ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари. Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш /

Тиббиёт ташкилотлари врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.06.2018 й. 456-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 июндаги

456-сон қарорига

ИЛОВА



Тиббиёт ташкилотлари врачларининг касбий

фаолиятини ўрганиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом тиббиёт ташкилотлари врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш, таҳлил қилиш, даволаш-диагностика стандартларига риоя этилишини назорат қилиш, даволаш жараёнида йўл қўйилган камчиликларни аниқлаш, уларни олдини олиш, врачлар томонидан йўл қўйилаётган тизимли камчиликларни олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўриш ҳамда хатога йўл қўйган врачларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом талаблари хусусий тиббиёт ташкилотлари учун тавсиявий тусга эга.


3. Тиббиёт ташкилотлари врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ВРАЧЛАРНИНГ КАСБИЙ

ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА

ЭКСПЕРТ ГУРУҲИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Ҳар бир тиббиёт ташкилотида врачларнинг касбий фаолиятини ўрганиш бўйича эксперт гуруҳи (кейинги ўринларда Эксперт гуруҳи деб аталади) ташкил этилади.


5. Эксперт гуруҳи врачлар томонидан беморларга тиббий хизмат кўрсатиш жараёнида диагностика ва даволаш стандартларига риоя этилишини назорат қилиш, врачларнинг касбий фаолиятини ўрганиш ҳамда йўл қўйилган камчиликларни аниқлаш ва уларнинг такрорланишини олдини олиш мақсадида тузилади.


6. Қоида тариқасида, Эксперт гуруҳи таркибига тиббиёт ташкилотида кўрсатиладиган ихтисослик йўналишларидан биттадан врач киритилади. Эксперт гуруҳининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда тиббиёт ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланади.

Эксперт гуруҳи аъзолари сони тиббиёт ташкилоти иш ҳажмидан келиб чиқиб, ушбу тиббиёт ташкилоти раҳбари томонидан белгиланади.

Эксперт гуруҳи аъзолари жамоатчилик асосида фаолият юритади ва унинг аъзолари таркиби ҳар йили қайтадан тасдиқланади.

Эксперт гуруҳи раиси тиббиёт ташкилоти умумий мажлисида диагностика ва беморларни даволаш ишларида иштирок этадиган барча врачларнинг учдан икки қисми қатнашган ҳолда кўпчилик овоз бериш йўли билан бир йилга сайланади.

Нодавлат тиббиёт ташкилотларида Эксперт гуруҳи аъзолигига бошқа тиббиёт муассасаларининг тегишли тиббий ихтисосликлар бўйича малакали мутахассислари жалб этилиши мумкин.


7. Тиббиёт ташкилотида жами врачлар сони учтадан кам бўлса ҳамда битта ихтисослик йўналиши бўйича фаолият кўрсатса, ушбу тиббиёт ташкилотининг бош врачи Эксперт гуруҳи вазифасини бажаради.


8. Эксперт гуруҳи мажлислари заруратга қараб, бироқ ҳар ойда камида бир марта ўтказилади.

Эксперт гуруҳи фаолиятига унинг раиси бошчилик қилади.


9. Эксперт гуруҳи мажлисларида:

тиббиёт ташкилоти врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш режа-жадвали тасдиқланади;

тиббиёт ташкилоти врачининг касбий фаолияти бўйича тушган шикоятлар атрофлича ўрганиб чиқилади;

тиббиёт ташкилоти врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш натижалари муҳокама қилинади, тегишли хулоса тайёрланади ва тиббиёт ташкилоти раҳбарига тақдим этилади.


10. Эксперт гуруҳининг хулосаси унинг аъзолари томонидан овоз бериш йўли билан тасдиқланади. Овозлар тенг бўлиб қолганда, Эксперт гуруҳи раисининг овози ҳал қилувчи бўлиб ҳисобланади.


11. Эксперт гуруҳи аъзосининг касбий фаолияти ўрганилганда, унинг ўрнига соҳага оид бошқа врач Эксперт гуруҳи таркибига киритилади.


12. Эксперт гуруҳи аъзоси ўзига юкланган вазифаларни виждонан ва адолатли бажармаган тақдирда Эксперт гуруҳи раисининг тақдимномасига биноан тиббиёт ташкилоти раҳбари томонидан унинг ўрнига бошқа мутахассис аъзоликка жалб қилинади.


13. Эксперт гуруҳига, зарурат бўлганда, тиббиёт ташкилоти раҳбари билан келишган ҳолда бошқа тиббиёт ташкилотининг малакали мутахассислари жалб этилиши мумкин.



3-БОБ. ЭКСПЕРТ ГУРУҲИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА

ФУНКЦИЯЛАРИ


14. Қуйидагилар Эксперт гуруҳининг асосий вазифалари ҳисобланади:

тиббиёт ташкилоти врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш;

тизимли касбий хатолар сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


15. Эксперт гуруҳи ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

тиббиёт ташкилотида врачлар томонидан беморларга юритилган бирламчи тиббий ҳужжатларни таҳлил қилиш;

врачлар томонидан беморларни даволашда даволаш - диагностика стандартларига риоя қилинганлигини ва зарурат бўлганда даволаш жараёнида қатнашган бошқа ихтисослик йўналиши бўйича врач ва параклиник хизматлар ёзма хулосаларини таҳлил қилиш;

врачлар томонидан кўрсатилган тиббий хизмат бўйича фуқароларнинг шикоятларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш;

врачлар томонидан кўрсатилган тиббий хизмат натижасида аҳволи оғирлашган ёки соғлиғига зарар етказилган беморларни аниқлаш;

касбий хатога йўл қўйган врачларнинг айбдорлик даражасидан келиб чиқиб тегишли хулоса тайёрлаш;

касбий хатога йўл қўйган врачларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш юзасидан тиббиёт ташкилоти раҳбарига кўриб чиқиш мажбурий бўлган таклифлар киритиш;

врачлар томонидан йўл қўйилаётган тизимли касбий хатолар сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан тиббиёт ташкилоти раҳбарига таклифлар киритиш.



4-БОБ. ВРАЧЛАРНИНГ КАСБИЙ

ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНИШ ТАРТИБИ


16. Эксперт гуруҳи томонидан врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш навбати тасдиқланадиган режа-жадвал асосида амалга оширилади.


17. Эксперт гуруҳи томонидан битта врачнинг камида учта беморга оид юритилган тиббий ҳужжатлари ўрганиб чиқилади.


18. Врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш қуйидаги методларда амалга оширилади:

беморларга юритилган тиббий ҳужжатларни ўрганиш;

беморлар билан бевосита суҳбат ўтказиш;

врачнинг касбий фаолияти бўйича тушган шикоятларни ўрганиш;

касбий фаолияти ўрганилаётган врач билан бевосита суҳбат ўтказиш.


19. Беморларга юритилган тиббий ҳужжатларни ўрганишда қуйидагиларга эътибор қаратилади:

амбулатория-поликлиника тизимида - касаллик барвақт аниқланганлигини, диспансер назоратига олинганлигини, текшириш ва даволаш тактикаси тўғри белгиланганлигини, стационар даволанишга муҳтож беморларга йўлланма тўғри берилганлигини, беморларга расмийлаштирилган амбулатория карталарини, юритилган тиббий журналларни ўрганиб чиқиш ва бошқалар;

тез тиббий ёрдам тизимида - чақириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилганлигини, биринчи тиббий ёрдам даволаш ва ташхис қўйиш стандартларига мос равишда кўрсатилганлигини ва кўрсатмаларга мувофиқ ўз вақтида шифохонага ётқизилганлигини, транспортировкани тўғри ташкил этилганлигини ва ўз вақтида бажарилганлигини, кечикиб бажарилган чақириқлар сабабини аниқлаш ва бошқалар;

стационар босқичда кўрсатилган тиббий хизматда - бемор қабул бўлимида ўтказилган вақти, асосий ташхис ва унинг асорати аниқланган муддат, лаборатория, диагностика, консерватив ва оператив даво муолажалари асосли ва тўғри бажарилганлигини, анестезия ва реанимация жараёнидаги камчиликларни, кечикиб ташхис қўйиш, текшириш ва даволаш муолажалари номуқобил (даволаш - диагностика стандартларига риоя қилинмаган холда) олиб борилганлиги сабабли касалликнинг оғирлашуви ва унинг асоратлари ривожланиши, даволаш жараёнида ва тузалишнинг эрта даврларида беморларнинг парвариши тўғри олиб борилганлиги таҳлилларини амалга ошириш.


20. Врач томонидан беморларга кўрсатилган тиббий хизмат сифати ва унинг натижадорлигини ўрганиш мақсадида Эксперт гуруҳи томонидан беморлар ёки уларнинг қонуний вакиллари билан бевосита суҳбат ўтказилиши мумкин.

Бемор ёки унинг қонуний вакили билан ўтказилган суҳбат далолатнома шаклида расмийлаштирилади ва врачнинг фаолиятини ўрганиш ҳужжатларига илова қилинади.


21. Врачнинг касбий фаолияти бўйича тушган шикоятлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Эксперт гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилади.


22. Ўрганиш натижасида врачнинг касбий хатоси аниқланганда қуйидаги объектив ва субъектив ҳолатлар таҳлил қилинади:

объектив сабаблар - алоҳида ҳолатларда беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш ёки ташхис қўйиш учун муассасанинг моддий-техника базаси қуввати етишмаслиги, зарур дори воситаларининг мавжуд эмаслиги, беморнинг аҳволи оғир ҳолатдалиги ва қисқа муддат стационарда бўлганлиги сабабли тегишли текшириш ва даволаш муолажаларини ўтказиш имконияти бўлмаганлиги, ҳаётга хавф туғдирувчи ҳолатлар пайтида тиббий кўрсатмаларга асосан шошилинч операциялар ўтказилиши оқибатида беморнинг аҳволи оғирлашиши ва бошқа ўхшаш ҳолатлар;

субъектив сабаблар - врач билими савиясининг етишмаслиги оқибатида беморнинг ҳолатини тўғри баҳолай олмаслик, мавжуд имкониятларга қарамасдан даволаш-диагностика стандартларига риоя қилмаслик, врач томонидан нотўғри тактика қўлланилганлиги, тажрибаси етишмаслиги ва бошқа шу каби ҳолатлар.

Субъектив сабабларга кўра беморнинг соғлиғига жиддий зарар етказилган ёки ўлим ҳолати юзага келган бўлса, бунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан врачнинг касбий фаолияти белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади.


23. Врачнинг касбий фаолиятини ўрганиш якуни бўйича Эксперт гуруҳининг хулосаси шакллантирилади.


24. Врачнинг касбий фаолиятини ўрганиш давомида врач томонидан беморга тиббий хизмат кўрсатилиши натижасида унинг соғлиғи ҳолати оғирлашган ёки соғлиғига зарар етказилганлиги аниқланса, врач айби билан беморга етказилган моддий зарарнинг тахминий миқдори ва касбий хатога йўл қўйган врачга нисбатан интизомий таъсир чорасини қўллаш масаласи Эксперт гуруҳи хулосасида акс эттирилади.


25. Эксперт гуруҳи хулосаси Эксперт гуруҳи мажлисида муҳокама қилинади ва унинг раиси томонидан тасдиқланади. Фаолияти ўрганилган врач Эксперт гуруҳининг мажлисларида иштирок этиш ва Эксперт гуруҳи хулосаси юзасидан ўз фикрларини билдириш ҳуқуқига эга.


26. Эксперт гуруҳи хулосаси белгиланган тартибда тасдиқланганидан сўнг тегишли тиббиёт ташкилоти раҳбарига бир иш куни ичида тақдим этилади.


27. Тиббиёт ташкилоти раҳбари уч иш кунида Эксперт гуруҳи хулосаси асосида касбий хатога йўл қўйган шифокорга нисбатан меҳнат ҳақидаги қонунларда белгиланган тартибда таъсир чораларини қўллайди.


28. Агар врач Эксперт гуруҳи хулосасида акс эттирилган касбий хатони тан олса ва беморга етказилган моддий зарарни ихтиёрий равишда қопласа, ушбу врачга нисбатан тиббиёт ташкилоти раҳбари томонидан моддий таъсир чораси қўлланилмайди.


29. Тиббиёт ташкилоти раҳбари Эксперт гуруҳи хулосасини ҳамда унинг юзасидан кўрилган чоралар ҳақида маълумотларни врачнинг касбий фаолиятидан зарар кўрган беморга уч иш кунида, шунингдек, умумлаштирилган маълумотларни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади.


30. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси Эксперт гуруҳлари хулосаларини тўплаш ва улар юзасидан кўрилган чораларни умумлаштириш, касбий хатога йўл қўйган врачлар ҳақида маълумотларни юритишга масъул ҳисобланади.


31. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги врачлар томонидан йўл қўйилаётган тизимли камчиликларни ўрганади ва уларни бартараф этиш ҳамда олдини олиш бўйича тегишли кўрсатмалар беради.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


32. Фаолияти ўрганилган врач Эксперт гуруҳи хулосасидан норози бўлса, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.





Низомга

ИЛОВА



Тиббиёт ташкилотлари врачларининг

касбий фаолиятини ўрганиш тартиби

СХЕМАСИ

             

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш

муддатлари

I-босқич

Тиббиёт ташкилоти

рахбари

Врачларнинг касбий фаолиятини ўрганиш бўйича эксперт гуруҳи ташкли этиш


q Ҳар бир тиббиёт ташкилотида врачларнинг касбий фаолиятини ўрганиш бўйича эксперт гуруҳи (кейинги ўринларда Эксперт гуруҳи деб аталади) ташкил этилади.

q Эксперт гуруҳи таркибига тиббиёт ташкилотида кўрсатиладиган ихтисослик йўналишларидан биттадан врач киритилади. Эксперт гуруҳининг таркиби юқори турувчи соғлиқни сақлаш органи билан келишилган ҳолда тиббиёт ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланади.

q Эксперт гуруҳи аъзолари сони тиббиёт ташкилоти иш ҳажмидан келиб чиқиб, ушбу тиббиёт ташкилоти раҳбари томонидан белгиланади.

q Эксперт гуруҳи аъзолари жамоатчилик асосида фаолият юритади. ва унинг аъзолари таркиби ҳар йили қайтадан тасдиқланади.

q Эксперт гуруҳи раиси тиббиёт ташкилоти умумий мажлисида диагностика ва беморларни даволаш ишларида иштирок этадиган барча врачларнинг учдан икки қисми қатнашган ҳолда кўпчилик овоз бериш йўли билан бир йилга сайланади.


Ҳар йили

10 январгача

Тиббиёт ташкилоти ходимлари

II-босқич

Эксперт гуруҳи

Врачларнинг касбий фаолиятини ўрганиш бўйича эксперт гуруҳи фаолиятини ташкил этиш


q Эксперт гуруҳи мажлислари заруратга қараб, ҳар ойда камида бир марта ўтказилади.

q Эксперт гуруҳи фаолиятига унинг раиси бошчилиқ қилади.

Доимий









III -босқич

Эксперт гуруҳи

q Эксперт гуруҳи мажлисларида:

q тиббиёт ташкилоти врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш режа-жадвали тасдиқланади;

q тиббиёт ташкилоти врачаларининг касбий фаолиятини ўрганиш натижалари муҳокама қилинади, тегишли хулоса тайёрланади ва тиббиёт ташкилоти раҳбарига тақдим этилади.

q Эксперт гуруҳининг хулосаси унинг аъзолари томонидан овоз бериш йўли билан тасдиқланади. Овозлар тенг бўлиб қолганда, Эксперт гуруҳи раисининг овози ҳал қилуачи бўлиб ҳисобланади.

Режа-жадвалга

мувофиқ доимий



IV-босқич

Эксперт гуруҳи

Эксперт гуруҳининг асосий вазифалари


q тиббиёт ташкилоти врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш;

q тизимли касбий хатолар сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Доимий





V-босқич

Эксперт гуруҳи

Эксперт гуруҳининг асосий функциялари


q тиббиёт ташкилотида врачлар томонидан беморларга юритилган бирламчи тиббий ҳужжатларни таҳлил қилиш;

q врачлар томонидан беморларни даволашда даволаш - диагностика стандартларига риоя қилинганлигини ва зарурат бўлганда даволаш жараёнида қатнашган бошқа ихтисослик йўнилиши бўйича врач ва параклиник хизматлар ёзма хулосаларини таҳлил қилиш;

q врачлар томонидан кўрсатилган тиббий хизмат бўйича фуқароларнинг шикоятларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш;

q врачлар томонидан кўрсатилган тиббий хизмат натижасида аҳвли оғирлашган ёки соғлиғига зарар етказилган беморларни аниқлаш;

q касбий хатога йўл қўйган врачларнинг айбдорлик даражасидан келиб чиқиб тегишли хулоса тайёрлаш;

q касбий хатога йўл қўйган врачларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш юзасидан тиббиёт ташкилоти раҳбарига кўриб чиқиш мажбурий бўлган таклифлар киритиш.

Доимий


VI-босқич

Эксперт гуруҳи

Врачларнинг касбий фаолиятини ўрганиш тартиби


q Эксперт гуруҳи томонидан врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш навбати тасдиқланадиган режа-жадвал асосида амалга оширилади.

q Эксперт гуруҳи томонидан битта врачнинг камида учта беморга оид юритилган тиббий ҳужжатлари ўрганиб чиқилади.

q Врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш қуйидаги методларда амалга оширилади:

q беморларга юритилган тиббий ҳужжатларни ўрганиш;

q беморлар билан бевосита суҳбат ўтказиш;

q врачнинг касбий фаолияти бўйича тушган шикоятларни ўрганиш;

q касбий фаолияти ўрганилаётган врач билан суҳбат ўтказиш.

Режа-жадвал

асосида доимий


VII-босқич

Эксперт гуруҳи

q Беморларга юритилган тиббий ҳужжатларни ўрганишда врачларнинг амбулатория-поликлиника тизими, тез тиббий ёрдам тизими ва станционар босқичда кўрсатилган тиббий хизматида фаолият кўрсатишни назарга олган ҳолда фаолияти таҳлил этилади.

Доимий





VIII-босқич

Эксперт гуруҳи

q Ўрганиш натижасида врачнинг касбий хатоси аниқланганда объектив ва субъектив ҳолатлар таҳлил қилинади.


Доимий




IX-босқич

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар

q Субъектив сабабларга кўра беморнинг соғлиғига жиддий зарар етказилган ёки ўлим ҳолати юзага келган бўлса бунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан врачнинг касбий фаолияти белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади.

Ўрнатилган

тартибда





X-босқич


Эксперт гуруҳи

q Врачнинг касбий фаолиятини ўрганиш якуни бўйича Эксперт гуруҳининг хулосаси шакллантирилади.

q Врачнинг касбий фаолиятини ўрганиш давомида врач томонидан беморга тиббий хизмат кўрсатилиши натижасида унинг соғлиғи ҳолати оғирлашган ёки соғлиғига зарар етказилганлиги аниқланса, врач айби билан беморга етказилган моддий зарарнинг тахминий миқдори ва касбий хатога йўл қўйган врачга нисбатан интизомий таъсир чорасини қўллаш масаласи Эксперт гуруҳи хулосасида акс эттирилади.

q Эксперт гуруҳи хулосаси Эксперт гуруҳи мажлисида муҳокама қилинади ва унинг раиси томонидан тасдиқланади. Фаолияти ўрганилган врач Эксперт гуруҳи хулосаси юзасидан ўз фикрларини билдириш ҳуқуқига эга.

Доимий

Фаолияти

ўрганилган врач



XI-босқич

Эксперт гуруҳи раиси

q Эксперт гуруҳи хулосаси белгиланган тартибда тасдиқланганидан сўнг тегишли тиббиёт ташкилоти раҳбаригабир иш куни ичида тақдим этилади.


Доимий




XII-босқич

Тиббиёт ташкилоти

раҳбари

q Тиббиёт ташкилоти раҳбари уч иш кунида Эксперт гуруҳи хулосаси асосида касбий хатога йўл қўйган шифокорга нисбатан меҳнат ҳақидаги қонунларда белгиланган тартибда таъсир чораларини қўллайди.

q Агар врач Эксперт гуруҳи хулосасида акс эттирилган касбий хатони тан олса ва беморга етказилган моддий  зарарни ихтиёрий равишда копласа, ушбу врачга нисбатан тиббиёт ташкилоти раҳбари томонидан моддий таъсир чораси қўлланилмайди.

Уч иш кунида





XIII-босқич

Тиббиёт ташкилоти

раҳбари

q Тиббиёт ташкилоти раҳбари Эксперт гуруҳи хулосасини ҳамда унинг юзасидан кўрилган чоралар ҳақида маълумотларни врачнинг касбий фаолиятидан зарар кўрган беморга уч иш кунида, шунингдек, умумлаштирилган маълумотларни ҳар чоракда тегишли юқори турувчи соғлиқни сақлаш органига тақдим этади.

Уч иш кунида


Ҳар чоракда





XIV-босқич

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

q Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақалаш вазирлигининг Назорат инспекцияси Эксперт гуруҳлари хулосаларини тўплаш ва улар юзасидан кўрилган чораларни умумлаштириш, касбий хатога йўл қўйган врачлар ҳақида маълумотларни юритишга маъсул ҳисобланади.

q Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги врачлар томонидан йўл қўйилаётган тизимли камчиликларни ўрганади ва уларни бартараф этиш ҳамда олдини олиш бўйича тегишли кўрсатмалар беради.

Доимий




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 июнь
















































Время: 0.2072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск