ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.06.2018 й. 487-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 28 июндаги

487-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини

моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.



2-БОБ. ХОДИМЛАРНИ МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ТАДБИРЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ


2. Ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш қуйидаги маблағлар ҳисобига амалга оширилади:

а) бюджет маблағлари:

бир йилда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдоридаги мукофотлар;

бир йилда бир ойлик иш ҳақи фонди миқдоридаги моддий ёрдам тўловлари;

қонунчиликда белгиланган миқдор ва тартибда давлат хизматчиларининг лавозим маошига меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти;

Махсус моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 15 фоиз миқдорида ходимлар меҳнатини моддий рағбатлантириш;

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимлари ойлик лавозим маошига (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда) - 30 фоизгача устамалар белгилаш;

фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимлари ойлик лавозим маошига (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда) - 60 фоизгача устамалар белгилаш;

б) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси, Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси, бюджетдан ташқари жамғармалар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобига:

ходимнинг умумий иш стажи давомийлигидан келиб чиқиб, хизмат муддати учун лавозим маошига ҳар ойлик устамалар;

байрам саналарига мукофотлар;

хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажарганлик учун юқори малакали ходимларнинг лавозим маошларига устамалар;

ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларнинг соғлигини тиклаш мақсадида тўланадиган моддий ёрдам;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун бир йилда бир маротаба тўланадиган моддий ёрдам.



3-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ВА УНИНГ

ТАРКИБИГА КИРУВЧИ ТАШКИЛОТЛАР

ХОДИМЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

МИҚДОРЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида лавозимга тайинланган мансабдор шахсларнинг умумий иш стажи, хизмат муддати, қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи ходимларнинг умумий иш стажи учун лавозим маошига ойлик устамалар штатлар жадвалига мувофиқ ҳар ойда қуйидаги миқдорларда тўланади:

3 йилдан 5 йилгача - 10 фоиз;

5 йилдан 10 йилгача - 20 фоиз;

10 йилдан 20 йилгача - 30 фоиз;

20 йилдан ортиқ - 40 фоиз.

Бунда, вазирлик марказий аппарати ходимларининг умумий иш стажи учун лавозим маошига (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) ойлик устамалар штатлар жадвалига мувофиқ ҳар ойда қуйидаги миқдорларда тўланади:

1 йилдан 5 йилгача - 10 фоиз;

5 йилдан 10 йилгача - 20 фоиз;

10 йилдан 15 йилгача - 30 фоиз;

15 йилдан 20 йилгача - 40 фоиз;

20 йилдан 25 йилгача - 50 фоиз;

25 йилдан ортиқ - 60 фоиз.

4. Байрам саналарида - Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни, Конституция куни, 8-март куни, Наврўз, Янги йил, диний байрамларда ("Рўза ҳайит" (Ийд-ал-Фитр) ва "Қурбон ҳайит" (Ийд-ал-Адха) ҳамда касб байрамида ходимлар ойлик лавозим маошининг бир баробари миқдорида рағбатлантирилади.


5. Хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган ташаббускор вазирлик марказий аппарати ва "Маъмурий-хўжалик хизмати" давлат муассасаси ходимларига лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 200 фоизгача ҳамда ҳудудий бўлинмалар ходимларига 100 фоизгача миқдорда ҳар ойлик устамалар белгиланиши мумкин.

Устаманинг аниқ миқдори вазирлик марказий аппарати ходимлари ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари учун Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан ҳамда қолган ходимларга ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири алоҳида ўрнак кўрсатган марказий аппарат ходимларига мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган миқдордан ташқари лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 100 фоизгача миқдорда устамалар белгилаши мумкин, бундай ходимлар сони марказий аппаратнинг умумий ходимлари сонининг 15 фоизидан ошмаслиги лозим.

6. Ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларнинг меҳнати самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) транспорт харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробаригача бўлган тўловлар ва уларга ёрдам кўрсатиш мақсадида овқатланиш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаригача бўлган тўловлар амалга оширилади.

7. Заруратга кўра, касаба уюшмаси ташкилоти билан келишилган ҳолда ходимлар ва (ёки) уларнинг оила аъзоларига қуйидаги ҳолатларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача бўлган миқдорда моддий ёрдам тўлаб берилади:

ходим вафот этганда - бунда моддий ёрдам хотинига (эрига) тўлаб берилади, агар ходимнинг хотини (эри) бўлмаса, моддий ёрдам фарзандларига ёки қонуний вакилларига (васийлари ва ҳомийларига) ёхуд уларнинг вояга етмаган фарзандларини асраб олган шахсларга тўлаб берилади, шунингдек, ходим турмуш қурмаган бўлса, моддий ёрдам ота-онаси ёки боқимандалар ўртасида тенг улушларда тақсимланади;

турмуш қурганда, 50, 55, 60 юбилей ёши муносабати билан, шунингдек, пенсияга чиққанда;

истисно тариқасида, ходим аризасини қаноатлантириш тўғрисида вазир ёки вазирлик таркибига кирувчи ташкилот раҳбарининг розилиги асосида қуйидаги ҳолатларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача бўлган миқдорда моддий ёрдам тўлаб берилади:

яқин қариндоши вафот этганда - вафоти тўғрисида гувоҳнома нусхаси тақдим этилганда;

алоҳида заруратга кўра (бахтсиз ҳодиса, фалокат, узоқ муддатли касаллик сабабли даволаниш ва соғлигини тиклаш, оиланинг кам таъминланганлиги ва молиявий ҳолатининг оғирлиги).


8. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун ходимларга бир йилда бир маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача бўлган миқдорда тўловлар амалга оширилади.


4-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИНИНГ

ХОДИМЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРАЛАРИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ


9. Қуйидагилар ходимларни рағбатлантиришнинг молиявий манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Маъмурий-хўжалик хизмати" давлат муассасаси, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой ш.) қишлоқ хўжалиги бўлимлари - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси ва бюджет маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибига кирувчи бюджет ташкилотлари - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг хўжалик ҳисобидаги бўлинмалари - улар фаолияти натижалари бўйича олинган соф фойданинг бир қисми;

шунингдек, қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.


10. Молиялаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланадиган харажатлар сметаси, бюджетдан ташқари жамғармаларнинг даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ тегишли миқдор ва манбалар ҳисобидан амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


11. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 июнь












































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск