Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.1991 й. 100-сон "Фуқаро мудофааси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.04.1991 й.

N 100



ФУҚАРО МУДОФААСИ ХОДИМЛАРИ

МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон ССЖ Фуқаро мудофааси бошқарув органларининг функциялари ва структуралари ўзгариши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон ССЖ Фуқаро мудофааси штабининг ЎзССЖ Молия вазирлиги, ЎзССЖ Давлат меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси билан келишилган, жумҳурият бюджети ҳисобига сақланаётган Ўзбекистон ССЖ Фуқаро мудофааси штаби ходимларини 1991 йил 15 мартдан эътиборан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 27 октябрдаги 355-сон қарори билан 1991 йил учун тасдиқланган смета бўйича меҳнат ҳақи фонди доирасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартларига ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгашига, вилоят ижроия қўмиталарига ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитасига (мухтор жумҳуриятнинг, вилоятларнинг, шаҳарларнинг, ноҳияларнинг, колхоз ва совхозларнинг) маҳаллий ва ўз бюджетлари ҳисобига сақланаётган фуқаро мудофааси бошқарув органларининг ишчи ва хизматчиларига 1991 йил учун тасдиқланган смета бўйича меҳнат ҳақи фондини оширмаган ҳолда, Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 27 октябрдаги 355-сон қарори билан белгиланган лавозим окладлари ва тарифларини белгилаш тавсия этилсин.


3. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартларини жорий этишда фуқаро мудофааси бошқарув органларининг аппаратларида ходимларнинг навбатдан ташқари аттестациясини (юқори органлар томонидан лавозимларга тайинланган ходимлар бундан мустасно) ўтказиш зарур деб топилсин.


Аттестация натижаларига қараб лавозим бўйича кўтариш (пасайтириш), лавозим окладини ошириш (камайтириш), лавозим окладларига устамаларни белгилаш ва ўзгартириш, қайта ўқитишга йўлланма бериш, эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш ҳақида қарорлар қабул қилинсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов




















Время: 0.2118
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск