ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари. Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.2018 й. 456-сон "Тиббиёт ташкилотлари врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.06.2018 й.

N 456




ТИББИЁТ ТАШКИЛОТЛАРИ

ВРАЧЛАРИНИНГ КАСБИЙ ФАОЛИЯТИНИ

ЎРГАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тиббиёт ташкилотлари врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш тартиби тўғрисида Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Тиббиёт ташкилотлари врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш тартиби тўғрисидаги Низомни Фарғона вилояти давлат тиббиёт ташкилотлари фаолиятига 2019 йил 1 январгача эксперимент тариқасида жорий этсин;

2019 йил 31 январгача эксперимент натижаларини таҳлил этсин, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ва барча тиббиёт ташкилотлари фаолиятига татбиқ этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

бирламчи тиббий ҳужжатларни, жумладан, рецептни электрон шаклда тўлдиришни жорий этиш ва уни тегишли дорихоналардаги маълумотлар базасига жойлаштиришни таъминлайдиган ахборот тизимини босқичма-босқич амалга киритишни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 июнь











































Время: 0.1638
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск