ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2018 й. 487-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.06.2018 й.

N 487



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 12 февралдаги ПФ-5330-сон, "Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон фармонларининг ҳамда ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасига кирадиган бюджет ташкилотлари рўйхати 3-1-иловага мувофиқ;

"Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси" кўкрак нишони тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

"Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси" кўкрак нишони тавсифи ва гувоҳномаси 5, 5а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т. Юсупов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 28 июндаги

487-сон қарорига

3-1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

тузилмасига кирадиган бюджет ташкилотларининг

РЎЙХАТИ*

Т/р

Ташкилот номи

Ходимларнинг

чекланган

умумий сони

шу жумладан:

маъмурий-

бошқарув

ходимлар

ишлаб чиқариш,

техник ва хизмат

кўрсатувчи ходимлар


1.

Мониторинг хизмати**

17

5

12

2.

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази

221

10

211

*) Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари бошқарув ходимларининг умумий сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарори билан белгиланганади.


**) Иш ҳақи ва барча бошқа харажатлар Мониторинг хизмати юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан молиялаштирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 28 июндаги

487-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги

фидойиси" кўкрак нишони тўғрисида

НИЗОМ


1. "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси" кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) билан меҳнат тажрибаси ва касбий малакага эга, фаолиятида юқори натижаларга эришган ва соҳада фидокорона меҳнати билан намуна бўлган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари раҳбар ва ходимлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари ҳамда жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ходимлари мукофотланади.


2. Кўкрак нишони билан ушбу Низомнинг 1-бандида қайд қилинган хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.


3. Мукофотлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади.


4. Мукофотлаш ушбу Низомнинг 1-бандида қайд қилинган ташкилотлар ва таркибий бўлинмалар раҳбарларининг тақдимномаси бўйича ҳар йили 5 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруғи билан амалга оширилади.


5. Кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисидаги буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий сайтида чоп этилади.


6. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини топшириш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни арафасида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ёки унинг топшириғи ва унинг номидан масъул шахслар томонидан тантанали вазиятда амалга оширилади.


7. Кўкрак нишони кўкракнинг чап томонида давлат мукофотларидан қуйида тақилади.


8. Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла пул мукофоти оладилар.

Бирйўла пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.


9. Айнан бир шахс кўкрак нишони билан, қоидага кўра, бир марта мукофотланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 28 июндаги

487-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги

фидойиси" кўкрак нишони

ТАВСИФИ

_

      

"Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси" кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) мис қотишмасидан тайёрланади ва 34 мм диаметрли айлана шаклига эга бўлади:

Кўкрак нишонининг олд қисмининг маркази бўйлаб пахта ва буғдой бошоқлари тасвири жойлаштирилган, улар айлана шаклидаги қишлоқ хўжалиги техникаси белгиси билан ўралган, айлананинг қуйида дарё тасвирланган. Кўкрак нишонининг айланаси бўйича сирланган доирага яшил рангда ва бронза ҳошия билан ҳошияланган "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI QISНLOQ XO'JALIGI FIDOYISI" ёзуви туширилган. Бронза рангидаги ҳарфлар баландлиги 2,3 мм ташкил этади. Қуйи қисмида марказ бўйлаб бронза рангидаги саккизбурчакли юлдуз тасвири жойлаштирилган.

Кўкрак нишонининг орқа томонида "SOНADAGI KO'P YILLIK FIDOKORONA MEНNATLARI UCНUN" ёзуви жойлаштирилган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги - 2,2 миллиметр.

Тасвир ва ёзувлар бўртиб чиққан.

Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари ҳошияланган.

Кўкрак нишони илмоқча ва ҳалқа ёрдамида тўғри тўртбурчакли қадағичга уланади.

Қадағич кенглиги - 26 миллиметр, баландлиги - 17 миллиметр. Қадағич тўқ яшил рангда. Қадағич маркази бўйлаб кенглиги 20 миллиметр, узунлиги 13 миллиметр, 6 та барг ва 5 та новдачадан иборат бронза рангидаги новда жойлаштирилган.

Қадағичнинг орқа томонида кўкрак нишонини кийимга маҳкамлаш учун тўғноғич шаклидаги мослама мавжуд.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 28 июндаги

487-сон қарорига

5а-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги

фидойиси" кўкрак нишонига гувоҳнома

ТАВСИФИ

_

"Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси" кўкрак нишонига гувоҳнома 240 г/м.кв қалинликдаги офсет қоғозидан тайёрланган 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобчадан иборат.

Гувоҳноманинг олди томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) плёнка билан зичланган, яшил ранг фонига эга.

Гувоҳноманинг биринчи бети 7,5 миллиметр қалинликдаги ички бурчаклари юмалоқланган тўқ яшил рангдаги ҳошия билан ҳошияланган.

Гувоҳнома юқори қисмидан 35 миллиметр қуйида марказ бўйлаб 3,5 миллиметр оралиқда уч қатор матн жойлаштирилган: биринчи қатори "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI", иккинчиси - "QISНLOQ XO'JALIGI FIDOYISI", учинчиси - "ko'krak nishoni" (шрифт "Times new Roman Bolt", кегль 17). 6 миллиметр қуйида - "GUVOНNOMASI" ёзуви (ёзувлар бош ҳарфларда, шрифт "Times new Roman Bolt", кегль 17) жойлаштирилган. Ёзувлар бронза рангида тайёрланган.

Гувоҳноманинг ички қисми (иккинчи ва учинчи бетлари) "Танғир" тасвири туширилган мовий осмон рангида тайёрланган ва офсет усулида босилган.

Гувоҳнома ички томонининг чап қисмида (иккинчи бет) марказ бўйлаб ўз катталигидаги кўкрак нишонининг рангли тасвири жойлаштирилган.

Гувоҳнома ички томонининг ўнг қисмида (учинчи бет) юқори четидан 8 миллиметр қуйида марказ бўйлаб "_____-sonli guvohnoma" ёзуви жойлаштирилган (шрифт "Times new Roman Bolt", кегль 10) (15 миллиметр узунликдаги чизиқ билан).

"GUVOНNOMA" ёзувидан 11 миллиметр қуйида 8 миллиметр оралиқда мукофотланадиган раҳбар ёки ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд қилиш учун учта чизиқ жойлаштирилган.

Қуйи чизиқдан 6 миллиметр масофада марказ бўйлаб 2 миллиметр оралиқда уч қаторли матн жойлаштирилган. Матн "O'zbekiston Respublikasi Qishloq xo'jaligi vazirining" (шрифт "Times new Roman Bolt", кегль 10) ёзувдан иборат.

Сўнг 5 миллиметр қуйида 4 миллиметр оралиқда икки қаторли матн жойлаштирилган. Биринчи қатор "20__ y. "___" ___________dagi", иккинчиси - "____-sonli buyrug'iga asosan" (шрифт "Times new Roman Bolt", кегль 10) ёзувларидан иборат.

Давомида 5 миллиметр қуйида марказ бўйлаб 5 миллиметр оралиқда уч қаторда матн жойлаштирилган. Биринчи қатори - "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI", иккинчиси - "QISНLOQ XO'JALIGI FIDOYISI" (шрифт "Times new Roman Bolt", 12-кегль), учинчиси - "kokrak nishoni bilan mukofotlandi" (шрифт "Times new Roman Bolt", кегль 10) ёзувларидан иборат.

Чапда охирги сўзлардан 9 миллиметр қуйида 2 миллиметр оралиқда бир қаторда ёзув жойлаштирилган. Матн "VAZIR": (шрифт "Times new Roman Bolt", кегль 10) ёзувидан иборат.

"VAZIR" сўзидан кейин имзо учун 20 миллиметр узунликда чизиқ туширилган. Унинг остида "(Imzo)" ёзуви мавжуд. Унинг остида чап томонида муҳр учун "M.O'." ёзуви мавжуд.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 июнь










































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск