Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2018 й. 489-сон "Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати инспекторларининг формали кийим-бошлари намуналарини ва фарқлаш белгиларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.06.2018 й.

N 489



ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТИ

ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ФОРМАЛИ КИЙИМ-БОШЛАРИ

НАМУНАЛАРИНИ ВА ФАРҚЛАШ БЕЛГИЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 28 мартдаги ПҚ-3626-сон ва "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошларини ишлаб чиқиш, стандартдан ўтказиш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 28 мартдаги ПҚ-3626-сон қарори билан:

ўсимликлар карантини бўйича туман ва шаҳар инспекторлари, автомобиль йўллари, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портидаги ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктлари ҳамда почтамтдаги пункт инспекторлари хизмат мажбуриятларини бажаришда махсус формали кийим-бош кийиб юришлари ва тегишли фарқлаш белгиларини тақишлари;

инспекторларни формали кийим-бош ва фарқлаш белгилари билан таъминлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига қопланиши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг формали кийим-бошлари ва фарқлаш белгилари намуналари ва тавсифи иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси:

формали кийим-бошларни тикишга маҳаллий ишлаб чиқарувчилар орасида белгиланган тартибда танлов (тендер) савдолари ўтказсин;

икки ой муддатда Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати инспекторларининг формали кийим-бошларни кийиб юриши ва фарқлаш белгиларини тақиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

2018-2019 йиллар мобайнида ўсимликлар карантини бўйича туман ва шаҳар инспекторлари, автомобиль йўллари, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портидаги ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктлари ҳамда почтамтдаги пункт инспекторларининг формали кийим-бошлари тайёрланишини ва уларга ўтилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 июнь




















































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск