ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.07.2018 й. ПҚ-3827-сон "Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.2018 й.

N ПҚ-3827



ИЖТИМОИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯ

ҚИЛИШ ВА МОСЛАШТИРИШ, ШУНИНГДЕК,

ОИЛАВИЙ-МАИШИЙ ЗЎРЛИК ИШЛАТИШНИНГ

ОЛДИНИ ОЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда фуқароларнинг эркинлик ва шахсий дахлсизликка доир ҳуқуқларини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, шахсга ўз имкониятларини рўёбга чиқариши учун самарали механизмлар яратилган, умуман жамият манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлайдиган суд-ҳуқуқ тизими самарали фаолият кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, жамиятнинг пойдевори сифатида оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, оила манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий асосларини кучайтириш, унинг хавфсизлигини ва уйғунлигини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Кўрилган чоралар хотин-қизларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига шак-шубҳасиз риоя қилиш, маънавий-ахлоқий асосларни ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш учун пойдевор яратди.

Республикада оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан жисмоний, ахлоқий ёки мулкий зарар етказиш натижасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар туфайли жабр кўрган шахсларга кўмаклашиш ва ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш бўйича инфратузилмани яратиш алоҳида аҳамиятга эга.

Шу билан бирга, амалиётда фуқароларнинг, энг аввало, ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг ҳуқуқларини қўшимча равишда таъминлаш, давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан оммавий ахборот воситалари билан амалий муносабатларини кучайтириш, мазкур масалаларда жамоатчилик назорати жорий этилишини давом эттириш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўришни талаб қиладиган айрим муаммолар ва камчиликлар сақланиб қолмоқда.

Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни инобатга олган ҳолда:


1. Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг, шу жумладан хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги кафолатлангани, шунингдек, қийноққа солганлик, зулм қилганлик ва бошқача тарзда шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини таҳқирловчи муомалада бўлганлик учун жавобгарлик белгилаб қўйилгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни ҳамда жамиятдаги ва оиладаги маънавий-ахлоқий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатларни қўзғата оладиган оилавий ва шахслараро низоларнинг, депрессив вазиятларнинг эрта олдини олиш, шунингдек, ушбу жараёнда кенг жамоатчилик иштирок этишини таъминлаш;

ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш тизимини йўлга қўйишда, юзага келадиган низоли вазиятларни, биринчи навбатда оилавий-маиший низоли вазиятларни ҳал қилишда давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигини, шу жумладан фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлик тизимини шакллантириш;

низоли вазиятларнинг эрта олдини олишга, энг аввало, "хавф остидаги гуруҳ"да бўлган шахслар ва оилаларни аниқ мақсадда қўллаб-қувватлаш орқали ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш тизимини такомиллаштиришга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилиш;

низоли вазиятлар, шу жумладан оилавий-маиший зўрлик ишлатиш сабабларини, ўз жонига қасд қилиш кайфиятини қўзғатадиган омилларни аниқлаш ҳамда ўрганиш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш;

жамиятда оилавий-маиший тусдаги зўрлик ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан, биринчи навбатда, яқин қариндошлар томонидан муросасиз муносабат муҳитини, шу жумладан жазо муқаррарлигини таъминлаш, оғир ижтимоий аҳволдаги шахсларни қўллаб-қувватлаш орқали қарор топтириш;

жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, оилавий ва шахслараро муносабатлар соҳасида қонунийликни мустаҳкамлаш, ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш жараёнларига дахлдорлик ҳиссини кучайтириш.


3. Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг зиммаларига Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.

6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Республика марказини жойлаштириш учун бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида бино ажратилишини, шунингдек, у зарур мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа моддий-техник ресурслар билан жиҳозланишини таъминласин.


7. Белгилаб қўйилсинки, аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказлар (кейинги ўринларда - Марказлар) давлат-хусусий шериклиги усулларидан кенг фойдаланиши, шу жумладан Марказларнинг фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатилишининг олдини олиш тизимини такомиллаштириш мақсадида нодавлат нотижорат ва халқаро (хорижий) ташкилотларни жалб қилишлари мумкин.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг мурожаатига мувофиқ Марказларнинг жойлаштирилишини, жиҳозланишини ташкил этсин ҳамда бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилсин.

10. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фуқаролар билан ўзаро алоқани амалга ошириш ва шошилинч руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, қўшимча ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган ташкилотлар тўғрисида маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш учун мўлжалланган "ишонч телефони"ни (республика доирасида ягона қисқа рақам бўйича ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган "тезкор алоқа"ни) ташкил этиш мақсадида Марказларни, шу жумладан Республика марказини кўп каналли телефон алоқаси билан таъминлашда кўмак берсин.


11. Белгилаб қўйилсинки, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қуйидаги масалалар юзасидан Марказлар билан ҳамкорлик қилади:

низоли вазиятлар, шу жумладан оилавий-маиший зўрлик ишлатишни ўз вақтида аниқланишини, бартараф этилишини ва олди олинишини таъминлаш, уларнинг оқибатларини, шунингдек, бундай турдаги хатти-ҳаракатлар содир этилишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

оғир ижтимоий аҳволдаги шахсларга, биринчи навбатда, оилавий низоларни ҳал қилиш орқали таъсирчан ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ мақсадли ишларни амалга ошириш;

жамиятда оилавий-маиший сабабларга кўра содир этилган зўрлик ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабат муҳитини шакллантириш мақсадида низоли вазиятларнинг, шу жумладан оиладаги низоли вазиятларнинг эрта олдини олиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этиш.


12. Вазирликлар ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шунингдек, хўжалик бошқаруви органлари Марказлар, шу жумладан Республика маркази билан яқин ўзаро ҳамкорлик олиб борилишини, уларда юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур қулай шарт-шароитлар яратилишини, ўз вақтида зарур ёрдам берилишини, аниқ чоралар кўрган ҳолда уларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги халқаро алоқаларни амалга оширишда, хорижда ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича ташкилотлар билан алоқалар ўрнатишда, халқаро (хорижий) ташкилотлар ва уларнинг ваколатхоналари билан битимлар тузишда Республика Марказига ва Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига ҳар томонлама кўмаклашсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда "Маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Қонун лойиҳасида қуйидаги масалалар назарда тутилсин:

маиший зўрлик ишлатиш тушунчасини таърифлаш, зўрлик ишлатиладиган ҳолат турларини ажратиб кўрсатиш;

ваколатли органларнинг вазифалари ва функционал мажбуриятларини белгилаш;

маиший зўрлик ишлатишнинг эрта олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, бундай қилмишларни содир этганлик учун жавобгарликни фарқлаш;

муайян тақиқлар ўрнатишни, шу жумладан жабрланганлар билан мулоқот қилишга, уларнинг иш жойига, ўқиш жойига, яшаш жойига боришга тақиқлар қўйишни ва уларни ҳимоя қилиш бўйича бошқа чора-тадбирларни назарда тутадиган ҳимоявий кўрсатмалар институтини жорий этиш;

судгача ва суд текшируви жараёнида маиший зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни ҳимоя қилишга қаратилган махсус процессуал кафолатларни жорий этиш.


15. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:

оилавий-маиший соҳада қонунийликни ва ҳар бир оилавий-маиший зўрлик ишлатиш, шахсий ҳаётга аралашув ҳолати бўйича жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш устидан қатъий назорат ўрнатсин;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда оилавий-маиший зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ эътирозсиз ва қаршиликсиз одил судловдан фойдаланишини ва тўлиқ ҳимоя қилинишини таъминлаш чораларини кўрсин;

Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига низоли вазиятларда ва оилавий-маиший зўрлик ишлатиш аниқланган ҳолларда самарали ҳаракат қилиш ўргатилишини таъминласин.


16. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "хавф остидаги гуруҳ"да бўлган оила аъзоларига нисбатан ҳар бир зўрлик ишлатилган ҳолат ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда "Маҳалла ва оила" илмий-тадқиқот институтини зудлик билан хабардор қилишни таъминласин.

17. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

Марказлар, шунингдек, уларнинг тузилмалари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини;

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


18. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти кенг ёритилишини ва аҳолига етказилишини.

19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 июль, 27-сон, 545-модда








































Время: 0.2092
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск