Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2018 й. 496-сон "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.2018 й.

N 496



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

ВАЗИРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш

соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 ноябрдаги

ПФ-5241-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ-5241-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 340-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 6-сон, 87-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Солиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 2 июлдаги

496-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Уй-жой

коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 10-банднинг "в" кичик бандига қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"сув-канализация хўжалиги ташкилотларининг тузилган шартномаларга мувофиқ сув таъминоти ва сув чиқариш, истеъмолчиларни ичимлик сув билан узлуксиз таъминлаш хизматлари кўрсатишини таъминлайди;

сув-канализация хўжалиги ташкилотларининг сув таъминоти ва сув чиқариш бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажмлари тўғрисидаги ҳисоботлар ҳамда ахборотнинг, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилигини таъминлайди;

сув таъминоти, сув қувурлари ва канализация тармоқлари объектларининг ҳолатини, улардан фойдаланиш ва ушбу объектларга сув-канализация хўжалиги ташкилотлари томонидан таъмирлаш хизматлари кўрсатилишини назорат қилади;

истеъмолчиларга ўрнатилган ичимлик сув таъминоти истеъмолини ҳисобга олиш приборларини алмаштириш, ўрнатиш ва уларга эксплуатация хизматлари кўрсатилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) билан биргаликда уларни пломбалашни таъминлайди;

техник шартлар берилишини, истеъмолчиларнинг сув таъминоти ва сув чиқариш тизимига уланишини ташкил қилади;

айрим истеъмолчиларни Бюронинг мажбурий кўрсатмасига биноан магистрал сув қувурларидан белгиланган тартибда узишни таъминлайди";


2. 13-бандда:

а) қуйидаги мазмундаги еттинчи - ўн иккинчи хатбошилар қўшилсин:

"сув-канализация хўжалиги ташкилотларининг тузилган шартномаларга мувофиқ сув таъминоти ва сув чиқариш, истеъмолчиларни ичимлик сув билан узлуксиз таъминлаш хизматлари кўрсатишини таъминлаш;

сув-канализация хўжалиги ташкилотларининг сув таъминоти ва сув чиқариш бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажмлари тўғрисидаги ҳисоботлар ҳамда ахборотнинг, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш;

сув таъминоти, сув қувурлари ва канализация тармоқлари объектларининг ҳолатини, улардан фойдаланиш ва ушбу объектларга сув-канализация хўжалиги ташкилотлари томонидан таъмирлаш хизматлари кўрсатилишини назорат қилиш;

истеъмолчиларга ўрнатилган ичимлик сув таъминоти истеъмолини ҳисобга олиш приборларини алмаштириш, ўрнатиш ва уларга эксплуатация хизматлари кўрсатилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) билан биргаликда уларни пломбалашни таъминлаш;

техник шартлар берилишини, истеъмолчиларнинг сув таъминоти ва сув чиқариш тизимига уланишини ташкил қилиш;

айрим истеъмолчиларни Бюронинг мажбурий кўрсатмасига биноан магистрал сув қувурларидан белгиланган тартибда узишни таъминлаш";

б) еттинчи хатбоши ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 июль















































Время: 0.1906
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск