Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳайвонот дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.04.1991 й. 95-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 10 апрелдаги

95-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш

хўжалигини юритиш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Овчилик-балиқ овлаш хўжалиги халқ хўжалигининг тармоғи бўлиб, ёввойи ҳайвонларни қўриқлаш ва кўпайтириш, шунингдек, ҳаваскорлик, спорт, ҳунармандчилик овчилиги ва балиқ овлаш йўли билан улардан оқилона фойдаланиш унинг вазифаси ҳисобланади.


2. Табиий эркинлик ҳолатида яшовчи барча ёввойи ҳайвонлар, шунингдек, уларни кўпайтириш мақсадида овчилик ва балиқ овлаш жойларига қўйиб юборилган ҳайвонлар давлат мулки ҳисобланади ва ягона давлат овчилик-балиқ овлаш фондини ташкил этади. Питомникларда, инкубаторларда, ҳовуз хўжаликларида етиштирилган ва шу хўжаликларнинг чегараларида жойлашган ёввойи ҳайвонлар бундан мустаснодир.


3. Давлат овчилик-балиқ овлаш фондидан фойдаланиш, уни қўриқлаш ва кўпайтириш тартиби ССЖИ қонунлари, ССЖИ Олий Кенгашининг бошқа қарорлари, ССЖИ Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари билан, бу ҳужжатларда кўзда тутилган ҳолларда, шунингдек, ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси чиқарган йўриқномалар, низомлар билан, мазкур Низом ҳамда ҳайвонот оламини қўриқлаш ва ундан фойдаланиш бўйича бошқа норматив ҳужжатлар билан бошқарилади.

ЎзССЖ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги жумҳурият ҳайвонот ва ўсимликлар оламини қўриқлаш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича давлат инспекцияси (бундан кейин давлат биология назорати деб аталади) тасдиқлайдиган ҳайвонот ва ўсимликлар оламини қўриқлаш ва фойдаланишни бошқариш бўйича йўриқномалар, низомлар ва қоидалар, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси тўғрисидаги низомда белгиланган ҳуқуқлар доирасида барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида овчилик ва балиқ овлаш хўжалигини юритиш ҳуқуқини бериш тартиби ЎзССЖ Давлаг табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назорати томонидан белгиланади.


5. Белгиланган тартибда ҳунармандчилик, ҳаваскорлик ва спорт овчилиги ва балиқ овлашга рухсат берилган ёввойи ҳайвонларнинг яшаш ва юриш жойи бўлган барча ерлар, сувлар ва ўрмонлар ов қилинадиган ва балиқ тутиладиган жойлар ҳисобланади.

Ҳунармандчилик мақсадларида сувда яшовчи ҳайвонларни ва ўсимликларни овлаш учун фойдаланилаётган ёки фойдаланиши мумкин бўлган ёхуд балиқларни кўпайтириш учун аҳамиятга эга бўлган барча сув ҳавзалари (денгиз, дарёлар, кўллар, сув омборлари ва уларнинг қўшимча сув ҳавзалари) балиқчилик хўжаликлари ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасидаги барча овчилик-балиқ овлаш жойлари, улар жойлашган мазкур ҳудуд кимнинг ихтиёрида эканлигидан қатъи назар, улар ЎзССЖ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назорати тасарруфида бўлади.

Қуйидагилар овчилик-балиқ овлаш жойларига кирмайди:

аҳоли истиқомат ерлари (шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқ аҳоли истиқомат ерлари);

табиатни қўриқлаш, соғломлаштириш, рекреацион ва тарихий маданий вазифаларни бажарувчи ерлар;

шаҳарлар, меҳнаткашларнинг истироҳат жойлари атрофларидаги яшил иҳотазорлар, пионер ва спорт лагерларининг ҳудудлари;

саноат корхоналарининг санитария-ҳимоя зоналари;

сув олиш иншоотларининг ҳимоя зоналари;

аэродромлар ва аэродром атрофи зоналари;

чегара полосалари;

қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган ерлар;

тўғонлар, сув айиргичлар, кўприклар, балик питомниклари, ҳовуз ва бошқа маданий балиқчилик хўжаликлари чегараларидаги 500 метрли полоса;

кўлларни ўзаро ва дарё билан бирлаштирувчи ирмоқлар ва жилғалар, дарёлар ва каналлар қуйиладиган жойлардаги 100 метр масофадаги участкалар.


6. Овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш ҳуқуқи берилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўзларига биркитилган овчилик-балиқ овлаш жойларида ҳайвонларни кўпайтириш ва уларнинг яшаш муҳитини кўриқлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга мажбурдирлар.



II. ҲАЙВОНОТ ОЛАМИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ


7. Ўзбекистон Республикасининг жумҳурият овчилар ва балиқ овловчилар жамиятларидан бирининг аъзоси бўлган, 18 ёшга етган, жорий учун белгиланган миқдорда аъзолик бадалларини ва давлат пошлинасини тўлаган барча фуқаролари ўқ отиш ба бошқа овчилик қуроллари, рухсат этилган бошқа овчилик қурол-яроғлари билан ов қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Бошқа жумҳуриятларнинг шу жумҳурият овчилар жамиятлари берган овчилик билети бўлган овчилари тегишли ов қилиш жойларининг фойдаланувчиси рухсати билангина ов қилиши мумкин.


8. Барча сув ҳавзаларида барча фуқароларга спорт ва ҳаваскорлик мақсадида шахсий истеъмол учун белгиланган қоидаларга риоя қилган қолда бепул балиқ овлашга рухсат этилади, қўриқхоналар, балиқ питомниклари, ҳовуз ва бошқа маданий балиқчилик хўжаликлари бундан мустаснодир.


9. Истисно ҳолларда ССЖИ фуқаролари бўлмаган шахсларга йўлланмалар, белгиланган тартибда берилган лицензиялар (рухсатномалар) бўйича ов қилиш ҳуқуқи берилиши мумкин.


10. Аъзолик бадалларини ва давлат пошлинасини тўлаганлик тўғрисида белги қўйилган овчилик билети, белгиланган тартибда берилган лицензия, рухсатнома ва йўлланма спорт-ҳаваскорлик мақсадида ов қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ҳисобланади.

Ёввойи ҳайвонларни саноат миқёсида овлаш тайёрлов ташкилотлари билан шартномалар мавжуд бўлганда, шунингдек, ЎзССЖ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назоратининг рухсати бўйича амалга оширилади.


11. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида овчилик аъзолик билетлари Ўзбекистон Республикаси овчилар ва балиқ овловчилар спорт жамиятлари уюшмаси - "Ўзбекохотриболовсоюз", Туркистон ҳарбий округининг ҳарбий-овчилик жамияти кенгаши ва уларнинг жойлардаги органлари томонидан берилади.


12. Силлиқ стволли ва қирқма милтиқларни, уларга ўқ-дориларни фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан харид қилиш, шунингдек, уларни сақлаш ва олиб юриш ССЖИ Ички ишлар вазирлиги тасдиқлаган ўқ отиш қуролларини ва уларга ўқ-дориларни сотиб олиш, ташиш, сақлаш, ҳисобга олиш, олиб юриш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.


13. Қоидабузарлардан тортиб олинган силлиқ стволли овчилик куроллари ва уларга ўқ-дорилар, ов қилиш ва балиқ овлаш асбоб-анжомлари, шунингдек, овчиларнинг милтиқлари ЎзССЖ Ички ишлар вазирлигининг органлари рухсатномалари асосида Ўзбекистон Республикаси овчилар ва балиқ овловчилар спорт жамиятлари уюшмасининг ҳамда Туркистон ҳарбий округи ҳарбий-овчилик жамиятлари кенгашининг дўконларида сотилади.



III. ЁВВОЙИ ҲАЙВОНЛАРНИ ОВЛАШ ТАРТИБИ


14. Табиий эркинликда юрган ёввойи ҳайвонларни овлаш мақсадида изига тушиш, таъқиб этиш ва овлаш (отиб олиш, балиқларни тутиш) ов қилиш (тутиш) деб эътироф этилади.

Овчилик-балиқ овлаш жойларида қурол-яроғ, итлар, овчи қушлар, қопқонлар, тўр материаллари ва ов қиладиган ҳамда балиқ тутадиган бошқа асбоб-анжомлар билан ёки овланган ов маҳсулоти ва тутилган балиқ билан бўлиш, шунингдек, йиғилган қурол-яроғ билан йўлларда бўлиш ов қилишга ва балиқ тутишга тенглаштирилади.


15. Илмий, маданий-маърифий, хўжалик, шунингдек, спорт-ҳавасхорлик мақсадлари учун ёввойи ҳайвонларни овлаш ЎзССЖ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назорати белгилаган тартибда бепул ёки мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ пулли амалга оширилади.


16. Ёввойи ҳайвонларни бошқа яшаш жойларига кўчириш, Ўзбекистон Республикаси фаунаси учун янги бўлган ёввойи ҳайвон турларини иқлимлаштириш, уларни жумҳурият ташқарисига олиб кетиш ва жумҳуриятга олиб келиш, шунингдек, ёввойи ҳайвонларни илмий-тадқиқот ва хўжалик мақсадларида чатиштириш бўйича тадбирларни ўтказишга фақат ЎзССЖ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назоратининг рухсати билангина йўл қўйилади.


17. Қуйидагилар ов қилиш ва балиқ тутиш маҳсулотлари ҳисобланади:

мўйна ва терилар, шунингдек, улардан бўлган буюмлар, шохлар, ҳаёт кечириш маҳсулотлари (шу жумладан, ишлаб чиқарилгани), ёввойи ҳайвонларнинг гўшти, ёввойи паррандалар ва бошқа ҳайвонларнинг тухуми, балиқ ва увилдириқ, ов ўлжалари, шунингдек, табиий шароитларда овланган ёки махсус питомникларда ўстирилган ёввойи ҳайвонларнинг ўзи.

Тақиқланган муддатларда, тақиқланган жойларда, тегишли рухсатсиз овланган, ман этилган турлар ёки рухсат берилмаган усулларда белгиланган нормадан (лимитлардан) ортиқча овланган ов қилиш ва балиқ тутиш маҳсулотлари ноқонуний ов қилиш ва балиқ тутиш маҳсулотлари ҳисобланади.

Қўлга туширилган ноқонуний ов қилиш ва балиқ тутиш маҳсулоти мусодара қилинади ва ов қилиш ҳамда балиқ овлаш қоидаларининг бузилганлигини аниқлаган шахсларда мукофот сифатида қолдирилиши мумкин (туёқли ҳайвонларнинг гўшти, лекин бир бошдан кўп эмас). Мўйна, сайғоқларнинг гўшти, шунингдек, 5 килограммдан ортиқ балиқ бундан мустаснодир, улар белгиланган тартибда тайёрлов, савдо ташкилотларига ёки умумий овқатланиш ташкилотига топширилади.

Ноқонуний овланган овчилик маҳсулотини ёки тутилган балиқни мусодара қилиш имконияти бўлмаганда (қоида бузувчи томонидан ишлатилган ёки сотилган, фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган ва бошқалар) қоида бузувчидан харид нархлари бўйича бу маҳсулотнинг қиймати ундириб олинади.


18. Халқ хўжалигига муайян зарар етказувчи йиртқичларни отиш (тутиб олиш) ўз ҳудудларида овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи берилган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ўрмончилари томонидан амалга оширилади. Бошқа ҳолларда йиртқичларни отиш (тутиб олиш)ни жамиятлар томонидан махсус тузилган овчилар бригадалари, шунингдек, ЎзССЖ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назорати берадиган рухсатномалар бўйича фуқаролар амалга оширишлари мумкин.

Халқ хўжалигига зарар етказадиган ёввойи ҳайвонларни отганлик (тутганлик) учун мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ миқдорларда белгиланган тартибда матлубот кооперацияси томонидан мукофот тўланади.


19. Балиқчилик эҳтиёжлари ва овчилик хўжалигини юритиш (неводларни тортиб келиш, балиқ тутиш асбоб-ускуналарини қуритиш ва тузатиш, кемаларни тузатиш, механизмларни ўрнатиш, вақтинчалик бинолар тиклаш ва бошқалар) учун балиқ хўжалиги ташкилотларига ва овчиликдан фойдаланувчиларга қирғоқ полосаларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.


20. Қуйидагилар тақиқланади:

ЎзССЖ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назоратининг рухсатисиз ССЖИ ва Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни, шунингдек, овланадиган мўйнали ҳайвонлар (сув каламуши, қоракўзан, тулки ва бошқалар)ни фуқаролар томонидан тутқунликда саклаш;

овчилик ва балиқ овлаш маҳсулотларини сотиш ва сотиб олиш.



IV. ДАВЛАТ ОВЧИЛИК-БАЛИҚ ОВЛАШ

ФОНДИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ


21. Ёввойи ҳайвонларни давлат томонидан қўриқлашни ва идоравий қўриқлаш устидан давлат назоратини ЎзССЖ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назорати амалга оширади.

Идоравий қўриқлашни ўрмон хўжаликлари, давлат овчилик хўжаликлари, давлат қўриқхоналари, давлат заказниклари, миллий боғлар, овчилик-балиқ овлаш хўжаликларининг ўрмончилик ва ёлланган овчилар хизматлари амалга оширади. Ички ишлар органлари, табиатни қўриқлаш жамоатчи инспекторлари, Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш жамияти, балиқ овлаш ташкилотлари ва бошқа ҳайвонот оламидан фойдаланувчилар ҳайвонот оламини қўриқлашга кўмаклашадилар.


22. Табиатни қўриқлаш бўйича давлат инспекторлари қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

а) муассасалар, корхоналар, ташкилотларнинг мансабдор шахсларидан ва айрим фуқаролардан табиатни муҳофаза қилиш қонунлари бузилганлиги муносабати билан тушунтиришлар беришни талаб қилиш;

б) овчилик-балиқчилик базаларини, тураржой, омборхона ва бошқа биноларни, шунингдек, овчилик-балиқ овлаш жойларида бўлган барча транспорт турларини текширишга;

в) барча овчилик-балиқ овлаш жойларига, уларнинг идоравий тобелигидан қатъи назар, ҳеч бир қаршиликсиз бориш, қуролларни, балиқ овлаш асбоб-анжомларини текшириш, тутиш (отиш) жойларида, сузиш ва транспорт воситаларида, омборхоналарда, қабул қилиш жойларида ва балиқ заводларида овчилик ва тутилган балиқ маҳсулотларини текширишга, шунингдек, овчилик қуроллари, ўқ-дорилар ҳамда бошқа ов қилиш ва балиқ тутиш асбоб-анжомларини сотиш бўйича белгиланган тартибга риоя қилинишини назорат этиш;

г) ўрмон хўжаликлари, овчилик хўжаликлари, балиқ овлаш ташкилотлари, овчилар ва балиқчилар жамиятлари ҳамда овчилик ва балиқ овлаш жойларининг бошқа фойдаланувчилари томонидан ҳайвонот оламини қўриқлаш, кўпайтириш ва улардан фойдаланиш бўйича олиб борилаётган ишларни назорат қилиш;

д) Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган тартибда моддий, маъмурий жавобгарликка тортиш, жиноий иш қўзғаш масаласини қўйиш, ҳайвонот оламига ва овчилик-балиқчилик хўжаликларига етказилган зарарни ундириб олиш даъвосини қўйиш.



V. ҚОИДАБУЗАРЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


23. "Ҳайвонот оламини қўриқлаш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, мазкур Низомни, ов қилиш ва балиқ овлаш Қоидаларини бузишда айбдор бўлган шахслар моддий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.


24. Ноқонуний ов қилишни, балиқ овлашни ёки ҳайвонот оламидан фойдаланишнинг бошқа турини содир этган шахс ушланганда ундан милтиқ ёки ҳайвонларни овлайдиган бошқа асбоб-анжомлар тортиб олинади, бунда фойдаланиладиган транспорт воситалари ушлаб қолинади ва тегишли органларга берилади.


25. Ҳайвонот оламини қўриқлаш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунларни, ов қилиш ва балиқ овлаш Қоидаларини бузган фуқаролар ва мансабдор шахслар, моддий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилишидан қатъи назар, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар давлат овчилик-балиқчилик фондига етказилган моддий зарарни мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ миқдорларда қоплашга мажбурдирлар.



VI. ЎЗССЖ ДАВЛАТ ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ БИОЛОГИЯ

НАЗОРАТИНИНГ МАХСУС МАБЛАҒЛАРИ


26. 1-иловага мувофиқ ов қилиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни сотишдан олинган маблағлар республика бюджетига ўтказилади, жароҳатланишлар ва табиий офатлар натижасида нобуд бўлган ҳайвонларнинг маҳсулотларини сотишдан олинган, шунингдек, фуқаролик даъволари бўйича зарарни қоплашдан тушган маблағлар (3-иловага мувофиқ) ЎзССЖ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назоратининг махсус маблағлари жорий ҳисобига ўтказилади.

27. Ёввойи ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш ёки улар билан коллекцияларни тўлдириш учун уларни овлашга лицензия (рухсатнома)ларни сотишдан олинган маблағлар республика бюджетига ўтказилади.

28. Овчилик-балиқчилик фондига етказилган зарарни ундиришдан олинган маблағларнинг:

а) қўриқхонага зарар етказилган тақдирда - 70 фоизи қўриқхоналарнинг ҳисоб-китоб счётига, 30 фоизи - ЎзССЖ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назоратининг махсус маблағлар жорий ҳисобига;

б) давлат овчилик фондига, шунингдек, балиқ овлаш хўжалигининг сув ҳавзаларига зарар етказилган тақдирда - ҳаммаси ЎзССЖ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назоратининг махсус маблағлар жорий ҳисобига;

в) жамоат ташкилотларининг биркитилган овчилик-балиқ овлаш хўжаликларига зарар етказилган тақдирда - агар қоидани бузиш мазкур жамият ходимлари томонидан аниқланса, 70 фоизи уларнинг ҳисоб-китоб счётига, 30 фоизи эса ЎзССЖ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назоратининг махсус маблағлар жорий ҳисобига ўтказилади. Қоидабузишлар табиатни қўриқлаш бўйича инспекторлар томонидан аниқланганда - 100 фоиз ЎзССЖ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назоратининг махсус маблағлар жорий ҳисобига тушади.


29. Жарималарни тўлашдан тушган барча пуллар ЎзССЖ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назоратининг махсус маблағлар жорий ҳисобига ёзилади, унинг 50 фоизи давлат биология назорати томонидан жумҳурият бюджетининг даромадига ўтказилади.

Тортиб олинган овчилик ва балиқ овлаш асбоб-анжомларини, шунингдек, ноқонуний ов маҳсулотларини сотишдан тушган ҳамма пул давлат биология назоратининг махсус маблағлар жорий ҳисобига ёзилади, унинг 50 фоизи жумҳурият бюджетининг даромадига ўтказилади.

Ноқонуний сотиб олганлиги, сотганлиги, қайта ишлаганлиги учун тортиб олинган мўйнали ҳайвонларнинг терисини сотишдан тушган пуллар, шунингдек, давлат тамғасига эга бўлмаган ва давлатга топширилиши мажбурий бўлган, қайта ишлаш ва бўяш учун қабул қилган маиший хизмат кўрсатиш комбинатлари ва ательелардан тортиб олинган мўйнали ҳайвонлар терисини сотишдан олинган пуллар териларни сотиш учун қабул қилган ташкилотлар томонидан бевосита жумҳурият бюджетининг даромадига ўтказилади.


30. ЎзССЖ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назоратининг махсус маблағлари ЎзССЖ Молия вазирлиги билан келишилган смета бўйича сарфланади.


31. "Ҳайвонот оламини қўриқлаш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ҳамда ов қилиш ва балиқ овлаш Қоидаларининг бузилишини аниқлаган барча шахсларга зарарни қоплашдан ва пул жаримасидан тушган пулларнинг 30 фоизгачаси миқдорида мукофот берилади.


32. Махсус маблағларнинг йил охиридаги ишлатилмаган қолдиғи ССЖИ Давлат банки муассасалари томонидан ёпилмайди ва кейинги йилга ўтувчи қолдиқ ҳисобланади.





НИЗОМГА

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёввойи

ҳайвонларни овлашга бериладиган

лицензиялар (рухсаткомалар)нинг

ҚИЙМАТИ


Ёши ва жинсидан қатъи назар, ёввойи ҳайвонларни овлашнинг нархлари (бир бош ҳайвон учун сўм ҳисобида)


спорт ови

тайёрлов

мақсадлари

учун


илмий ва

бошқа

мақсадлар

учун


СУТ ЭМИЗУВЧИЛАР


Шу жумладан:.




а) Қизил китобга киритилган турлар


йўқолиб бораётганлари



Гепард, олд Осиё қоплони,



тарғил сиртлон, бурама шохли эчки,



Устюрт қўчқори ёки аркал, Тяньшан



қўчқори ёки архар, Қизилқум қўчқори



ёки Северцов қўчқори, тожик ёки



Бухоро қўчқори


-

-

2000

камёб ҳайвонлар



Қор қоплони, қорақулоқ, Бухоро буғуси,



қулон, жайрон, Тяньшан қўнғир



айиғи, асалхўр, Ўрта Осиё қундузи,



Туркистон силовсини, манул


-

-

1000

Мензбир суғури, олакўзан


-

-

500

б) овланадиган ва бошқа турлар





Тоғ сувсари, қоракўзан


500

150

30

Тўнғиз, Сибирь тоғ эчкиси, косуля


300

200

30

Оққуйруқ (сайғоқ)


-

50

30

Тулки, қорсоқ, қизил суғур,





сассиқкўзан, оқсувсар


100

50

30

Бўрсиқ, ёввойи мушуклар, ариқ





сичқони, чиябўри, жайра


50

15

10

Ондатра


-

30

30

Толай товушқон


15

10

5

Типратикан, юмронқозиқ, қўшоёқлар,

кўршапалак, хавфли касалликларни





тарқатадиган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги зараркунандаларидан





ташқари бошқа сутэмизувчилар


-

1

1

ПАРРАНДАЛАР

Шу жумладан:




а) Қизил китобга киритилган турлар





йўқолиб бораётган паррандалар





Шипун оққуши, кичик ёки тундра





оққуши, япалоққуш, узун думли сув бургути,

қумай ёки қор калхати, сариқбош лочин ёки

шахин, оқтурна, тувалоқ, безгалдак, оққорин

булдурук


-

-

1000

Қизғиш ва жингалак патли соқақушлар, оқ

ва қора лайлаклар, тоғ ғозлари, қизил ғоз,

балиқхўр қуш,





сапсан, мармарранг чуррак, оқ думли бургут,

кичик бургут, чўл бургути, ўлимтикхўр бургут,

бургут, болтаютар





итолғи, йўрға тувалоқ ёки жек, шумкар, Осиё

лойхўраги, узунбурун балиқчи қуш, чўл чумчуғи,

қошиқ-бурун, бошқа турлар


-

-

500

б) спорт ва ҳаваскорлик ови учун





Тақиқланган турлар





Қоравой, қарға, қора калхат, оқбошли қўмой,

жўрчи, турна, укки

Бошқа йиртқич қушлар


-

-

-

-

30

10

в) овланадиган ва бошқа турлар





Қирғовул


25

10

3

Ғозлар


5

3

2

Ўрдаклар, чурраклар, какликлар,

қашқалдоқ, черегатлар, қарқара, қўнғирлар,

сажа, улар


1

1

2

Бедана, қорақорин булдуруқ


0,5

0,5 0,5

Кумушранг оқ чарлоқ, қорабош





Чағалай


-

1

1

Каптарлар, қумрилар, балиқчи





қуш, қамишзор қуши, бақлан


0,2

0,2 0,2

Қораялоқ, чуғурчиқ


0,1

0,5

0,5

Ракшесимон қушлар, какку,





Тентакқуш


-

0,5

0,5

Ёввойи сайроқи қушлар (чумчуқси-





монлар, деҳқончумчуқ)


-

5

1

Бошқа паррандалар


-

0,1

0,1

СУДРАЛИБ ЮРУВЧИЛАР

Шу жумладан:




а)Қизил китобга киритилган турлар





Кобра, кулранг эчкиэмар


-

-

1500

Хентаун юмалоқбош, Штраух юмалоқ





бош илонлари, Фарғона чўл калтакесаги


-

-

50

б) заҳарли илонлар





Гюрза, эфа, қалқон илон, қора илон


-

1000

1000

в) бошқа судралиб юрувчилар





Бўғма илон


-

30

10

Заҳарсиз илонлар, сариқ илон,





чирқилдоқ геккон


-

15

5

Тошбақа


-

5

2

Калтакесаклар, гекконлар,





агамалар ва бошқа турлар

-

3

0,5





ҚУРУКЛИКДА ВА СУВДА ЯШОВЧИЛАР

Қурбақалар, бақалар ва бошқа турлар


-

0,5

0,2

БАЛИҚЛАР

Бақрабалиқ, филмой, Орол сўзан





балиғи, чаклик (тошбақра)


-

-

250

Лаққа, Туркистон сўзан балиғи


4

1000

20

Иссиқкўл гулмоҳи балиғи, пелядь,





қалқон балиқ


4

2000

10

Зоғорабалиқ, оққайроқ, оқ ва қора амур,

Дўнгпешана


3

1000

5

Қорабалиқ, буффало


2

1000

3

Олабуға, карп, товонбалиқ, илонбош,





лешч, чўртанбалиқ


1

1000

2

Самарқанд храмуласи, тарашабалиқ,

мойбалиқ, оқкўз вобла, қизилкўз

балиқ, кутум


0,7

800

1

Оқкўз, қизилқанот


0,5

500

0,5

-------------------------

Изоҳ: белгиланган нормада балиқ овлаш учун йўлланма қиймати - 1 сўм;

биринчи катакда - белгиланган нормадан ортиқ ушланган (аммо кўпи билан 5 кг) ҳар 1 кг балиқ учун, шунингдек, овчилар ва балиқчилар жамиятларининг аъзоси бўлмаган балиқчи ушлаган1 кг (аммо белгиланган нормадан кўп бўлмаган) балиқ учун;

иккинчи катакда 1 тонна балиқнинг нархи; учинчи катакда 1 та балиқнинг нархи кўрсатилган.

Спорт-ҳаваскорлик мақсадида балиқ овлашда 16 ёшгача бўлган болалар, уруш қатнашчилари ва меҳнат ногиронлари ҳақ тўлашдан озод қилинадилар .

УМУРТҚАСИЗЛАР

Дарё қисқичбақаси


-

3

1

Бошқа қисқичбақасимонлар


-

5 (1 кг учун)

-

Қизил китобга киритилган турлар, коллекция

ва музей қимматига эга бўлган маҳаллий турлар


-

-

25

Заҳарли умуртқасизлар


-

1

1

Амалда фойдаланадиган турлар


-

0,1

0,05


-

0,4 (0,001 кг учун)

-

Мумиё





Одамларда ва ҳайвонларда учрайдиган хавфли касалликларни тарқатувчи ҳайвонлар - қишлоқ, ўрмон ва овчилик хўжалиги зараркундалари ҳақ тўламасдан овланади (тегишли ташкилотлар берадиган рўйхатга мувофиқ).

Ўрганиш ёки иқлимлаштириш мақсадида Қизил китобга киритилган ҳайвонларни овлашга бериладиган лицензиялар (рухсатномалар)нинг қиймати дастлабки қийматидан 5 баравар кам бўлади.

Ҳайвонларни, уларнинг қисмларини ёки ҳаёти фаолияти маҳсулотларини экспортга етказиб бериш мақсадида ёввойи ҳайвонларни овлашга рухсатнома бепул берилади, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биологик назорати билан етказиб берувчи ўртасидаги тузилган шартномага мувофиқ кейинчалик валютада ҳисоб-китоб қилинади.

Ҳайвонларнинг овланадиган турларини овлаш учун рухсатномалар (лицензиялар) ёввойи ҳайвонлар сонини, овчилик хўжалигининг ёввойи ҳайвонларни кўпайтиришдаги ва қўриқлашдаги иштирокини ҳисобга олган ҳолда шартнома нархларида берилиши мумкин.

Ёввойи ҳайвонлар ҳаёт фаолияти маҳсулотлар (заҳарлар ва бошқалар), шохлар, мўйнали ҳайвонларнинг терилари республика ташқарисида , Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биологик назоратнинг рухсатномалари билангина сотилади.

Питомникларда ўстирилган ҳайвонларни овлаш учун рухсатномалар қиймати ишлаб чиқарувчилар билан келишув бўйича белгиланади.






НИЗОМГА

2-ИЛОВА




Зарарли йиртқич ҳайвонларни отганлик (овлаганлик)

учун тўланадиган мукофотларнинг

МИҚДОРЛАРИ


Мукофотнинг миқдори

(сўм ҳисобида)


Инидаги урғочи бўри - болалари билан

200

Катта урғочи бўри

150

Катта бўри

100

Бўри болалари

50

НИЗОМГА

3-ИЛОВА



Ноқонуний ов қилиш ва балиқ овлаш туфайли

етказилган зарарни ундириб олиш миқдорини

ҳисоблаш учун

ҚАТЪИЙ НАРХЛАР


Ёши, катта-кичиклиги,

оғирлиги ва жинсидан қатъи

назар, ҳар бир жонзот учун

(бош, тери, шох) ундириб олиш

миқдори, сўм ҳисобида


СУТ ЭМИЗУВЧИЛАР


Шу жумладан:



А) Қизил китобга кирган турлар



Қор қоплони, гепард, олд Осиё қоплони, Тяньшан

қўнғир айиғи, тарғил сиртлон, бурама шохли эчки ёки

морхўр, Устюрт қўчқори ёки арқал, Қизилқум қўчқори

ёки Северцов қўчқори, тожик қўчқори, Тяньшан

қўчқори ёки архар, Бухоро буғуси ёки хонгул, жайрон


20000

Қоракулоқ, Туркистон силовсини, Ўрта Осиё

қундузи, қулон, манул, асалхўр


15000

Мензбир суғури


5000

Олакўзан, Гептнер қўшоёғи


3000

б) овланадиган турлар



Тўнғиз, Сибирь тоғ эчкиси, косуля, сайғоқ (эркаги),

тоғ сувсари, қоракўзан, қизил суғур


2500


Тулки, ондатра, чиябўри, сайғоқ (урғочиси)


1000

Бўрсиқ, жайра, сув каламуши, қорсоқ,

ёввойи мушуклар, оқсувсар


700

Сассиқкўзан, ариқ сичқони, қуён


300

в) бошқа турлар



Кўршапалак, типратикан


10

Хавфли юқумли касалликларни тарқатувчи қишлоқ,

ўрмон ва овчилик хўжалиги зараркунандаларига

кирмайдиган бошқа сутэмизувчилар


5

Сайғоқлар, буғулар, эчкилар,

қўчқорларнинг шохлари


Тегишли турнинг бир

бошига мувофиқ келади


Буюмлардаги мўйна


Мазкур буюмдаги терилар

сони бўйича


ПАРРАНДАЛАР

Шу жумладан:


А) Қизил китобга киритилган турлар



Шипун оққуши, кичик ёки тундра оққуши, япалоққуш,

узун думли сув бургути, қумай ёки қор калхати, оқ

турна, тувалоқ, безгалдак, оққорин булдуруқ


5000


Сариқбош лочин ёки шахин, сапсан, бургут, итолғи


10000


Қизғиш ва жингалак патли соқақушлар, оқ ва қора

лайлаклар, тоғ ғозлари, қизил ғоз, балиқхўр қуш, оқ

думли бургут, кичик бургут, узун думли бургут ёки

қирғий, ўлимтикхўр бургут, болтаютар рангдор

тувалоқ ёки жек, шумкар, Осиё лойхўраги,

узунбурун балиқчи қуш


4000

Мармарранг чуррак, қошиқбурун, казаркалар


2000


Чўл чумчуқлари


1000

б) спорт ва ҳаваскорлик ови учун тақиқланган турлар



Турналар, қоравой, укки


2000

Қарқара, сажа, ҳаққуш, қорақорин булдурук, бошқа

йиртқич қушлар, қорабош чағалай


1000


Бедана (эркаги), жиғалтой


5000

в) овланадиган турлар



Қирғовул


500

Ғозлар


400

Ўрдаклар, каклик, чил каклик, улар, қарғалар


250

Қашқалдоқ, кўлбуқа, черегатлар, чурраклар


100

Қумри, каптарлар, бедана, қамишзор қуши, қўнғирлар, балиқчи қуш


50

г) паррандаларнинг бошқа турлари, ёввойи сайроқи

қушлар, коллекция ва музей қимматига эга

бўлган турлар

50 ёки халқаро каталог нархлари бўйича


Паррандаларнинг бошқа турлари


10

СУДРАЛИБ ЮРУВЧИЛАР

Шу жумладан:


А) Қизил китобга киритилган турлар

Кобра, кулранг эчкиэмар


10000

Хентаун юмалоқбош, Штраух юмалоқбош

илонлари, Фарғона чўл калтакесаги


2000

б) заҳарли илонлар



Гюрза, эфа


6000

Қалқон илон, қора илон


5000

в) судралиб юрувчиларнинг бошқа



Турлари



Бўғма илон


1000

Заҳарсиз илонлар


500

Тошбақа


250

Чирқилдоқ геккон


500

Бошқа судралиб юрувчилар


100

Заҳарлар ва бошка ҳаёт фаолияти

Маҳсулотлари


халқаро каталогга мувофиқ нархларда

ҚУРУҚЛИКДА ВА СУВДА ЯШОВЧИЛАР


Курбақалар, бақалар ва бошқалар


10

БАЛИҚЛАР


Бақрабалиқ, филмой, Орол сўзан балиғи,

чаклик (тошбақра)


2000

Лаққа, Туркистон сўзан балиғи


500

Иссиқкўл гулмоҳи балиғи, пелядь, қалқонбалиқ


250

Зоғорабалиқ, оққайроқ, оқ ва қора амур, дўнгпешана


100

Қорабалиқ, буффало


50

Олабўға, карп, товонбалиқ, илонбош, лешч, чўртанбалиқ


25

Самарқанд храмуласи, тараша балиқ, мойбалиқ,

вобла, қизилкўз балиқ, кутум


15

Оқкўз, қизилқанот ва бошқа қимматга

эга бўлмаган турлар


10

-------------------------

Изох: йирик балиқ турларининг увилдириғини ноқонуний равишда тайёрлаш туфайли етказилган зарар учун бу хил балиқ учун (1 кг учун) ундириладиган пулнинг уч баравари миқдорида пул ундирилади;

корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан етказилган зарар Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биологик назорат тасдиқлаган йўриқнома билан аниқланади.

УМУРТҚАСИЗ ЖОНИВОРЛАР

Дарё қисқичбақаси


10

Бошқа қисқичбақасимонлар


50 (1 кг учун)

Заҳарли умуртқасиз жониворлар


25

Қизил китобга киритилган, Ўзбекистон учун камёб

турлар ҳисобланувчи умуртқасиз жониворлар,

маҳаллий умуртқасизлар


50

Коллекция ва музей қимматига эга бўлган турлар


халқаро каталогга мувофиқ нархларда

Хавфли юқумли касалликларни тарқатадиган, қишлоқ

ва ўрмон хўжалиги зараркунандаларидан ташқари,

тайёрлаш объектлари бўлган бошқа умуртқасизлар


1

Заҳарлар ва бошқа ҳаёт фаолияти маҳсулотлари


1 г заҳар олиш учун зарур бўлган бош сони ҳисобидан


Мумиё


25 (0,001 кг учун)

Қўриқхона, миллий (халқ) боғ, заказниклар , табиий

ёдгорликлар, қўриқхоналарнинг қўриқланадиган

қисмлари ҳудудларида, махсус питомникларда уяларни,

инларни, катакларни бузганлик учун, ҳайвонларни

овлаганлик учун


Мазкур тур учун ундириладиган пулнинг уч баравари миқдорида

Овлаш тақиқланган паррандаларнинг уясидан



олинган ҳар бир тухум ва жўжа учун, илон



ёки эчкиэмарларнинг ҳар бир тухуми учун


50

Қизил китобга киритилган турларнинг уясидан олинган

ҳар бир тухум ва жўжа учун, шунингдек, ноқонуний

овланган она қушларнинг ҳар бир эмбриони учун


мазкур тур учун ундириладиган пулнинг 50 фоизи миқдорида

Олинган ҳар бир тухум ва жўжа учун,



шунингдек, ноқонуний овланган она қушларнинг ҳар

бир эмбриони (ёки тухум рептилияси) учун


20

Ёввойи ҳайвонлар яшайдиган жойлардаги



тўқайларни, ёш ниҳолларни ва экилган



ўрмон дарахтларини, бошқа ўсимликларни



кесганлик ва ўрганлик учун (1 га учун)


1000

Ёввойи ҳайвонлар яшайдиган жойлардаги



қамишларни ёққанлик ва бўш ерларни



шудгорлаганлик учун (1 га учун)


500

Ёввойи ҳайвонларнинг яшашига хос бўлмаган


мазкур тур учун

шароитда (музликда, сувда ва ҳоказо)


ундириладиган пулнинг

фалокатга учраганда (ёнғин, сув тошқини,


уч баравари миқдорида

озуқа етишмаслиги ва бошқалар) шунингдек,



ёритиш асбобларини қўлланиб, транспорт



воситалари билан, моторли қайиқлар ва



ва катерлар, самолётлар ҳамда вертолётлар



билан уларни тунда нобуд қилганлик учун



Ёввойи ҳайвонларнинг мақоми ўзгарган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биологик назоратга ёввойи ҳайвонларни ноқонуний овлаганлик учун ундириладиган пулнинг миқдорини аниқлаш ҳуқуқи берилади.

              
























Время: 0.1566
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск