ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Тошкент ислом университети /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2018 й. 466-сон "Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.06.2018 й.

N 466




ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО

ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон Фармони ижросини таъминлаш, юртимизда Қуръон илми, ҳадис, ислом ҳуқуқи, ақида, тасаввуф, ислом иқтисодиёти ва молияси, халқаро муносабатлар, хорижий тиллар ва бошқа халқаро миқёсда эҳтиёж мавжуд бўлган соҳалар бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси (кейинги ўринларда Дин ишлари қўмитаси деб аталади) муассислигидаги етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланган Ўзбекистон халқаро ислом академияси (кейинги ўринларда Академия деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар Академиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Қуръон илмлари, ҳадиси шариф, ислом ҳуқуқи, ақида, тасаввуф, ислом иқтисодиёти ва молияси, ислом тарихи, манбашунослиги ва фалсафаси каби диний таълим йўналишлари, диншунослик, халқаро муносабатлар, хорижий тиллар, зиёрат туризми ҳамда мумтоз шарқ адабиёти сингари дунёвий таълим йўналишлар ва мутахассисликлари бўйича бакалаврлар ва магистрлар, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш;

республикадаги барча ислом таълим муассасалари фаолиятини ўқув-меъёрий ва ўқув-услубий жиҳатдан таъминлаш ҳамда мувофиқлаштириш;

ислом динининг асл моҳиятини ва инсониятни эзгуликка элтувчи дин эканлигини илмий асосланган ҳолда теран ўрганиш ҳамда тарғиб этиш;

кадрлар тайёрлаш жараёнига етук мутахассислар ва ўқитувчиларни жалб қилиш орқали илм-фан ҳамда таълимнинг ўзаро интеграциясини чуқурлаштириш;

ўқитишнинг замонавий услуб ва методлари, ахборот-коммуникация технологияларини ўқув жараёнига кенг жорий этиш асосида таълим сифатини ошириш;

илмий тадқиқотлар натижалари бўйича диний-маърифий, маънавий-ахлоқий йўналишлардаги илмий, илмий-оммабоп адабиётларни тайёрлаш ва нашр қилиш, шунингдек, Интернет жаҳон ахборот тармоғида таълим ресурсларини яратиш ва мунтазам янгилаб бориш;

ислом оламида юзага келаётган долзарб масалалар, замонавий сиёсий жараёнларга оид илмий-амалий анжуманлар ўтказиш;

мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ва хорижий олий диний таълим муассасалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш;

малакали хорижий мутахассисларни таълим жараёнига жалб қилиш, шунингдек, Академия мутахассисларини нуфузли хорижий олий диний таълим ва илмий муассасаларга малака ошириш ҳамда тажриба орттириш учун юбориш, талабаларнинг академик алмашинувини йўлга қўйиш.


3. Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тузилмаси иловага мувофиқ маъқуллансин.

Академия ректорига, зарур ҳолларда, Дин ишлари қўмитаси билан келишган ҳолда Академия тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Белгилансинки:

Дин ишлари қўмитаси Академия фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

Академия ўз фаолиятида бевосита Дин ишлари қўмитаси олдида ҳисобдордир;

Академиянинг ихтисослашган мактаб, академик лицей, бакалавриат ва магистратура босқичлари битирувчиларига бериладиган давлат намунасидаги ҳужжатлар (шаҳодатнома ёки диплом) Ўзбекистон Республикасида муайян мутахассисликлар бўйича тегишлича умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим тўғрисидаги ҳужжат деб эътироф этилади;

Академиянинг бакалавриат ва магистратурасига қабул қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида қабул квоталари асосида амалга оширилади;

Академия магистратурасига олий таълим муассасаларининг камида бакалавр даражаси дипломига эга бўлган ҳамда Академияда тайёрланадиган мутахассисликлар ихтисослигига мос келадиган йўналишларни битирган Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар фуқаролари қабул қилинади.

Академия битирувчиларига умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида соҳага тегишли фанлар бўйича педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.


5. Академия фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобига молиялаштирилиши инобатга олинсин:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

муассислар томонидан ажратиладиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Дин ишлари қўмитаси:

а) бир ой муддатда:

Академия уставини тасдиқлаш, шунингдек, уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўрсин;

Тошкент ислом университети ва Ўзбекистон ислом академияси негизида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилганлиги муносабати билан уларнинг профессор-ўқитувчилари ва ходимларини аттестациядан ўтказсин;

б) Тошкент ислом университетида тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича таълим олаётган талабалар 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Академияда ташкил этилаётган таълим йўналишлари (зиёрат туризми, халқаро муносабатлар, мумтоз шарқ филологияси, ислом тарихи ва манбашунослиги)нинг тегишли равишда 2, 3 ва 4-курсларида ўқишни давом эттиришларини таъминласин.

в) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

аттестация натижалари бўйича лавозимидан озод қилинадиган ходимларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа ташкилотларга мутахассислиги бўйича ишга жойлаштирилишига кўмаклашсин;

Академияда тайёрланадиган мутахассисликлар учун малака талабларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Белгилаб қўйилсинки:

Тошкент ислом университетининг тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича таълим олиб, уни 2017/2018 ўқув йилларида битираётган 4-курс бакалавриат босқичи ҳамда 2-курс магистратура босқичи талабаларига ўрнатилган тартибда тегишли йўналиш ва мутахассислик бўйича Тошкент ислом университетининг бакалаврлик ва магистрлик дипломлари берилади;

Тошкент ислом университетининг ўқишни бошқа олий таълим муассасаларида давом эттириш истагини билдирган 2 ва 3-курс талабаларининг ўқишларини кўчириш Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига мувофиқ, улар таҳсил олган давлат гранти ёки тўлов-контракти асосидаги таълим шаклини сақлаб қолган ҳолда амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Дин ишлари қўмитасининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурининг 2019 йил ва кейинги йиллар учун мўлжалланган параметрларини шакллантиришда Академиянинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси ҳисобига маблағлар ажратилишини назарда тутсин.

9. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси Академия учун қуриладиган ва унга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган биноларни реконструкция қилиш, мукаммал (капитал) таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.

Бош лойиҳа ва бош пудратчи ташкилотлар белгиланган тартибда тендер ёки танлов ўтказиш натижалари асосида аниқлансин.


10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Академиянинг республиканинг бошқа ҳудудларидан келиб таълим олаётган талабаларининг турар жойга бўлган эҳтиёжини инобатга олиб, Академияга яқин бўлган ҳудуддан талабалар турар жойи учун мос бино ажратиш юзасидан бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда:

етакчи хорижий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари профессор-ўқитувчилари ва мутахассисларини Академияда маъруза ўқиш, илмий-тадқиқот ишларини ўтказишга жалб қилиш;

Академия профессор-ўқитувчиларини хорижий давлатларнинг таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларига илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш, малака ошириш ҳамда тажриба орттириш учун юбориш чораларини кўрсин.


12. Қуйидагилар:

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Академияга талабалар таълим шаклидан қатъи назар, дастлабки имтиҳон ("Диншунослик" ва "Исломшунослик" бакалавриат таълим йўналишлари учун), касбий (ижодий) имтиҳон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали қабул қилинсин. Бунда, касбий (ижодий) имтиҳон Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган таълим йўналишлари рўйхати бўйича ўтказилсин;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари Академия иқтидорли талабаларига ҳам татбиқ этилсин;

Академиянинг бакалавриат ва магистратура босқичларини битирган талабалар ўз ихтисослиги бўйича давлат ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларига ишга қабул қилинишида давлат таълим муассасалари битирувчилари билан тенг ҳуқуққа эга бўладилар, уларга нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети битирувчиларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 2003 йил 11 августдаги 347-сон қарори талаблари қўлланилсин;

Академияга 3 та, шу жумладан 1 та хизмат, 1 та навбатчи ва 1 та махсус автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.


13. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Академия фаолиятини ривожлантириш, илмий-педагогик ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан хизмат сафарларига борадиган Академия раҳбарлари ва хорижий мутахассисларга ҳамда ушбу муассаса томонидан келгусида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этадиган юқори мартабали меҳмонларга Академиянинг буюртманомаларига мувофиқ Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортининг VIP ва СIP заллари орқали белгиланган тартибда хизмат кўрсатилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Академияни сақлаш харажатларини 2018 йилда ижтимоий соҳа бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида ажратсин, 2019 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда:

Академия билан биргаликда "Исломшунослик" таълим соҳаси ва унга тааллуқли йўналишларни (бакалавриат) ҳамда мутахассисликларни (магистратура) жорий этиш ва уни Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда Академияда ўқув машғулотларини ўтказиш учун салоҳиятли ва юқори малакали профессор-ўқитувчиларни жалб этиш, Академияни ўқув режалари ва дастурлари ҳамда ўқув-методик қўлланмалар ва материаллар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Академия фаолиятини самарали ташкил қилиш мақсадида Академияни алоқа воситалари, кенг қамровли Интернет тармоғи ва бошқа техник воситалар билан белгиланган тартибда таъминлаш чораларини кўрсин.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ж.К. Акрамов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 июндаги

466-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг

ТУЗИЛМАСИ*




Васийлик кенгаши

Ректор


Илмий кенгаш
































Ихтисослашган кенгаш








































































Диний-

маърифий фаолиятни мувофиқлаш-

тириш бўйича биринчи проректор


Ўқув ишлари бўйича проректор



Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор

Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор

Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор

Молия- иқтисод ишлари бўйича проректор

Таълим сифа-

тини назорат қилиш бўлими








Ўқув-услубий бўлим

  


Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими


"Ислом энцикло-

педияси" бўлими




Халқаро

ҳамкорлик

бўлими

Бухгал-

терия


Юрис-

кон-

сульт

Магистратура бўлими


Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими





Хотин-қизлар бўлими


Талабалар (хорижий) билан ишлаш бўлими

"Ислом тафаккури"

журнали**






Ходим-

лар бўлими

Ахборот-

ресурс маркази

  





Режа-

молия бўлими









Манбалар хазинаси

бўлими

Талабалар турар

жойи


Нашриёт-

матбаа бирлашмаси




Буюрт-

малар порт-

фелини шакл-

лан-

тириш, бити-

рувчи-

ларни ишга тақсим-

лаш ва мони-

торинг бўлими



Ахборот

технологиялари маркази










Техник-

фойда-

ланиш ва хўжалик бўлими

Малака ошириш маркази

(Қорақал-

поғистон Республикаси, Самарқанд, Наманган ва Сурхандарё вилоятлари филиаллари)


Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази


















Фуқаро ва меҳнат муҳо-

фазаси бўлими








Мони-

торинг ва

ички

назо-

рат бўлими








"Зиё" медиа маркази


Бирин-

чи ва иккин-

чи бўлим


















Исломшунослик факультети

Мумтоз шарқ

филологияси

факультети

Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар факультети


Девонхона ва архив






















 


 













Кафедралар

Кафедралар

Кафедралар












   












ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими





























Матбуот котиби









  



















































Академик лицей








































































































Ихтисослашган мактаб







































































                    

*) Академия (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.


**) Академиянинг бюджетдан ташқари (тўлов-контрактлар ҳисобидан ташқари) маблағлари ҳисобидан таъминланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 июнь














































Время: 0.1540
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск