ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.2018 й. 486-сон "Нурли наволар" халқаро фольклор фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.06.2018 й.

N 486




"НУРЛИ НАВОЛАР" ХАЛҚАРО

ФОЛЬКЛОР ФЕСТИВАЛИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Миллий қўшиқчилик санъатининг дурдонаси бўлган фольклор санъатини кенг тарғиб этиш, турли халқларнинг қўшиқ, рақс, мусиқа ва саҳна кўринишлари каби жанрларини ўзида мужассам этган, уларнинг турмуш тарзи, урф-одатлари ва қадриятларини ҳамда маънавий дунёсини бойитиб келаётган фольклор санъати ижодкорлари ўртасида ижодий ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзбек фольклор санъатини янада тараққий эттириш, халқ ижодиёти анъаналарини жаҳонга тараннум қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Навоий вилояти ҳокимлигининг "Нурли наволар" халқаро фольклор фестивалини (кейинги ўринларда Фестиваль деб аталади) 2018 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта ташкил этиш, якуний босқичини Навоий вилоятининг Нурота туманида ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

"Нурли наволар" халқаро фольклор фестивалини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби (кейинги ўринларда Ташкилий қўмита деб аталади) 1-иловага;

"Нурли наволар" халқаро фольклор фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмитага:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ҳомийлик хайрияларини жалб этиш чораларини кўриш;

Фестиваль совриндорларига топшириладиган диплом, сертификат, ҳайкалча намуналарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш вазифалари юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъул этиб белгилансин.


5. Навоий вилояти ҳокимлиги Нурота туманидаги Фестиваль ўтадиган жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилишини, Фестиваль ўтказиладиган саҳна майдонлари талаб даражасида тайёрланишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Фестивалга ташриф буюрувчи иштирокчилар учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг виза буюртманомаларига биноан Ўзбекистон Республикасига кириш визалари Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасаларида, зарур ҳолларда, И. Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Республика "Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда:

Фестивалга бағишланган эсдалик буюмлари лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва Фестиваль доирасида турли кўргазмалар, миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши ва уларнинг сотуви ташкил этилишини;

Фестиваль тадбирлари дастури ишлаб чиқилишини ва унинг Фестивалдан уч ой аввал туристик ташкилотларга тақдим этилишини, Интернет жаҳон ахборот тармоғида, жумладан, ижтимоий тармоқларда жойлаштирилишини таъминласин.


8. Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ташкилий қўмита томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган смета асосида қуйидаги манбалар ҳисобига молиялаштирилади:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг харажатлар сметасида маданий тадбирларни ўтказиш учун ҳар йили назарда тутиладиган бюджет маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

Навоий вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Бунда, Фестивалга хориждан ташриф буюрадиган ҳайъат аъзолари ва иштирок этувчи делегацияларнинг яшаш, овқатланиш ва ички транспорт харажатлари, шунингдек, совриндорларни тақдирлаш билан боғлиқ пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йилда ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағларни ажратсин, 2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


10. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, "Дунё" ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиш тавсия этилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев, Навоий вилояти ҳокими К.Б. Турсунов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 27 июндаги

486-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Нурли наволар" халқаро фольклор фестивалини

ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

          

Б. Сайфуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, Ташкилий қўмита раиси

К. Турсунов

-

Навоий вилояти ҳокими, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

О. Назарбеков

-

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари

Б. Юсупалиев

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Д. Назармухаммедов


-

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

О. Касимов

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари

Қ. Юлдашев

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари

Ш. Шорахметов

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари

А. Нуридинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

А. Ходжаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси в.б.

А. Кучимов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

У. Абдуллаев

-

"Ҳунарманд" уюшмаси раиси

А. Ҳайдаров

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази директори, Ташкилий қўмита котиби


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 июнь
















































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск