ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мактабгача таълим муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.07.2018 й. ПҚ-3822-сон "2018 йилда мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.2018 й.

N ПҚ-3822



2018 ЙИЛДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИНИ ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ ВА КАПИТАЛ ТАЪМИРЛАШ МАНЗИЛЛИ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА



Мактабгача таълим тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги "2018 йилга мўлжалланган инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-3507-сон қарорига мувофиқ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда хорижий тажрибадан келиб чиқиб ва мамлакатимизнинг табиий-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда 60, 135, 160, 235 ва 385 ўринли замонавий мактабгача таълим муассасаларининг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги "2018 йилга мўлжалланган инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-3507-сон қарори билан мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари ажратилиши кўзда тутилди;

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасини қуриш ва 48-сон мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш, Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасини ва Мирзо Улуғбек туманидаги 324-сон мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш ишлари ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


2. Қуйидагилар:

2018 йилда мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашнинг асосий параметрлари 1-иловага* мувофиқ;

2018 йилда мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашнинг манзилли дастурлари 2-4-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари буюртмачи этиб белгилансин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

янги давлат мактабгача таълим муассасаларининг қурилиши Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган намунавий лойиҳаларга қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади;

ташқи муҳандислик коммуникацияларининг қурилиши "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ ташкилотлари томонидан ушбу ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

давлат мактабгача таълим муассасаларига олиб борадиган автомобил йўлларини таъмирлаш, сув таъминоти ва канализация ташқи тармоқларини олиб келиш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳисобидан амалга оширилади;

мактабгача таълим муассасаларининг қурилиши, реконструкция қилиниши ва капитал таъмирлаш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3507-сон қарори билан тасдиқланган марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари, Ўзбекистон Республикаси бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча маблағлари ҳисобидан 5-иловага* мувофиқ молиялаштирилади.


5. Мазкур қарорнинг 1-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва реконструкция қилиш доирасида 2019 йилнинг 1 январига қадар:

буюртмачилар ва бош пудратчи ташкилотлари - улар томонидан бажариладиган қурилиш ва реконструкция ишлари ҳажмлари қисмида;

қурилиш материаллари ва жиҳозларини етказиб берувчилар - буюртмачи ва бош пудратчи ташкилотларга сотиладиган қурилиш моллари ва жиҳозлари қисмида қўшимча қиймат солиғидан озод этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 июль, 27-сон, 541-модда








































Время: 0.1818
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск