ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Интеллектуал мулк / Умумий қоидалар /

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 05.07.2018 й. 3034-сон билан рўйхатга олинган Инновацион ривожланиш вазирининг 04.06.2018 й. 14/6-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 5 июлда 3034-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Инновацион ривожланиш

вазирининг 2018 йил 4 июндаги

14/6-сон буйруғига

ИЛОВА



Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган

интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда

рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини

тўлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

2. Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш тегишли молия йили учун Жамғарманинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатларнинг прогноз параметрларида кўзда тутилади.


2-БОБ. ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ҲУҚУҚЛАРИ

(ПАТЕНТЛАР)НИ ХОРИЖДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

ВА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР

(РЎЙХАТ)НИ ШАКЛЛАНТИРИШ, УМУМЛАШТИРИШ

ВА ТАСДИҚЛАШ


3. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тасарруфида илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича таклифларини мақсадга мувофиқлигини ўрганади, умумлаштиради ҳамда таҳлил асосида дастлабки рўйхатни шакллантиради.

4. Вазирлик дастлабки рўйхатни шакллантиришда давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказишдан ва қўллаб-қувватлашдан кутилаётган қуйидаги натижаларга амал қилади:

илмий ёки иқтисодий самарадорлик;

ишлаб чиқаришда фойдаланишдаги самарадорлик;

юқори техник натижа;

табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилиш қобилияти;

ижтимоий муаммолар ечимини таъминлаши ва бошқалар.


5. Вазирлик Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили:

15 июнгача мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тасарруфида илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифларини қабул қилади;

15 сентябргача Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (бундан буён матнда Адлия вазирлиги деб юритилади) шакллантирилган дастлабки рўйхатни ва маълумотларни тақдим этади.

Бунда, Вазирлик томонидан тақдим этилаётган маълумотда Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни қайси хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказиш ва қанча муддат қўллаб-қувватланиши аниқ кўрсатилиши зарур.

6. Адлия вазирлиги Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича тақдим этилган маълумотларни ҳар йили 15 ноябргача Вазирликка тақдим этади.

Бунда, Адлия вазирлиги Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш патент ҳамкорлиги тўғрисидаги битим РСТ ёки тўғридан-тўғри (конвенцион процедура) патентлаш йўли орқали амалга оширилиши учун талаб этиладиган харажатлар (тегишли валюта маблағларида) миқдори кўрсатилган маълумотни (рўйхатни) Вазирликка тақдим этади.

7. Вазирлик Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотларни (рўйхатни) кўриб чиқиб, ҳар йили 1 декабргача тасдиқлаш учун Жамғарманинг Кузатув кенгашига киритади.

8. Жамғарманинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхат асосида давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқини (патентларни) баҳолаш, шунингдек, хорижда рўйхатдан ўтказиш ва кўллаб-қувватлаш харажатлари Жамғарма томонидан молиялаштирилади.


3-БОБ. ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ҲУҚУҚЛАРИ

(ПАТЕНТЛАР)НИ ХОРИЖДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

ВА КУЧДА САҚЛАБ ТУРИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


9. Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш Жамғарма ижро этувчи дирекцияси, тегишли буюртманома берган илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасаси ва хорижий патент идораси (патент идораси агенти) ўртасидаги уч томонлама шартнома асосида амалга оширилади.

10. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида, шунингдек халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма ва тамойилларида мазкур Низомда белгиланганидан кўра бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартномалар қоидалари ёки халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма ва тамойиллари қўлланилади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


11. Вазирлик Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлашнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича берилган хулосасига, таҳлил асосида дастлабки рўйхатни шакллантиришга масъул ҳисобланади.

12. Адлия вазирлиги Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича тақдим этилган маълумотларни, хорижда рўйхатдан ўтказиш ва патентни қўллаб-қувватлаш учун Патент ҳамкорлиги тўғрисидаги битим (PCT) ёки тўғридан-тўғри (конвенцион процедура) патентлаш йўли орқали талаб этиладиган харажатлар (тегишли валюта маблағларида) миқдори кўрсатилган маълумотни (рўйхатни) ўз вақтида ва тўғри тақдим этилишига масъул ҳисобланади.

13. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Интеллектуал мулк агентлиги, Фанлар академияси ҳамда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



Давлат илмий дастурлари доирасида

яратилган интеллектуал мулк объектларини

хорижий давлатларда рўйхатга олиш бўйича

ТАКЛИФЛАР

N

Патент номи, рақами ва олинган санаси

Патент эгаси

Қайси давлатда рўйхатга олиш таклиф этилмоқда

Хорижий давлатда патентлаш-

дан мақсад

Харажатлар

Жами

шундан:

Патентлаш

Патентни амалда ушлаб туриш

шу жумладан:

1-йил

2-йил

3-йил

...йил

1.












2.












3.












4.












5.












..












   


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 июль, 27-сон, 562-модда










































Время: 0.1807
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск