Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Киновидеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.03.2004 й. 135-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 22 мартдаги

135-сон қарорига

ИЛОВА



Киновидеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш,

кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг

прокати бўйича фаолият турларини

лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом киновидеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича фаолият турларини лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Қуйидагилар киновидеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича лицензияланадиган фаолият турлари ҳисобланади.

бадиий ва хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, тасвирий, мультипликацион киновидеофильмлар ҳамда дастурлар ишлаб чиқариш;

киновидеофильмларни ҳамда дастурларни кўпайтириш, дубляж қилиш ва сотиш;

киновидеомаҳсулотлар прокати.


3. Лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Республика "Маънавият ва маърифат" кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) хулосалари асосида Вазирлар Маҳкамаси (лицензияловчи орган) томонидан қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлар қабул қилиш, улар юзасидан эксперт хулосалар тайёрлаш, лицензиялар бериш ва қайта расмийлаштириш, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича ишчи орган функциясини "Ўзбеккино" Миллий агентлиги (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) амалга оширади.

Республика "Маънавият-маърифат" кенгашининг қарори протоколини расмийлаштириш, ишчи орган томонидан лицензияларни ўз вақтида берилиши ва уларнинг ҳисоби олиб борилиши юзасидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси амалга оширади.

4. Киновидеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича фаолият турлари юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.

5. Киновидеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича фаолият турларини амалга ошириш учун намунавий (оддий) лицензия берилади.

Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензиялар умуман фаолият турига ёхуд унинг бир қисмига берилади.


6. Киновидеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича фаолият турларини амалга оширишга лицензия 5 йил муддатга берилади.


II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


7. Қуйидагилар киновидеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича фаолият турларини амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

зўровонликни, мамлакат хавфсизлиги ва ижтимоий-сиёсий барқарорликни, фуқаролар тинчлигининг, миллатлараро ва динлараро тотувликнинг бузилишини, Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишини ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий бойликларининг бузиб кўрсатилишини тарғиб қилиш учун фойдаланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш ҳамда тарқатишга йўл қўймаслик юзасидан лицензиатнинг мажбурияти;

а) бадиий ва хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, тасвирий, мультипликацион киновидеофильмлар ҳамда дастурлар ишлаб чиқаришда:

киновидеофильмлар ҳамда дастурлар ишлаб чиқариш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, норматив-техник талабларга мажбурий тарзда риоя қилиниши;

киновидеофильмлар ҳамда дастурлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган тегишли моддий-техника базасининг, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситаларнинг мавжуд бўлиши;

б) киновидеофильмларни ҳамда дастурларни кўпайтириш ва дубляж қилишда:

киновидеофильмларни ҳамда дастурларни кўпайтириш ва дубляж қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, киновидеомаҳсулотлар нусхалари техник сифатига қўйиладиган талабларга, шунингдек киновидеомаҳсулотларни кўпайтириш ва дубляж қилишда уларнинг безатилишига оид талабларга мажбурий тарзда риоя қилиниши;

маҳсулотни кўпайтириш ҳуқуқига эга бўлган шахс ёхуд кино ва видео асарларни кўпайтириш ва дубляж қилишга ҳуқуқи бўлган шахснинг розилиги бўлган бошқа буюртмачи томонидан буюртмани тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги;

лицензиат томонидан кино ва видео асарнинг маҳсулотнинг номи, ушбу маҳсулот таркибига кирган асарлар номи, тайёрланган нусхалар сони кўрсатилган ҳолдаги тайёрланган нусхаларининг, шунингдек лицензиат ёки тираж буюрмачисининг кино ва видео асарни кўпайтириш ва дубляж қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг ҳисоб-китоби юритилиши;

лицензиат томонидан кино ва видео асарни кўпайтириш ва дубляж қилишга доир ишлаб чиқариш фаолиятининг ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва санитария-гигиена нормалари талабларига жавоб берувчи, улар тўғрисида лицензияловчи органга ахборот тақдим этилган бинолар ва хоналарда амалга оширилиши;

лицензиат томонидан кино ва видео асарни кўпайтириш ва дубляж қилишга доир ишлаб чиқариш фаолиятини манбаларнинг ҳар қандай турида стандартлар талабларига мувофиқ келувчи асбоб-ускуналар ва техник воситалардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш;

в) киновидеофильмлар ва дастурларни сотиш ҳамда уларнинг прокати соҳасида:

киновидеофильмлар ва дастурларни сотиш ҳамда уларнинг прокати соҳасидаги қонун ҳужжатларига, киновидеомаҳсулотларни сотиш ҳамда уларнинг прокатига қўйиладиган норматив-техник талабларга мажбурий тарзда риоя қилиниши;

кино ва видео асарларга интеллектуал мулк эгаси ҳуқуқлари бузилган тарзда киновидеомаҳсулотларнинг сотилишига ҳамда уларнинг прокатига йўл қўймаслик;

лицензиат томонидан киновидеомаҳсулотларни сотиш ҳамда уларнинг прокатига доир фаолиятни ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва санитария-гигиена нормалари талабларига жавоб берувчи, улар тўғрисида лицензияловчи органга ахборот тақдим этилган бинолар ва хоналарда амалга оширилиши;

ҳар бир сеанс бўйича мавжуд ва сотилган патталарнинг қатъий равишда алоҳида олиб борилиши, касса интизоми ва патталарни сотишдан тушган тушумни инкассация қилиш қоидаларига риоя этилиши.


8. Лицензия битимида ушбу Низомнинг 7-бандида санаб ўтилган лицензия талаблари ва шартларидан келиб чиқувчи аниқ талаблар ва шартлар назарда тутилиши мумкин.



III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН

ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


9. Лицензия талабгори лицензия олиш учун ишчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва банкдаги талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақами;

лицензияланаётган фаолият тури (ёхуд унинг бир қисми);

б) юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

в) ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат.

10. Лицензия талабгори томонидан ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) бадиий ва хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, мультипликацион, тасвирий киновидеофильмлар ҳамда дастурлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун - лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар тўғрисидаги маълумотлар;

б) киновидеофильмларни ҳамда дастурларни кўпайтириш, дубляж қилиш фаолиятини амалга ошириш учун:

лицензияланадиган фаолият амалга ошириладиган бинолар ва хоналарга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат;

ёнғин назорати ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва санитария-гигиена нормалари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;

лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар тўғрисида маълумотлар;

в) киновидеофильмлар ва дастурларни сотиш ҳамда уларнинг прокати фаолиятини амалга ошириш учун:

лицензияланадиган фаолият тури амалга ошириладиган бинолар ва хоналарга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат;

ёнғин назорати ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги ва санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари.


11. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


12. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан ишчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.

Ҳужжатлар ишчи орган томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).

Нотўғри ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



IV. АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


13. Лицензия талабгори аризаси кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида тўлов кунида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси ишчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


14. Киновидеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича фаолият турларини лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

Ишчи орган ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар бўйича Кенгаш йиғилишида кўриб чиқиш учун эксперт хулосаси тайёрлайди.

Кенгаш ишчи органнинг таклифи олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ҳамда лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади. Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси томонидан Кенгаш йиғилиши протоколи расмийлаштирилади, протокол Кенгаш раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади. Зарур ҳолларда Кенгаш қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.

Вазирлар Маҳкамаси Кенгашнинг таклифи олинган кундан бошлаб беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ҳамда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


15. Ишчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддатда лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).

Лицензия битими ишчи орган билан лицензиат ўртасида тузилади, унда қуйидагилар бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаб турган лавозими;

томонларнинг реквизитлари;

амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолиятнинг аниқ тури;

лицензиянинг амал қилиш муддати;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини ишчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;

Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.


16. Лицензиялар ишчи орган томонидан белгиланган шаклдаги бланкаларда расмийлаштирилади Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намуналари Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ишчи орган томонидан ишлаб чиқилади. Лицензия бланкалари Ишчи орган буюртманомасига кўра "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Ишчи орган раҳбари лицензиялар бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.

Ишчи орган томонидан лицензияларни расмийлаштириш ва бериш муддатларига риоя этилиши, шунингдек берилган лицензиялар ҳисобини олиб борилиши юзасидан назоратни Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплекси котибияти томонидан амалга оширилади.

Лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари томонидан имзоланади.

17. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва лицензия битими имзолангандан кейин уч кун муддатда берилади.


18. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида ишчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Вазирлар Маҳкамаси лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


19. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори ишчи органнинг лицензия беришни рад этилиши тўғрисидаги қарори, шунингдек ишчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.


20. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

21. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Бунда ишчи орган ҳужжатлар такроран тақдим этилгандан кейин уч кун мобайнида улар юзасидан Кенгаш йиғилишида кўриб чиқиш учун эксперт хулосаси тайёрлайди.

Кенгаш эксперт хулосаси олингандан кейин тўрт кун муддатда уни кўриб чиқади ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни Кенгашнинг тегишли қарор протоколи билан бирга Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

Вазирлар Маҳкамаси Кенгаш таклифи олингандан кейин уч кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Лицензия талабгорларининг аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.



V. ЛИЦЕНЗИЯЛАРНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УЛАРНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ

УЗАЙТИРИШ, ДУБЛИКАТ БЕРИШ


22. Юридик шахс - лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда ишчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

23. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


24. Лицензияни қайта расмийлаштиришда ишчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш ишчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.


25. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ишчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


26. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.

Лицензия дубликати беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.



VI. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА

ШАРТЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


27. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат белгиланган тартибда ишчи орган томонидан амалга оширилади.


28. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда ишчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини белгиланган тартибда режали текшириш;

лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатнинг уларга риоя этишини белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш учун лицензияловчи органга киритиш;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фаолиятни лицензиясиз амалга ошириш ҳоллари аниқланган тақдирда материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган чоралар кўриш учун белгиланган тартибда солиқ органларига юбориш.


29. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда ишчи орган ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.

Кенгаш ёки ишчи орган қарорига кўра лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан текширишлар ўтказиш учун тегишли ташкилотлар мутахассислари жалб қилиниши мумкин.



VII. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ,

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


30. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.


31. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияловчи орган қарори асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.



VIII. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


32. Ишчи орган лицензиялар реестрини юритади.

Реестрда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

лицензияланадиган фаолият турининг номи;

лицензиянинг берилган санаси ва тартиб рақами;

лицензиянинг амал қилиш муддати;

лицензиянинг умуман фаолият турига ёки унинг бир қисмига берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

лицензияни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

лицензияни бекор қилишнинг асослари ва санаси;

дубликат бериш асослари ва санаси.


33. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.


IХ. ДАВЛАТ БОЖИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


35. Киновидеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия берилганлиги учун тўлов кунида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия беш йилдан кам муддатга берилган ва беш йилдан кам муддатга муддати узайтирилган тақдирда давлат божи миқдори лицензиянинг амал қилиш муддатига мутаносиб равишда камаяди.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи маблағлари давлат бюджети даромадига ўтказилади.





Низомга

ИЛОВА



Киновидеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш,

кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг

прокати бўйича фаолият турларини лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Лицензия талабгори - юридик шахс

1. Киновидеомаҳсулотларини ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича фаолият турларини лицензиялаш  тўғрисидаги Низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Ишчи органга ҳужжатларни бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисида билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали тақдим этади.

Лицензия талабгори хоҳишига кўра






2-босқич

Ишчи орган

1. Ишчи орган  ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

2. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва эксперт хулосаси тайёрлайди, уни кўриб чиқиш учун Кенгашга  киритади.

3. Ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун Кенгашга киритади.

1) ҳужжатларни қабул қилиш кунида

2) аризалар олингандан кейин 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда

3)  ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин 3 кун мобайнида












3-босқич

  



Кенгаш

1. Ишчи органнинг хулосаласини кўриб чиқади ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига  таклиф киритиш ҳақида қарор қабул қилади, қарор тегишли протокол билан расмийлаштирилади.

2.Кенгаш томонидан қабул қилинган қарор протоколи Кенгаш раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

3. Лицензияни бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хулосани Вазирлар Маҳкамасига киритади.

1) 10 кундан ортиқ бўлган муддатда;

2) ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда  4 кун мобайнида











4-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Кенгаш хулосасига асосан лицензиатга лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

1) 5 кундан ортиқ бўлмаган муддатда;


2) ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда  3 кун мобайнида







5-босқич

Ишчи орган


1. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.

2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).

3. Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.

- тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида





Лицензиат

Ишчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ҳамда лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Вазирлар Маҳкамаси лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

- лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай






















6-босқич









Лицензия талабгори

1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

2. Лицензия талабгорларининг аризалари қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

- лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда


   

  

  




7-босқич

Ишчи орган

1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.

2. Расмийлаштирилган лицензияни лицензиатга беради.

1) лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин  бир кун муддатда

2)  лицензия имзолангандан кейин бир кун муддатда












8-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Бош вазир ўринбосари - Ижтимоий комплекс раҳбари ишчи орган томонидан расмийлаштирилган лицензияларни имзолайди

ишчи орган томонидан лицензиялар тақдим этилгандан кейин бир кун муддатда



  










"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 12-сон, 140-модда.

















































Время: 0.2047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск