Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Омухта емни биржа савдолари орқали реализация қилиш (сотиш) тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 03.07.2018 й. 3033-сон билан рўйхатга олинган 28.05.2018 й. Иқтисодиёт вазирлигининг 18-сон, Молия вазирлигининг 99-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 3 июлда 3033-сон

билан рўйхатга олинган

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлигининг

2018 йил 28 майдаги

18, 99-сон қарорига

ИЛОВА



Омухта емни биржа савдолари орқали реализация

қилиш (сотиш) тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 январдаги ПҚ-3484-сон "Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 312-сон "Республикада замонавий саноат усулида омухта ем ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ омухта емни (бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади) биржа савдолари орқали реализация қилиш (сотиш) тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


биржа битими - биржа томонидан рўйхатга олинган, биржа савдосининг натижаси бўйича тузилган биржа товарига доир олди-сотди шартномаси;


биржа савдолари - биржа томонидан биржа савдоси қоидаларига мувофиқ ташкил этиладиган биржа товари савдолари;


биржа аъзолари - биржа томонидан белгиланган тартибда биржа савдоларида иштирок этиш ҳамда дилерлар, маркет-мейкерлар ва брокерлар сифатида биржа битимларини тузиш ҳуқуқини олган юридик шахслар биржа аъзоларидир;


дилер - биржа битимларини ўз номидан ва ўз ҳисобидан тузувчи биржа аъзоси бўлган юридик шахс;


брокер - мижознинг (сотувчи ёки харидорнинг) топшириғига кўра ва унинг ҳисобидан биржа битимларини тузувчи биржа аъзоси бўлган юридик шахс;


трейдер - биржа савдоларида биржа битимлари тузишга ваколатли бўлган биржа аъзосининг ходими;


биржа савдоларининг электрон тизими (бундан буён матнда электрон тизим деб юритилади) - биржа аъзоларига биржа савдоларида аниқ вақт режимида республиканинг исталган географик нуқтасидан масофадан иштирок этиш имконини берадиган дастурий аппарат воситалари мажмуидан иборат бўлган глобал тақсимланган ахборот тизими;


ҳисоб-китоб клиринг палатаси (бундан буён матнда ҲККП деб юритилади) - клиринг электрон тизими орқали биржа битимлари бўйича клиринг, ҳисоб-китоб ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишни таъминловчи биржанинг таркибий бўлинмаси;


закалат - биржада амалга ошириладиган битишувларнинг бажарилиши кафолатини таъминлаш учун харидорлар ва сотувчилар томонидан биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг иккиламчи депозит ҳисобварағига киритиладиган битишувларни кафолатли таъминлаш маблағи;


махсус дўконлар - сотувчи томонидан аҳоли зич жойлашган ва туман, шаҳар марказларидан олис ҳудудларда ташкил этиладиган омухта ем сотишга ихтисослаштирилган савдо дўконлар.


2. Биржа савдоларида маҳсулотни сотиш "Ўздонмаҳсулот" АК ва "Ўзпахтаёғ" АЖ тизимидаги корхоналар, шунингдек бошқа тадбиркорлик субъектлар (бундан буён матнда сотувчилар деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


3. Маҳсулотни биржа савдоларида барча турдаги хўжалик юритувчи субъектлар (бундан буён матнда харидорлар деб юритилади) сотиб олишлари мумкин.


4. Биржа савдолари электрон тизимдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.



2-БОБ. МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


5. "Ўздонмаҳсулот" АК ва "Ўзпахтаёғ" АЖ таркибига кирувчи корхоналар томонидан биржа савдоларига маҳсулотни сотувга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тасдиқланадиган "Ўздонмаҳсулот" АК ва "Ўзпахтаёғ" АЖ таркибига кирувчи корхоналар томонидан биржа савдоларида маҳсулотни сотиш бўйича чораклик ва ойлик жадваллар асосида амалга оширилади.


6. "Ўздонмаҳсулот" АК ва "Ўзпахтаёғ" АЖ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда, кундалик ҳажмлардан келиб чиқиб, биржа савдоларига маҳсулотларни чиқариш жадвалларини ҳар ойнинг 20 санасига қадар тузиб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳар ой кейинги ойнинг бошланишига 5 кундан кам бўлмаган муддатда, биржа савдоларига маҳсулотларни чиқариш жадвалларини биржанинг расмий веб-сайтида жойлаштириш учун биржага тақдим этади.


7. "Ўздонмаҳсулот" АК ва "Ўзпахтаёғ" АЖ таркибига кирмайдиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари биржа савдоларида сотадиган маҳсулот ҳажмларини мустақил равишда белгилайди.


8. Биржа чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳўжаликлари, шунингдек чакана савдо дўконларига эга бўлган улгуржи савдо ташкилотлари учун ҳар ойнинг 20 санасига қадар савдоларни ташкил этади.

Биржа ҳар ойнинг 21 санасидан бошлаб биржа савдоларда сотилмаган маҳсулотлар ҳажмлари ҳамда бекор қилинган битимлар бўйича маҳсулотлар ҳажмларини барча харидорларга сотилишини ташкил этади.


9. Маҳсулотни сотиш талаб ва таклиф нисбати асосида шаклланувчи эркин бозор нархлари бўйича амалга оширилади.


10. Сотувчилар биржанинг расмий веб-сайти орқали савдолар бошланишига қадар бир иш куни олдин соат 11.00 гача савдога қўйилаётган маҳсулотнинг ҳажмлари ва бошқа кўрсаткичлари тўғрисида биржа аъзоларига хабар қилишлари лозим.


11. Биржа савдолари "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Қонун, биржа савдоси қоидалари ва ҳисоб-китоб клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


12. Сотувчилар ва харидорлар биржа савдоларида биржа билан тузилган шартнома асосида дилерлар сифатида мустақил ҳолда ёки брокерлар номидан иш юритувчи трейдерлар орқали иштирок этишади.


13. Ҳар бир биржа савдоси бўйича аванс суммасига мувофиқ сотувчилар ва харидорларни савдоларда иштирок этишга рухсат бериш ёки ундан четлатиш, биржа савдоларининг ғолибларини аниқлаш ва биржа битимларини рўйхатга олиш электрон тизим томонидан автоматик равишда амалга оширилади.


14. Жорий ойда савдога чиқарилган, аммо сотилмаган маҳсулот ҳажмлари ҳамда бекор қилинган битимлар бўйича, шунингдек биржа битимлари бўйича олиб кетилмаган ва юклаб жўнатилмаган маҳсулот ҳажмлари кейинги ойдаги биржа савдоларига такроран чиқарилади. Такроран савдога қўйилган маҳсулотлар 15 кун давомида сотилмаган тақдирда ушбу маҳсулот ҳажмлари сотувчилар томонидан махсус дўконлар орқали ўтган ҳафтада биржа савдоларида шаклланган ўртача нархларда сотилади.


15. "Ўздонмаҳсулот" АК ва "Ўзпахтаёғ" АЖ таркибига кирувчи корхоналар бўйича битта савдо сессияси доирасида харидорлар томонидан сотиб олинадиган маҳсулотнинг энг кўп ҳажмини белгилаши лозим.



3-БОБ. МАҲСУЛОТНИ СОТИШ ТАРТИБИ ВА

ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАР МЕХАНИЗМИ


16. Биржа савдоларига қўйиладиган маҳсулотнинг бошланғич нархи сотувчи томонидан маҳсулотнинг таркибидан келиб чиқиб, мустақил равишда белгиланади. "Ўздонмаҳсулот" АК ва "Ўзпахтаёғ АЖ таркибига кирувчи корхоналар учун монопол юқори ва монопол паст нархларни қўллаш тақиқланади.

"Ўздонмаҳсулот" АК ва "Ўзпахтаёғ" АЖ таркибига кирувчи корхоналар томонидан маҳсулотнинг бошланғич нархини шаклланиши ва савдога қўйилиши бўйича жавобгарлик ушбу ташкилотларнинг зиммасига юклатилади.


17. Сотувчи ва харидорлар ўзларининг ҲККП даги шахсий ҳисобрақамларига биржа савдолари қоидаларида белгиланган закалат пулини киритишади, бунда биржа битимлари сотувчи ва харидорлар томонидан биржа савдоларига чиқарилган маҳсулот ва тузиладиган битим ҳажмининг 3 фоизигача миқдоридаги закалат пули киритилган ҳолда тузилади.


18. Биржа савдоларида тузилган битимларни ижро этишнинг молиявий кафолатларини таъминлаш учун, биржа савдоларида тузилган битимлар бўйича ҳисоб-китоблар биржанинг ҲККП орқали амалга оширилади.


19. Харидорлар биржада аванс тўловларини амалга оширгандан сўнг битимларни тузишга ҳақли.


20. Харидор тузилган биржа битими бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун биржанинг хизмат кўрсатувчи банкдаги ҳисобрақамига маблағларни 5 иш куни давомида ўтказиши шарт.


21. ҲККП биржа битими бўйича маблағларнинг тўлиқ суммаси келиб тушганидан сўнг бир иш куни давомида тўловлар амалга оширилган битимлар рўйхатини сотувчига шахсий кабинет орқали тақдим этади.


22. Сотувчи томонидан маҳсулот ҲККП дан олинадиган тўловлар амалга оширилган битимлар рўйхатига риоя қилинмаган ҳолда юборилган тақдирда биржа жавобгарликни зиммасига олмайди.


23. ҲККП томонидан сотувчига тўловлар амалга оширилган битимлар рўйхатини тақдим этилиши харидорга олди-сотди шартномасида кўрсатилган юклаш муддати давомида маҳсулотни жўнатиш учун асос бўлади.


24. Тарафлар томонидан мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаган тақдирда, уларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган чоралар қўлланилади.


25. Биржа савдоларини ташкиллаштириш, шартнома мажбуриятларини бажариш ва ҳисоб-китоб клиринг хизмати давомида юзага келадиган низо ва келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


26. Сотувчилар ёки харидорлар томонидан маҳсулотни тўлаш ва танлаш, шунингдек уни етказиш бўйича мажбуриятларга амал қилинмаган тақдирда, ўз мажбуриятларини бажармаган тарафнинг закалат пули жарима сифатида жабрланган тараф фойдасига ушлаб қолинади.


27. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига маҳсулотни биржа савдоларига қўйилган ва сотилган ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар, биржа томонидан очилган шахсий кабинет орқали тақдим этилади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


28. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.


29. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси, "Ўздонмаҳсулот" АК, "Ўзпахтаёғ" АЖ ва "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 июль, 27-сон, 560-модда









































Время: 0.1958
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск