Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Иш вақти ва дам олиш вақти /

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон ССЖ Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 03.04.1991 й. 86-сон "Жумҳурият вазирликлари ва идоралари, корхоналари ва муассасаларининг иш режимини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ВА

ЎЗБЕКИСТОН   ССЖ   КАСАБА

УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ

КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

03.04.1991 й.

N 86



ЖУМҲУРИЯТ ВАЗИРЛИКЛАРИ ВА ИДОРАЛАРИ,

КОРХОНАЛАРИ ВА МУАССАСАЛАРИНИНГ ИШ

РЕЖИМИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Жумҳуриятда декрет вақти бекор қилиниб, минтақа вақти жорий этилганлиги муносабати билан, аҳолининг, мехнат жамоаларининг истакларини ҳисобга олиб, Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон ССЖ Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши  ҚАРОР  ҚИЛАДИЛАР:


1. Жумҳурият вазирликлари, идоралари, ташкилотлари ва муассасалари аппарати ходимлари учун 1991 йил 8 апрелдан эътиборан ишни эрталаб соат 9 да бошлаш графиги белгилансин.


2. Ишлаб чиқариш ва меҳнаткашлар манфаатларини ҳисобга олиб, Ўзбекистон ССЖ Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган ҳолда корхоналар учун иш бошлашнинг қулай графигини жорий қилиш тавсия этилсин.


3. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси, вазирликлар ва  идоралар бир ҳафта муддат ичида транспорт, алоқа хизмати, маиший хизмат кўрсатиш соҳаси, умумий овқатланиш корхоналарида иш бошлаш графигини минтақа вақтига мувофиқлаштирсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг                                               Ўзбекистон ССЖ Касаба

Раиси                                                                                уюшмалари Федерацияси

                                                                                          Кенгашининг Раиси

И. Каримов                                                                      Б. Алламуродов












Время: 0.1580
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск