Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 05.04.1991 й. 90-сон "Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Чакана нархларни ислоҳ қилиш тўғрисида" 1991 йил 29 мартдаги 74-сон қарорини қисман ўзгартириш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.04.1991 й.

N 90



ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ПРЕЗИДЕНТИ

ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЧАКАНА НАРХЛАРНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ

ТЎҒРИСИДА" 1991 ЙИЛ 29 МАРТДАГИ

74-СОН ҚАРОРИНИ ҚИСМАН

ЎЗГАРТИРИШ ҲАҚИДА


Гўшт ва гўшг маҳсулотларини, сут ва сут маҳсулотларини сотиш билан боғлиқ вужудга келган вазиятни эътиборга олиб ва компенсация тўловларини ҳисобга олган қолда аҳолининг харид қувватини назарда тутиб ҳамда ССЖИ Президентининг 1991 йил 28 мартдаги мурожаатига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР КИЛАДИ:

2. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси, ЎзССЖ Давлат нархлар қўмитаси, ЎзССЖ Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси кўрсатиб ўтилган маҳсулотларнинг аҳолига узлуксиз сотилишини таъминласинлар.

Нархларни ошириб юбориш ҳолларига қатъий барҳам берилсин, ушбу маҳсулотларнинг нархларини ва уларни етказиб бериш тартибини бузувчиларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрилсин.


3. ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон мева-сабзавот ва виночилик саноати концерни, ЎзССЖ Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши ва вилоят ижроия қўмиталари колхозлар, совхозлар, кооперативлар, фермер ва якка хўжаликларда чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ва харид қилишни кўпайтиришнинг зарур чораларини кўрсинлар, моддий рағбатлантирсинлар ҳамда чорвачиликни ривожлантиришда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватласинлар.


4. Вазирлар Маҳкамаси, ЎзССЖ Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия кўмитаси гўшт-сут маҳсулотлари етказиб берувчи бошқа жумҳуриятлар билан мустаҳкам хўжалик алоқалари ўрнатсинлар ҳамда ташқи иқтисодиёт ташкилотлари билан биргаликда ушбу маҳсулотлар резервини кўпайтиришнинг қўшимча манбаларини қидириб топсинлар.


5. Ўзбекистон ССЖ Молия вазирлиги гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари нархларидаги тафовутни савдо ташкилотларига тўласин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов


























Время: 0.1397
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск