқланган куннинг ўзида









6-босқич

Давлат хизматлари маркази


  

1. Мурожаат этувчини ҳисобварақ-фактура келиб тушганлиги ҳақида хабардор қилади ва унга ўзининг муҳрини қўйиб, мурожаат этувчига тақдим этади.


2. Мурожаат этувчига комиссия ишчи органи томонидан тайёрланган хат келиб тушганлиги ҳақида хабардор қилади ва унга ўзининг муҳрини қўйиб, мурожаат этувчига тақдим этади.

    


Ҳисобварақ - фактура келиб тушганидан сўнг 1 соат мобайнида









7-босқич

Мурожаат этувчи


    

1. Ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган тўловни амалга оширади.

    


4 иш куни мобайнида









8-босқич

Комиссия ишчи органи

(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри "Ермулккадастр" давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиали)


     

1. Тасдиқланган далолатнома асосида ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлайди.

     

2. Қарор лойиҳасини тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимига тақдим этади.

      


Бир марталик йиғимни тўлангандан кейин 2 иш куни мобайнида









9-босқич

Туман (шаҳар) ҳокими


      

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида қарорни қабул қилади.

      


Қарор лойиҳаси тақдим этилган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида









10-босқич

  

Комиссия ишчи органи(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри "Ермулккадастр" давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиали)

      


Туман (шаҳар) ҳокими қарорининг нусхасини Давлат хизматлари марказига юборади.


Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида









11-босқич

Давлат хизматлари маркази


     

Мурожаат этувчини туман (шаҳар) ҳокими қарорининг нусхаси тушганлиги ҳақида хабардор қилади ва унга ўзининг муҳрини қўйиб, мурожаат этувчига тақдим этади.

       


Қарор нусхаси келиб тушганидан сўнг 1 соат мобайнида









12-босқич

Мурожаат этувчи


    

Туман (шаҳар) комиссиясининг қароридан норози бўлганда, тегишлилиги бўйича юқори турувчи комиссияга ёхуд судга шикоят қилади.

      


Бир марталик акция муддати тугагунга қадар









13-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари


   

1. Туман (шаҳар) комиссияларининг қарорларидан норози бўлган шахсларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқади ва ҳал этади.

    


Мурожаат келиб тушгандан сўнг 3 иш куни мобайнида









14-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимликлари


     

Комиссия томонидан шахснинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин эмас деб ҳисобланганда, туман (шаҳар) ҳокимликлари комиссия далолатномаси асосида қонун ҳужжатларига асосан турар жой қуриш учун ажратилиши мумкин бўлмаган ер майдонида жойлашган ва ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисидаги даъво аризасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга киритади.

         


Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда









15-босқич

Туман (шаҳар) комиссиялари


     

1. Ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботни белгиланган шаклга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар комиссияларига тақдим этади.


2. Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ахборот бериб боради

    


1. Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3 санасига қадар


2. Ҳар чоракда









16-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари


    

1. Туман (шаҳар) комиссияларининг фаолияти тўғрисида ҳар ой якуни бўйича ҳисоботини таҳлил қилади ва белгиланган шаклга мувофиқ республика комиссиясига тақдим этиб боради.

  

2. Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ахборот бериб боради.

    


1. Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 санасига қадар



2. Ҳар чоракда









17-босқич

Республика комиссияси


    

Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари томонидан тақдим этилган ҳисоботни умумлаштиради ҳамда белгиланган шаклга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар чорак якуни бўйича тақдим этиб боради.

       


Ҳар чоракда







Низомга

2-ИЛОВА


__________________ туман (шаҳар) ҳокими


____________________________________га

                        (ҳокимнинг Ф.И.О.)


_____________________________________да

                                       (манзил)


яшовчи фуқаро _____________________дан

                                       (фуқаронинг Ф.И.О.)


тел.:_______________________

АРИЗА

Мен


ўзбошимчалик билан қурилган


(мурожаат этувчининг Ф.И.О.)



да

(тўлиқ манзил)


жойлашган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этишингизни сўрайман.

Ер участкасининг умумий майдони _______ га ни ташкил этади.

Ер участкасидан амалда фойдаланганлик учун сабаб бўлган ҳолатлар:

    

          

.

Паспортга оид маълумотлар (серия ва рақам):________________________.

Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): ________________________.

Ушбу аризага қуйидагилар илова қилинмоқда:

паспорт нусхаси;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг оила аъзолари ҳақида ҳамда ер участкасига эгалик қилинган муддатлар ва иморат қурилган вақт тўғрисидаги маълумотнома.


  

      



(мурожаат этувчининг имзоси)


(сана)

       





Низомга

3-ИЛОВА


ТАСДИҚЛАЙМАН

Комиссия раиси - туман (шаҳар)

ҳокимининг саноатни ривожлантириш,

капитал қурилиш, коммуникациялар

ва коммунал хўжалик масалалари

бўйича ўринбосари


_____________________________

(Ф.И.О.)


__________________

(имзо)


Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни

ўрганиш натижалари бўйича

ДАЛОЛАТНОМА



тегишли


(жисмоний шахснинг Ф.И.О.)


"___" _____________20__ й.

____________ тумани (шаҳри)

Ушбу далолатнома:

ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими


,


(лавозими, Ф.И.О.)


қурилиш бўлими


,


(лавозими, Ф.И.О.)


экология ва атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш инспекцияси


,


(лавозими, Ф.И.О.)


давлат солиқ инспекцияси


,


(лавозими, Ф.И.О.)


давлат бош санитария врачи


,


(Ф.И.О.)


ички ишлар бўлими


,


(лавозими, Ф.И.О.)


ёнғин хавфсизлиги бўлими


,


(лавозими, Ф.И.О.)


кўчмас мулк объектидан фойдаланувчи


,


(лавозими, Ф.И.О.)


иштирокида тузилди.


Кўчмас мулк объектини ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди:


1. Кўчмас мулкнинг жойлашган жойи


.




2. Кадастр рақами: ер участкасининг (рақам берилганда)


.

бино ва иншоотнинг (рақам берилганда)


.

3. Фойдаланиш мақсади:

ер участкасининг


.

бино ва иншоотнинг


.

4. Ер участкасининг майдони, амалда ______ га.


5. Бино ва иншоотнинг умумий майдони ______ кв.м.


6. Қўшни ер эгаси ва ердан фойдаланувчилар ўртасида низолар мавжудлиги

        

.

7. Ўрганиш жараёнида комиссия аъзоларининг хулосалари асосида аниқланган маълумотлар:

        

         

     

        

.

8.


      

     

        

.

(ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин ёки мумкин эмаслиги кўрсатилади)


9.


      

     

        

.

(ўзбошимчалик билан қурилган иморат жойлашган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилиши мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги кўрсатилади)


Мазкур далолатномага ер участкасининг плани илова қилинади.

Комиссия ишчи органи





(лавозими, Ф.И.О.)


(имзо)

    





Далолатномага

ИЛОВА



Ер участкасининг

ПЛАНИ

____________________ масштаб


Чегарадош ердан фойдаланувчилар билан келишув:

   

       

(номи, имзоси, Ф.И.О.)

Ижрочи



(имзоси, Ф.И.О.)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 июнь








































Время: 0.5298
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск