ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.06.2018 й. ПҚ-3794-сон "Инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини жадал амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.2018 й.

N ПҚ-3794



ИНВЕСТИЦИЯ ВА ИНФРАТУЗИЛМА

ЛОЙИҲАЛАРИНИ ЖАДАЛ АМАЛГА ОШИРИШ

БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, давлат активларини ва давлат стратегик корхоналарини бошқариш самарадорлигини ошириш, шунингдек, миллий иқтисодиётнинг муттасил ўсишини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати икки ҳафта муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда Агентликнинг давлат органлари ва ташкилотлари жорий фаолиятини тартибга солувчи функциялари такрорланишига йўл қуймаслик, уларни чиқариб ташлаш, Агентликнинг бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, айниқса, жойлардаги давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, лойиҳа бошқаруви, лойиҳаларни экспертиза қилиш ва аккредитация, кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш соҳасидаги фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Агентлик олдига қўйилган вазифаларнинг бажарилишини унинг ваколатлари ва функцияларини аниқлаштиришни инобатга олган ҳолда чуқур таҳлил қилсин;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ҳисоб палатаси ва бошқа идоралар билан биргаликда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини тўлиқ амалга оширишга ҳамда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишга тускинлик килаётган тизимли камчиликларни аниклаш максадида мазкур лойихалар шакллантирилиши ва амалга оширилишининг боришини ўргансин, якуни бўйича мазкур йўналишлардаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан аник таклифлар киритсин.


4. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки хамда бошқа халқаро молия институтлари экспертларини жалб қилган холда икки ҳафта муддатда умумқабул қилинган баҳолаш, экспертиза, тасдиқлаш, харид қилиш ва лойиҳаларни амалга ошириш тартиб-таомиллари асосида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш хамда амалга оширишнинг такомиллаштирилган механизмини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларининг лойиҳаолди, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлашнинг янгиланган тартибини тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Садиков, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 20 июндаги

ПҚ-3794-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартишлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги тўғрисидаги низомнинг 7-1-банди, 8-банди "к", "л", "м" кичик бандлари ва 10-1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги "Давлат активларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3720-сон қарорида:


а) муқаддима, 1-4 ва 6-8-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги "Лойиҳа офисига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 3-илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 21 июнь














































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск